Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.74K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаждан кейин...

3-қисм: Ҳожини кутиб олишдаги суннат ва Ҳаж савобини кетказадиган шариатга зид бидъатлар

Муҳаммадайюб домла Ҳомидов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҳаждан_кейин


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ДУОНИНГ МАКОНИ ВА ЗАМОНИ

Аллоҳ таоло Қуръонда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. Қуръонда дуо қилиш учун маълум вақт белгиланмаган. Кишининг Аллоҳга юзланиб илтижо қилиши бу ибодат вақти –соати келганини кўрсатади. Одам боласининг истак ва эҳтиёжлари кўплиги боис дуоси ҳам кўп бўлади. Шу сабабли дуонинг маълум вақти тайин қилинмаган. Одам қачон дуога эҳтиёж сезса ўша вақтдаёқ дуо қилиши мумкин.

Фақат Қуръонда фазилатли вақтлар баъзи оятларда қисқача айтиб ўтилган:
"(Тақводорлар) сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда истиғфор айтувчилардир". (Оли Имрон сураси, 17-оят).

"Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар". (Заарият сураси,18-оят).

Бошқа оятларда эса тунги вақтни бошқа вақтларга нисбатан ибодат учун маъқул вақтлиги айтилган: "Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур. Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор. Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ".
(Муззаммил сураси, 6-8-оятлар).

Дуо учун маълум вақт тайин қилинмаган бўлсада, юқоридаги оятларда саҳар ва тунгги вақтга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бунинг ўзига яраша ҳикматлари бор. Янги кунни Аллоҳ билан самимий алоқа боғлаб, дуо билан кутиб олган мўминнинг кун давомида Уни норози қиладиган амалларга яқинлашиш эҳтимоли камаяди. Кунни дуо, ибодат, истиғфор билан қаршилаган одам кун давомида Аллоҳ уни кузатиб турганини ҳис қилиб шунга яраша ҳаракат қилади.
Қуръонда мақталган тунгги вақт эса дунёвий ишлар орқасидан елиб кунини ўтказган кимсаларнинг ўз виждонини ҳисобга тортиш учун жуда қулай фурсатдир. Тунгги вақт кун давомида бўлиб ўтган воқеалардан ўзига яраша ҳикмат излаш, тафаккур этиш, Аллоҳга шукр қилиш учун қулай имконият яратади. Тунда ибодат учун вақт ажратган одам кун давомида қилган хатою гуноҳлари учун тавба қилиб, мағфират сўраши билан бирга навбатдаги кунда хато ва гуноҳларни нисбатан камроқ содир қилиши учун ажойиб имкон ҳозирлаган бўлади.

Дуо қилиш учун Қуръонда баён қилинган маълум макон ҳам йўқ. Одам бозорда, мактабда, иш жойида қисқаси ҳамма ерда дуо қилиши мумкин. Дуо вақтида энг муҳими Аллоҳ унга жон томирларидан ҳам яқин эканлигини унутмасликдир.

Қуръонда Пайғамбарлар ҳар ерда ҳар он дуо қилганлиги шундай баён қилинган:
"(Мусо) бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: "Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман", деди".
(Қосос сураси, 24-оят).


📚"Қуръони каримга кўра дуо" китобидан.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оёққа совун суртса сирот кўпригидан сирпаниб кетадими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоғозга ёзилган сураларни нима қилса бўлади?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ФАҲШ СЎЗЛАР ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Инсонни тилидан фаҳш сўзлар чиқса тахорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг тилидан фаҳш сўзларнинг чиқиши унинг таҳоратини синдирмайди. Лекин янги таҳорат олиши мустаҳаб ҳисобланади.

وَمِنْهَا الْوُضُوءُ بَعْدَ الْغَيْبَةِ وَبَعْدَ إنْشَادِ الشِّعْرِ

"Ғийбат қилгандан, ҳамда маъносиз шерлар ўқигандан кейин таҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлардандир". (Фатовойи Ҳиндия). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг СЕШАНБА куни.

19- июль 2022 й.
20- ЗУЛҲИЖЖА 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаждан кейин...

4-қисм: Шариатга мувофиқ ҳожи зиёрати тартиби

Муҳаммадайюб домла Ҳомидов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҳаждан_кейин


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзга укол қилса рўза бузиладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#ТАЗИЯ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO» кафедраси катта ўқитувчиси, «Манбалар хазинаси» илмий ходими Бурҳониддин домла Аҳмедовнинг оналари Адолат ҳожи она бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Устоз Бурҳониддин домлага ва у кишининг яқинларига таъзия билдирамиз.

Аллоҳ таоло марҳума ҳожи онанинг охиратларини обод қилсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
ҚИМОРГА ОИД РЕКЛАМАНИ ТАРҒИБ ҚИЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен телеграмда блогерлик фаолияти билан шуғулланаман. Мен қиморга оид рекламани тарғиб қилдим ва мўмайгина ҳақ олдим, лекин ҳаловатим йўқолди, чин дилдан тавба қилдим, қиморни реклама қилиб олган пулларимнинг ҳаммасини биронта касалга ёки ногиронга бериб юбормоқчиман, шу жоизми? Ҳалол ишимга ҳаром пул аралашиб қолди. Энди бундан буёғидаги менинг топадиган ҳар бир пулим ҳаром ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаром қилинган ишга тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ саналади. Бунинг ортидан даромад кўриш ҳам ҳалол эмас. Шундай экан Сиз қилган ишингизга чин дилдан тавба қилинг. Қиморга оид рекламалардан топган даромадларингизни муҳтож ва фақирларга садақа қилинг. Шунда инша Аллоҳ Охиратдаги масъулиятдан қутулишингиз умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Наманган ҳожиларини кутиб олувчилар диққатига!

✈️ 20 июль куни соат 06:10 да Жидда-Наманган йўналишида Наманган вилояти зиёратчилари Наманган халқаро аэропортига етиб келади.

🔵 Унда Наманган вилоятининг 1, 2, 3, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтади.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига!

Ҳожиларни уйларига қуйидаги кутиб олиш марказлари орқали амалга оширилади:

🔹1-гуруҳ – Поп тумани Тиббиёт коллежи;
🔹2-гуруҳ – Наманган тумани 19-мактаб;
🔹3-гуруҳ – Тўрақўрғон тумани Ибрат мактаби;
🔹4-гуруҳ – Косонсой тумани Тиббиёт техникуми.

🚌 Махсус автобуслар зиёратчиларни Наманган халқаро аэропортидан 🏫 кузатиш марказларига етказади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.

20- июль 2022 й.
21- ЗУЛҲИЖЖА 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаждан кейин...

5-қисм: Ҳожининг кейинги ҳаёти

Муҳаммадайюб домла Ҳомидов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳажжуд намозини кимлар ўқийди?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
АНДИЖОН ШАҲАР ҲОЖИЛАРИНИ КУТИБ ОЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

✈️ 21 июль куни тонг саҳар соат 6:10 да Жидда-Наманган йўналишида Андижон шаҳар зиёратчилари Наманган халқаро аэропортига етиб келади.

🔵 Унда Андижон вилоятининг Андижон шаҳридан иборат бўлган 1-, 2-, 3-, 4-, 5-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига!

Ҳожилар шу куннинг ўзида соат 9-30га Андижон шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" стадионига етиб келадилар.
Ҳожиларни уйларига кузатиш ушбу стадиондан амалга оширилади.

🚌 Махсус авто-уловлар зиёратчиларни Наманган халқаро аэропортидан Андижон шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" стадионига етказади.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Namangan xalqaro aeroportiga Jidda—Namangan yo‘nalishida uchib kelgan Boeing 767 samolyoti qo‘ndi

Ushbu reys bilan muqaddas haj amallarini bitirib qaytgan vodiylik ziyoratchilarning ilk guruhi qaytib keldi. 26 iyulga qadar yana 15 ta shunday reys amalga oshirilishi va Farg‘ona, Andijon va Namangandan haj ziyoratiga yo‘l olgan jami 3920 nafar ziyoratchi O‘zbekistonga olib kelinishi ko‘zda tutilgan.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

21- июль 2022 й.
22- ЗУЛҲИЖЖА 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Андижон ҳожилари она Ватанга қайтмоқдалар.

Бугун куннинг иккинчи ярмидан бошлаб, аср намозидан сўнг Андижон вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари она Ватанга қайтиш сари йўлга отландилар.
Сиз юқоридаги суратлардан ҳожиларимизнинг Макка шаҳридаги меҳмонхонадан Ватанга қайтиш сари отланаётган вилоятимиз ҳожиларини кўришингиз мумкин.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг сафарларини беҳатар қилсин.
Эсон-омонлик ила яқинлари билан қувончга тўла кўзлар билан дийдор кўришмоқлигини насиб айласин.

Вилоятимиз ҳожиларининг қайтиш сафарларини биз билан бирга кузатинг.
Эрта тонг соат 6-30дан бошлаб Наманган аэропортидан кутиб олиш жараёнларини тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Каналларимизга обуна бўлинг👇👇

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari