Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.74K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РИШТАЛАР КАЛИТИ
(ҳадя ҳақида 2-қисм)
Исомиддин домла Шамсиддинов
Андижон шаҳар "ИМОМИ АЪЗАМ" жомеъ масжиди имом-хатиби



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Муфтий ҳазратнинг жанозалари Самарқандда ўқилади

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.

Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари 2021 йил 16 август, душанба куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида адо этилади.
Жаноза намози вақтини қўшимча хабар қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
Тез кунда умр тугаб унинг кунлари ёпилади.
Ўлим фариштаси сенга: «Бу оламнинг кенг саҳнисидаги имтиҳон мажлиси ниҳоясига етди» - дейиш учун келади. Сени ҳам Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг олдига жўнаб кетиш вақтинг яқинлашади.
У ерда ҳисоб ва кўриб муҳокама қилиш бор.
Эй одам боласи сен Унга нима дейсан?
Кўплаб бойлик топиш йўлида ер юзини кезиб чиқдим дейсанми?
Ёки емак ичмагим ҳамда ҳузур-ҳаловатим учун пешона терим тўкилди, дейсанми?
Ўз Маволойинг ва Холиқингга ушбу сўзларни айтишга сен тайёрмисан?

Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ИСТИҒФОР АЙТИНГ

Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.

Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан.

Агар уят ва афсусдан кўзингиз ёшланмаса, ҳеч бўлмаганда бу ҳолатлар юзингизда ўз ифодасини кўрсатсин. Кўз ёшингиз шунчалик ҳақиқий бўлсинки, уларнинг тўкилиши қабул бўлсин. Гуноҳларини кечирилишини сўраб дангасалик ва эътиборсизлик билан айтилган истиғфор ноўриндир ва бунинг ўзи яна истиғфор айтиш учун етарлидир. Инсон гуноҳлари учун фақатгина кечирим сўрабгина қолмай, ўзида шаклланган ёмон одатларни бартараф этишга уринмоғи лозим.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
"ЎЛГАН БЎЛСА, ГЎРИ УСТИГА ЎТТИЗ ДАРРА УРИНГ", ЁҲУД "ОТАМИЗГА ЧИҚАРГАН ҲУКМНИ, ОТАМИЗГА ЭМАС, УНИНГ ОТАСИГА ЧИҚАРИШ КЕРАК ЭДИ".

(Ажиб бир ҳикматли ҳикоя экан)


Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халқ ҳаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
«Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган.
Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган.
Дунёвий ва ухравий илм изламоқ туғилгандан то лаҳадга боргунча фарз. Ўз маънавиятимиз ва миллий ғуруримизни ўзимиз кўтарайлик. Бизнинг ҳам гўримизга дарра тушишидан Аллоҳ асрасин.
Велосипед ҳайдашнинг қандай фойдаси бор?
🔘 Отажон Мирзаев

✍️ Шифокор Фаррух Ўрмонов:

1. Уйқу сифати яхшиланади.
2. Ҳазм фаолияти меъёрлашади.
3. Чидамлилик ошади.
4. Соғлом озиш усули.
5. Қариш жараёни секинлашади.
6. Мушаклар тонуси сақланади.
7. Стрессни камайтиради.
8. Мия фаолиятини яхшилайди.
9. Қон томир тизими касалликларининг олдини олади.
10. Ўпка вентиляцияси.
11. Иммунитетни оширади.
12. Кўз касалликларининг олдини олади.

🚴‍♀️ Кун мобайнида баҳор ойлари 50 км.гача, ёз кунлари 70 км.гача, кузда 60 км.гача, қиш кунлари эса 30 км.гача велосипедда сайр қилиш мумкин.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло янги ҳафта, янги кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Тинчлик-ҳотиржамлик, офият устимизда бардавом бӯлсин!

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ҚУЁШ ЧИҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِى وَهَبَ لَنَا هَذَا الْيَوْمَ وَاقَالَنَا فِيْهِ
مِن عَثَراتِنَا.

Алҳамду-лиллаҳлазий ваҳаба лана ҳазал явма ва ақоолана фийҳи мин ъасаротина

Маъноси: "Бизга бу кунни берган ва хатоларимизни афв этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин".


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
​​МУСТАЖОБ ДУО

Саъид иьн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади:
«Отам шундай ҳикоя қиладилар:
«Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали тун экан. Туриб, намоз ўқидим. Сўнг ўтириб, дуо қилдим. Шу пайт орқамдан кимдир:

«Эй Аллоҳнинг бандаси, айт!» деб нидо қилди.

«Нимани айтай?» дедим ҳайратланиб.

У шундай деди:
🤲«Аллоҳим, Сендан сўрайман.
🤲Сен барча мулкнинг Соҳибисан,
ҳар бир нарсага Қодирсан,
Сен нимани хоҳласанг, ўша иш албатта бўлади»🤲, деб дуо қил».

Отам айтадилар: «Шундан кейин қачон шу дуони айтиб, бирор нарса сўрасам, албатта ижобат бўлар эди».

--------
Аллоҳ сизларни ҳам Ўзига аён бўлган, қалбдан ижобат бўлишини чин дилдан хоҳлаган дуоларингизни ижобат этсин.

📚«Солиҳлар гулшани» китобидан


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
БОШҚАРУВ (1-қисм)

إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاهُ عَلَيْكُمْ وَزَادَهُ بَسْطَةً فِي الْعِلْمِ وَالْجِسْمِ
«Аллоҳ уни сизларга Ўзи танлаб, уни илм ва жисмоний жиҳатдан зиёда этди» (Бақара сураси, 247-оят).
Ҳар бир кишида бўйсундиришга ва кимгадир бўйсунишга эҳтиёж бор. Шу эҳтиёжларнинг иккаласи ҳам қондирилсагина инсон ўзини руҳан хотиржам ҳис этади. Аммо шуни доим ёдда тутиш керакки, фақат бўйсуниб яшаган инсон “РОБОТ” бўлади ёки фақат бўйсундириб яшагандан эса золимдан бошқа инсон чиқмайди.
Инсонларга раҳбар зарур эканини оят тасдиқлаб турибди. Агар бу зарурат бўлмаганида, Аллоҳ раҳбар тайинламаган бўлар эди.
Бу эҳтиёжни нафақат инсонлар орасида, балки табиатда ҳам кўриш мумкин. Масалан, асаларилар, чумолилар яшаш тарзларига назар солсак, оиланинг минглаб аъзолари ягона раҳбарга бўйсунади.

Манба Vakillik.uz


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ЕТИМЛАРНИ КИМ ҚАРАМОҒИГА ОЛИШИ КЕРАК?
#оила

250-CАВОЛ:
Укам вафот этди, ундан вояга етмаган бир ўғил ва бир қиз қолди. Уларга онасидан ташқари кимлар ҳаклироқ ва кимлар масъул? Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Биринчи навбатда дафн ҳамда унгача бўлган харажатлар ва қарзлардан ортган марҳумнинг барча мол-мулкини меросхўрларга шариат кўрсатмасига биноан бўлиб бериш керак.

Етимларга онасидан ташқари, тарбия жиҳатидан мома (буви)лари, таъминот жиҳатидан отасининг эркак қариндошлари (асаба); бобо, амаки ва амакининг ўғиллари масъул.

Юқоридаги саволда меросга марҳумнинг хотини, ўғил-қизи ва марҳумнинг (агар ҳаёт бўлишса) ота-онасидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Лекин шундай ҳолатларда ҳам, етимлар ожиз тоифа бўлганидан, уларга отасидан қолган меросни бермасдан, ўзлари бўлиб оладиган, онаси билан қўшиб етимларни кўчага ҳайдайдиган амаки, амма, тоға ва хола каби қариндошлар гоҳ-гоҳида кўзга ташланиб туради. Бундай қилиш етимни ҳаққини ейиш ва катта гуноҳдир. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا (النساء 10)
яъни: “Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар” (Нисо сураси, 10-оят).

Аслида, ота вафотидан аввал етимларга васий тайинлаган бўлса (у қариндош ҳам, бегона ҳам бўлиши мумкин), ўша киши, васий бўлмаса бобо меросни ҳақдорларга шариатимизга мувофиқ бўлиб беради ва етимларни уларнинг ўзига теккан улуш ҳисобидан парваришлаб туради. Агар бобо бўлмаса, амаки ёки она ҳам васийлик қила олади. Васий ёки юқорида саналган қариндошлар етимларнинг молини асраб, балоғатга етгач уларга топширадилар. Бу ишни адолат билан бажарсалар улкан савоб, агар етимни молига хиёнат қилсалар, ноҳақ ишлатсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.

Қиз болалар ҳайз кўрадиган бўлгунича, ўғил бола ўзи еб-ичиб, кийиниб, истинжо қила оладиган бўлгунича уларни онадан (она бўлмаса, онанинг онасидан) ажратилмайди. Етимларга тегишли уйда бўлса ҳам она улар билан яшайди. Марҳумнинг хотини бошқа турмуш қурса ёки болалар юқорида айтилган ҳолатга етишса, болаларни ота томондан маҳрам қариндошлари олиши мумкин (“Ҳидоя” китоби).

Юқоридаги сўзлар отасидан мол қолган етимлар ҳақида кетди. Умуман мерос қолмаган етимларга эса ота томондан бой бўлган қариндошлар (масалан, бобо, амаки, амакининг ўғиллари) нафақа бериши вожиб бўлади. Булардан бошқалар ҳам етимларга яхшилик қилсалар, улуғ савобларга етадилар. Баъзи олимлар “Маъун” сураси етимларга бағишланган, бу “Етим” сурасидир, деганлар. Етимларни қарамоғига олганларнинг даражаси ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

" أنا وكافل اليتيم له ولغيره في الجنة هكذا " وأشار بالسبابة والوسطى وفرج بينهما شيئا .(رواه البخاري عن سهل بن سعد رضي الله عنه)
яъни: “Мен ва етимнинг кафили (хоҳ қариндоши бўлсин, хоҳ бегона бўлсин) жаннатда мана шундаймиз” Кўрсатгич ва ўрта бармоқларини орасини озгина очиб ишора қилдилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Бу ҳадиси шарифда хоҳ ўзининг молидан, хоҳ (шаръан ҳақли бўлса) етимнинг молидан бўлсин харажат қилиб, уларни едириб-ичирган, кийинтирган, таълим-тарбия берган кафил ҳақида сўз кетмоқда (“Шарҳи Нававий ала Муслим” китоби).
Етимни кафолатга олиш уни ўз оиласига қўшиб ёки етимни қариндошлари орасида қолдириб ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш билан юзага чиқади.
Хулоса шуки, биз мусулмонлар етимлар ҳақидаги динимиз кўрсатмаларига тўлиқ амал қилишга ўтсак, дунё бўйича катта муаммо ҳисобланган етимлар масаласи чиройли ечимини топади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Гуруҳни танишларингизга юборинг👇
https://t.iss.one/Salovatvaistigfor
​ИСТИҒФОРНИНГ ФОЙДАСИ

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга кучли истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.

Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

🌺“Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас”🌺 (Анфол сураси, 33-оят).

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан
Н.Иминжонов


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тиловат

Шайх Мустафо Исмоил роҳматуллоҳи алайҳ.
Қоф сурасидан тиловат

Эшитиб баҳраманд бӯлинг


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Фазилатли муфтий ҳазратлари сўнги манзилга кузатилди (Фотолавҳа)

Кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга рихлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.

🕌 Бугун, 16 август, душанба куни Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.

Ҳазратимиз таваллуд топган қишлоқларидаги “Эшони Темирхон Тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг таниқли уламолар, муфтий ҳазратнинг шогирдлари у кишининг ҳаёти ва фаолияти, динимиз ривожига қўшган ҳиссалари, инсоний фазилатлари ва ҳақида ибратли маъруза қилдилар. Сўнг жаноза намозини муфтий ҳазратларининг (ўғли, шогирди) ўқиди.

Шунингдек, Республикамизнинг барча масжидларида пешин намозидан кейин муфтий ҳазратлари ҳақига Хатми Қуръонлар бағишланди, муборак Қуръон оятлари тиловот қилинди, минг-минглаб мўмин-мусулмонлар Ҳақ таолодан кўзларида ёш, дилларида ўтинч билан дуои-хайрлар қилдилар.

🤲 Аллоҳ таоло муфтий ҳазратларининг дини мубинимиз йўлидаги беқиёс хизматлари, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! 🤲

➡️БАТАФСИЛ ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Холис_Эслатма

Уламолар айтадилар:
"Агар бир одам намоздан лаззатланишни сезмай қолган бўлса ва уни кечикиб адо этиб дангасалик қилаётган бўлса, Қуръони каримни борган сари кам тиловат қилаётган бўлса, наҳий-мункар таъсир қилмаётган бўлса, хотира сусайиб бораётган бўлса, хулқи қўпол бўлганини сезса, вақт тез ўтаётганини сезса, бўлар бўлмас ишларга жудаям қизиқиши пайдо бўлганини билса ва жуфти ҳалолига нисбатан ҳис туйғуси ўчаётганини сезса, буларнинг барчаси қалб ўлаётгани ҳақида дарак беради.
Дарҳол ўзингизни ўнгланг!
Бунинг давоси:
* Дарҳол сизни вазифаларингиздан чалғитаётган нарсаларни тарк қилинг!
* Аллоҳ таолога тавба қилинг!
* Интернетга жуда қаттиқ эҳтиёж сезсангизгина киринг!
* Кунига энг камида бир пора Қуръон ўқинг (ёки хохишингизга қараб ундан кўпроқ)!
* Фарз намозларни ўз вақтида ўқинг! Нафл намозларни ҳам эсдан чиқарманг!
* Рўза тутинг ва садақа беринг! Зеро, бу ишлар Аллоҳнинг ғазабини сўнгдиради.
* Кундалик тартибни тузинг ва унга риоя қилинг!
* Фойдаси йўқ ишларни ва гапларни тарк қилинг!
* Кўпроқ ёлғиз бўлган ҳолингизда намоз ўқинг !
* Илм ўрганинг!"

Манбалар асосида "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти
Р.Ахунджанов тайёрлади.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
16-август кунидан 20-август кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кечқурун ётганда ўқиладиган дуолар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

Telegram | Facebook