Subhuz расмий, диний- маърифий канал
585 subscribers
5.93K photos
3.68K videos
8 files
10.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ БОШЧИЛИКЛАРИДАГИ НАВБАТДАГИ ЗИЁРАТЧИЛАР МАККАГА ЕТИБ КЕЛДИ

Бугун, 22 июнь куни Мадинаи мунаввара зиёратини тамомлаган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг навбадаги гуруҳи Муфтий ҳазратлари бошчиликларида Макка шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
.

🕋Муқаддас икки шаҳарнинг ораси 460 километрни ташкил этади. Ушбу масофа автобусда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтилади. Аммо эҳром боғлаб, Зул-Ҳулайфада умрага ният қилганлар йўл олислигини сезишмайди ҳам. Тилидан “лаббайка” тушмаган йўловчилар шаҳарга кириб келганини сезмай ҳам қолишади.

🤲 Улар шаҳардаги энг муҳташам меҳмонхоналардан бири — “Аброж ал-Ҳидоя”да жойлашдилар. 25 қаватли меҳмонхонадан шаҳар кафтдек кўринади. Айниқса, юқори қаватига чиқсангиз, атрофнинг гўзаллигига боқиб тўймайсиз.

@hajumrauz
ِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

23- июнь 2022 й.
24- Зул-қаъда 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Islom bu mukammal din

Ustoz Salohiddin domla Abdulg'affor o'g'li


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
СОҚОВЛАР НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бирга ишлайдиган соқов танишим намоз ўқимоқчи, ўрганиш учун қўлланма ёки видео дарс борми? Ўқимаса ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соқовларга ҳам намоз ўқиш фарз бўлади, тарк қилишлари мумкин эмас.

Соқовлар намоздаги қироат ва зикрларни айта олмагани сабаб уларга бу зикрларни айтиш вожиб ёки суннат бўлмайди. Қиём, руку, қовма, сажда ва бошқа амалларни бошқа намозхонлар каби бажаради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.

Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#Фотолавҳа

МАККА ШАҲРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР ЖОЙЛАШГАН МЕҲМОНХОНАДАН ФОТОЛАВҲА

🌙 Айни кунларда ҳаж ибодатига тайёргарлик кўраётган зиёратчиларимиз Макка шаҳрининг “Азизия” даҳасидаги кўркам, 25 қаватли, ҳашаматли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.
Ҳожилар ибодатларини чиройли ва мукаммал адо этишлари учун меҳмонхона тоза ва озода ҳолга келтирилиб, барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

🤲 Ўзбекистонлик зиёратчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан мазкур меҳмонхонадан барча ҳожиларимизга яхлит жой ҳозирланган.
Меҳмонхонанинг кириш фойесига илинган “Ўзбекистон” ёзуви ва давлатимиз байроғи бу бинога ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашишидан далолат бериб турибди

Яна шуни айтиш керакки, меҳмонхона ошхонасида бир пайтда 4000 киши таомланиши учун мўлжалланган ўринлар ҳозирланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
НАМОЗ ВАҚТЛАРИДА ЎЗГАРИШ БЎЛМАДИ❗️❗️❗️

24-июнь кунидан 27-июнь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐https://t.iss.one/subh_uz