Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
14.2K subscribers
3.14K photos
428 videos
36 files
1.22K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
...Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Бугунги йиғилиш кун тартибидан ўрин олинган асосий масала - ваколат муддати якунига етган йигирма нафарга яқин судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид бўлиб, айни дақиқаларда кескин ва қизғин муҳокама этилмоқда.

Шунингдек, бугун Кенгаш аъзолари айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир ва бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади
.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:
ФИБ Ургут туман судининг судьяси

Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Чирчиқ шаҳар судининг судьяси

Иқтисодий судларда:
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Изоҳ: Судьялар олий мактаби таҳсилини муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзодлар ариза билан Судьялар олий кенгашига ёзма ёки электрон шаклда ([email protected]) мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2022 йил 4 ноябрь соат 18:00

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Тўрт нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Хабар қилинганидек, қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатор масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган жараён якунига кўра, етти нафар номзоднинг тўрт нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Қораев Баходир Шарифович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Боёвут туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Халиков Хуршед Урокович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Турсунов Хусан Мирзаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Исаков Бахтиёр Турсинматович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.


Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Қайси судьяларга қайта ишонч билдирилди?

Ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатга муддатига тайинланиши уларга қайта ишонч билдирилганини англатади. Қайта ишонч уларнинг аввалги муддати давомидаги фаолиятига берилган баҳо ҳамдир.

Судьялар олий кенгашининг бугунги йиғилиши якунига кўра, ваколат муддати якунига етган қуйидаги судьялар фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бу галги муддати – 10 йил.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Исаков Абдурашид Абдуллахошимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг раиси лавозимига;

Алижонов Акмалжон Алижонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Қахоров Олимжон Ибрагимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Ахроров Шахиддин Исломович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Абдуллаев Баходир Камолхонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг раиси лавозимига;

Иномов Алимардон Қодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Эронқулов Отабек Мамаюсуфович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Чоршамиев Чори Пардаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Мухаммадиев Отабек Исламович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Юсупов Темуржан Комилжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига;

Амонов Ғафур Баҳодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Бугун Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳамкорлигида журналист ва блогерлар ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар матбуот котиблари учун ташкил этилган икки ҳафталик ўқув машғулотлари муваффақиятли якунланди.

Якуний машғулотларда ташкилотчи органлар раҳбарлари сифатида Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғайрат Бозоров ҳозир бўлишлари ўз-ўзида маълум эди.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ва Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудованинг ташрифи иштирокчилар учун ёқимли сюрприз бўлди.

Уларнинг ташрифи ҳақли равишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар нисбатан алоҳида эътибор сифатида қабул қилинди.

Якунда 81 нафар фаол иштирокчиларга сертификат ва Судьялар олий кенгаши томонидан чоп этилган “Судлар фаолиятини ёритишнинг ҳуқуқий асослари ва ўзига хос жиҳатлари” номли амалий-ҳуқуқий қўлланма топширилди.

Ўқув-машғулотларининг натижа ва самараси унда иштирок этган журналист ва блогерларнинг фаолиятида акс этади, насиб...

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби докторанти Рустам Туримбетовга падари бузруквори Мирзамурот отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Суд мустақиллиги ва сўз эркинлиги: масъулият ва мажбурият" - Судьялар олий кенгаши ва АОКА ҳамкорлигида ўтказилган тадбирдан лавҳа.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгаш журналист ва блогерлар учун қўлланма чоп этди

Судьялар олий кенгаши томонидан журналист ва блогерлар учун “Судлар фаолиятини ёритишнинг ҳуқуқий асослари ва ўзига хос жиҳатлари” номли амалий қўлланма нашр этилди.

Унда судлар фаолиятида очиқлик ва шафофликни таъминлаш, суд процессларини ёритишнинг ҳуқуқий асослар, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогернинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар жамланган.

Мазкур қўлланма яқинда Судьялар олий кенгаши ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳамкорлигида ОАВ вакиллари, блогерлар, шунингдек, вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар матбуот котиблари учун ўтказилган икки ҳафталик ўқув-машғулотлар иштирокчиларининг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб чоп этилди.

Қўлланманинг электрон нусхасини УШБУ ҲАВОЛА👈 орқали юклаб олиш мумкин.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi