Subhuz расмий, диний- маърифий канал
588 subscribers
6.03K photos
3.81K videos
8 files
10.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БУЮК_ИМОМ

ДУНЁ БИЛГАН БУЮК ИМОМ



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Буюк_имом   #иқтибос

«Имом Абу Ҳанифа Ислом миллатининг фақиҳи ва Ироқ олими бўлиб, ҳадис талаб қилиш билан шуғулландилар. Ҳижрий юзинчи ва ундан кейинги йилларда илм йўлида сафарлар қилиб, ҳадисни кўп жамладилар».

©️Имом Шамсиддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ

📚 "Сияру аъломин нубало" китоби 6-жуз, 396-бет.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#Буюк_имом   #иқтибос

"Ким Имом Абу Ҳанифа ва бошқа имомлар (Молик, Шофеъий ва Аҳмад) ҳақида, улар саҳиҳ ҳадисга қиёс ёки бошқа қоидалар билан қарши чиққанлар, деб ўйласа, улар ҳақида хато хулоса қилибди, ё ёмон гумон билан ёки ҳавои нафси билан гапирибди".

©️Тақийиддин Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ

📚 "Мажмуатул-фатаво" китоби (20-жуз, 168-бет)

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#Буюк_имом   #иқтибос 

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ фиқҳ илми билан танилган машҳур фақиҳ киши эдилар».

📚 "Тобақотус санийя" китоби (1-жуз, 28-бет).

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#Буюк_имом   #иқтибос

Аллома Абу Бакр Косоний раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: Имом Абу Ҳанифа саҳиҳ деган ҳадисга ҳеч ким таъна қила олмайди”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#Буюк_имом   #иқтибос

Муҳаддислар султони, жарҳ ва таъдил имоми Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Имом Абу Ҳанифа ҳадис борасида ишончли бўлиб, ёдлаган ҳадисинигина ривоят қилади, ёдламаганини айтмайди”.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

❗️
Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани мадҳ этиб, бошларига кўтарган экан, баъзи салафий тушунчадаги илмсиз кишилар ушбу буюк имомга таъна қилишдан уялсалар яхши бўлар эди. 

▶️https://t.iss.one/subh_uz