SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
18.9K photos
2.3K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
#Raqamlashtirish #Dasturiy_ta_minot #Qishloq_xo_jaligi_yerlari

‼️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 7 sentabrdagi 6061-son Farmoniga muvofiq:

🔰yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarning vujudga kelishi, o‘zgarishi;

🔰boshqa shaxsga o‘tishi;

🔰cheklanishi va bekor bo‘lishini nazarda tutuvchi qarorlar;

🔰auksion va tanlov bayonnomalari;

🔰notarial tasdiqlangan bitimlar hamda boshqa hujjatlar
O‘zbekiston Respublikasi Milliy geografik axborot tizimida davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganidan keyin kuchga kirishi belgilangan.

🔹Fermer xo‘jaligi foydalanishdagi yer maydonlari to‘g‘risidagi maʼlumotlar yagona plotformada jamlanadi.

🔹Bunda ekin yer maydonlarining umumiy hajmi, yer turlari va foydalanish maqsadi shuningdek huquqiy maqomi hamda boshqa maʼlumotlar koordinatalar asosida elektron xaritalarda aks etadi.
Forwarded from Kadastr - Live
Самарқанд вилоятида хатловдан ўтказилган кўчмас мулк (уй-жой ва бино-иншоот)лар сони ҳақида маълумот.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Raqamlashtirish #Dasturiy_ta_minot #Surxondaryo_viloyati

🔰Surxondaryo viloyati bo‘yicha 5571 ta fermer xo'jaliklariga tegishli yer maydonlari bo'yicha xatlovdan o'tkazish va ularga bo'lgan xuquqlar davlat ro'yxatidan o'tkazish ishlari amalga oshirilmoqda. 2021 yilning 18 may holatiga 2086 ta fermer xo'jaliklariga tegishli yer maydonlari xatlovdan o'tkazilib, 51 ta davlat ro'yxatidan o'tkzildi.

🗂Qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o'tkazilganlar soni tumanlar kesimida:

♦️ Angor tumani - 112 ta
♦️ Bandixon tumani - 119 ta
♦️ Boysun tumani - 131 ta
♦️ Denov tumani – 186 ta
♦️ Jarqo`rg`on tumani - 123 ta
♦️ Muzrabod tumani - 198 ta
♦️ Oltinsoy tumani - 143 ta
♦️ Qiziriq tumani - 13 ta
♦️ Qumqo`rg`on tumani - 288 ta
♦️ Sariosiyo tumani - 129 ta ♦️ Sherobod tumani - 220 ta
♦️ Sho`rchi tumani - 86 ta
♦️ Termiz tumani - 151 ta
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари A.Аллаберганов иштирокида юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Савол: Кадастр агентлиги органлари қайси қонунга асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати берилган?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 266-1-моддасида асосан 68, 68¹ ва 69-моддаларида назарда тутилган қонун бузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш ваколати берилган. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
#Yer_solig_i #Soliq_to_lovchi #Jismoniy_shaxslar

🔵Mulk huquqi, egalik qilish, foydalanish yoki ijara huquqlari asosida yer uchastkalariga ega bo‘lgan jismoniy shaxslar, shuningdek yuridik shaxs tashkil etgan yoki etmagan holdagi dehqon xo‘jaliklari jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig‘ini soliq to‘lovchilari deb e’tirof etiladi.

‼️Uy-joy, yashash uchun mo‘ljallanmagan imoratlar va inshootlar meros bo‘yicha o‘tishi bilan birgalikda mulk huquqi, egalik qilish va foydalanish huquqi o‘tgan yer uchastkalari uchun yer solig‘i meros qoldiruvchining soliq majburiyatlarini inobatga olgan holda merosxo‘rlardan undiriladi.

Asos
: O'zbekiston Respublikasining Soliq kodeksining 433-moddasi
​​Ипотека шартномаларини биласизми.

⭕️ Ипотека тўғрисида.
⭕️ Қонун асосидага ипотека.

♻️📗Жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

♻️📕Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши (бирламчи бозордан кўчмас мулк олишда ипотека тўғрисидаги шартнома бундан мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

♻️📘Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

♻️📒Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

♻️📖Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

♻️ 📙Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.

🛑Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг геодезия ва картография миллий маркази ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА “КОМПЛАЕНС-НАЗОРАТ” БЎЛИМИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛОВНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс-назорат” бўлими вакант лавозимлари учун эълон қилинган танловда иштирок этиш ҳужжат топширган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш босқичи якунланди.

Танловнинг ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш босқичи натижаларига кўра, қуйидаги номзодлар танловнинг иккинчи, тест синови босқичига ўтказилди.

БАТАФСИЛ
#Huquqiy_asoslar #Vazirlar_mahkamasi_qarori

🔵Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish to‘g‘risida” 2014-yil 10-iyul sanasidagi 186-son qaroriga o’zgartirishlar kiritish to‘g‘risida O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021 yil 18-may sanasida 306-son qarori qabul qilindi.

Mazkur qarorga asosan KO'CHMAS MULK OBYEKTLARINING DAVLAT KADASTRI SOHASIDA QATOR DAVLAT XIZMATLARI NARXLARI ARZONLASHDI.
​​Ер бериш тартиблари хақида нималарни биласиз.

1.Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби.

🌐♻️Тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақатгина «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

2. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби.

💠❇️ Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2019 йилдаги “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги 63-сонли қарори Низомига мувофиқ «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали 0.04 гектар ҳажмда ажратиб берилади.

🟣🔰Бундан ташқари, Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз қуйидаги ҳолларда ажратилади:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;
Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

3.Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги
ПҚ-2639-сон ҳамда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойла қурилаётган массивларда ҳамда 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларига мувофиқ:

☑️ жисмоний ва юридик шахсларга, белгиланган тартибда, улардан ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан;
☑️ давлат улуши 100 фоиз бўлган акциядорлик жамиятларига бериш тартибини белгилайди;
#Huquqiy_asoslar #Xizmatlar #Vazirlar_mahkamasi_qarori

🏢 KO‘CHMAS MULK OBYEKTIGA BO‘LGAN HUQUQLAR VA ULAR BO‘YICHA TUZILGAN BITIMLARNI DAVLAT RO‘YXATIDAN O‘TKAZISH BO'YICHA YANGI XIZMATLAR JORIY ETILDI.

📝
Jismoniy shaxslarning qishloq xo‘jaligi uchun berilgan yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va davlat reyestridan ko‘chirmalar berish.

💳Xizmat narxi-
Bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari

📝Yuridik shaxslarga qishloq xo‘jaligi uchun berilgan yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va davlat reyestridan ko‘chirmalar berish.

💳Xizmat narxi-
Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari
Ҳабарингиз бор ер ва кадастр назорати бўйича туманларда назорат текширув ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Денов туманидаги “Барака Дони Сари” фермер хўжалигига тегишли бўлган 8,1 га сувли ер майдонида фуқаро томонидан 160 (20,0x8,0) кв.м ҳажмда ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан пойдевор қуриб олганлиги аниқланди ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони фермер хўжалигига қайтариб олинди.
Ўтказилган текширувлар натижасига кўра, “Иброҳим Миришкори” фермер хўжалиги раҳбари томонидан 7,6 га сувли ер майдонида 44 (11,0x4,0) кв.м ҳажмда ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан пойдевор қуриб олганлиги аниқланди. ноқонуний равишда қурилган пойдеворлар бузиб экин ер майдонига қайтарилди.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Савол: Ердан фойдаланувчиларни тугатиш асослари нималардан иборат?

❗️Жавоб:
❇️✔️- Фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаган бўлса;
❇️✔️- ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда;
❇️✔️- берилган муддат тугаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш имконияти бўлмаганда;
❇️✔️- ердан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланмаганда;
❇️✔️- олинган ҳосилдорлик норматив кадастр бахосидан муттасил паст бўлганда;
❇️✔️- ерни экологик ҳолати ёмонлашганда;
❇️✔️- ердан фойдаланувчилар банкрот деб эълон қилинганда;
❇️✔️- қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланилмаганда бекор бўлади.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Андижон вилоятида жорий йилнинг 18 май ҳолатига 440 та ҳолатда 96,5 га ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.

🏠 7,6 гектари ёки 7,9 фоизи уй-жой қуриш учун;

🏢 5,1 гектари ёки 5,3 фоизи нотурар жой қуриш учун;

🏞 8,4 гектари ёки 8,7 фоизи томорқа сифатида фойдаланиш учун;

🦈 50,9 гектари ёки 52,8 фоизи балиқ ховуз қуриш учун;

🌋 4,5 гектари ёки 4,7 фоизи тупроқ каърер қилиш учун;

🌫 19,9 гектари ёки 20,6 фоизи бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган.

38 та ерқонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
⚡️Янги намунадаги кадастр паспортининг қулайлик ва афзалликлари:
👉барча кадастр маълумотлари бир жойда ягона маълумотлар базасида сақланади;
👉смарт карта ичидаги маълумотлар онлайн равишда базага уланган ҳолда кўрилади;
👉уй-жой билан боғлиқ барча кадастр ишлари доимий равишда электрон тарзда қайд этиб борилади ҳамда электрон кадастр тарихи вужудга келади;
👉карта йўқолиб қолса ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган вазиятларда масофадан туриб блокланади ва қисқа вақт ичида янги кадастр паспорти тақдим этилади;
👉геопортал билан интеграция натижасида уй-жойнинг географик майдони ва чегараси тўғрисида ўта аниқ маълумот смарт картадан жой олади;

P.S. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида — 2020 йил 1 мартдан бошлаб;
Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса — 2020 — 2022 йилларда босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган.
Forwarded from Kadastr - Live
Мамлакатимизда ерга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ЎзА мухбирига Кадастр агентлиги Ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев сўзлаб берди.

БАТАФСИЛ