Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.73K photos
4.42K videos
8 files
11.9K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#Янгиликлар #Ташриф #Уламолар

Уламоларнинг ташрифи давом этмоқда

Уламолар ташрифидан чекка-чекка ҳудудлар ҳам четда қолмаяпти. Хусусан, Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий домла ҳам Наманган вилоятига ташрифини Поп туманидаги "Кичик Хўжаобод" ва "Муҳаммаджон қори" масжидларидан бошланди. Аср намозини "Кичик Хўжаобод"масжидида, шом намозини "Муҳаммаджон қори" масжидида жамоат билан адо этган масжид жамоалари, аҳли илмлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказдилар...

Суҳбатда жамият аъзоларини қийнаб келаётган оила, ундаги бурч ва масъулиятлар, оилада ота-онанинг ўрни, фарзанд тарбияси ва ҳозирги долзарб мавзулардан бири миссионерлик ва унинг хатарлари ҳақида маъруза бўлди. Сўнг тумандаги эхтиёжманд, мехрга ташна инсонларга озиқ-овқат жамланмаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт матбаа ижодиёт уйида чоп этилган китобларни ҳадя сифатида топширдилар.

Наманган вилояти сафари давом этмоқда.

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Янгиликлар #Ташриф #Уламолар

Муфтий ҳазрат иштирок этган ҳуфтон намозига минглаб намозхонлар ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳуфтон намозини Наманган шаҳрида жойлашган “Абу Юсуф” жоме масжидида намозхонлар билан бирга-бирга адо этдилар...
АЛЛОХНИНГ МАКРИДАН ХОТИРЖАМ БЎЛМАНГ!!!

Асарда келганки, Иблисга макр қилингач, Жаброил ва Микоил йиғлай бошлашди. Шунда Аллоҳ таоло улардан: «Нима учун йиғлаяпсизлар?» деб сўради. Улар: «Парвардигоро, макр-синовингдан хотиржам бўлолмаяпмиз», дейишган эди, Аллоҳ таоло: «Худди шундай бўлсин, макримдан хотиржам бўлманглар», деди.

#Уламолар шундай дейдилар: «Агар Аллоҳ таоло гуноҳ қилишга муккасидан кетган бандасига ўзи севган нарсаларини бераётганини кўрсанг, билгинки, бу У Зот тарафидан бир макр-синовдир».

#Ҳикоя: Ривоят қилинадики, Мисрда намоз ўқиш ва азон айтиш учун масжидга боғланиб қолган бир киши бор эди. У ибодатга берилган, тақводор эди. Кунлардан бир куни одатдагидек азон айтиш учун минорага чиқди. Миноранинг ёнгинасида зиммий насронийнинг ҳовлиси бор эди. У ҳовлига кўз ташлади ва насронийнинг қизини кўриб қолди. У чиройли қиз эди. Киши ўзини йўқотиб қўйди ва азонни ташлаб, қизнинг олдига тушди. Қиз ундан сўради: «Нима юмушинг бор?» «Сени хоҳлайман ва сенга уйланаман». «Сен мусулмонсан, отам мени сенга бермайди». «Насроний бўламан». «Ундай бўлса, майли...»

У қизга уйланиш учун насоро динига кирди ва уларнинг ҳовлисида қолди. Худди шу куннинг ўзида ҳовлидаги бир тепаликка чиқди-да, ерга йиқилиб ўлди. У дини билан муваффақият қозонмади, қиз билан роҳатланмади ҳам.

Аллоҳдан макр-синови, хунук оқибат ва ёмон хотимадан паноҳ беришини сўраймиз.
Қобилжон домла Исақов
#УЛАМОЛАР_ҲАЁТИДАН_НОДИР_МАЪЛУМОТЛАР

УЛУҒ АЛЛОМА БЎЛИБ ЕТИШИШНИНГ ЭНГ КАТТА САБАБИ ҚУРЪОННИ КЎП ЎҚИШДИР!

Ёсин ибн Юсуф Марокаший раҳимаҳуллоҳ айтишларича, у киши Шом қишлоқларидан бирида тахминан ўн ёшлардаги болани кўриб қолибдилар. Болалар уни ўзлари билан бирга ўйнашга мажбур қилишар, ҳоли-жонига қўйишмас экан. У бўлса болалардан қочиб, йиғлаган ҳолда Қуръонни тиловат қилар экан.

Ёсин Марокаший айтадилар: «Ўша болага нисбатан қалбимда муҳаббат пайдо бўлди».

Кейин олим унинг ортидан борибдилар. Қарасалар, отаси уни дўконга қўйиб қўйган экан. Болакай эса савдо-сотиқ билан иши бўлмай, тинмай Қуръон ўқир экан.

Кейин Марокаший ҳазратлари масжидга, ўша боланинг устози ёнига бориб: «Шояд бу бола келажакда зоҳид ва обидлардан бўлса» дебдилар.

Дарҳақиқат, орадан йиллар ўтиб, у бола Шайхул Ислом, фуқаҳо ва муҳаддисларнинг улуғларидан бири бўлиб етишди. Унинг исми Имом Нававий эди.

«Ҳилятул авлиё» китобидан

 

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz