This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаввол #Рўза
Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ҳақида маълумот беринг
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаввол #Рўза
❓Рамазондан кейин 6 кун рўза тутиш керакми?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

Шавволнинг 6 кунлик рўзасига бериладиган савоблар
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
Шавволнинг 6 кунлик рўзасига бериладиган савоблар
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
МУСОФИРНИНГ РЎЗАСИ
#рўза
❓1058-CАВОЛ: 1) Мусофирда юрган киши рўза тутмаса бир кун тутмагани учун бир кун туриб берадими?
2) Агар мусофирликда юрсаю рўзани тутса ифторгача рўзасини бузиб қўйсачи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Аввало рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир кимлигини билиб олишимиз керак. Рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир деб сафар масофасина (тақрибан 90 км) 15 кундан кам муддатга борган одамга айтилади. Урфимизда чет давлатларга 15 кундан узоқ муддатга бирор иш юзасидан борган одамларни ҳам мусофир дейилади. Аммо бундай кишилар шарий эътибордан мусофир ҳисобланмайди. Улар намозни қаср қилиш ва рўзани кейинроқ тутиб бериш каби ҳукмлар жорий қилинадиган мусофир ҳисобланмайди.
Динимизда ҳақиқий маънодаги мусофир кишиларга сафарда юрган пайтларида уларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ .... (184)
“Саноқли кунлар. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...” (Бақара сураси, 184-оят).
Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди. Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини бир кунига бир кун қазосини тутиб беради.
2. Мусофир киши субҳ вақтида рўзани ният қилиб сўнг бирор сабаб билан ёки сабабсиз рўзасини очиб юборса, қазосини тутиши шарт бўлади аммо каффорат вожиб бўлмайди.
Бу ҳақда мазҳабимиздаги машҳур фатво китобларидан бири “Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилган.
فَالْأَصْلُ عِنْدَنَا أَنَّهُ إذَا صَارَ فِي آخِرِ النَّهَارِ عَلَى صِفَةٍ لَوْ كَانَ عَلَيْهَا فِي أَوَّلِ الْيَوْمِ يُبَاحُ لَهُ الْفِطْرُ تَسْقُطُ عَنْهُ الْكَفَّارَةُ كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
"Бу борада бизнинг наздимиздаги асл қоида шуки, (рўзадор) киши куннинг охирга қисмида рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган ҳолатда бўлса, ундан каффорат соқит бўлади". Яъни, рўзадор киши куннинг охирги қисмида рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган мусофирлик ёки беморлик ҳолатида бўлса ва шу ҳолатда рўзасини очиб юборса, унга каффорат вожиб бўлмайди.
Шундай экан мусофир киши рўза тутиб сўнг бирор узр билан ёки узрсиз рўзасини очиб юборса, қазоси вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#Ҳаж #Арафа #Рўза
❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза
Рамазон рўзасининг қазоси қандай тутилади?
Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ражаб_ойи #рўза
Уруш ҳаром қилинган ойлар қайсилар?
Ражаб ойида рўза тутиш мандублигига ишоралар...
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
▶️https://t.iss.one/subh_uz

#Рамазон2024
#рўза #қазо
🎙Қазо рўзалар қандай тутилади?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
▶️https://t.iss.one/subh_uz
#рўза #қазо
🎙Қазо рўзалар қандай тутилади?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
▶️https://t.iss.one/subh_uz
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
#рўза
❓934-CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.
Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган.
: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ».
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

РЎЗАДОР ПАПИЛЛОМАНИ ОЛДИРСА БЎЛАДИМИ?
#рўза
❓1238-CАВОЛ: Рўзадор папилломани олдирса бўладими? Куйдириш йўли билан олинар экан.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Папиллома тананинг ташқи қисмига чиқади ва уни куйдириб олиб ташлаш билан рўза очилмайди. Чунки рўза аксар ҳолларда одамнинг ичига кирган нарсалар сабабли бузилади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда папилломани олдиришнинг зарари йўқ. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَالْمُفْطِرُ إنَّمَا هُوَ الدَّاخِلُ مِنْ الْمَنَافِذِ لِلِاتِّفَاقِ"
“Рўзани бузадиган нарса бу одатий йўллардан ичкарига кирган нарсадир. Бунга уламолар иттифоқ қилишган”. Валлоҳу аълам.

КАФФОРАТ РЎЗАСИНИ ТУТАЁТГАНДА ҲАЙИТ КУНИ КЕЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #каффорат
❓1256-CАВОЛ: Каффорат рўзасини тутаётган вақтда ҳали олтмиш кун бўлмай туриб, қурбон ҳайити келиб қолса, қандай йўл тутади? Ҳайит куни рўза тутиш мумкин эмаску.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каффорат рўзаси олтмиш кун муттасил тутилади. Шунинг учун каффорат рўзасини тутмоқчи бўлган инсон рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунларини ҳисобга олиб кейин бошлаши керак. Каффорат рўзасини тутишни бошлаб, олтмиш кун тўлмай туриб, рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунлари келиб қолса, қайтадан бошлайди. Чунки рамазон ойи шундоқ ҳам рўза тутиш фарз бўлган ой. Ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш тақиқланган кун ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
فَكَفَّارَتُهُ صَوْمُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ لَيْسَ فِيهِمَا شَهْرُ رَمَضَانَ وَلَا يَوْمُ الْفِطْرِ وَلَا يَوْمُ النَّحْرِ وَلَا أَيَّامُ التَّشْرِيقِ ) أَمَّا التَّتَابُعُ فَلِأَنَّهُ مَنْصُوصٌ عَلَيْهِ وَشَهْرُ رَمَضَانَ لَا يَقَعُ عَنْ الظِّهَارِ لِمَا فِيهِ مِنْ إبْطَالِ مَا أَوْجَبَهُ اللَّهُ وَالصَّوْمُ فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ مَنْهِيٌّ عَنْهُ فَلَا يَنُوبُ عَنْ الْوَاجِبِ الْكَامِلِ
“Унинг каффорати икки ой узлуксиз рўза тутишдир. Икки ой ичида рамазон ойи, рўза ва қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари бўлмаслиги керак. Узлуксиз бўлиши бу оятда шундай буйруқ келгани учундир. Рамазон ойи бўлмаслиги керак дейилишига келсак, чунки агар бу ойда каффорат рўзасини тутса, Аллоҳ таоло унинг зиммасига фарз қилган рўзани тутишни йўққа чиқариб қўяди. Кейинги кунлар эса рўза тутиш қайтарилган кунлар саналади. Шунинг учун бу кунларда тутса ҳам зиммага комил вожиб бўлган рўзанинг ўрнига ўтмайди”.
ثُمَّ إذَا كَفَّرَ بِالصِّيَامِ وَأَفْطَرَ يَوْمًا لِعُذْرِ مَرَضٍ أَوْ سَفَرٍ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ الصَّوْمَ وَكَذَا لَوْ جَاءَ يَوْمَ الْفِطْرِ أَوْ يَوْمَ النَّحْرِ أَوْ أَيَّامَ التَّشْرِيقِ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ فَإِنْ صَامَ هَذِهِ الْأَيَّامَ وَلَمْ يُفْطِرْ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ أَيْضًا ؛ لِأَنَّ الصَّوْمَ فِيهَا عَمَّا وَجَبَ فِي ذِمَّتِهِ لَا يَجُوزُ
“Сўнгра каффорат рўзасини тутаётиб, беморлик ёки сафарга чиқиш сабабидан бир кун тутмаса, қайтадан бошлайди. Шунингдек, агар рўза, қурбон ёки ташриқ кунлари бўлиб қолса ҳам қайтадан тутишни бошлайди. Агар мазкур кунларда рўза тутиб, очиб юбормаса ҳам қайтадан бошлайди. Чунки бу кунларда зиммага вожиб бўлган рўзани тутиш мумкин эмас”. (“Жавҳаратун наййира” китоби).
Шунга кўра, кимдир каффорат рўзасини бошлаб, олтмиш кун бўлмай, ҳайит келиб қолса, қайтадан бошлайди. Валлоҳу аълам.

ШАЪБОННИНГ ЯРМИДАН КЕЙИН РЎЗА ТУТИШ
#шаъбон #рўза
❓1566-CАВОЛ: Шаъбонинг ярмидан кейин рўза тутиб бўлмайди деб эшитдим. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаъбоннинг ярмидан кейин рўза тутиб бўлмайди, деган гап тўғри эмас. Балки, бу муддатда истаганча қазо, назр ёки нафл рўзалар тутиш мумкин. Фақат шак кунида, яъни Шаъбоннинг ўттизими ёки Рамазоннинг биринчи куними, деб шак қилинган кунда нафл рўзадан бошқа рўзаларни тутиш макруҳ саналади. Валлоҳу аълам.

БИРОР НАРСА ЕЯЁТГАН РЎЗАДОРГА ЭСЛАТИШ
#рўза
❓1570-CАВОЛ: Рўзадор одам эсида йўқ бирор нарса еяётган ёки ичаётган бўлса, унга рўза тутганини эслатиб қўйиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон кунларида егулик ёки ичимлик тановул қилаётган кишини огоҳлантиришнинг тафсилоти қуйидагича: агар ўша одам кекса, рўзани базўр тутаётган заифҳол ёки камқувват одам бўлса, унга рўза ҳақида дарҳол эслатилмайди. Бироз еб ёки ичиб олгандан кейин айтиб қўйилади. Агар куч-қуввати жойида бўлган одам бўлса, бирданига ёдига солиб юборилади. Валлоҳу аълам.

РАМАЗОНДА ТУХУМ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#рўза
❓САВОЛ: Рамазондаги саҳарлик ёки ифторликларда тухум ейиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, саҳарлик ва ифторликда тухум ейиш жоиз. Чунки ифтордан кейин рўзадор ҳалол таомлардан хоҳлаганини ейиши мумкин, жумладан, тухумни ҳам. Бу борада бирорта тақиқ йўқ. “Тухум еб бўлмайди”, дейиш учун камида битта қатъий далил керак. Бундай далил эса йўқ.
Муҳим жиҳати, асли ҳалол нарсани ҳаромга чиқариш Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига қарши чиқишдир:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” (Моида сураси 87-оят). Валлоҳу аълам.

👍3
КЕЧАСИ РЎЗАГА НИЯТ ҚИЛГАН ОДАМ САҲАРЛИКДА ТАОМЛАНИШИ
#рўза
❓1571-САВОЛ: Кечаси эртанги куни рўза тутишни ният қилиб ухлаган киши саҳарликка уйғонганда саҳарлик қилиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки рўзанинг нияти бомдод вақти кириши билан кучга кириб, қуёш ботиши билан тугайди. Айрим одамлар саҳарлик қилиб, ният қилиб, оғзини ёпиб олса, бомдод вақтигача вақт бўлганига қарамай, оғзимни ёпдим деб, ҳатто дориси бўлса, ичмайдилар. Бу хато тушунча ҳисобланади. Модомики саҳарлик вақти чиқиб кетмаган экан, еб-ичиш мумкин. Валлоҳу аълам.

РЎЗАДОР МИЛКИГА УКОЛ ОЛИШИ
#рўза
❓1577-САВОЛ: Рўзадор милкига укол қилдирса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамиз уламолари тери ости, мушаклар ораси, ёнбош ва милкка укол қилиш билан рўза бузилмайди, дейдилар. Чунки мўътабар фиқҳий китобларимизда тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши, совуқ сувда ғусл қилиш натижасида тери орасидан ичкарига сув ўтиши кабилар рўзани очмаслиги айтилган. Шунинг учун ҳам милклар орасига укол олиш рўзани бузмайди. Фақат рўзадор қон ва дориларни ҳалқумдан ичкарига ўтиб кетишидан эҳтиёт бўлиши керак. Акс ҳолда рўзаси очилиб кетади. Шунинг учун бундай муолажаларни имкон бўлса, оғиз очгандан кейинга қолдирган маъқул. Валлоҳу аълам.

ТИШ ПАСТАСИ ТАЪМИНИНГ РЎЗАГА ТАЪСИРИ
#рўза
❓1579-САВОЛ: Саҳарлик қилиб, тишимни тиш пастаси билан ювганимдан кейин анча вақтгача унинг таъмини сезаман ва ютиб юборишдан қўрқиб, туфлаб ташлайман. Агар ютиб юборсам, рўзам очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тишни махсус паста билан ювгандан кейин оғизда пастанинг ўзи қолмасдан фақат таъмини сезилиб туриши рўзани очмайди. Шу сабабли бундай ҳолатда туфлаб ташлашга ҳожат йўқ. Уламолар кечаси дори ютган ва кундузи унинг таъмини сезган одамнинг рўзаси очилмаслигини айтганлар. Демак, таъм ёки ҳиднинг ўзи рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

ФИДЯ БЕРГАНДАН КЕЙИН РЎЗАГА ҚОДИР БЎЛИШ
#рўза #фидя
❓1583-САВОЛ: Рўза тутишга қодир бўлмаган киши фидя берганидан сўнг тузалиб, рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазоларини тутиб берадими ёки берган фидяси рўза ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фидя бергандан кейин рўза тутишга қодир бўлиб қолса, берилган фидянинг ҳукми йўқолади ва тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб бериши лозим бўлади. Шу кунгача берган фидялари ҳам беҳуда кетмайди, балки нафл садақа бўлиб, унинг эвазига савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?
#рўза
❓1584-САВОЛ: Рўзадор рўзасини очишни ният қилса, шунинг ўзи билан рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор инсон оғиз очишга ният қиладими ёки дуосини ўқиб қўядими, модомики еб-ичиш каби рўзани бузадиган ишлар қилмас экан, рўзаси очилмайди. Чунки рўзани очувчилар қаторида оғиз очиш учун ният ёки дуо қилиш саналмаган. Валлоҳу аълам.

РЎЗАДА АТАЙЛАБ ҚАЙТ ҚИЛИШ
#рўза
❓1599-САВОЛ: Рўзадор киши атайин қайт қилса нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши рўзадорлиги эсида бўла туриб қасддан қайт қилса ва у оғиз тўладиган миқдорда бўлса, рўзаси очилади. Агар оғиз тўладиган миқдорда бўлмаса, рўзаси очилмайди. Валлоҳу аълам.