SURXONDARYO KADASTR
1.88K subscribers
18.7K photos
2.27K videos
22 files
11.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
#Prezident

Бугунги масала умуммиллий аҳамиятга эга. Бу ишларни авваламбор ўзимиздан бошлашимиз керак. Ҳар бир ҳоким, вазир, барча даражадаги раҳбарлар шахсий намуна кўрсатиб, ўз уйи, ишхонасида муқобил энергия ускунасини ўрнатиши зарур,

Президент Шавкат Мирзиёев.

10 июнь куни қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
💠 Davlatimiz rahbari Shavkat Mirziyoev raisligida kecha bo‘lib o‘tgan videoselektor yig‘ilishida ekin yerlari va tomorqadan samarali foydalanish orqali oziq-ovqat yetishtirishni va aholi daromadlarini ko‘paytirish masalalari ko‘rib chiqildi.

💠 Shuningdek, yig‘ilishda kadastr xujjati bo‘lmagan uylarning kadastr pasportlarini shakllantirishga doir ko‘rsatmalar berildi.

Batafsil — yuqoridagi #infografikada.

#DavKadastrPalata #Prezident_yig_ilishi

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
#Prezident

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи ҳақида.

🟢Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги фаолияти билан танишишдан бошланди.

🟢Президент “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида яқинда ишга туширилган корхоналар фаолияти билан танишди.

🟢Президент Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида бўлди.

🟢Президент Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ва янги корхоналарни ишга тушириш маросимида иштирок этди.

🌐 Telegram 🌐 Instagram 🌐YouTube 🌐 Facebook 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Buxoro

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи:

🟢Президент ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
🟢Президент Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласининг ҳаёти билан танишди.
🟢Давлатимиз раҳбари кластерлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.
🟢Президент Бухоро туманида «Aksa Enerji Bukhara» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган иссиқлик электр станцияси фаолияти билан танишди.
🟢Шофиркон туманидаги мингдан ортиқ иш ўрни яратилган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.
🟢Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда олтита янги корхонани ишга туширди.
🟢Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.
🟢Бухорога ташриф чоғида Президент Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди

🌐 Telegram 🌐 Instagram 🌐YouTube 🌐 Facebook 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚜️Prezident aholi tomonidan to‘lovlarni amalga oshirishda qo‘shimcha qulayliklar yaratishga qaratilgan qarorni imzoladi.

◼️ Qarorga ko‘ra, 2023-yil 1-maydan boshlab benefitsiari byudjet va korporativ buyurtmachi hisoblangan to‘lovlar bo‘yicha to‘lov xizmatlari ko‘rsatganlik uchun vositachilik haqi (yig‘imlar) to‘lov shaklidan qat’i nazar to‘lovchi – jismoniy shaxsdan emas, balki to‘lov summasidan chegirib qolish yo‘li bilan undiriladi.

◼️ Bunda, vositachilik haqi miqdori to‘lov summasining bir foizigacha, biroq jami summasi Markaziy bank tomonidan belgilanadigan chegaraviy miqdorlardan ko‘p bo‘lmagan miqdorda bo‘ladi.

◾️Ushbu tartib:

- barcha turdagi davlat boji va ma’muriy jarimalar bo‘yicha to‘lovlar;

- davlat xizmatlari markazlari tomonidan ko‘rsatiladigan davlat xizmatlari, shu jumladan Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ko‘rsatiladigan davlat xizmatlariga to‘lovlar;

- “E-auksion” elektron savdo platformasi va “K-Savdo” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga to‘lovlar;

👉 Batafsil

#DavKadastrPalata #Prezident_qarori

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
🌐Telegram 🌐Instagram 🌐YouTube 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚜️ Davlat rahbari qarori bilan xususiylashtirish dasturi tasdiqlandi. Unda uchta yo‘nalishda – aksiya, ko‘chmas mulk va IPO bo‘yicha xususiylashtirish rejalari belgilangan.

◾️Birinchidan, 1 mingta korxonadagi davlat aksiya paketlari sotuvga chiqariladi.

◾️Ikkinchidan, 1 mingta ko‘chmas mulk obyektlari ommaviy savdolarga qo‘yiladi. Ularda 600 gektar yer va 1 million kvadrat metrli bino-inshootlar mavjud. Eng muhimi, infratuzilma bilan ta’minlangan va aholi punktlariga yaqin.
Ushbu obyektlarni sotishni tezlashtirish uchun mulklarni sotishga tayyorlash muddati hozirgi 80 kundan 48 kunga qisqartiriladi. 2 ming kvadrat metrgacha bo‘lgan obyektlarni tadbirkorlarning murojaati asosida to‘g‘ridan-to‘g‘ri savdoga chiqarishga ruxsat beriladi.

👉 Batafsil: https://uzdkp.uz/uz/prezident-shavkat-mirziyoev-24-mart-kuni-davlat-mulkini-xususiylashtirish-ishlarining-ijrosi-va-bu-borada-joriy-yilgi-rejalar-muhokamasi-yuzasidan-yigilish-otkazdi/

#DavKadastrPalata #Prezident_qarori

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
🌐Telegram 🌐Instagram 🌐YouTube 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #forum_2023
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Toshkent xalqaro investitsiya forumidagi ishtiroki:

➡️ Xalqaro kongress markazida ikkinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumi boshlanmoqda.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning ikkinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumining ochilish marosimidagi nutqi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning ikkinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumining ochilish marosimidagi nutqi

➡️ Ikkinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumi o‘z ishini boshladi. Forumning yalpi majlisida O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev ishtirok etdi.
Davlatimiz rahbari o‘z nutqida xorijiy investorlar bilan hamkorlikni kengaytirish borasidagi yangi imkoniyatlarni
ko‘rsatib o‘tdi.

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Toshkent xalqaro investitsiya forumi doirasida Islom taraqqiyot banki prezidenti Muhammad bin Sulaymon al-Jassirni qabul qildi.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
🌐Telegram 💬Facebook 📸Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#prezident #xalqaro_tashrif

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф Берлинга ташрифи.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан Берлинга келди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Берлинга ташриф буюрди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди.
🟢 Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди.
🟢 Берлин шаҳридаги Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди.
🟢 Берлиндаги Бельвю саройида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва рафиқаси самимий кутиб олди. Президентларнинг музокаралари бўлиб ўтди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани очдилар.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident

🇺🇿 Президент аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.

Ҳозир кўп тадбиркорлар фаолиятини кенгайтирмоқчи, ҳаммага малакали ишчи керак. Мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, соҳага мутахассис тайёрласин. Бунинг учун давлат инфратузилма, молия, солиқ бўйича енгилликлар беради. Иш ўринлари кўпайгани, аҳолининг харид қобилияти ошгани ҳисобидан бу пул пировардида иқтисодиётга қайтиб тушади. Энг муҳими, бу амалиёт ёшлар учун фақат иш ўрганиш эмас, ҳаёт мактаби бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#prezident #xalqaro_tashrif

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 🇮🇷 Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташрифи.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрига келди.

🟢Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Теҳронга келди

🟢Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

🟢Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Иброҳим Раисийнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди
🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

🟢Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳрида инновациялар ва технологиялар ихтисослаштирилган кўргазмасига ташриф буюрди.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашди.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи якунига етди. “Меҳробод” аэропортида давлатимиз раҳбарини Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.

🟢 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янги - кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтариш сари муҳим қадам бўлди

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident

Бош прокуратура, Кадастр агентлигига
бир ой муддатда Фарғона вилоятида сўнгги беш йилда саноат зоналари ва бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари тоифасини якка тартибдаги уй-жой қуришга ўзгартириш ҳолатларини текшириб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Бундан буён, саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича қарорлар фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан амалга оширилиши белгиланди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Kadastr_agentligi

Сўнгги йилларда бу соҳада катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, топографик ўлчовлар учун Кадастр агентлиги махсус самолёт ва аэрофотокамера, 112 та дрон билан таъминланди. Соҳани рақамлаштириш учун 6 та ахборот тизими ва маълумотлар маркази ишга туширилди.

Буларнинг ҳисобига, ўтган уч йилда 96 фоиз ерларнинг электрон харитаси яратилди. 40 миллион гектар ер рўйхатга олиниб, солиқ билан боғланди. Аввал ҳисобланмаган 790 мингта янги ва 520 мингта қўшимча қурилма тизимга кирди. Булар орқали бюджетга 1,1 триллион сўмлик қўшимча манба яратилди.
Шунингдек, захирадаги 1,2 миллион гектар қишлоқ ерларига кадастр қилингани ҳисобига 675 минг аҳоли ва фермерларга 425 минг гектар ер бўлиб берилди.

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿 Prezident Shavkat Mirziyoyev 27 oktyabr kuni yer resurslaridan oqilona foydalanish, yer hisobini yuritish hamda kadastr xizmatlarini yaxshilash masalalari bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazdi.

👔 Respublikada 2,4 millionta xonadonning egalik hujjati yo‘q. Ularning kadastr hujjati qilinsa, odamlarga huquqiy, iqtisodiy zamin bo‘ladi. Shu bois hujjatsiz uy-joylarga egalik huquqini berish bo‘yicha qonun loyihasini yakuniga yetkazish vazifasi qo‘yildi.

◼️ Shuningdek, aholi uzoq yillardan buyon uy-joy sifatida foydalanib kelayotgan, lekin hujjatda qishloq xo‘jaligi yerlari bo‘lib qolayotgan 817 ming gektar yerni xatlovdan o‘tkazib, yer toifasini o‘zgartirish taklifi bildirildi.

#DavKadastrPalata #prezident

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram I Instagram I YouTube I Facebook I Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Kadastr_agentligi

So‘nggi yillarda bu sohada katta ishlar amalga oshirildi. Jumladan, topografik o‘lchovlar uchun Kadastr agentligi maxsus samolyot va aerofotokamera, 112 ta dron bilan taʼminlandi. Sohani raqamlashtirish uchun 6 ta axborot tizimi va maʼlumotlar markazi ishga tushirildi.

🇺🇿 Prezident Shavkat Mirziyoyev 27-oktyabr kuni yer resurslaridan oqilona foydalanish, yer hisobini yuritish hamda kadastr xizmatlarini yaxshilash masalalari bo‘yicha o'tkazgan yig'ilishida aynan shunday masalalar ko'rib chiqildi.

📹 Batafsil videoda

🌐 Telegram    🌐 Instagram      🌐YouTube     🌐 Facebook         🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident

Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.
Бунда камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни бирйўла амалга оширганда, қолган суммага йиллик фоизлар ҳисобланмайди.

🇺🇿 Президент тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

📩 Telegram   |  📩 Instagram    |  📩YouTube    | 📩 Facebook       | 📩 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿 Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida ayni damda uy-joy, qurilish, kommunal xo‘jaligi, transport va ekologiya sohalarida amalga oshirilgan ishlar va ustuvor vazifalar yuzasidan yig‘ilish o‘tkazilmoqda.

◼️ Yig‘ilishda transport tizimini raqamlashtirish, yo‘l qurilishi va ekspluatatsiyasiga xususiy sektorni jalb qilish, temir yo‘lda yuk tashish avtomobilga nisbatan 3 barobar ko‘p vaqt talab qilayotgani, havo ifloslanishini oldini olish bo‘yicha ilmiy asoslangan taklif va hisob-kitoblar qilinmayotgani bo‘yicha tegishli vazirlik va idoralar faoliyatidagi qoloqliklar ko‘rsatib o‘tildi.

◼️ Prezidentimiz kompleksga kiruvchi vazirlik va idoralar oldida turgan uy-joy va qurilish sohasidagi eng dolzarb vazifalarni belgilab berdi.

◼️ Bugungi kunda loyiha tashkilotlari obyekt qiymatini imkon qadar “shishirishga” harakat qilayotgani qayd etildi.

◼️ Endilikda loyiha qilishdan boshlab, obyektni foydalanishga topshirishgacha bo‘lgan barcha jarayonlar ham, ularning nazorati ham yangicha tashkil etiladi.

◼️Qurilishni korrupsiyadan xoli sohaga aylantirish maqsadida 1 iyuldan qurilishda tuziladigan barcha shartnomalar raqamlashtiriladi.

◼️Qurilishda loyihalashtirishni tartibga solish maqsadida Qurilish vazirligida Loyiha ofisi tuzilishi belgilandi.

◼️Bugungi kunda xalqaro moliya institutlari ishtirokidagi loyihalarda qurilishni boshlashgacha bo‘lgan jarayon o‘zi uzoq vaqt olayotgani qayd etildi.

#DavKadastrPalata #Prezident

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Web-sayt I Telegram I Instagram I YouTube I Facebook I Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 🇷🇺Россия Федерациясига амалий ташрифи:

🟢 "Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

🟢 Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвада бўлди.

🟢 Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Москва шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

🟢 Давлатимиз раҳбари Москвада ўтаётган МДҲ саммитида иштирок этди.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этди.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Москва шаҳрига қилган амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтди.

#Kadastr_agentligi #Prezident #MDH

📩Telegram   |  📩 Instagram    |  📩YouTube   
|
📩 Facebook       | 📩 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM