Subhuz расмий, диний- маърифий канал
581 subscribers
6.86K photos
4.65K videos
8 files
12.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Audio
🎤 Моҳир Муайқилий

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Набий салаллоҳу алайҳи васаллам:
"Номаи аъмолида кўпгина истиғфор топган киши учун олқишлар бўлсин!" деб айтдилар.
Ибн Можа ривояти.

Истиғфорнинг фазилатлари:
1. Истиғфор Аллоҳ учун қилинадиган тоат ибодат амалидир.
2. Гуноҳлар кечирилишининг сабабчисидир.
3. Ёмғир ёғиши сабабчисидир.
4. Мол дунё ва фарзанд билан таъминловчидир.
5. Жаннатга кириш сабабчисидир.
6. Том маънода куч қувватнинг зиёда бўлиши сабабчисидир.
"Парвардигорингиздан мағфират сўранг, сўнг унга тавба-тазарруъ қилинг. Шунда у Зот устингизга осмондан ёмғир қуйдирар ва куч-қувватларингизга яна куч-қувват қўшар"
(Ҳуд сураси, 52 оят).
7. Истиғфор энг яхши матодир.
"Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра унинг ўзига тавба қилинглар. Шунда (у) сизларни маълум муддатгача (ажалларингиз етгунича) чиройли мато – фойдаланиш билан фойдалантирур"
(Ҳуд сураси, 3 оят).
8. Истиғфор бало офатни дафъ қилувчидир.
"Улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир"
(Анфол сураси, 33 оят).
9. Истиғфор ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик етишининг сабабчисидир.
"Ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик (яъни, ажр-мукофот) берур"
(Ҳуд сураси, 3 оят).
10. Банда истиғфор айтишга жуда ҳам муҳтождир. Чунки бандалар кечаю кундуз хато қиладилар. Агар истиғфор айтишса, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечириб юборади.
11. Истиғфор раҳмат тушишининг сабабчисидир.
"Сизларга раҳм-шафқат қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасми?!"
(Намл сураси, 46 оят).
12. Истиғфор мажлисдаги хатолар учун каффоратдир.
13. Истиғфор айтишда Набий салаллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш бордир. Чунки у зот ҳар куни 70 марта (баъзи ривоятда 100 марта) истиғфор айтганлар.


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жумъа марузаси

Мавзу: ИСЛОМДА БИРОДАРЛИК ВА ӮЗАРО ҲАМЖИҲАТЛИК

Исомиддин домла Шамсиддинов
Андижон шаҳар Имом Аъзам Жомеъ масжиди бош имом хатиби

https://t.iss.one/subh_uz
#саломатлик

Нима учун оёқяланг юриш фойдали?

📦 Товон учун массаж. Айнан товонда кўпгина ички органлар фаолиятига жавоб берувчи рефлекс нуқталар жойлашган;
📦 Пойабзалсиз юриш оёқларга дам беради. Болаларда оёқнинг табиий ёйлари шу тарзда шаклланади;
📦 Электр жиҳозлари ёнида тўпланган кучланишни шу тарзда чиқариб юборишингиз мумкин;
📦 Ёзда иссиқ қум ёки тупроқда ялангоёқ юриш орқали оёқларда пайдо бўладиган замбуруғларга қарши фаол курашишингиз мумкин;
📦 Оёқяланг юриш Альцгеймер касаллиги ва склероз пайдо бўлишининг олдини олади. Ялангоёқ юриш қон айланишини яхшилайди, шунда мия тўғри ишлаши учун керакли миқдорда кислород олади.


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО🎞📽

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассисларининг суриялик етук уламо Шайх Абдулқодир Ҳусайн ҳазратлари билан илмий суҳбатлари


Манба:
t.iss.one/Vakillikuz


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
ИПАКДАН БЕЗАК БЕРИЛГАН ДЎППИЛАРНИ КИЙИШ
#намоз

768-CАВОЛ: Ипакдан безак берилган, масалан Андижон, Чуст дўппиларини кийиш ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ипак матолар эркаклар учун ҳаром қилинган. Оз миқдорда бўлса жоиз.

Мухтасарул виқоя китобида шундай дейилади:

َلاَ يَلْبَسُ الرَّجُلُ حَرِيراً إلاّ قَدْرَ أَرْبَعَةِ أصابِعٍ

"Эркаклар ипак киймайди, фақат тўрт бармоқ (эни ўрнича) миқдорда бўлса кийиш жоиз".

Безак сифатида ишлатиладиган ипакнинг миқдори жуда ҳам оз бўлгани учун жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келган янги тонг муборак бӯлсин!


Пайғамбаримиз алайҳиссалом :
«Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар». Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».  

Бошланаётган кун барчамизга хайрли ва баракотли ӯтишини сӯраймиз.



Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🍃🍃🍃🍃🍃🌷🍃🍃🍃🍃🍃
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
70 мингта фаришта сизни дуо қилишади


Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.
У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир.
У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир”
(Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).

Даврон НУРМУҲАММАД
#ривоят

Ростгўйликнинг фазилати

Сўфийликнинг машҳур шайхларидан Абдулқодир Ғилоний (раҳимаҳуллоҳ) бундай ҳикоя қилади: «Болалигимдан мени тўғрисўз, ростгўй бўлишга ўргатишган эди. Бир куни Маккадан чиқиб, илм олиш мақсадида Бағдодга борадиган бўлдим. Онам йўл харажатлари учун қирқ динор пулни чопоним қатига тикиб берар экан, мендан ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғон гапирмаслик ҳақида ваъдамни олди. Карвон билан Ҳамадон ўлкасига етганимизда қароқчилар тўдаси ҳужум қилиб, карвондагиларнинг бор-будини тортиб олди. Қароқчилардан бири: «Сенинг ниманг бор?» деб сўради. Мен: «Чопоним қатида қирқ динор олтиним бор», деб рост гапирдим. У ҳазиллашяпти, деб ўйлаб нари кетди. Бошқа қароқчи яна шу саволни берди ва унга ҳам қирқта олтиним борлигини айтдим. У мени тўда бошлиғига олиб борди. Бошлиқ: «Ростини айтишга сени нима мажбур қилди?» деб сўради. Мен: «Онамга ҳеч қачон ёлғон гапирмайман, деб ваъда берганман», дедим. Шунда қароқчилар бошлиғини бирдан қўрқув босди. У қичқирганича ушбу сўзлар билан ўз кийимларини йирта бошлади: «Сен онангга берган ваъдангни бузишдан қўрқиб, олтинларингни кўрсатяпсан, мен эса Аллоҳга берган ваъдамни бузишдан қўрқмаяпман». Кейин у одамларига барча тортиб олинган нарсаларни қайтариб беришни буюрди ва: «Мана, сенинг ҳузурингда гуноҳларим учун Аллоҳга тавба қиляпман», деди. Бошқа қароқчилар ҳам унга: «Сен талончиликда бизнинг тўдабошимиз эдинг, энди тавба қилишда ҳам раҳнамойимиз бўл!» дейишди.


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
АЛЛОҲ ТАОЛО ЗАМОН ВА МАКОНЛАРДАН ПОК ЗОТДИР

Замонамизда Аллоҳ таолонинг зотини таниш борасида одамларни аҳли сунна вал жамоага зид баъзи фикрлар билан одамларни фикрини чалғитаётган тоифалар мавжудки, яна улар ўзларини аҳли суннаданмиз дея иддао қилишиб, салафларнинг эътиқоди мана шундай дейишмоқда. Ҳўш бу тоифаларнинг иддао қилаётган ақида масалалари аҳли сунна вал жамоага муовфиқми ?. буни аҳли сунна вал жамоа ақидасида энг мўътабар саналган ақида матнлари мисолидава уларга қилинган шарҳлар мисолида кўриб чиқамиз. Жумлалан, улар Аллоҳ таолонинг зотини танишда Аллоҳ таолога  макон исбот қилиш масаласи  аҳли суннага зиддир. Ваҳоланки аҳли сунна вал жамоа  ақидасини   мукаммал баён қилинган ақида китоблари матнларида Аллоҳ таолога макон  исбот берилмайди. Бунга барча аҳли сунна уламолари иттифоқ қилишган.  Имом Таховий ўзларининг ақида матнларида бу борада
 تعالى عن الحدود والغايات والاركان والاعضاء والادوات لا تحويه الجهات الست كسائر المبتدعات
 У зот чегаралар, ниҳоялар, арконлар, аъзолар ва асбоблардан олийдир. У зотни бошқа пайдо бўлган насралар каби олти тараф ўраб олмаган. (ақида таховий  матни)
      Саҳобалар даврида Аллоҳнинг сифатлари Қуръон ва суннатда келганидан ортиқчаа баҳс қилинмаганига гувоҳ бўламиз. Аммо кейинчалик пайдо бўлган карромия, мушаббиҳа ва нажжория каби фирқалар Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида турли нотўғри даъволарни кўтариб чиқишган. Уларнинг шундай даъволаридан бири Аллоҳга макон исбот қилиш бўлган. Шундан кейин Аллоҳнинг маконлардан ҳоли экани ҳақида чуқур баҳс қилишга эҳтиёж туғилган. Аҳли сунна вал-жамоа уламолари эса бу фирқаларнинг даъвою фитналарига Қуръон ва суннат асосида кескин раддиялар берганлар.
   Карромия ва Мушаббиҳа фирқалари: “Аллоҳ таоло махсус маконда, яъни Аршда”, - дейдилар.   Нажжория фирқаси: “Аллоҳ таоло барча маконда”, - дейдилар.
   Аҳли сунна вал-жамоа: “Аллоҳ таоло бирор маконда ўрин олишдан ҳолидир”, - дейдилар. ( Бадул амолийнинг ўзбекча шарҳи – эътиқод дурдоналари)              
     Аллоҳ таоло бирор замонда ҳам, маконда ҳам эмас. Чунки, маконни ҳам, замонни ҳам Аллоҳ яратган ва У зотга нисбатан қаерда, ва қачон деган саволлар ишлатилмайди. Имом Али ибн Абу Толиб рахияллоҳу анҳу Аллоҳ қаерда деб сўраган кишига жавобан: “Қаердани тайин қилган зотга нисбатан қаерда дейилмайди”, - деганлар. Кейин яна айтганлар: “Бирор макон йўқлигида ҳам Аллоҳ бор эди”. Аввал қандай бўлган бўлса ҳозир ҳам шундайдир. Яна у кишига айтилди: “Аллоҳ қаерда деган саволга қандай фикрдасиз?”. Унга айтилади: “Аллоҳ таоло халқ яратилишидан олдин ва бирор макон йўқлигида ҳам бор эди”. Аллоҳ таоло бирон нарса ҳам, халқ ҳам, қаер ҳам йўқлигида бор эди. У ҳар бир нарсани Яратувчисидир. Имом Шофеъий: “Аллоҳ бирор макон йўқлигида ҳам бор эди, сўнг маконни яратди”. У азалий сифатларида маконни яратишидан олдин қандай бўлса ўшандай. У зотга зоти ва сифатларида ўзгариш жоиз эмас. Имом Изз ибн Абдуссалом айтди: “Аллоҳ макон ва замонни пайдо қилишидан аввал ҳам бор эди”. Ҳозир ҳам аввал қандай бўлса шундай. Ибн Ҳожиб “Ақийдати Изз ибн Абдуссалом” китобига ёзган шарҳида: “Ибн ибн Абдуссалом айтган гап ҳақ йўлдир, албатта, салаф ва ҳалаф уламолари ҳам шу фикрда бўлганлар”. Уларга фақатгина бир хор тоифагина хилоф қилган. У хор тоифа ўз йўлларини яширадилар ва қўрқитиш билан илми ва ақли заиф бўлган кимсаларга фитна қиладилар”. Ҳашавийя деган тоифа ҳам Аллоҳ маконда деб айтади.  Ибн Ҳажар айтди: “Буюк мужтаҳид Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга нисбат бериб у Аллоҳни тарафи ҳақида фикр билдирган”, деган гаплари ва бундан бошқа улар ўртасида машҳур бўлган ҳар бир нарса Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга нисбатан ёлғон, бўҳтон ва у зотга нисбатан тўқилган нарсадир”. Имом Нававий айтади: “Албатта Аллоҳга ўхшаган   бирон нарса йўқ. Аллоҳ жисмланишдан, бошқа махлуқотларни  сифатларига кўчишдан ва тарафларга бўлинишдан покдир”. Имом Қоррофий айтади: “Ҳақ таоло тарафларда эмас, У бирон тарафда бўлмаган ҳолда биз уни кўрамиз”. (Имом Ғазнавийнинг “Ақийдатут Таҳовий” га ёзган шарҳи)
     Машҳур ватандошимиз Умар Насафий р.а. “Ақоидун Насафий” да бу ҳақида қуйидагича ёзган: “У зот бирор бир маконда ўрин олмайди”. Яъни бирор макондан ўрин олиш бошқа маконга нисбатан узоқда бўлиш ҳисобланади. Бир-биридан узоқ ёки яқин масофада бўлиш эса жисмларнинг хусусиятларидир. Ўнг, чап, тепа, паст, олди ва орқа томонларнинг бирортаси Аллоҳ таолони ўз ичига қамраб ололмайди. Чунки борлиқдаги барча нарсаларни, олти тарафларни ҳам, Аллоҳ таоло йўқдан бор қилган. Йўқдан бор қилинган нарсалар эса уларни яратган Зотни ўз ичига ололмайди. Аллоҳ бундай нуқсонли хусусиятлардан холидир. (Бадул амолийнинг ўзбекча шарҳи – эътиқод дурдоналари)   
     Бу замон аввалдан бор бўлмаганлиги Аллоҳ таолога замон нисбатини бериб бўлмаслигига далил бўлади. Зеро, Аллоҳдан ўзга ҳар бир нарса кейин-чалик пайдо бўлганига далил бор. Агар Аллоҳ кейинчалик пайдо бўлган ва Аллоҳга замонни таъсири бор дейдиган бўлсак, У аввалда бўлмай сўнг пайдо бўлган деган тушунча ҳосил бўлиб қоларди. Лекин бу хато тушунча. Шундай экан Аллоҳ таолога замонни таъсири бўлишлиги ҳам хатодир. Яъни, Аллоҳни мавжудлигини замонга дахли йўқ. Имом Саъд “Шарҳул ақоид” китобида айтдилар: “У зотга вақтнинг таъсири йўқ. Чунки, замон ўзгариб янгиланиб туради. Аллоҳ таоло эса бундан мутлоқ покдир”. (Имом Ғазнавийнинг “Ақийдатут Таҳовий” га ёзган шарҳи)
     Кейинчалик Аҳли сунна вал-жамоага нисбат берилганлар ичидан ҳам “Аллоҳ таоло макон олмасдан осмонда”, дейдиганлар пайдо бўлган. Бу ҳақда ҳам кўп баҳслар бўлган ва бугунги кунда ҳам ушбу бахсларни джавом эттириб яна бу аҳли суннани ақидаси деб бўҳтон қилаётганлар шак шубҳалари бўлса юқорида келтирилган китобларга мурожат қилсин. Зеро биз бу ер ўз фикримизни эмас юқорида келдтирилган аҳли суннанинг мўътабар ақида китоблари матнларидан ва уларга қилинган шарҳлардан  келтирдик.
     Шунга кўра, мазкур фирқаларнинг гаплари таъвил қилиш имкони бўлмайдиган даражада очиқ-ойдин айтилса, масалан, “Аллоҳ осмонда жойлашган”, ёки “Арш устига ўрнашган” дейилса, Аллоҳ таолога нуқсонни нисбат бериш деб қаралган. Нуқсонни нисбат беришни эса барча уламолар куфр санашган.
    Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилиб айтади:                           
          ليس كمثله  شيء  وهو السميع العليم
     “Унинг мислидек бирор “шай” йўқдир ва У ўта эшитгувчи зотдир”. (Шуро сураси, 11-оят)
Росулуллоҳ айтадилар:
تفكروا في خلق الله  ولا تفكروا في الله  فتهلكوا
 “Аллоҳ яратганлари борасида фикр қилинглар, Аллоҳ борасида эса фикр қилманглар, ҳалок бўласизлар.    (Байҳақий ривояти)
     Демак, Аҳли сунна вал-жамоа ва мазкур адашган фирқалар орасидаги асосий фарқ “Аллоҳ таоло макондан ҳоли”, деб эътиқод қилиш лозимлигида бўлади. (Бадул амолийнинг ўзбекча шарҳи – эътиқод дурдоналари)
     Сўзимизнинг охирини Сўфи Оллоёрнинг “Саботул Ожизин” да келтирган байтлари билан тугатмоқчимиз. У киши ақоид масалаларида ҳам дурлардек назм билан айтадилар:
 
Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони,
Анга қилғон эмас сабқат замони.
 
Удур ҳоким ки ҳукмин ўзга этмас,
Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас
 
Кўнгулда кечса кўзга тушса ҳар шай
Эрур андин муназзаҳ холиқу хай.
 
Фаришталар, набилар етмадилар,
Бўйсундилару фикр этмадилар.
 
Вале фикр эт, Худонинг қудратиға,
Ажойиб ишлариға, санъатиға.
 
Д.Абдуқадиров
“Имом Фахриддин ар-Розий” ислом билим юрти мудири

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

@at_tavfiquz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Исломий оила.



Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Устозлар #Тартибли_илм #Мир_араб

“Талабалар устозлар дарс бераётган пайтда ғафлатда қолмаслиги керак”

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Муҳамадрасул домла Тошпўлатов

HD форматда тўлиқ:👉 https://youtu.be/5fvl57PZqMk



Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ бизларни азоблаш учун яратганми?
Ўқиб ўрганиб кейин гапир!

Имом Бутий
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Mulk Tartil
Ahmad Rizo Qori
Аҳмадризо қори — Мулк, Тартил
(24.08. 2021)

Манба @Chinormasjidi


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ МУКОФОТЛАНДИ

2021 йил 28 август куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди...

➡️БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar