Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.73K photos
4.41K videos
8 files
11.9K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
МАНИЙ ВА МАЗИЙ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менга маний ва мазий ҳақида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маний – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир. Маний билан ғусл вожиб бўлади.

Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.

Мазий – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. Мазий билан фақат таҳорат қилинади (Кифоя). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.

26- апрель                              2023 й.
06- ШАВВОЛ                          1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тасбеҳ #Намоз

Тасбеҳ намози қандай ўқилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
👍1
🔸 ГУНОҲНИ БУТУНЛАЙ ТАРК ҚИЛИНГ

Баъзида инсон гуноҳ қилиб қўяди. Шунда иймони унга буни қайтиб қилмасликка буюради. Шайтони эса ундан яна бир марта лаззатланиб, кейин бутунлай тарк этишига чақиради. Инсон унинг гапига кириб, ўша гуноҳни яна бир бор қилади. Шайтон-чи?! У тўхтамайди. Яна ва яна келиб, ҳалиги гуноҳга ундайверади, унинг “яна бир гал”и тугамайди. Охир оқибат тавба кейинга сурилиб қолиб кетади...
Ҳа, шайтоннинг мўминларни тузоққа тушириш йўлида ишлатган хатарли ҳийлаларидан бири мана шу, яъни улар гуноҳларни бутунлай тарк этишларига йўл қўймаслигидир. Балки, ўша гуноҳларни зийнатли кўрсатиб, қалбда ҳасрат қолмасин дея яна бир бор қилиб кўришлари, такрор қўл уриб, кейин тавба қилса бўлишини қалбига солади. Шу боис гуноҳ қилган инсон учун муносиб йўл шуки, нафсига қаттиқ босим ўтказиб бўлса-да, ўша гуноҳ ишни дарров тарк қилимоғи лозим.

Шайх Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар: “Бу ўта хатарли алдовдир. Чунки мўмин киши иймони ва тақвоси туфайли маъсият яқинига боришга журъат қилмайди. Лекин, агар бирор гуноҳни бир марта қилиб кўрса, ундаги маъсиятларни тўсиб турган иймоний оташ ўчади. Шу билан у бошқа ва бошқа гуноҳларга қўл ура бошлайди. Маъсият ҳеч қачон инсонни тўйдирмайди. Инсон гуноҳни яна қайта қилиш билан ундан тўйгани ёки зерикканидан тарк қилишга бормайди. Балки, маъсиятнинг табиати, у ёнига бошқа кўпгина гуноҳларни чақиради. Уни теридаги қўтирга ўхшатиш мумкин. Инсон уни қашлаб роҳатланади-ю, лекин бу қашлаш қўтирларни кўпайтириб, касалликни кучайтириб юборади”.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг асар ва мақолалари асосида

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Қирғизистонлик уламоларнинг самимий эътирофлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

27- апрель                              2023 й.
07- ШАВВОЛ                          1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
JANNAT UYLARI
MUFTIY NURIDDIN DOMLA
#jannat

ЖАННАТ УЙЛАРИ (12-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌙 ЖАННАТ СИЗГА МУБОРАК!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусофирга оид ҳукмлар

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
28-апрель кунидан 01-май кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐
https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

28- апрель                              2023 й.
08- ШАВВОЛ                          1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!


🌐 телеграм каналимиз
🌐 t.iss.one/subh_uz
018 Al-Kahf
Mustafa Ismail Mujawwad
Мустафо Исмоил қорий қироъати

"КАҲФ" СУРАСИ


ЖУМА МУБОРАК!

Дӯстларингизни ҳам табрикланг



🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаввол #Рўза

Шавволнинг 6 кунлик рўзасига бериладиган савоблар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
МАРҲУМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТМАСА ҚАБРДА АЗОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бобом вафот этди. Биз томонда жанозанинг эртаси куни марҳумнинг кийимларини ювиб, яқинларига тарқатишади. Биз ҳам бобомнинг кийимларини ювдик, лекин тарқатмай, тахлаб, олиб қўйгандик. Бир киши: «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади», деб айтди. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳум ўзи дунёда қилиб ўтган ишлари бўйича азоб ёки роҳат олади. Сиз айтган ишлар туфайли азобга тортилмайди. «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади» деган гап нотўғри. Бу гап бирорта шаръий манбада келган эмас. Бундан ташқари марҳумга тегишли барча нарса, жумладан кийимлари тарқатилмайди, балки меросхўрларга тақсимлаб берилади. Чунки бундай нарсалар меросхўрларнинг ҳақи ҳисобланади. Уларнинг рухсатисиз бошқаларга бериб юбориш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ГУНОҲ ИШ ҚИЛСА ЮЗИГА АЖИН ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир қўшним “Юзимга ажин тушяпти, табиий пардоз қилиш йўлларини ўргатинглар”, деб маслаҳат сўради. Шунда бошқа бир қўшнимиз “Одам қанча кўп гуноҳ қилса, шунча унинг ҳусни хунуклашиб, юзига ажин тушади. Сиз тавба қилинг”, деб айтди. Шу гап ростми? Киши гуноҳ иш қилса юзига ажин тушадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон билмаган нарсасини, айниқса, дин борасида билмаган нарсасини умуман гапирмаслик керак.  Қўшнингиз бу гапини қаердан олибди?! Унинг бу гапи бирорта ҳам шаръий асосга эга эмас. Инсоннинг юзига ажин тушиши бу табиий ҳолат-ку. Инсон қариган сари ажин тушиб бораверади. Агар ўша одамнинг гапига қаралса, ёши кекса барча инсонлар кўп гуноҳ қилиб юрган бўлиб чиқади.

Истиғфор айтиш масаласига келсак, ҳеч ким хатодан холи эмас. Шундай экан ҳар доим истиғфор айтиб юришимиз керак бўлади.

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир, хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчиларидир", деганлар. (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023

Закотни келинларга берса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Шавкат Мирзиёев мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди

Учрашувда «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳисобидан ёрдамга муҳтож фуқароларга 2 миллиард 446 миллион сўмлик хайр-эҳсонлар қилингани таъкидланди.

🌐https://t.iss.one/subh_uz