Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.73K photos
4.42K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#xabar #imom_termiziy

✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

🖥 Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/39707

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▶️https://t.iss.one/subh_uz
1
#xabar #muftiy #imom #jamiyat
🗣 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ИМОМЛАР ЖАМИЯТДА ҲАР ДОИМ НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК

🤝 Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти сафарлари давомида туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва “Саййид Муҳйиддин махдум” билим юрти мударрислари билан йиғилиш ўтказдилар.

🌙 Учрашув аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритдилар. Жумладан, ҳар бир имом-хатиб масжиддаги фаолияти билан бирга ўзига бириктирилган маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ҳам фаол хизмат қилишларини таъкидладилар. Шунингдек, имом-домлалар ҳар бир ишни қонунчилик доирасида амалга оширишлари ва дин пешвоси бўлган имомлар жамиятнинг энг намунали кишиси бўлишларига катта урғу қаратдилар.

📊 Таҳлилий руҳда ўтган мажлисда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда Андижон вилоятида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида халқимиз диний эҳтиёжини қондириш ва хайрия ишларини кенг кўламда адо этаётганларини таъкидлаш баробарида баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кўзга ташланаётгани, улар ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

😄Шунингдек, устоз-муддарислик ҳам жамият ҳаётида энг муҳим мақом ва одамлар эътиборидаги улуғ касб экани, бугунги кунда барча соҳада бўлгани каби диний жабҳада ҳам ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлаш жуда ҳам зарур эканини баён этдилар.


💬 Йиғилиш давомида мутасаддилар ўтaётган йил якунлари ва келгуси йилги режалар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, масъулларга соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#imom_termiziy

🌙 ҲАДИС ТАРИХИДА БУЮК НОМ ҚОЛДИРГАН АЛЛОМА: ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ҲАЁТИ ВА МЕРОСИ

Манба: Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#xabar #notiq #imom #sertifikat

📃НОТИҚ ИМОМ-ХАТИБЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
👏1