Subhuz расмий, диний- маърифий канал
590 subscribers
6.03K photos
3.82K videos
8 files
10.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Янги рукн !
#фиқҳ
Ассалому алайкум. Мусулмон инсонга зарур бӯлган фиқҳий масалаларни баён қилиб боришликни мақсад қилдик.
Янги рукн !
#фиқҳ
Ассалому алайкум. Мусулмон инсонга зарур бӯлган фиқҳий масалаларни баён қилиб боришликни мақсад қилдик.
Янги рукн !
#фиқҳ
Ассалому алайкум. Мусулмон инсонга зарур бӯлган фиқҳий масалаларни баён қилиб боришликни мақсад қилдик.
Янги рукн !
#фиқҳ
Ассалому алайкум. Мусулмон инсонга зарур бӯлган фиқҳий масалаларни баён қилиб боришликни мақсад қилдик.
#фиқҳ

Ялангбош намоз ўқишлик.

Савол: Ялангбош намоз ўқишлик қандай?

Жавоб: Ялангбош намоз ўқишнинг бир неча кўриниши бор:
1) Мажбурий ҳолатда кароҳатсиз жойиздир.
2) Дангасалик сабабли гоҳо ялангбош намоз ўқилса, макруҳи танзиҳийдир. Унинг сабабидан савоб камаяди.
3) Ялангбош намозни суннат деб тушунмасдан одат қилиб олинса, у ҳолда макруҳи таҳримийдир.
4) Ялангбош намозни суннат деб билиб ихтиёр қилишлик бидъатдир.
5) Ялангбош намозни афзал ва суннат деб билишлик ва намозда бош кийим кийишликни ҳақир санашлик куфрдир.
Қаранг:
(Фатаво Оламгирия, 1-жилд,106-бет. Дуррул мухтор, 1-жилд, 474-бет. Роддул мухтор, 1-жилд, 482-бет. Фатаво Қозихон, 1-жилд, 118-бет)

Қуръони каримда:

(خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ)

Яъни: "Намоз вақтида энг яхши либосингизни ихтиёр қилинг" дея ҳукм қилинган. (Аъроф сураси, 31-оят)
Салла ва дўппи ҳам либосга киради. Шу сабабли бу оятнинг тақозосига кўра намозда салла ва дўппи кийишлик лозимдир. Мусаннафу ибн Аби Шайбада:

باب من كان يسجد على كور العمامة ولا يرى به بأسا

Салланинг пеши (олд қисми)га сажда қилишни хеч қандай зарари йўқ деб биладиган кимсаларнинг далиллари тўғрисида бир боб бор. У бобда саккизта ҳадис қайд қилинган. Яна:

باب من كره السجود على كور العمامة

Салланинг пеши (олд қисми)га сажда қилишликни макруҳ деб биладиган кимсаларнинг далиллари тўғрисида бошқа боб бор. У бобда ўн иккита ҳадис бор. Фақат икки бобнинг ўзида йигирматта ҳадисни кўриб олинг. Улардан собит бўладики, суннат тариқа бош кийим кийиб намоз ўқишликдир.

"Баара масаайил" - Ўн икки масала китобидан. 24-бет.


Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🍃🍃🍃🍃🍃🌷🍃🍃🍃🍃🍃
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Анисул_фуқаҳо_фий_таърифотил_алфоз_ал_мутадавала_байнал_фуқаҳо_асари #Мақолалар #Таяммум_боби #фиқҳ

Таяммум боби

Таяммумниг ҳукми, у сабабли намоз ўқишнинг жоиз бўлишидир. Бунинг маъноси: таяммум фақат мубоҳ қилиш учундир. Аммо сув билан қилинадиган таҳорат ва ғусл таҳоратсизликни кўтарувчидир. – ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Фарҳод домла Жўраев

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/26773

Манба t.iss.one/oliymahad


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Фиқҳ.

ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАННИНГ ҚИРОАТИ ҲАҚИДА!

61-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Жума намозида имом қироат қилаётганда баъзи кишилар хам бирга овоз чиқариб қироат қилиши қулоққа чалиниб туради. Шу амал дурустми?

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом. Имом қироат қилаётган пайтда унга иқтидо қилган киши ҳам ичида қироат қилиши макруҳ амал саналади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. Шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган” (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокир ривояти).

Кўплаб ҳадиси шарифларда имомнинг қироати иқтидо қилган шахс учун ҳам кифоя қилиши очиқ айтиб ўтилган. Масалан Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Имомнинг қироати унга иқтидо қилганнинг қироатидир", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Машҳур муҳаддис олим Бадриддин Айний: “Саксонга яқин саҳобалар имом ортидан қироат қилишдан қатаришган”, деган (“ал-Биноя фи шарҳил- Ҳидоя”).

Имом Шаъбий айтадилар: “Мен Бадр ғазотида қатнашган саҳобаларнинг етмиштаси билан учрашдим. Уларнинг ҳаммаси имомга иқтидо қилувчини қироатдан қайтаришар эди”.

Ушбу ва ундан бошқа ривоятларга кўра барча мазҳаб фуқаҳолари имом жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилганда унга иқтида қилган киши қироат қилиши жоиз эмас, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати.

🌐 t.iss.one/subh_uz
"РАДДУЛ МУҲТОР" КИТОБИНИНГ НОМИ ҲАҚИДА
#фиқҳ  #шарҳ
#ҳошия

1081-CАВОЛ: Жавобларингизда “Раддул мухтор” деган китобдан кўп келтирасизлар. Шу китобнинг номи ҳақида сўрамоқчи эдим. У “Мухтор” деган олим ёки китобга раддия сифатида ёзилганми? Шундай деб эшитдим.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, берилаётган жавоблар ва фиқҳий масалаларга қизиқишингиз бор эканлигидан хурсандмиз. Аллоҳ зиёда қилсин. Бевосита саволингизга келсак, мазкур китобнинг номи “Раддул муҳтор”.  Ундаги “радд” сўзи раддия эмас, балки қайтариш маъносидадир. Китобнинг тўлиқ номини айтадиган бўлсак “Раддул муҳтор алад  Дуррил мухтор”.  Ушбу китоб ҳанафий мазҳабининг етук олимларидан бири Аллома Муҳаммадамин ибн Обидийн Шомий қаламига мансубдир.  У “Дуррул мухтор” китобининг ҳошияси ҳисобланади. “Дуррул мухтор” эса Аллома Тумуртошийнинг “Танвирул абсор” китобига шарҳдир. Аллома Ибни Обидин Шомий “Дуррул мухтор” китоби ўта машҳур ва манфаатли китоб бўлгани учун жуда кўп инсонлар унга қизиқиб юзланишларини, лекин ўта қисқа иборалар билан жуда кўп маъноларни ифода этгани учун аксарият талабалар унинг маъноларини англай олмаганликларини таъкидлайдилар. Ҳамда талабалар шундай ажойиб китобни тушуна олмаганликлари сабаб ташлаб кетмасликлари ва унга қайтишлари учун уни шарҳлаганини айтади. Китобнинг номи ҳам шундан келиб чиққан. “Муҳтор” сўзи араб тилидан ҳайратда қолган, лол қолган, деб таржима қилинади. Демак, унинг номи  “Тушунмай лол қолганларни “Дуррул мухтор”га қайтариш” деган маънони англатади. У ҳошия тарзида ёзилгани учун “Ҳошияту Ибн Обидийн” ҳам дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#мазҳаб #аҳли_сунна_вал_жамоа #фиқҳ

Мазҳабларга эргашиш зарурми?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM