Subhuz расмий, диний- маърифий канал
585 subscribers
5.93K photos
3.68K videos
8 files
10.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🤲 КАЪБА ОЛДИДА ИЛТИЖО ҚИЛАЁТГАН ҲОЖИЛАРИМИЗ – “HARAMAIN SERVANT” НАШРИДА

🌙 Аллоҳ таолонинг меҳмони деган улуғ мақомга мушарраф бўлган ватандошларимиз муборак заминдаги ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиб, Каъба атрофи ва Масжудун Набавийда кўпроқ ибодат ва дуолар қилишга ҳаракат қилишмоқда. Буни юртимиз ва хориж нашрларидаги лавҳаларда ҳам кўриш мумкин.

Хусусан, куни кеча 6 миллион аъзоси бўлган Саудиядаги "Haramain servant" нашрининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бир неча ҳожи оналаримизнинг Каъбатуллоҳ ёнида Ҳақ таолога йиғлаб дуою илтижо қилаётганлари тасвири эълон қилинди.

🤲 Ҳақиқатан, интиқиб кутилган онлар, қалбдаги соғинч, кўпчилик яқинларга насиб этмаган ибодат кўзларга беихтиёр раҳмат ёшларини келтирса, не ажаб...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ҳаж2022

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадор фарзандларини ўпиши мумкинми?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
НАСИЯ САВДО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши мошинасини насияга (вариантга) сотса ва олган одам пулни тўлолмаётган бўлса (ҳали муддат келмаган лекин) мошинани бошқага сотвориши мумкинми? Берилган пулларни қайтармасдан бу пул бермаган ойларинг учун аренда пули манга ҳалол деб айтишичи? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асл қоидага кўра сотилган (нақдга ёки насияга, бўлиб тўлашга сотилган бўлса ҳам) товарлар сотиб олувчининг мулкига айланади ва уни бошқа одам (ҳатто собиқ эгаси ҳам) сота олмайди. Қолаверса, савдо вақтида келишилган муддат келмагунича пулни, ҳаридорнинг розилигисиз товарни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Демак, мошина сотган одам ҳам муддат келгунича кутиши, муддат келганида ҳам ҳаридор пулни тўламаса уни розилиги билан мошинани сотиб қарзи миқдорича олиб қолган қисмини қайтариб бериши керак бўлади. Чунки сотувчи машинани насияга сотгани сабабли нақдга сотиладиган нарҳидан бир мунча қимматроққа сотган бўлади. Шундай экан муддатни кутиши керак эди.

Саволдаги ҳолатда эса машинани сотган киши албатта биринчи ҳаридор билан ҳисоблашиб, унинг қарзи миқторича олиб қолганини қайтариб бериши керак. У кишининг "бепул шунча вақт фойдаландинг, шу ойлар учун пулинг менга ҳалол" деган даъвоси мутлақо нотўғри. Юқорида айтганимиздек сотилган нарсалар олган одамни мулки ҳисобланади ва ундан ижара пули олишга сотувчининг ҳаққи йўқ. Тезда бировни ҳаққини бериши ва айтган гаплари учун тавба қилиши зарур. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЯКШАНБА куни.

26- июнь 2022 й.
27- Зул-қаъда 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Тошкент ва Андижон вилоятлари зиёратчилари билан учрашувлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КИШИНИНГ РИЗҚИ УДДАБУРОНЛИГИ ТУФАЙЛИ ОРТИБ КЕТМАЙДИ
Танишларимиздан бири сўзлаб берди. У киши поездда кўп юрар экан. Поезд бир бекатга борганида, ҳар галгидек асал сотиб юрадиган бир йигит вагонга чиқибди. У йигит вагонларни айланиб, асал сотиб келгач, ўша танишимизнинг олдига келиб ўтирибди-да, салом-аликдан сўнг, тамадди қила бошлабди. У ёқ-бу ёқдан суҳбат бошланибди. Гап айланиб, асал ҳақида сўз очилибди. Маълум бўлишича, асал сотувчи йигит бир идишдагини тоза асал деб, қолганларини тоза эмас, деб сотиб юраркан. Танишимиз мўминлик фаросати билан йигитнинг бир камчилигини сезиб қолибди ва йигитнинг ўзидан сўраб, бу масалага аниқлик киритиб олибди: йигитнинг тоза асал деб сотаётгани асал экан-у, тоза эмас деб сотаётгани қиём экан. Уларнинг суҳбатини ҳеч ким эшитмаётганини билгани учун танишимиз очиқ танбеҳ берибди: «Ука, асал бўлмаган нарсани асал деб сотишингиздан ўзингизнинг кўнглингиз розими?» Йигит жавобан: «Ака, шундай қилишга мажбур бўляпман, чунки савдо яхши бўлмаяпти. Қиёмлигини билишса, одамлар умуман олишмайди». У киши давом этиб: «Укажон, мен сизни бирон кишининг олдида уялтириш учун эмас, Аллоҳ таоло учун айтяпман, «Мўмин мўминнинг кўзгуси», деган ҳадиси шариф борлигини биласиз. Сиз Аллоҳ таолога таваккул қилинг-да, ё қиёмни умуман сотманг, ё қиёмлигини айтиб сотинг. Сизга тўғрилигингиз учун харидорни меҳрибон Аллоҳ таолонинг Ўзи жўнатади. Ҳозиргача қиммат асал оз сотилаётган бўлса, ундан кейин кўрасиз қанча сотилишини. Шу вақтгача одамларни алдаб, қиёмни асал деб сотганингиз учун астойдил тавба қилиш эсингиздан чиқмасин». Йигит: «Хўп, айтганингиздек қиламан», дебди.
Кўпинча, тўй қиладиган одамлар совға-салом учун тарқатиб юборишга арзон ва қулай кийим-кечаклар излаб қолишади, қидириб-қидириб, шунчалик арзон кўйлаклар топишадики, ўйлаб ҳам ўтиришмасдан, бемалол ўнлаб, балки яна ҳам кўпроқ сотиб олишади. Сотаётган «Ишбилармон»лар харидорларнинг кўйлакларни очиб кўришларига йўл қўйишмайди. Агар очиб кўришни хоҳлашса, пулини аввалдан тўлашларини ва сотиб олингач, қайтариб бермасликларини шарт қилиб қўйишади. Харидор бу ерда бир гап борлигини билсада кўйлакларни сотиб олади ва уйга боргач, очиб ҳам кўрмайди. Тўй куни бу совғалар тарқатилади. Ҳадя теккан киши уйига бориб, очиб кўргач, кимдан хафа бўлишни билмай қолади. Чунки кўйлак на бирор кишининг қоматига тўғри келади, на кийишга, на бирон кишига беришга ярайди, матоси ҳам «ҳалигидақа». Бу катта қаллоблик кимдан чиққанини билмай, тушунолмай хуноб бўлади.
Бундай ишлардан на ишлаб чиқарувчи, на савдогар, на сотиб олувчи барака топмаслиги аниқ. Чунки барака Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таолони эса алдаб бўлмайди. Гап савдо ҳақида кетаётгани учун бу можароларда кўпроқ савдогарни айблаш мумкин. Чунки у шунақа каззоб ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини нафақат сотиб олмаслиги, балки уни инсофга чақириши керак. Чунки бундай қаллоблик маҳсулотларини сотиб олаётганлар биринчи бўлиб сотувчидан норози бўлишади. Очиб, киймоқчи бўлганлар эса совға қилганлардан хафа бўлишади. Ноилож қўл силтаб қўя қолишади. Агар савдогар яроқсиз товар ишлаб чиқарувчига танбеҳ берса ва сотиб олмаса, уни ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини сота олмайди ва «кўзи очилади».
عن عمر بن الخطاب - رضي الله عنه - أن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - قال: -( من دخل السوق فقال: لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك و له الحمد يحيي و يميت و هو حي لا يموت بيده الخير و هو على كل شيء قدير كتب الله له ألف ألف حسنة و محا عنه ألف ألف سيئة و رفع له ألف ألف درجة و بنى له بيتًا في الجنة ) رواه الترمذي وابن ماجه
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганлари ривоят қилинади: «Ким бозорга кириб «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳулҳамду, юҳйий ва юмийту ва ҳува ҳаййун лаа ямувту, биядиҳил-хойр ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга минг-минг ҳасанот ёзади, ундан минг-минг хатони ўчиради ва уни минг-минг даражага кўтаради ва унга жаннатда бир уй бунёд қилади» (Имом Термизий).
#Қабул_2022_2023 #Янгиликлар

ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔴 "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртида "Қабул-2022" 20 июнь кунидан бошлаб 2022 йил 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ташкил этилади.

🔴 "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари
«оффлайн» шаклда қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.


📑 Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

Таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

Паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

Маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);

Чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

Мурожаат учун: 91-600-81-12

⤵️Бизни шу манзилда кузатиб боринг
🌐 https://t.iss.one/maxdumuz
ОТА БОР УЙНИ ТОМИГА ЧИҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ота бор уйни томига чиқилмайди дейилади. Чиқса гуноҳми? Жавоб учун раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап отага ҳурматда бўлишга чақириқ сифатида айтилган бўлиб бирор шаръий ҳукмни ифода қилмайди. Зарурат бўлса томга чиқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзани очса олдинги кунларни рўзаси қабул бўладими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларни ўқиётканимда 3-4 ракатларда Фотиҳадан кейин адашиб Бисмиллаҳни айтиб юборяпман, бунда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ёки тўртинчи ракатида Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"ни айтиш билан намоз бузилмайди, лекин суннатга хилоф иш қилинган бўлади. Соддароқ қилиб айтганда, "Бисмиллаҳ..." айтилмайдиган ўринда уни айтиб қўйилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Байтуллоҳга бўлган иштиёқ.
😥😪😔😔

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТАВБА ВА ГУНОҲДАН ПОКЛАНИШ ҲАҚИДА СУҲБАТ ҚИЛДИЛАР

🕋 Бугун, 26 июнь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган водий вилоятлари зиёратчилари билан суҳбат ўтказиб, тавба ва гуноҳлардан покланиш ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

🤲 Муфтий ҳазратлари сўзларида ҳажга руҳан-маънан ҳозирлик кўриш, гуноҳларга тавба-тазарру қилиш, салбий иллатлардан мутлақо сақланиш, ота-онанинг дуосини ғанимат билиш, сабр-қаноат ила мана шундай кунларга етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар айтиш ҳақида мавъиза қилдилар.

🔸 Бир неча минг водийлик зиёратчилар Муфтий ҳазратларининг ҳаж ибодати олдидан руҳий озуқа бўлган суҳбатларидан жуда катта фойда олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ҳаж2022
Muslim.uz / @muslimuzportal