Subhuz расмий, диний- маърифий канал
587 subscribers
5.96K photos
3.73K videos
8 files
10.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
ОРИФ ЗОТ ҚУРЪОН ТИНГЛАЯПТИ

Аҳмад ибн Абул Ҳаворий айтади: “Басранинг йўлларидан бирида турган эдим. Тўсатдан қичқириқ овозини эшитиб қолдим. Ўша томонга қарасам, бир одам ҳушидан кетиб, ерда ётарди. “Бу кишига нима бўлди?” деб сўрасам, “У Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оят эшитдию, ҳушидан кетиб йиқилди”, дейишди. “Қайси оятни эшитди?” деб сўрадим. Улар қуйидаги оятни эшитганини айтишди:
۞ أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَن تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ ۖ وَكَثِيرٌ مِّنْهُمْ فَاسِقُونَ
“Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ ўхшамаслик вақти бўлганларга келмадими?!”
(Ҳадид сураси,16-оят).

Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.
Гаплашиб турганимизда у киши ўзига келди ва “хиёнат қилдик, омонатга риоя этмадик, ибодат қилмай, ўзимизни алдаб, нафсимиз сўзига кириб юравердик”, деб бақирди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Қарасак, вафот этган экан”.

“Қуръон ошиқлари” китобидан.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Қурбонлик
ҚУРБОНЛИККА ОИД ҲАДИСЛАР ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ САВОБИ

Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) ўша киши учун дўзахдан парда бўлади», дедилар». Табароний ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра бирор-бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброк эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузузирида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар». Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, алайҳи соллаллоҳу васаллам, қурбонликнинг ҳақиқати нима?» деб сўрадик. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати», дедилар. Биз: «Ундан бизга нима наф бор?» дедик. У зот: «Ҳар бир тук эвазига битта ҳасана», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули! Юнг-чи?» дедик. У зот: «Юнгдаги ҳар бир тук учун битта ҳасана», дедилар».
Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: «Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): «Эй Аллоҳнинг Расули, бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у Зот: «Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар». Табароний, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Одам алайҳиссаломдан то Ийсо алайҳиссаломгача қурбонлик гўштини ейиш жоиз бўлмаган. Уларнинг даврида қурбонлик Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлса, бир олов келиб, уни куйдириб юборар эди. Уммати Муҳаммадияга келиб, Аллоҳ таоло қурбонлик қилувчига ўзининг қурбонлиги гўштини ейишни ҳалол қилди.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо

Аёл киши баланд овозда дуо ўқиса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Юртимизнинг таниқли Уламоларининг Андижон вилояти масжидларга ташриф режаси

29 июнь куни Юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари вилоятимиз масжидларига ташриф буюриб,🔸Пешин хамда Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин хамда хуфтон намозига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

📍 Асака тумани

🕌 " Холид Ибн Валид " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Жалолиддин домла Ҳамрақулов Тошкент шаҳар "Новза" жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Мифтоҳиддидомла Рожидинов Андижон шаҳар бош имом-хатиби, “Бош” (Девонабой) жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Имоми Зуфар " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Исҳоқжон домла Бегматов Тошкент шаҳар "Имом Термизий" жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Олимжон домла Раҳимов - Андижон шаҳар “Имом Ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Файзиобод " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Исмоил домла Муҳаммад Содиқ "Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Давронбек домла Темиров – Қўрғонтепа туман бош имом-хатиби “Рамазон қори" жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Бобожон кори " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Нажмиддин домла Хасанов - Тошкент шаҳар "Хасанхон қори" жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Қобилжон домла Исақов - Андижон шаҳар “Шаҳидтепа” жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Икром ҳожи " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Раббимқул домла Муҳаммадиев Тошкент шаҳар "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Абдурахмон домла Артиқов - Андижон шаҳар “Уйғур” жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Имоми Абу Юсуф " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Салимжон домла Юнусов - Избоскан тумани туман бош имом-хатиби “Аҳмадалиҳожи” жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Сайдуллоҳ домла Исмоилов - Асака тумани “Аҳмадали Махдум” жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Имом Мухаммад " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Аъзамхон домла Эргашев Тошкент шаҳар "Баланд" жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Санжарбек домла Маманазаров – Олтинкўл туман “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Марқаюз " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Мансурдомла Даминов Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Олимжон домла Каримов – Шаҳрихон туман “Муҳаммад Розиқбой” жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Мамир кори " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Абдуллоҳ домла Ғуломов - Тошкент шаҳар “Кўкча Оқтепа” жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Улуғбек домла Назиров – Андижон шаҳар “Хонакох” жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Мирза холиқ ота " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Илхомжон домла Мадалиев - Тошкент шаҳар “Мўйи Муборак” жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Салимжон домла Матғозиев - Андижон туман бош имом-хатиби "Аммор ибн Ёсир" жоме масжиди имом хатиби

🕌 " Мирзо Шариф " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Мифтоҳиддидомла Рожидинов Андижон шаҳар бош имом-хатиби, “Бош” (Девонабой) жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Жалолиддин домла Ҳамрақулов Тошкент шаҳар "Новза" жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Мулла Абдулазиз ҳожи " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Олимжон домла Раҳимов - Андижон шаҳар “Имом Ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Исҳоқжон домла Бегматов Тошкент шаҳар "Имом Термизий" жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Мулла Раимжон " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Давронбек домла Темиров – Қўрғонтепа туман бош имом-хатиби “Рамазон қори" жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Исмоил домла Муҳаммад Содиқ "Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжиди имом-хатиби

🕌 " Мухаммад соли хожи " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Қобилжон домла Исақов - Андижон шаҳар “Шаҳидтепа” жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Нажмиддин домла Хасанов - Тошкент шаҳар "Хасанхон қори" жоме масжиди имом-хатиби

🕌 " Мухиддин Саххоф " жоме масжидига:
☀️ Пешинга: Абдурахмон домла Артиқов - Андижон шаҳар “Уйғур” жоме масжиди имом-хатиби
🌃 Хуфтонга: Раббимқул домла Муҳаммадиев Тошкент шаҳар "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби
#бугунги ташриф

Уламоларнинг Олтинкўл тумани масжидларига Пешин ва Ҳуфтон намозларига қилган ташрифлари ва суҳбатларидан фото-жамланмалар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
#бугунги ташриф

Уламоларнинг Олтинкўл тумани масжидларига Пешин ва Ҳуфтон намозларига қилган ташрифлари ва суҳбатларидан фото-жамланмалар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari