Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
13.7K subscribers
3.04K photos
417 videos
36 files
1.19K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Photo
Қандай ёзиш керакми ёки қандай ёзмаслик?

Сарлавҳани ўқиб айтишингиз мумкин: о-ла, шуям савол бўлдими, унда жавобининг ўзи ҳам акс этиб турибди-ку?! Яъниким, қандай ёзиш – қандай ёзмасликни, қандай ёзмаслик – қандай ёзиш кераклигини англатади, баски, “бу – сут, у оппоқ”, дейишдан мақсад нима?

Мақсад - шунчаки сўз ўйини ёки янги “тез айтиш” кашф этиш эмас.

Хабарингиз бор, шу кунларда Судьялар олий кенгаши ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳамкорлигида журналистлар, блогерлар ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар матбуот котиблари учун ўқув-машғулотлар ўтказмоқда.

Ростига кўчсак, суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бир жойга тўплаш осон эса-да, фикри бир жойдан чиқмайди барибир. Бу мутлақо табиий. Чунки, ҳар икки тизим вакиллари аксарият масалаларда айрича қарашларга эга. Бу ҳол ўтган икки машғулотларда ҳам яққол кўринди. Яъни, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси Улуғбек Алмамедов маъруза қилган машғулотлар бир-бирига ўхшамагани билан эътиборни тортди. Тўғри, ҳар икки машғулот мавзуси бош-бошқа эди, бироқ умумий муҳит, савол-жавоблар ва ўртага ташланган таклиф-мулоҳазалар-у ҳатто уларнинг мазмун ва оҳанги ҳам ўзгача бўлди-да.

Уюшма раҳбари билан бўлган жонли мулоқотда кўпроқ журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг манфаатларини судда ҳимоя қилиш, бунда журналистлар бошини жам қилиб турган ташкилотнинг ваколат ва имкониятлари ҳақида гапирилди кўпроқ.

Пойтахт маъмурий суди раиси эса ушбу судда кўриладиган ишлар тоифаси, бу жараёндаги кутилмаганда лоп этиб чиқиб қоладиган низолар ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимлари хусусида сўз борди. Айниқса, шу суд тажрибасида суд ҳокимиятининг олий органи маъмурий ишга тараф сифатида жалб қилингани иштирокчиларнинг етарлича қизиқиш ва ҳайратга сабаб бўлганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз...

Яна бир таъкидки, ўқув-машғулотларига таклиф қилинган суд тизими вакиллари ўз чиқишларида асосий эътиборни мажбурият масаласига қаратишаётган бўлса, медиа соҳаси вакиллари ҳуқуқ ва маънавий бурчга кўпроқ урғу бермоқдалар. Шу ўринда “Икки ёрти – бир бутун” деган нақлни эсга солсак, нима демоқчи бўлинаётганини кўпчилик тушунди.

Ҳуқуқ бор жойда мажбурият бўлиши шубҳасиз. Маънавий бурч эса ҳар икки соҳага ҳам бирдек тегишли. Булар ҳақида теран тасаввурга эга бўлган журналист ёки блогер эса қандай ёзиш ёки қандай ёзмасликни яхши англаб олади. Ўз навбатда бугунги кун жамоатчилик, айниқса, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлашда ҳар битта тизими, хусусан, суд соҳасига ҳам янгича талаблар қўйилаётганини ҳам кўрсатади.

Ўтказилаётган ўқув-машғулотлардан пировард мақсад шу.

Дарвоқе, ўқув-машғулотлари эртага ҳам давом этади. Унда судларда прокурор иштирокига оид мавзу хусусида сўз юритилади.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
“240 томлик иш” бўйича
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Тошкент шаҳар жиноят ишлар бўйича Олмазор туман судида (судья М. Абидов) мазмунан кўрилиб, якунда ўн бир нафар шахсга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукми бўйича ижтимоий тармоқлардаги айрим каналларда тўхтовсиз танқидий ахборотлар тарқатилмоқда. Уларда турли башоратларга берилиб, суд ва судья шаънига айтилмаган таъна-маломатлар қолмади ҳисоб.

Мазкур жиноят иши бўйича қабул қилинган ҳукм ҳали қонуний кучга кирмагани, тарафларга тегишли тартибда шикоят қилиши ҳуқуқи тушунтирилиб, суд ҳужжатларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериши билдирилганидан кейин ҳам тармоқларда “240 томлик иш” (жиноят ишининг тармоқлардаги шартли номи ) бўйича танқидий ахборотлар тўхтаётгани йўқ.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати бундай ахборот хуружлари жамоатчиликда турли фикр-қарашлар шаклланишига туртки бўлиши баробарида судга таъсир ўтказишга уриниш эҳтимолини ҳам пайдо қилаётганини таъкид этади. Шу боис, юқорида қайд этилганидек, суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмагани, унга фақат юқори инстанция суди ҳуқуқий баҳо бериши, қонунчиликда бундан бошқа тартиб йўқлиги эътиборидан мазкур иш бўйича бир томонлама ва одоб меъёрларига зид равишда ахборот тарқатишдан тийилишга чақиради.

Шунингдек, жиноят иши юқори суд инстанциясида кўрилгач, унинг натижасидан келиб чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказиш масаласи кўриб чиқилишини ҳам маълум қилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгашга хориждан меҳмон келди

Бугун Судьялар олий кенгашида Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармасининг (IRZ) Берлин ваколатхонаси ва Осиё бўйича лойиҳалар раҳбари Ангела Шмайнк билан учрашув бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Депутат Расул Кушербаевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқиши юзасидан баёнот берилди

Р. Кушербаев YouTubeдаги ўзининг чиқишида прокуратура судланувчи Д. Жумаевага озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган бўлса-да, суд унга нисбатан оғир жазо тайинлаганлиги ҳақида кескин фикрлар билдирган. Бироқ прокуратура томонидан келтирилган протестда Д. Жумаевага нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш умуман сўралмаган, фақатгина...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Суд имижини яна-да ошириш учун нималар қилмоқ керак?" - Вилоят судлари раислари иштирокидаги тадбирда шу оддий савол устида жиддий гаплар бўлди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Ҳар каллада ҳар хаёл...

Инсон табиати шундай: на иссиққа кўнади, на совуққа?! Бефарқ бўлмаган тоифа вакиллари, хусусан, айрим адвокатларнинг ижтимоий тармоқлардаги Судьялар олий кенгаш фаолияти ҳақида гоҳ эътироф, гоҳ эътирозли мулоҳазалари хусусида ҳам шундай дейиш мумкин.

Эътирофларга ташаккур айтган ҳолда эътирозлар, асосан, Кенгаш фаолиятининг очиқлигига оид бўлиб, бунда фақат “лавозимидан озод этилган судьялар” ҳақидаги ахборотларгина тушунилаётгани, асосий гап ҳам яккаш шу мавзу атрофида кечаётганини кузатиб, нима, бундан бошқа масалаларда Кенгаш фаолиятида очиқлик ва шаффофлик кўринмаяптими ёки кўрмаяпсизларми, дегинг келади...

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ижтимоий тармоқларда тарқалган судлов ҳайъати раиси вазифасидан озод этилгани ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг солиқ инспекциясининг даъвосига кўра 20 млрд. сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори суднинг апелляция инстанциясида бекор қилиб, иш юритиш тугатилганлигига оид хабарларга ойдинлик киритиш талаб этилади.

Дарҳақиқат, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг “Н” МЧЖдан 20 млрд. сўмдан кўпроқ қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатида бекор қилинган. Бироқ хабарда баён этилганидек, иш юритиш тугатилмаган, балки даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Яна бир аниқликки, вилоят судининг мазкур қарори Олий суд томонидан бекор қилиниб, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган.

Шу жараёнда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига нисбатан хусусий ажрим чиқарилиши ортидан хизмат текшируви ўтказилган.

Ўтказилган хизмат текшируви натижасидан келиб чиқиб, интизомий жазо қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
“Хотиржам яшашга лойиқ бўлинг...” – Мирзо-Улуғбек Абдусаломов

...Куни кеча Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ҳаётининг муҳим парчаси ўтган даргоҳга ташриф буюриб, пойтахт иқтисодий суди судялари билан дилдан суҳбатлашди. Ёш салафларига арбитраж, хўжалик, иқтисодий суднинг шаклланиши ҳақида гапириб, суднинг шаклланиши, унинг моддий техника базаси, кадрлар захирасини жой-жойига қўйишдаги машаққатлар ҳақида эслади...

Келинг, шу жойда учрашув тафсилотларини қуруқ баён қилиш ўрнига, Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг гапларидан айримлари келтирақолайлик. Шунинг ўзи тадбир қандай ўтганига далолат қилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳамкорлигида ўтказилаётган ўқув-машғулотлар якунига етиб қолди. Ўтган ҳафта бошлаганда ўқув-машғулотлари аввалига бироз сокин, шу баробарида жиндек зерикарли туюлгани бор гап. Учинчи машғулотга келиб, мусоҳабаларда ростмона жонланиш сезилди. Кейингисида авж яна кўтарилди.

Хулласи, борган сари баҳс-мунозаралар қизигандан қизиб, баъзан ренгламентдан чиқилдики, айрим иштирокчилар бундан эмас, балки ўзларига сўз тегмай қолаётганидан ранжишгани рост.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi