This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик #Қорамол
❓Қўй олти ойда, қорамол тўққиз ойда бир ёш бўладими?
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz

#қурбонлик
❓Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ
#қурбонлик #ҳаж
❓1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун
юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади.
فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته
“Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби).
Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ.
Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz

ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ СЎЙИШДАН АВВАЛ ТАРОЗИГА ҚЎЙИБ, НАРХИНИ КЕЛИШИШ ЁКИ ПУЛИНИ СЎЙГАНДАН КЕЙИН КИЛОСИГА ҚАРАБ БЕРИШ
#қурбонлик
❓1286-CАВОЛ: Қурбонлик қилишга қўй ёки бошқа ҳайвон сотиб олмоқчи бўлган киши ҳайвоннинг пулини сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса бўладими? Қурбонлик учун сотиб олинадиган қўй ёки молни нархини чиқариш учун тириклигича тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон тўлиқ мулкка кирмасдан сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Чунки, неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, дейиш билан ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига тўлиқ ўтмаган бўлади. Ундан ташқари чиққан гўштининг килосига қараб пул бераман, дейиш фақат гўшт сотиб оламан, дейиш бўлади. Шунга кўра, қўй сўйилганда ҳақиқий эгасининг номидан сўйилган бўлади, сотиб олувчининг номидан эмас. Демак, аввал (пули насия бўладими, нақд бўладими фарқи йўқ) тирик ҳайвонни қийматини тайин қилиб, тўлиқ сотиб олиши керак, кейин қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қолаверса, бу шаклда сўйилаётган қўйнинг нархи номаълум бўлиб турган бўлади. Савдодаги шартлардан бири товар ва сумманинг аниқ бўлишидир. Агар уларнинг бири ноаниқ бўлса, савдо ҳақиқий ҳисобланмайди.
وَجَهَالَةُ الثَّمَنِ تَمْنَعُ صِحَّةَ الْبَيْعِ
“Маҳсулот нархининг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Тирик ҳайвонни тарозуга қўйиб, ҳар килосига маълум маблағни бериб тириклай сотиб олса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлади. Чунки ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига ўтиб сўйилмоқда. Масалан, Қурбонлик қилувчи қўй сотувчи билан, қўйни тириклигича тарозига қўямиз, чиққан килосига шунчадан бераман, деб қўйни нархини чиқаришади ва шу нархга савдо боғланади. Яъни нархни қулай белгилаш учун шундай услубдан фойдаланишади. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва килосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган:
وجهالة الثمن تمنع صحة البيع فإذا علم ورضي به جاز البيع ؛ لأن المانع من الجواز هو الجهالة عند العقد وقد زالت في المجلس وله حكم حالة العقد فصار كأنه كان معلوما عند العقد
“Нархнинг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади. Агар харидор савдонинг ўзида нархни билса ва шу нархга рози бўлса, савдо жоиз бўлади. Чунки савдонинг тўғри бўлишидан тўсиб турган нарса бу савдо вақтидаги нархнинг номаълумлиги эди. Савдо келишуви бўлаётган вақтда номаълумлик йўқолса, нарх худди савдо битимида маълум бўлгандек бўлиб қолади”.
Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нарҳдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишини таъминлайди. Валлоҳу аълам.

👍1
ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қурбонлик
❓1313-CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Чунки уламолар қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар фақат қўй, эчки, қорамол ва туя эканини бир овоздан айтишган. Ундан бошқа ҳайвон ёки паррандалар қурбонликка ярамайди. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан бирортаси қурбонлик учун от сўйгани маълум ва машҳур эмас.
“Фатовои Оламгирия” китобида ҳам фақатгина уч турдаги ҳайвонларни қурбонлик учун сўйиш мумкин экани айтилган:
أما جنسه فهو أن يكون من الأجناس الثلاثة: الغنم أو الإبل أو البقر، ويدخل في كل جنس نوعه، والذكر والأنثى منه والمعز نوع من الغنم والجاموس نوع من البقر
“Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг жинсига келсак, уч турли ҳайвон қурбонликка ярайди: қўй, туя ва қорамол. Буларнинг барча тури, эркаги ҳам, урғочиси ҳам ярайди. Эчки қўйнинг бир тури, қўтос эса қорамолнинг бир тури ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ?
#қурбонлик #ақиқа
❓1366-CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими — пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган.
Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти):
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн".
Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман".
Валлоҳу аълам.

НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ
#назр #қурбонлик
❓1390-CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади:
عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
“Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган:
والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية
“Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам.

РАЖАБ ОЙИ УЧУН ЖОНЛИҚ СЎЙИШ МАЖБУРИЙМИ?
#ражаб #қурбонлик
❓1514-CАВОЛ: Биз томонларда "Моҳи Ражаб" деган маросим бор, қўй сўйиб эҳсон қилинади, шу эҳсон динимизда мажбурийми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу номдаги эҳсон мажбурий эмас. Динимизда жонлиқ сўйиш фақат Аллоҳнинг йўлида, Аллоҳ учун бўлади. Жонлиқ Ражаб ойини улуғлаш учун сўйилмаслиги керак.
Жоҳилият даври ва исломнинг дастлабки даврида Ражаб ойини улуғлаш учун “Атийра” жонлиғи сўйилган. Кейинчалик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган қурбонлик билан Атийра жонлиғини сўйиш бекор қилинган. Валлоҳу аълам.

🔥1
УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
#қурбонлик
❓1531-CАВОЛ: Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса, кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

ҚУРБОНЛИКНИНГ ҚАЗОСИ
#қурбонлик
❓1629-CАВОЛ: Ўз вақтида қила олмаган қурбонликни қандай адо этилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Қурбон ҳайити кунларида нисоб миқдоридаги мол-дунёси бор ҳар бир муқим ва балоғатга етган мусулмонга қурбонлик вожиб бўлар эди. Мазкур шартлар топилиб, зиммасига қурбонлик вожиб бўлган киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўймаган бўлса, қазосини бажариши лозим бўлади. Қазони қай тариқа бажариш ҳайитдан аввал қурбонлик учун жонлиқ сотиб олган ё олмаганига қараб бўлади.
Агар қурбонлик учун қўй сотиб олган-у, ҳайит кунларида уни сўя олмаган бўлса, ўша қўйни тиригича садақа қилиб юборади. Агар жонлиқ олиб қўймаган бўлса, қурбонликка ярайдиган ўртача қўйнинг қийматига тенг пулни фақирларга садақа қилади. Валлоҳу аълам.

ҚУРБОНЛИККА ОЛИНГАН ҚЎЙ НУҚСОНЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#қурбонлик
❓1648-САВОЛ: Қурбонлик учун қўй сотиб олинганидан сўнг унга қурбонликка сўйиш жоиз бўлмайдиган даражада бирор айб етадиган бўлса нима қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби шахснинг бой ёки камбағал эканига қараб аниқ бўлади. Агар бой киши сотиб олган қўй айбдор бўлиб қолса, ўрнига қурбонликка ярайдиган бошқа қўй сўяди.
Агар камбағал киши сотиб олган қўй айбли бўлиб қолса, шу қўйнинг ўзини сўяверади, ўрнига бошқа қўй сўйиши лозим бўлмайди.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, бой деганда, аслий ҳожатларидан ташқари, закот нисоби (85 гр тилла ёки унинг қиймати)га эга бўлган киши тушунилади. Камбағал эса закот нисобига эга бўлмаган кишидир. Валлоҳу аълам.

ҚУРБОНЛИККА ОЛИНГАН ҲАЙВОН ЎЛИБ ҚОЛСА
#қурбонлик
❓1654-САВОЛ: Қурбонлик қилиш учун сотиб олинган қўй ўлиб ёки йўқолиб қолса, қандай йўл тутилади? Ўрнига бошқа олиб сўйиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар бу ҳолат бой, яъни зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлган шахсда, қурбонлик кунларида содир бўлса, ўрнига бошқа қўй олиб сўяди. Агар камбағал, яъни қурбонлик вожиб бўлмаган шахсда содир бўлса, унинг зиммасига бошқа жонлиқ сўйиш ёки садақа қилиш каби бирорта иш вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ ВА ИЧАКЛАРИ
#қурбонлик
❓1656-САВОЛ: Қурбонликка сўйилган қўйнинг тери ва ичакларини сотиб, пулини садақа қилиш кераклигини эшитган эдим. Баъзида шуларни сотиб оладиган одам топишга қийналамиз. Шундай ҳолатда қассобгами ёки бошқа бирортасига тери ва ичакларнинг ўзини ҳадя қилиб юборсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қассобга хизмат ҳақи сифатида эмас, балки камбағал бўлса, садақа сифатида берса жоиз. Тери ва ичакларни сотишнинг иложини топа олмаса, камбағал шахсга садақа қилиш тўғри бўлади. Қурбонлик қилувчи терини ўзининг рўзғори учун узоқ муддат ишлатиладиган бирор буюмга алмаштирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик
❓1663-САВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайити билан бир кунга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигига битта қўй сўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, битта қўйни ҳам қурбонлик, ҳам ақиқа учун сўйиб бўлмайди. Чунки қурбонлик ва ақиқанинг ҳар бири мустақил ибодатдир, шунинг учун битта қўйда бу икки ниятни жамлаб бўлмайди. Агар битта қўйни ҳам ақиқа ҳам, қурбонликдан ният қилинса, қурбонликдан ўтади. Чунки ақиқа мустаҳаб (қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган) амал, қурбонлик эса бой кишига вожиб бўлган амал. Вожиб мустаҳабдан қувватли бўлгани сабабли бу ҳолатда сўйилган қўй қурбонлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

ОИЛАДА СЎЙИЛГАН ҚОРАМОЛНИНГ ГЎШТИНИ ТАҚСИМЛАШ
#қурбонлик
❓1675-САВОЛ: Оила аъзоларининг номидан қурбонлик учун қорамол сўйилса, унинг гўштларини ажратиб тақсимлаш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оилада, масалан, ота оиласи аъзоларининг номидан қорамол сўйса (етти кишидан ошмаган ҳолда), гўштини тақсимлаш шарт эмас. Шу ҳолида истеъмол қилишлари, садақа қилишлари ҳам мумкин. Қурбонлик бегоналар ўртасида бўлсагина гўштни тақсимлаш шарт қилинади. Валлоҳу аълам.

👍1🤔1
ҚУРБОНЛИКНИ ТАҚСИМЛАШ
#қурбонлик
❓1679-САВОЛ: 7 киши шерик бўлиб қурбонлик қилганда, гўшт тақсимлашда молнинг ҳар бир аъзосини (масалан, жигар) 7 га бўлиш керакми ёки гўштнинг умумий вазни 7 га бўлинса кифоями?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонликни тақсимлашдаги муҳим талаблардан бири – бу шерикларнинг барчаси тенг миқдорда гўшт олишидир. Ҳайвоннинг ҳар бир аъзосини шерикларнинг барчасига бўлиб чиқиш афзал, чунки ҳаммага турли аъзолардан тегади. Аммо аъзоларнинг ҳаммаси гўшт бўлгани учун умумий вазни тенг бўлиниши кифоя қилади. Масалан, кимгадир жигар, кимгадир буйрак тушишининг зарари йўқ. Муҳими ҳамма иштирокчи тенг вазнда гўшт олиши керак. Валлоҳу аълам.

#ҚУРБОНЛИК ҚЎЙИНИНГ ЁШИ...
Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди.
Манба:(ФАТВО.Уз)

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ АЛМАШТИРИШ
#қурбонлик
❓1696-САВОЛ: Онамнинг қон босими бор. Қўй гўшти ея олмайдилар. Ўзимиз қурбонликка сўйган қўй гўштининг бир қисмини, қассобга бериб, мол гўштига алмаштирсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Чунки, уни бошқа гўштга алмаштириш сотиш ҳисобланади. Уламолар қурбонлик ҳайвонининг териси ва гўштини сотиб бўлмаслигини, сотиб қўйган бўлса, пулини садақа қилиш лозим бўлишини айтишган. Аммо узоқ муддат хизмат қиладиган ашёлар (қозон, ўчоқ кабилар)га алмаштиришни жоиз дейишган.
Онангиз қўй гўшти ея олмасалар, мол гўшти олиб келиб беринглар ёки етти ва ундан кам киши тўпланиб, қорамол сўйинглар. Шунда сиз айтган муаммо келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

ҚУРБОНЛИКНИНГ ҚАЗОСИ УЧУН ҚОРАМОЛГА ШЕРИК БЎЛИШ
#қурбонлик
❓1698-САВОЛ: Мен ўтган йили қурбонлик қила олмаган эдим. Бу йил қорамолга шерик бўляпман. Шунга икки ҳиссага қўшилиб, бир ҳисса бу йил қурбонлиги учун, яна бир ҳисса ўтган йилги қазоим учун десам, тўғри йўл тутяпманми? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик вожиб бўла туриб, сўймаган инсон қурбонлик қилиш кунлари ўтиб кетгани учун қазосини бажаради. Қазоси қурбонликка ярайдиган ўртача қўйнинг қийматини садақа қилиш билан бўлади. Саволда айтилгандек икки ҳиссага шерик бўлган ҳолатда бир ҳиссаси бу йилги қурбонликдан, қазо учун деб сўйилаётган ҳиссаси эса, нафл бўлиб ўтади. Шу боис сиз ўтган йилги қазо учун қўйнинг пулини фақирларга садақа қиласиз, бу йил учун қорамолнинг бир ҳиссасига шерик бўлаверасиз. Валлоҳу аълам.

❤1🔥1
ҚУРБОНЛИКНИНГ ҚАЗОСИ
#қурбонлик
❓1705-САВОЛ: Қурбон ҳайитида имкони бўла туриб, қурбонлик қилмаган инсон кейинчалик камбағал бўлиб қолса, қилмаган қурбонлиги соқит бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қурбонлик кунларида бой бўла туриб, қурбонлик қилмаган инсон кейинчалик камбағал бўлиб қолиши билан зиммасидан қурбонлик соқит бўлиб қолмайди. У одам қурбонликка ярайдиган битта қўйнинг қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Шунинг учун, имкони бўлганида, зиммасидаги қарзини адо қилади. Валлоҳу аълам.

❤1