SURXONDARYO KADASTR
1.87K subscribers
18.8K photos
2.28K videos
22 files
11.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
#Toshkent #Zangiota
Тошкент шаҳри таркибига Зангиота туманидан қанча ер ўтмоқда?

💠Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, ва Қибрай туманларидан, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Сергели, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказилаётган ер майдонлари ва ҳудуди чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига кўра, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтаётган Зангиота тумани маҳаллалари ҳақида маълумот берамиз!
💠Шаҳарларнинг ривожланиш концепциясига мувофиқ Тошкент вилояти Зангиота туманидан 1827,10 гектар Сергели тумани Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади.

🔷Бу ҳақда жорий йил 12 май куни Халқ депутатлари Зангиота туман кенгашининг № VI/XXII-V сонли қарори қабул қилинган.

🔷Жумладан, Зангиота туманидаги мазкур маҳаллалар ҳудуди Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади:
“Чорбоғ”, “Белариқ”, “Файзли”, “Жалойир”, “Номданак”, “Қумариқ”, “Хонободтепа”, “Тараққиёт”, “Қорасув”, “Хонобод”, “Қушбеги”, “Соҳибкор”, “Истиқлол” ҳамда “Нурафшон” Маҳалла фуқаролар йиғинлари.
🔹Хoнадонлap - 8 448 тa, Оилалap - 10 444 тa.
🔹Maктаблар - 6 тa
🔹Maктабгача таълим муассасалари - 2 тa
🔹Tиббиёт муассасаси-2та
🔹Kичик бизнес субъектлари- 704 тa
💠Белгиланишича, Зангиота тумани округидан сайланган халқ депутатлари Зангиота туман кенгашининг депутатлари тегишлича халқ депутатлари Сергели туман кенгашлари таркибига ўтказилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yer_nazorati #Zangiota

⚡️QISHLOQ XO‘JALIGI YERLARI NAZORAT OSTIDA

Toshkent viloyati, Zangiota tumani, Erkin hududida olib borilgan profilaktik tadbirlar davomida "GOOD WORLD GARDEN" MCHJ tomonidan qishloq xo‘jaligi yerlarining 0,2 ga maydonida kapital qurilish ishlari olib borilgani aniqlandi.

Mazkur holat yuzasidan olib borilgan tushuntirish ishlari natijasida ushbu korxona masʼullari o‘z ixtiyorlari bilan qurilmani bartaraf etish ishlarini boshlab yuborishdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt