Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
14.2K subscribers
3.14K photos
428 videos
36 files
1.22K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
#Айни_дақиқаларда...

... Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги йиғилиши давом этмоқда.

Бугун ҳам Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини битирган магистрларни муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Очиқ танлов якунлари бўйича қўшимча ахборот берилади.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунга кўра,

Кенгаш:

судьялик лавозимларига номзодларни энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан танлов асосида танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия этиш орқали судьялар корпусини шакллантиради (6-модда);

Судьялар корпусини шакллантириш судьялик лавозимларига номзодларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқлари тенглиги асосида амалга оширилади ( 19-модда);

Бенуқсон обрў-эътибор, ҳалоллик, лаёқатлилик, етарли ҳаётий тажрибага эгалик, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ёки жисмоний нуқсонларнинг мавжуд эмаслиги биринчи марта тайинланадиган судьяларни танлашнинг асосий мезонларидир (21-модда).

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Қабул давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2025/2026 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда.

Судьялар олий мактабида ҳужжатлар шанба ва якшанба кунлари ҳам қабул қилинади.

Эслатиб ўтилади: ҳудудларда истиқомат қиладиган таҳсил истагида бўлганлар тегишли ҳужжатларни вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари орқали ҳам топширишлари мумкин.

🕹 Судьялар олий мактаби манзили(локация) 👈

Қабул комиссияси

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Кенгашдан_сўнг

Айтилганидек, Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлови бугун ҳам давом этди.

Бугунги муҳокамалар якунида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли тамомлаган яна 27 нафар номзод судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланди.

Шу тариқа ўтган икки кун давомида очиқ танловда иштирок этган 104 нафар номзоднинг 45 нафари судьялик мақомига лойиқ кўрилди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Бугун Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан жорий этилаётган янги институтлар, уларни амалиётда қўллашга доир навбатдаги амалий-семинар бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р а с м и й а х б о р о т

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Абибуллаев Элубай Онгарбаевич судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Жараён

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 68-моддасига кўра, илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Битта бўш судьялик лавозими учун етти нафаргача номзод кўриб чиқилмоқда..." - Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танловидан лавҳа

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi