ЁШЛИКДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ТЎЛАШ
#ҳалол_ҳаром
❓1522-CАВОЛ: Мен ёшлигимда қўшнимизга катта молиявий зарар етказганман. Шуни тўлаб беришим керакми? Орадан 40 йилдан ортиқ вақт ўтган.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда зиён кўрган киши билан гаплашиб, зарарни қандай қоплашни келишиб олинади.
Шаръий қоидаларга кўра ўзгаларга қасддан етказилган зарарларни қоплаб бериш лозим бўлади. Бола балоғатга етмаган вақтда зарар етказган бўлсада, уни тўлаб бериш шарт бўлади. Ёшлик чоғида тўлашга имкони бўлмаса, имкон бўладиган вақтгача кутиб турилади, лекин унинг ота-онасидан ундирилмайди.
Маълум бир маҳсулотга зарар етказилган бўлса, тўлаш пайтида шу маҳсулотни бериш ёки унинг ўрнига бошқа бирор буюм беришни ўзаро келишиб олиш ҳам мумкин. Агар зарар кўрган киши ҳеч қандай тўловларсиз рози бўлса, бу унинг ихтиёридаги ишдир. Бу билан зарар етказган киши қарздан қутилади. Аммо зарар кўрган кишини зарардан кечишга мажбур қилинмайди (“Раддул муҳтор”, “Мажаллатул аҳкамил адлийя” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz

🔥1
СОВҒАГА КЕЛГАН КИЙИМ ЎҒИРЛАНГАН ЭКАН
#ҳалол_ҳаром
❓1544-CАВОЛ: Менга бир қариндошим янги кийим совға қилди. Бироз вақт ўтгандан кейин унинг эри бир қанча янги кийимларни ўғирлаб олиб келгани ҳақида эшитиб қолдим. Менга берилган кийимни нима қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ноҳақдан, эгасининг розилигисиз келган ҳар қандай нарсалар асл эгасининг мулки ҳисобланади. Уни ўз эгасига, йўқ бўлса, меросхўрларига қайтариш ва қилган гуноҳи учун астойдил тавба қилиш лозим бўлади. Агар сизга совға деб беришган кийим ҳақиқатдан ҳам ўғирлик орқали келган бўлса, эгасини суриштириб, топиб, қайтариб бериб қўйинг. Эгасини топишнинг ҳеч иложи бўлмаса, эгаси номидан камбағал кишига садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

КЎЛЛАРДА ПУЛГА БАЛИҚ ОВЛАШ
#ҳалол_ҳаром
❓1545-CАВОЛ: Ҳозирги кунда баъзи кўлларда тадбиркорлар балиқ боқади. Ундан ташқари кўлга келадиган одамларга пул эвазига маълум вақт ва қармоқ беради. Шу вақт ичида тутган балиқлари ўзига. Тута олмаса, қуруқ қўл билан чиқади. Шундай келишув мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар икки томон шу келишувга рози бўлса, кўл эгаси мижозларнинг балиқ овлашлари учун қандайдир тўсиқлар қўймаса, масалан, балиқ йўқ жойни кўрсатиб, шу жойда тутасизлар демаса, жоиз бўлади. Чунки бу ижара келишуви ҳисобланади. Ижарада бир томондан манфаат, бошқа томондан шу манфаат учун тўлов берилади. Бу ҳолатда бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим: кўл эгаси мижознинг балиқ тута олмаслиги учун, мижоз сифатида келувчилар эса кўпроқ балиқ тутиш учун ҳийла, алдов қилмасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

ИЛОН ТЕРИСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1559-CАВОЛ: Илон терисидан фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўнғиз терисидан бошқа барча ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Бу айтилган ҳукм ошлаш мумкин бўлган териларга тегишли. Аввалги вақтларда фақиҳлар илон териси ўта юпқалигидан ошлашнинг иложи йўқлигини айтишган. Лекин ҳозирги кунда технология ривожланиб, илон терисини ҳам ошлашнинг имкони бор. Шу сабабли бугунги кунда уламолар илон териси замонавий қурилмалар ёрдамида ошланса, ундан фойдаланиш жоиз бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

👍1
МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ
#никоҳ #ҳалол_ҳаром
❓1602-САВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда муслима аёлнинг ғайридин эркакка турмушга чиқиши қатъий таъқиқланган. Чунки Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар фатволарида бундай никоҳдан қаттиқ қайтариб, бу турмушнинг ботил экани баён қилинган. Валлоҳу аълам.

ОНА СУТИНИ СОТИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1613-CАВОЛ: Айрим ҳолларда чақалоқларни тўйдириш учун оналарнинг сутини аралаштириб сотилар экан. Бу савдо жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она сутини сотиш жоиз эмас. Бундай сутлар билан болаларни тўйдириб бўлмайди. Чунки она сутини тановул қилиш билан бола ва ўша она ўртасида разоат (эмикдошлик) собит бўлади. Сути олинган аёл эса, кимлиги маълум бўлмайди. Мусулмонлар ижмоси (иттифоқи) билан насаб билан маҳрам бўладиганлар, эмизиш билан ҳам маҳрам бўлади. Шариатнинг мақсадларидан бири насабни сақлашдир. Бу амалиёт эса, насаблар аралашиб кетишига олиб боради. Ислом фиқҳи Кенгаши ўзининг Жидда шаҳридаги 2-сонли йиғилишида бу амалиётни шариатга номувофиқ деб қарор қилган (Фиқҳул буюъ). Валлоҳу аълам.

АКУЛА ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1616-CАВОЛ: Акула гўштини истеъмол қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабида сув жонзотларидан фақат балиқлар туркумига кирганларни истеъмол қилиш мумкин. Акула ва китлар ҳам балиқсимонлар туркумига киргани учун уларни ҳам истеъмол қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

МАҲСУЛОТЛАРГА СИЧҚОН АХЛАТИНИНГ ТУШИБ ҚОЛИШИ
#ҳалол_ҳаром
❓1631-САВОЛ: Баъзи ҳолларда идиш ёки қоплардаги ун, шакар, гуруч каби маҳсулотлар ичига сичқон кириб, ахлат қилиб ташлайди. Шу маҳсулотларни элакдан ўтказиб ишлатиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа албатта, унни элаб, ахлатни олиб ташлагандан кейин бемалол ишлатиш мумкин. Чунки уламоларимиз ичига сичқоннинг ахлати аралашиб кетган буғдойни тегирмонда ун қилиб чиқарилгандан кейин истеъмол қилиш мумкин, дейишган.
Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, бугунги кунда бозорларимизда шиша, пластик ва бошқа материаллардан қопқоқли қилиб тайёрланган идишлар мавжуд. Юқоридаги каби озуқа маҳсулотларини ана шундай идишларда сақлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ – “ОТКАТ” МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1644-САВОЛ: Мен жалюзи савдоси билан шуғулланаман. Мен билан бир ташкилот ходими боғланиб, эълонда кўрсатилган нарх бўйича жалюзи сотиб олмоқчи эканликларини айтди. Бироқ олди-сотди ҳужжатида асл нархдан кўпроқ кўрсатилишини, тафовутни эса, ўзларига қайтариб беришимни сўрашди. Шу ҳолатда улар таклиф қилган кўринишда савдо қилишим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган савдо кўриниши ҳозирда “откат” деб номланади ва бундай савдо мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходимлар иш жойининг вакили бўладилар ва келишилган вазифани бажараётганлари учун уларга ташкилот маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш ҳалол бўлмайди. Бу ишда ўзганинг молини ноҳақ ейиш, алдов ва омонатга хиёнат қилиш каби бир неча катта гуноҳлар бор.
Бундай таклиф ва келишувга рози бўлиш гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам бериш ҳисобланади. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир. Валлоҳу аълам.

ЎРТАКАШЛАРНИНГ ШУ ИШИ ТЎҒРИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1695-САВОЛ: Бизда тўй ва маросимларда меҳмонларга қараб турадиган одамлар бўлади. Биз томонларда уста дейишади. Айрим жойларда ўртакаш дейишар экан. Тўй эгаси барча нарсаларни унга топшириб қўяди. Жумладан, ёши улуғ мўйсафидларга, илмли инсонларга совға беришни ҳам шу усталар бажаришади. Менинг бир ўртоғим ҳам шундай иш билан шуғулланади. У тўй эгаси меҳмонлар учун совғага деб берадиган нарсалардан, пуллардан ўзига олиб қоларкан. Бундай қилиб бўлмайди, бировнинг ҳақи бу десам, розилик сўраб қўяман, деди. Унинг бундай қилиши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Сиз айтган шахслар шаръий манбаларда вакил дейилади. Вакил уни ишга ёллаган шахснинг номидан иш қилувчи одам бўлади. Унга хилоф қилиши, айтганига зид иш тутиши мутлақо мумкин эмас. Берилган ҳадяларни кимга айтган бўлса, бир сўмини ҳам олиб қолмасдан, айтилган шахсга бериши лозим. Агар ўзига олиб қолса, ёки қасдан айтилган одамдан бошқага олиб бориб берса, жавобгар бўлиб, тўлаб бериши вожиб бўлади. Чунки бу ҳолда бировнинг ҳақини еяётган бўлади. Розилик сўраб қўйиши қилаётган ишини асло ҳалол қила олмайди.
Вакиллик масаласи фақат маросимларда эмас, ҳаётимизнинг деярли барча соҳасида учрайди. Шунинг учун бундай ишга киришмоқчи бўлган ҳар бир инсон унинг ҳукмига қатъий риоя этмоғи лозим бўлади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади” деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

🔥2
МАСЖИДДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1708-САВОЛ: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ҚАБРИСТОНДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#қабристон #ҳалол_ҳаром
❓1715-САВОЛ: Маҳалламиздаги қабристонда мевали дарахтлар бор. Уларнинг мевалари пишган пайтда, кўпчилик қатори биз ҳам кириб еб турамиз. Баъзилар бу иш жоиз эмас деб қолишди. Шунга динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақида Бурҳониддин ибн Моза роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: "Қабристондаги дарахтларнинг ҳукми иккига бўлинади:
1. Улар ер қабристонга айлантирилишидан олдин экилган бўлиши мумкин;
2. Улар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлиши мумкин. Агар дарахтлар ер қабристон қилинишидан олдин экилган бўлса, эккан одамнинг мулки бўлади. Шунинг учун, дарахтларнинг эгаси тирик бўлса, унинг розилиги билан ёки ундан сотиб олиб, кейин истиъмол қилиш жоиз бўлади. Агар дарахтларнинг эгаси улардан одамлар ейишларини мубоҳ қилган (рухсат берган) бўлса, у ҳолда сўрамасдан ейиш ҳам жоиз бўлади. Аммо эгасининг нияти маълум бўлмаса ёки эгаси вафот этган бўлса ва нима мақсадда эккани номаълум бўлса, у ҳолда улардан ейиш жоиз бўлмайди. Агар дарахтлар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлса, ушбу ҳолатда ҳам, улар эгасининг мулки ҳисобланади. Шунга кўра, бунда ҳам эгасининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар эгаси маълум бўлмаса ёки унинг нияти маълум бўлмаса, у ҳолда улар қабристоннинг мулки бўлгани учун, уларни сотиб, пулини қабристоннинг эҳтиёжлари ва таъмири учун ишлатилади” (“Муҳийт”). Демак, қабристондаги меваларни ейиш ёки бошқа экинларни олиш, уларни эккан эгасининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар бошқалар ейишлари ёки фойдаланишлари учун эккан бўлса, улардан ейиш жоиз бўлади. Аммо ўзи учун эккан бўлса, ёки нияти маълум бўлмаса, ёки ким эккани маълум бўлмаса, у ҳолда уларни пулга сотиб олиб ейиш ёки фойдаланиш жоиз бўлади холос. Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, баъзилар қабристондаги мевали дарахтларнинг томири маййитнинг қони ва нажосатидан озуқа олгани учун, уларни ейиш макруҳ деган даъволарни қилишади. Бунга жавобан уламолар ушбу даъво ўринсиз ҳисобланади. Чунки дарахтларнинг илдизлари гарчи нажосатдан озуқа олса ҳам, истиҳола (бир нарсани бутунлай бошқа нарсага айланиши) йўли билан бошқа моддага айланади ва уларнинг меваларини ейиш ҳеч бир макруҳликсиз жоиз ва ҳалол бўлади деганлар ("Аҳкомул-жаноиз"). Аммо шундай бўлсада, қабристонларга мевали дарахтларни экмаслик тавсия қилинади. Зеро, уларнинг томирлари қабрларни ўпирилишига олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам.

БИРОВНИНГ ТЕЛЕФОНИГА НАЗАР СОЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1733-САВОЛ: Бировнинг телефони ва ундаги маълумотларни рухсатсиз кўриш мумкинми? Чунки баъзан автобус, метро каби оммавий транспорт воситаларида айрим шахсларнинг шундай ишлар қилаётганига гувоҳ бўлиб қоламиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бировнинг телефонидан унинг рухсатисиз фойдаланиш ёки ундаги маълумотларни ўқиш шаръан тўғри эмас. Бу бировнинг уйига рухсатсиз мўралаш, хатига рухсатсиз қараш кабидир. Зеро, бу ишлар Қуръон ва ҳадисларда ман этилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади”, деганлар. (Абу Довуд ривояти).
Аммо агар мураббий (ота, устоз ва ҳоказо) қўл остида тарбияланаётган шахснинг тўғри йўлдан оғишидан шубҳа қилса, у ҳолда тарбия мақсадида ўз қўл остидаги шахснинг телефонини текширишига рухсат берилади. Балки улар вақти-вақти билан болалар ва уларга тегишли нарсаларни назорат қилиб туришлари керак, токи улар тўғри йўлдан оғмасинлар. Валлоҳу аълам.

ЭМИЗИКЛИ БОЛАНИНГ ИДИШИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1735-САВОЛ: Эмизикли боланинг идишини алоҳида қилиш керак, эмизикли бола фойдаланган идишдан бошқалар таом еса ёки ичса, ана шу боланинг онасига фарзанд бўлиб қолади, деб жуда кўп эшитганман. Бу гап қанчалик асосли? Чунки кўпинча уни ишлатишга мажбур бўламан ва ювиб ишлатаман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда халқимиз орасида бундай гап тарқаб қолган ва кўплаб аёллар бунга қатъий амал ҳам қиладилар. Лекин эмизикли боланинг овқат еган идишидан бошқа боланинг ёки катта одамларнинг бирор нарса ейиши ё ичиши билан ўша аёлга эмизикли фарзанд бўлиб қолмайди. Фақатгина эмизикли она боласининг идишига ўзининг сутидан қуйиб берган ва икки (ёки икки ярим) ёшга етмаган бегона бола шу сутдан ичиб қўйган бўлса, ана шундагина эмизикли фарзандига айланиб қолади. Чунки, бегона боланинг бир аёлга эмизикли фарзанди бўлиб қолиши учун ўша боланинг икки ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади. Бу имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимоларнинг гаплари бўлиб, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга кўра эса, икки ярим ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади.
Шундай экан, "эмизикли бола овқат еган идишни алоҳида қилиб қўйиш керак, уни бошқалар учун ишлатиб бўлмайди", деган гап аёлнинг сути бор бўлган идишга тегишли. Чунки у сутни катталар ичиши ёки сутли идишни ювмасдан ишлатиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

БИР МАРТА ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ДОИМИЙ ҲАҚ ОЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1739-САВОЛ: Биз хорижда қурилиш соҳасида ишлаймиз. Бизга иш топиб берадиган одам бор. У бизнинг иш ҳаққимиздан ҳар ой доимий равишда 1% олади. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. У киши иш топиб бергани учун фақатгина бир марта аввалдан келишилган хизмат ҳаққи олиши жоиз. Лекин усталарнинг ҳар ойлигидан маълум бир фоиз хизмат ҳаққи олиши жоиз эмас. Бу ҳолатда даллолнинг хизмат ҳаққи аввалдан аниқ бўлиши лозим.
Масалан, иш топиб берувчи киши хизмат ҳаққи сифатида маълум бир суммани айтиб, ишчи шу суммани ҳар ойлигидан бўлиб тўлашга келишилса, дуруст. Лекин бир марта иш топиб бериб, неча йил ишласа, шунча йил ҳар ойлигидан маълум фоиз олиб туриши жоиз эмас. Чунки у бир марталик хизмат учун бир неча йиллар ҳақ олмоқда ва бу ҳақнинг қанчалиги ҳам номаълум. Валлоҳу аълам.

ЕТКАЗИБ БЕРИШ КЕЧИККАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТАОМ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1744-САВОЛ: Баъзи емакхонлар таом етказиб беришни кечиктиргани учун буюртмадан ташқари қўшимча таом тақдим этар экан. Шу иш жоизми? Агар рекламада қўшимча бепул таом бериш эмас, балки етказиб берилган таомнинг пулини олмаслик айтилган бўлса, ҳукм қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Таомга буюртма бериш битими шариатдаги истисноъ, яъни буюртма асосида маълум маҳсулотни тайёрлаб бериш шартномасига тўғри келади. Агар саволдаги шарт фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида алоҳида бундай шарт қўйилмаса, сотувчи тарафидан берилган бу ваъда жоиз ҳисобланади ва унга вафо қилиши керак бўлади.
Агар буюртма беришда етказиб бериш кечикиши сабабли қўшимча таом бериш шарти қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Битимдаги бундай шарт молиявий жарима саналади. Маҳсулот тайёрлаб бериш (истисноъ) битимида сотувчига нисбатан молиявий жарима қўллашга рухсат этилади.
Демак, қўшимча бепул таом бериш ваъда кўринишида бўлса ҳам, шартномада акс этган бўлса ҳам жоиз экан.
2. Етказиб бериш кечикса, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида бундай шарт қўйилмаса, бу ҳам сотувчи тарафидан берилган ваъда бўлади ва жоиз ҳисобланади. Аммо буюртма бериш жараёнида юқоридаги шарт қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Шартномада эса буюртма суммасидан воз кечиш шартини қўйиш дуруст эмас.
Демак, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик ваъда кўринишида бўлса жоиз, битимда шарт қилинса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

❤1
ҚАТИҚ ТАЙЁРЛАШДА СУТГА СУВ ҚЎШИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1748-САВОЛ: Одатда биз қозонда сут пиширамиз баъзида сут тошиб кетиш хавфи бўлганда, бироз сув солиб юборамиз ва бу сутни қатиқ қилиб сотамиз бунинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сутга сув қўшишдан сизнинг мақсадингиз уни қатиқ қилиб сотиш бўлса, бу иш жоиз саналади. Зеро, фиқҳий манбаларда: “Агар сутга сув қўшишдан мақсад, уни ичиш ёки қатиқ қилиб сотиш бўлса, бу иш жоиз саналади", дейилган. Чунки баъзан қатиқ ёки сузма қилиш жараёнида сутга сув қўшилади. Лекин сотиш мақсадида сутга сув қўшиш жоиз бўлмайди. Зеро, ҳадисда: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом сотиш мақсадида, сутга сув қўшишдан қайтардилар”, дейилган. Валлоҳу аълам.

"ГАП-ЙИҒИН"ЛАРДА БИРОР МАҚСАД УЧУН ПУЛ (КАССА) ЙИҒИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1750-САВОЛ: Тоққа чиқиш учун пулли гап (касса) ўйнаган эдик. Орамиздан ҳар ой пул бериб турган бир бола иши чиқиб, бора олмайдиган бўлиб қолди. Бошида тоққа чиқмай қолса ҳам пулини қайтариб олмаслик шарт қилинган эди. Энди бу болани пули қайтариб бериладими ёки рози бўлса, эҳсон сифатида қабул қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда гарчи тоққа чиқса чиқмаса-да, ўша боланинг пулини ишлатиш мумкин. Чунки бу каби пуллар одатда эҳсон сифатида йиғилади. Шу билан бирга саволдан маълум бўлишича, пул йиғишни бошлашда, тоққа чиқмаса ҳам рози бўлишга келишилган. Зеро шариатга зид бўлмаган шарт (келишувлар)ларга амал қилиш динимиз кўрсатмаларидандир. Валлоҳу аълам.

ЧАП ҚЎЛДА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ
#ҳалол_ҳаром
❓1762-САВОЛ: Мен туғма чапақайман, ишларни ҳам чап қўлимда қиламан. Аммо овқатни ўнг қўлим билан ейман. Лекин гўшт тўғраш ва таом пишириш каби ишларни чап қўлда бажараман. Яқинларим, бу ишинг макруҳ ва жоиз эмас, дейишади. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, яқинларингизнинг бу гаплари нотўғри. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: "Сизлардан бирингиз таом еса, ўнг қўли билан есин ва ўнг қўли билан ичсин. Чап қўли билан емасин ва ичмасин! Чунки Шайтон чап қўли билан ейди ва ичади ҳамда чап қўли билан ушлайди ва беради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Лекин мазкур ҳадисдаги буйруқни уламолар мандублик учун, дейишган. Ҳадиси шарифдаги тақиқ борасида эса, “Бу танзиҳий (ҳалолга яқин) макруҳ бўлиб, у ҳам узрсиз ҳолатларга тегишлидир", деганлар. Шунга кўра, агар ўнг қўлида жароҳат ёки беморлик борлиги сабабли уни ишлата олмаса ёки ишлатиш машаққат туғдирадиган бўлса, у ҳолда чап қўлида таом ейиш ва ичиши ҳамда бошқа ишларни қилиши макруҳ эмасдир”, деганлар (“Умдатул-қорий” китоби).
Демак, сиз ҳам туғма чапақай бўлганингиз сабабли таомни ўнг қўлингиз билан еб-ичиб, овқат тайёрлаш ва бошқа ишларни чап қўлда бажарсангиз, ҳеч-бир макруҳликсиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

МЎМИЁ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1764-САВОЛ: Мўмиё ҳалолми? Уни истеъмол қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мўмиё ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз. Мўмиё тоғ жинсидан сизиб чиқадиган қуюқ модда бўлиб, табобатда қадимдан ишлатиб келинган.
Шаръий жиҳатдан эса, у тоғ жинсидан сизиб чиқадиган табиий модда ва зарарсиз эканлиги эътиборидан истеъмоли ҳалол ҳисобланади. Зеро, динимизда:
“Нарсалар аслида мубоҳ (ҳалол)дир”, деган қоида бор.
Бундан маълум бўладики, барча нарсалар инсон учун яратилган бўлиб, улардан фойдаланиш ҳалол. Қатъий далил собит бўлмагунича ҳеч бир нарса ҳаром бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ китобида ҳалол қилган нарса ҳалол, ҳаром қилган нарса ҳаром, сукут қилган нарса афв (этилган) дир. Аллоҳдан офиятни сўранглар, чунки Аллоҳ эсдан чиқаргувчи эмас”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Яъни Аллоҳ таоло баъзи нарсалар борасида ҳалол ёки ҳаром, деган ҳукмни баён қилмаган. Шунинг учун ҳам улар мубоҳлик ҳукмида қолаверади. Валлоҳу аълам.