Subhuz расмий, диний- маърифий канал
567 subscribers
6.75K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
МАСНАВИЙ

(Мавлоно Жалолиддин Румий)

—Ҳикоят: Бир Подшоҳ икки қул сотиб олди. Қуллардан бири чиройли, покиза, тишлари дурдек, нафаси гулдек муаттар. Иккинчиси эса бадбашара, тишлари чириган, оғзи бадбўй эди.

—Подшоҳ гўзал юзли қулга эҳсонлар қилди, сўнгра ҳаммомга юборди. Тишлари бадбўй оғизли қулни ёнига чақирди.

—Сен менга маъқул бўлдинг, аммо негадир сенинг шеригинг сен ҳақингда ёмон гаплар айтди, — дея ҳаммомга кетган шеригининг ёмон ҳислатлари ҳақида сўради. Бироқ қул ўртоғининг устига гард юқтирмади. Аксинча, уни мақтай кетди.

—У доим тўғри сўз. Мен унингдек яхши одамни кўрмадим. Мендаги баъзи айб нуқсонларни кўрган бўлиши мумкин, бироқ мен бундан бехабарман. Ҳамма аввал ўз қусурларини кўрса, уларни тузатишга ҳаракат қилади. Масалан, мен ўз юзимни ва юзимдаги қусурни кўра олмайман, бировнинг юзини эса кўраман.

—Бу гапларга қарамай, ҳоким қулнинг ҳоли жонига қўймайди. У сенинг кўп айбларингни айтиб берди. Сен ҳам унинг камчиликларини айтгин-ки, сенга бўлган ишончим ортсин!

—Бироқ ҳунук юзли қул шериги ҳақида фақат яхши гаплар сўзлади. Подшоҳ қанчалар уринмасин, унинг оғзидан шериги ҳақида ёмон гап чиқмади.

—Ниҳоят, иккинчи қул ҳаммомдан келди. Подшоҳ уни ҳам синаш учун ҳузурига чақирди, уни алқай кетди:

—Қушдай енгил бўл, нақадар зайиф, латиф бўлибсан. Кошки, нариги шеригинг санаган феълларинг бўлмаса эди.

—Бу гапларни эшитган қулнинг жаҳли чиқиб, ғазабланди ва шеригини ёмонлай бошлади.

—Бироздан сўнг подшоҳ уни гапиришдан тўхтатди ва деди:

—Бас, етар, иккингизнинг ҳам аслингизни билиб олдим. Унинг оғзи бадбўй, сенинг эса ичинг ундан ҳам баттар ҳиди анқиган экан. Бундан буён сен у тўғри сўзли ва гўзал ахлоқли қулнинг амридасан. Қани жўнаб қол энди.

—Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: "Албатта, Аллоҳ таоло сувратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди ва лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади".

Жалолиддин Румий розияллоҳу анҳу бу ҳикоялари орқали бизларга шундай нуктани, ажойиб бир дўстлик борасидаги ҳикматни билдирмоқчилар.

Мирпўстин ота масжиди
имоми: Б.Фахриддинов


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
КИМНИНГ БИРОР НАРСАГА ЭҲТИЁЖИ ТУШСА...

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ جَاعَ أَوْ احْتَاجَ فَكَتَمَهُ النَّاسَ وَأَفْضَى بِهِ إِلَى اللهِ كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يَفْتَحَ لَهُ قُوتَ سَنَةٍ مِنْ حَلاَلٍ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ وَفِي رِوَايَةٍ لِلطَّبَرَانِيِّ قَالَ: ... كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ أَنْ يَفْتَحَ لَهُ رِزْقًا حَسَنًا مِنْ حَلاَلٍ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимнинг қорни очганда ёки (бирон нарсага) эҳтиёжи тушганда уни одамлардан яшириб, Аллоҳга ошкор этса, (ўша киши) учун бир йиллик ҳалол насиба (келадиган йўл)ни очиш Аллоҳ зиммасида бўлади” (Табароний, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади заиф . Табароний келтирган бошқа ривоятда: “... ҳалолдан яхши ризқ (келадиган йўл)ни очиш Аллоҳ азза ва жалла зиммасида бўлади”, дейилган).
Кимнинг бирон нарсага эҳтиёжи тушганда уни одамлардан яширса, ҳожатини раво қилишни Аллоҳдан сўраса, оламлар Рабби эҳтиёжини қондиради, унга бир йиллик ҳалол ризқ келадиган йўлни очади.
Хатти-ҳаракатларимизга бир назар ташласак, бу ҳадисдан бехабарлигимиз ёки билиб туриб амал қилмаслигимиз сезилиб қолади. Бизда бирон ҳожат туғилса, дарров кимнидир ўртага солиб, ишни битиришга уринамиз. Аллоҳга дуо қилиш, мушкулларимизни аритишни сўраш хаёлга келмайди. Фақат ожиз банда қўлидан ҳеч қанақа иш келмагач, Ўзига ялинишга, илтижо қилишга ўтамиз. Биз бу билан одамлар орқали ишини битиришни қоралаётганимиз йўқ. Балки ҳақиқий мўмин банда биринчи галда Меҳрибон, Ҳожатбарор Раббига юкинади. Шундан кейин сабабларни ишга солади. Бу нарсани Аллоҳ таоло Қуръонда пайғамбар Мусо алайҳиссалом мисолида баён қилган. У зот Мадян қудуғи олдига етиб келганида бир гуруҳ одамлар чорваларини суғораётгандилар. Улардан нарироқда икки аёл тортиниб, чорваларини суғоролмай турганди. Шунда иккисининг олдига бориб: “Сизларга нима бўлди, нега чорваларингизни суғормаяпсизлар?” деб сўради. Улар: “Биз мана бу подачилар суғориб бўлмагунларича қўйларимизни суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол”, деб жавоб беришди. Буни эшитган Мусо алайҳиссалом тезда уларга ёрдам берди. Қуръони карим бу воқеани қуйидагича ифодалайди: “Шунда (Мусо) уларга (қўйларини) суғориб берди. Сўнг (дарахт) соясига бориб: “Парвардигорим, Ўзинг мен учун нима яхшилик туширсанг, ўшангга муҳтожман”, деди” (“Қасас” сураси, 24-оят).
Яъни: Мусо алайҳиссалом икки аёлни қийинчиликка қўймай, дарров ҳожатларини раво қилди. Кейин бир четдаги дарахт соясига бориб ўтириб, Раббига тазарруъ қилди:
– Эй Раббим, мен даргоҳингдан туширадиганинг ризққа муҳтожман!
Мусо алайҳиссаломнинг ихлос билан дуога кўтарилган қўли бўш қайтмади. Аллоҳ таоло унинг бошига тушган оғирликни ўша заҳоти аритди. Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссалом дуосига ижобати қандай бўлгани қуйидаги оятда ифодаланган: “Шунда улардан бири ҳаё билан юриб келиб: “Отам сени бизларга (қўйларимизни) суғориб берганинг ҳақини бериш учун чақирмоқда”, – деди” (“Қасас” сураси, 25-оят).
Хуллас, ҳожатини одамлардан беркитиб, уни Аллоҳга ошкор этгани, қалбдан дуо қилгани боис Аллоҳ Мусо алайҳиссаломни ризқлантирди.

"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
ДУОДАН СЎНГ ҚЎЛНИ ЮЗГА СУРТИШЛИК ҲАҚИДА

Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Имом Муваффақуддин Ибн Қудома Ал-Ҳанбалий ўзларининг "Ал-Муғний" китобларида (1/449) бу борада шундай деганлар: “Бизнинг далилимиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳга дуо қиладиган бўлсангиз, кафтларингизнинг ичи билан (яъни кафтларингиз ичини осмонга қилиб) дуо қилинг. Усти билан дуо қилманг (яъни дуода кафтларингиз устини тепага қаратманг) Дуодан фориғ бўлгач, қўлларингизни юзингизга суртинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари)”.

Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади.

Олимжон Раҳимов

Андижон шаҳар "Имом ал-Бухорий" жоме масжиди имом-хатиби


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#саломатлик

Болаларда гижжа бўлса, белгилари қандай бўлади?

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

Гижжалар бу паразит организм бўлиб, инсон организмида яшаб, унга зарар етказади.

🔘 Белгилари:
🔺 умумий ҳолсизлик, тез чарчаш,
🔺 тана ҳароратининг кўтарилиши,
🔺кўз остининг қорамтир бўлиши,
🔺терида аллергияга ўхшаш тошмаларнинг пайдо бўлиши,
🔺иштаҳанинг бузилиши,
🔺кўнгил айниши ва қайд қилиш,
🔺оғизда нохуш ҳиднинг пайдо бўлиши,
🔺қорин соҳасида оғриқ,
🔺ич келишининг бузилиши (ич қотиши ёки ич кетиши),
🔺тана вазнининг камайиши,
🔺анал соҳасида қичишиш,
🔺ахлат билан бирга гижжа қуртларининг бўлиши.

🟣 Бундан ташқари, гижжа айнан қайси органда бўлишига қараб ҳам бошқа белгилар қўшилиши мумкин. Гижжалар шифокор назорати остида амалга оширилади.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Улар шундай бўлишган.
Бизчи?


Хатиб Бағдодий ўзларининг «Тарихи Бағдод» китобларида ёзган воқеани Сайфулло Носир домла таржима қилибдилар, Аллоҳ умрларини узун қилсин. Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
«Ҳорун ар-Рошиднинг вазирларидан бири бўлмиш Яҳё ибн Холид Бармакийнинг даврида Қурбон ҳайити олдидан менга иқтисодий қийинчилик келиб қолди. Уйда ҳеч нарса йўқ. Уйдагилар «Ҳазрат, эртага ҳайит, уйда ҳеч нарсамиз йўқ», дейишди. Шунда бир тожир дўстимнинг ҳузурига бориб, қарзга эҳтиёжим бор, ёрдам беринг, дедим. Бозорда юрадиган савдогар дўстим муҳри бузилмаган, 1200 дирҳам кумуш тангаси бор халтани олдимга қўйди. Уйга келсам, орадан кўп ўтмай кўчадан биров чақирди. Чиқиб қарасам, ҳошимийлардан, яъни Пайғамбар алайҳиссаломнинг авлодидан бўлган бир дўстим ёрдам сўраб келибди. Уйга кириб, хотиним билан маслаҳатлашдим. Аёлим: «Нимага ўйланиб турибсиз?» деди. «Мана шу қарзга олган пулимнинг ярмини берсаммикин, деяпман», дедим. Аммо аёлим: «Ҳимматингизни оширинг, тақсир. Бозорда юрган бир савдогар дўстингиз сизга бутун қилиб берди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қариндоши остонангизга келсаю, унга ярим қилиб бермоқчимисиз? Ҳаммасини беринг», деди. Чиқиб, халтанинг муҳрини бузмасдан олиб чиқиб бердим. У кетгач, сал туриб, яна биров чақирди. Чиқиб қарасам, ҳалиги савдогар дўстим экан. Қарасам, қўлида бояги халта. У ҳам борини менга бериб юборгач, қарзга эҳтиёж сезибди. Бояги ҳошимий дўстим унинг ҳам дўсти эди, ўшанинг олдига қарз сўраб борибди. Ҳошимий дўстим мендан олган халтани муҳрини бузмасдан, унга олиб чиқиб берибди. Шунда у ўзининг халтасини таниб қолиб, менинг ҳузуримга келган экан. Шу пайт Бармакийнинг чопари келиб қолди. Маълум бўлишича, Яҳё ибн Холид Бармакий унга мендан узр сўраб, шундай дейишни буюрган экан: «Ҳазрат, мен халифанинг топшириқлари билан овора бўлиб, сизлардан хабар ололмай қолдим». Мен бўлиб ўтган воқеани унга айтиб бердим, у киши таъсирланди. Сўнг ходимига «Динорлар солинган бояги халтани олиб кел», деди. У ўн минг динор солинган халтани олиб келди. Уни олдимга қўйиб, «Мана бу икки минг савдогар дўстингизга, икки минг динор ҳошимий дўстингизга, икки минг ўзингизга. Тўрт минг динор эса аёлингизга, чунки у ичингизда энг сахийингиз экан», деди. Биродарлар, чинакам ухувват ана шундай бўлади. Бунга ўхшаш мисолларни шонли тарихимизда жуда кўплаб учратиш мумкин.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг замонларида ҳазрати Али уйланаман десалар, ҳеч нарсалари йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳони никоҳларига оляптилар. Шунда совутларини бериб, шуни сотиб келгин деб, бир кишини бозорга жўнатдилар. Ҳазрати Усмон бозордан ўтиб кетаётиб, ҳазрати Алининг машҳур совутини кўриб қолдилар. Қарасалар, ҳалиги ходим уни сотяпти. Нархини сўраган эдилар, тўрт юз дирҳам деди. Ҳазрати Усмон совутни тўрт юз дирҳамга сотиб олиб, уйларига келдилар, ёнига яна тўрт юз дирҳам қўшдилар-да, ҳазрати Алийнинг уйларига келиб, «Эй Алий, бу совут сенга ярашади, уни ўзинг таққин. Мана бу тўрт юз дирҳамни эса тўйингга ишлатгин. Бизни авф этгинки, шароитингдан бехабар қолибмиз», дедилар. Ҳақиқий биродарлик мана шундай бўлган, биродарлар.
Биродарчилик, ухувват ҳукм сурган, ҳар бир инсон бир-бирини ўйлаган, бир-бирига ёрдам берган, ака-укачилик қилган жамиятда ижтимоий муҳим ана шундай бўлган. Биз ана шундай жамиятга қайтмоғимиз керак. Бундан бошқа нажот йўқ, биродарлар. Худбинлик ривожланиб кетаверса, авж олаверса, ҳамма фақат ўзини ўйлайверса, бир-бирига ёрдам беришдан қочса, бировнинг холидан хабар олмай қўйса, қариндош уруғлар билан ҳам борди-келди узилса, бунинг оқибати нима бўлади? Фақат Қиёмат тезлашади, холос. Ана шу қиёмат тезлашмаслиги учун имконимиз борича одамгарчиликни йўлга қўйишимиз керак.


Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
Манба @mehrob_uz


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Бамдод намозида фаришталар жам бўлади ва уни ўқиганларга дуо қилади. Бу фикрни ушбу оят ҳам тасдиқлайди: "Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир" 
(Исро сураси, 78-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Ривоят

УНУТИЛМАС ҲАЁТ ДАРСИ
(Таъсирли ҳикоя)

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.

Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.

Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.

Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.

Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.

У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.

Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди;
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг.

У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.

Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!

Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.

Шунда устози деди:
- Билки, ато беришнинг турлари бор;
- Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
- Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
- Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
- Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.

- Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
- Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
- Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяптими?



Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
АЛБАТТА СИЗ БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИСИЗ

Эсланг, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) еттинчи осмонга кўтарилгандилар. Ҳатто Сидратул-мунтаҳагача етгандилар. Бирор бир махлуқ яқинлашмаган жойга яқинлашгандилар.

Ерга қайтганларида эса, аҳлларининг хизматида бўлдилар. Қўйларини суғордилар, пойафзалларини эпақага келтирдилар.

Бир қул келади-да, хўжайини олдида воситачилик қилишни сўрайди. Қиладилар.

Кичкинтой жория келади-да, қўлларидан тортиб, оиласи олдида шафеъ бўлишни илтимос қилади. Бўладилар.

Еттинчи осмонга кўтарилдилар. Яна бир ҳовли саҳнида мискинлар билан таом тановул қилдилар. Ҳачирларини миндилар.

Қўшинларига дарахтни кесмасликни, ёш гўдак ва аёлларни ўлдирмасликни тайинладилар. Роҳиблар ва бутларини ибодатхоналарида тинч қўйишни буюрдилар.

Кўтарилишдан олдин ҳам буюк эдилар. Тушгандан кейин ҳам буюк қолдилар. Кибрга кетмай кабир, улуғлик истамай улуғ эдилар.

Мустафо Маҳмуд, "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам" китобидан
ир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади. Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон ҳолда, маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.
Бу гапни эшитган киши даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, «хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя  қилолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди.
Хотини, «тавба, бу одамга нима бўлди, бундай гаплар гапиряпти», деб унга раҳми келиб:
— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…
Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…
Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, яхшиликлари ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага эса… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.
Бир неча кун кутди, яна ўлмади. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? — дейди у зот.
— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.
У зот эса:
— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингиздан хурсандмисан? — дейди.
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.
У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.
Ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир!

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
ДЎСТ ТАНЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Имом Ғаззолий “Анворул ҳикмат” асарида дўст танлаш ҳақида қимматли маслаҳатлар берган:
– Агар бирон кишининг кўнглида сенга нисбатан хайрихоҳлик ёки душманлик бор-йўқлигини билишни истасанг, кўнглингга назар сол – унга нисбатан хайрихоҳлик борми ёки душманлик? Шунга қараб хулоса чиқариб олавер.
– Меҳрибон дўст тўғри йўлдан, эзгулик йўлидан адашиб, итоатсизлик ва гуноҳ сўқмоғига қадам қўйганингда сени тўғри йўлга бошлаш учун жон чекади, бу ишни ўзининг мажбурияти деб билади.
– Айбсиз дўст қидирган кишининг дўсти кам бўлади. Дўстнинг ҳар бир хатосини таъна қилаверадиган одамнинг эса душмани кўпаяди. Дўсти бирон-бир фойдани қўлга киритганда ўзидан кўра мени афзал кўради, деб кутган киши ҳамиша изтиробда яшайди.
– Самимий дўст айбингни кўрганда уни очишга интилмайди, ютуқ-фазилатларингни эшитганда ўн баравар ошириб кўрсатади, сенга қилган илтифотини юрагида сақлайди, сендан кўрган фойдасини эса унутмайди, у билан муносабатда хатога йўл қўйсанг, жаҳли чиқмайди, кечирим сўрасанг, авф этади.
– Энг катта жоҳил дўстлик ва биродарлик мажбуриятларини, қоидаларини бажармаслиги сабабли дўстида нафрат ҳиси пайдо қиладиган кишидир.
– Дўстинг душманинг билан гаплашиб турганини кўрсанг, хафа бўлма. Агар у чин дўст бўлса, сенга зарар етказишига йўл қўймайди. Агар у вафосиз дўст бўлса, бунга ҳам ачинма, бунақа одам душманинг билан ошна бўлгани яхши.
– Оғзи шалоқ, ҳаммадан норози юрадиган ва ўзини ёмон тутадиган кишига ҳамма душман. Ёлғон гапирмайдиган, сўзида турадиган ва бировнинг дилини оғритмайдиган кишига эса ҳамма дўст.

Орифжон Мадвалиев тайёрлади
ҲАЙЗ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА
#ғусл #ҳайз #эр_хотин_муносабатлари

765-CАВОЛ: Ҳайзим тугади лекин ҳали ғусл қилмадим. Эрим билан яқинлик қилсам кейин икковигаям ғусл қилсам бўладими? Ёки биринчи ғусл қилиб кейин яқинлик қилайликми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволнинг жавоби ҳайз 10 кундан кейин, ёки 10 кундан аввал, ё аёлнинг одатига етиб, ёки одатига етмай тўхташига қараб турлича бўлади.

Ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун) ўтгач, гарчи ғусл қилмаган бўлса ҳам, аёли билан жинсий алоқада бўлиш ҳалол бўлади, хоҳ у биринчи марта ҳайз кўрувчи, хоҳ аввал ҳайз кўрган, одати бор аёл бўлсин. Шу ҳолатда ҳам эр хотинини токи ғусл қилмагунча жимо қилмай туриши мустаҳабдир (Муҳит китоби).

Агар қон ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун)дан камроғида тўхтаса, токи аёл ғусл қилмагунча ёки намоз вақтининг охири (яъни, ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт) ўтмагунча, уни жимо қилиш жоиз эмас. Бу масалалар ҳайз кўрувчининг одати тўлиқ бўлгандадир.

Агар қон аёлнинг одат кунларидан кам вақтда тўхтаса, токи одат кунлари келмагунча унга жинсий яқинлик қилиш макруҳ бўлади, агарчи аёл ғусл қилган бўлса ҳам. Лекин аёл одат кунлари келгунича эҳтиётан намоз ўқийди ва рўза тутади.

Биринчи ҳайз кўраётган қиз ўн кундан камига пок бўлса ёки одати бор аёл одатидан аввал пок бўлса, таҳорат ва ғуслни намознинг охирги вақтларига кечиктиради. Фақат намознинг вақти кечикиб, макруҳ вақти кириб қолмаса, бас. ("Фатҳу бобил иноя", "Дурарул ҳукком" "Фатовои Ҳиндия" китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19.08.2021 Йил.
Жиддаи Муборак жоме масжиди.

📹 Пешин олди илмий суҳбатлар Мавзу: ШАРИАТ ҲУКУМЛАРИ БАЁНИ.

Шукруллоҳ домла Шокиров


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️


Telegram | Facebook
26-август кунидан 30-август кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ТЎҒРИ, ДЎСТЛАРНИНГ КЎП БЎЛГАНИ ЯХШИ, ЛЕКИН...

Бир киши машҳур донишманднинг ҳузурига келиб, ундан сўрабди:
– Устоз, сиздан бир нарсани билиб олмоқчи эдим. Одамнинг нечта дўсти бўлиши керак? “Юз тилланг бўлмасин, юзта дўстинг бўлсин” деган мақолни эшитиб қолдим. Лекин агар атайлаб дўст қидирадиган бўлсам, ишларим ўнгидан келишига ишонмайман. Ахир қаршингдаги одам аслида қанақалигини билиб бўлмайди. Бундан ташқари, у чинакам дўст бўлишга лойиқми-йўқми – буни ҳам олдиндан айтиш қийин. Унинг устига, ўзимнинг ҳам бошқаларга қай даражада дўст бўла олишим аниқ эмас...

– Саволингга жавоб бераман, тўғрироғи, жавобни ўзинг топасан, – дебди донишманд. – Ҳув анави олма дарахтини кўряпсанми? У дунёдаги энг баланд олма оғочларидан бири. Бориб ўша дарахтнинг энг учидаги мевалардан менга териб кел.

Одам ўша тарафга қараб, дарахтнинг юксак шохларида товланиб турган олмаларни кўрибди ва:
– Лекин, тақсир, дарахт ҳақиқатан ҳам жуда баланд экан. Меваларни қандай қилиб уза оламан? – дебди.

– Бирорта дўстингни чақир, биргалашиб оларсизлар, – деб йўл-йўриқ кўрсатибди донишманд.
Ҳалиги киши бир дўстини топиб келибди. Ўртоғи унинг елкасига чиқибди, лекин меваларга қўли етмабди. Орада ҳали анчагина масофа бор экан.
– Йўқ, бунақада ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, – дебди асабийлашиб дўст изловчи.
– Нима бало, бошқа умуман дўстинг йўқми? – дебди кулиб донишманд.

Бояқиш бошқа дўстларини ҳам чақириб, анча-мунча одам йиғибди. Улар бир-бирларининг елкаларига минганча, терлаб-пишиб юқорига интилишибди... Бироқ бу жонли ҳавоза олмагача етиб бормабди, ҳолдан тойган одамларнинг оёқлари ҳам тойибди, ҳамма ерга гурсиллаб тушибди.

Бу ишларни кузатиб турган донишманд ҳалиги кишини ёнига чақирибди ва сўрабди:
– Одамга нечта ҳақиқий дўст кераклигини тушунгандирсан?
– Ҳа, тақсир, тушундим, – дебди у лат еган елкасини уқалаганча. – Жуда кўп дўст керак экан. Кўпдан қуён қочиб қутулмайди. Ҳар қандай муаммони кўплашиб ҳал қилиш мумкин.

Донишманд афсус билан бош чайқабди:
– Тўғри, дўстларнинг кўп бўлгани яхши. Лекин миясига нарвон олиб келиш фикри келадиган биттагина фаросатли дўстинг бўлса, ундан-да яхши..

Abdul Aziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!


🌐 телеграм каналимиз
🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун Жума

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловатни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга саловатни кўпроқ айтадиганларингиздир», дедилар. Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Кунни саловот айтиш билан ӯтказайлик.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 
3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Саййидул айём жума муборак бӯлсин!
Бугун учта нарсани ёдда сақланг:
🔹️Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтишлик
🔹️Каҳф сурасини ӯқишлик
🔹️Жума кунидаги дуо ижобат бӯладиган вақт бор эканини


Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🍃🍃🍃🍃🍃🌷🍃🍃🍃🍃🍃
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#бугун_жума

ЖУМA КУНИДA КAҲФ СУРAСИНИ ЎҚИШНИҲAМ УНУТМAНГ!!!


Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz