Subhuz расмий, диний- маърифий канал
565 subscribers
6.74K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
(ФОТОЛАВҲАЛАР)
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
👍1
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.

🔍Танловдаги ижодий ишлар етук уламо ва устозлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва холислик асосида кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар танланди.

Танловнинг якуний натижалари қуйидагича бўлди:

📑 “Мақолалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Содиқжанов Абдулбосит (“Оламларга раҳмат Пайғамбар”)
🥈2-ўрин – Мирсагатов Рустамжон (“Кечиримли бўлиш – Расулуллоҳдан суннат”)
🥉3-ўрин – Комилова Юлдуз (“Ким сени унингдек яхши кўради”)

🎞📲“Медиа ва инновацион лойиҳалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Юнусова Қурбонбика (“Сийратга саёҳат, сийратни ўрганамиз” каби инновацион лойиҳалар)
🥈2-ўрин – Юнусбеков Аваз (“Расулуллоҳ” номли қисқа видеоролик)
🥉3-ўрин – Музрапов Турғун (“Расулуллоҳнинг суннатлари” ҳақида видеолавҳа)

📚 “Китоблар” йўналишида:

🥇1-ўрин – Мирносир Ҳасанов (“Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам”)
🥈 2-ўрин – Саъдуллоҳ Камолиддин ҳожи (“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти”)
🥉 3-ўрин – Эргашев Ҳасанбой (“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим”)

🕋 “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танловининг Олий ўринига “Оламларга раҳмат пайғамбар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат” номли китоби ғолиб деб топилди ва Ҳаж йўлланмаси муаллифлар жамоасидан Хонзода Абдулвоҳид қизига тақдим этилди.

Танловнинг номинация ғолиблари:
🔹“Энг ёши улуғ иштирокчи”:
- Олимжон Бўриев
- Аҳмаджон домла Бобомурод
- Атабоев Абдумуталиб

🔹“Энг матонатли иштирокчи”
- Юлдашев Козимжон (кўзлари ожиз)
- Сирожов Истам (I гуруҳ ногирони)

🔸“Энг чиройли безакли китоб”
- Абдукамол Абдужалилов

“Аёллар ҳақидаги сийрат китоби”
- Толиб Низом
- Бобомурод Эрали

🔸“Сийратнинг энг яхши манзумаси”
- Шукурулла Дадашев
- Имомгазарова Мовлуда

🔸“Энг таъсирли видеолавҳа”
- Расходжаeв Акмалходжа Адхамходжаeвич.

🔸“Энг изланувчан муаллиф”
- Валихонтўра Бухорий

🔸“Энг яхши сийрат бадиаси”
- Файзиев Акбаржон

– “Мақолалар”, “Медиа ва инновацион лойиҳалар” ва “Китоблар” йўналиши ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланди;

– “Оламларга раҳмат пайғамбар” танлови номинация ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🤲 Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
👍1
ОДАМНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ ГИЛАМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Катта одамнинг қайт қилиши гиламни нопок қиладими ёки фақат чақалоқларники нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қайт қилган шахс ёш ёки қари бўлишидан қатъий назар агар оғиз тўла қайт қилса у нажосат ҳисобланиб, теккан жойини нопок қилади. Агар оғиз тўла бўлмаса, у нажосат ҳисобланмайди ва теккан жойини нопок қилмайди.

Уламоларимиз томонидан қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
13-октябрь кунидан 16-октябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
👍1
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

13- Октябрь                                      2023 й.
28- Рабиъул аввал                            1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!

🌐 телеграм каналимиз
🌐 t.iss.one/subh_uz
1
Audio
🎤°•القارئ ⁖ ⟨ #عـلـي_الحـذيـفـي

🎤 Али ал-Ҳузайфи

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат #жума

Аҳзоб сураси 56-оят

Абдулазиз аз-Захроний қироати

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».

Subh.uz канали расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
АЁЛЛАРНИНГ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИБ ДУО ҚИЛИШИ ҲАЁСИЗЛИККА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дуони қиблага юзланиб, қўлларни кўтарган ҳолда қилинади, деб эшитгандим. Aёлларга шу ҳолатда дуо қилиш ҳаёсизликка кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёлларнинг қиблага юзланиб, қўл кўтариб дуо қилишлари ҳаёсизликка кирмайди. Аксинча, шундай ҳолда дуо қилиш мустаҳабдир. Дуода қиблага юзланиш афзал, лекин Қиблага қарамасдан дуо қилса ҳам, дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ТИРНОҚНИ ЖУМА КУНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тирноқни фақат жума куни олиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқни ҳафтанинг барча кунларида олиш мумкин. Айнан жума куни олиш борасида бирорта саҳиҳ ҳадис бизга маълум эмас. Лекин саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу одатда ҳар жума куни тирноқларини олиб, мўйловларини қисқартирганларини Имом Байҳақий ривоят қилганлар. Шунинг учун айрим фуқаҳоларимиз жума куни жума намози учун покланиб чиқиш мақсадида тирноқ олса яхши, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ШАНБА куни.

14- Октябрь                                      2023 й.
29- Рабиъул аввал                            1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ҚАРЗ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қарз олишга муҳтожмасман, янги оиламан, рўзғоримни тиклаш мақсадида қарз олишим мумкунми? Оборот қилиш мақсадида?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иложи борича қарз олмасликга ҳаракат қилиш лозим, лекин қарзни олгандан кегин уни тўлашга имконият бўлса, қарз олиш жоиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким (қарзини) адо қилишни ирода қилиб одамлардан мол олса, Аллоҳ унинг тарафидан адо қилади (тўлаш сабабларини муҳайё қилиб қўяди), ким талофат етказишни ирода қилиб олса, Аллоҳ унга талофат етказади”. Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилнинг 1 ноябридан кучга кираётган "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари ҳақидаги қарорга оид видеоролик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

📞+998998821858 
📞+998770851858

🌐https://t.iss.one/subh_uz