ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ ҒАЙБНИ БАШОРАТ ҚИЛИШГА КИРАДИМИ?
#ақида
❓764-CАВОЛ: Ҳозирги замонамизда об-ҳаво маълумоти олдинлан айтилади. Бу маълумотларга ишонишлик, ушбу маълумотга асосланиб ишларни режалаштириш мумкунми? Бу иш ғайбни башорат қилишга кирмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Об-ҳавони қандай бўлиши, қачон ёмғир ёғиши ёлғиз Аллоҳга аёндир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ (34)
“Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир” (Луқмон сураси, 34-оят).
عن ابن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: ( مفاتيح الغيب خمس لا يعلمها إلا الله، لا يعلم ما تغيض الأرحام إلا الله، ولا يعلم ما في غد إلا الله، ولا يعلم متى يأتي المطر أحد إلا الله، ولا تدري نفس بأي أرض تموت إلا الله، ولا يعلم متى تقوم الساعة إلا الله ) رواه البخاري
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.
1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
4) Бирор жоннинг қаерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!”
Имом Бухорий ривоятлари.
Об-ҳаво маълумотлари шамолнинг эсиши, ҳаво оқимининг ўзгаришини кузатилиб, тажрибадан келиб чиқиб айтилгани сабабли ғайбни даъво қилишга кирмайди. Шу сабабдан ҳам об-ҳаво маълумотини ёмғир ёғиши, шамол бўлиши, ҳаво очиқ бўлиб фалон даража иссиқ бўлиши кузатилади, деб айтилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz

Telegram
Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Имом Насаий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар ривоят қилган ҳадисда Абу Толҳа розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларидан қувонч балқиган ҳолда келдилар. Биз: «Юзингизда қувонч кўрмоқдамиз?!» дедик.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Чунки ҳузуримга фаришта келиб, «Эй Муҳаммад, албатта, Роббинг айтур: «Ким сенга саловот айтса, албатта, Мен унга ўн марта саловот айтишим, ким сенга салом айтса, Мен унга ўн марта салом айтишим сени рози қилмайдими?» деди», деб хабар бердилар.
Кунни саловот айтишлик билан ӯтказайлик!
Яқинларингизга ҳам улашинг

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа
🎤 Устоз Салоҳиддин домла
Намоздан ташқаридаги фарзлар ҳақида.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
🎤 Устоз Салоҳиддин домла
Намоздан ташқаридаги фарзлар ҳақида.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Абу Мансур Мотуридийнинг қандай асарлари бор
Аҳли сунна вал жамоанинг икки ақидавий йўналишидан бири мотуридия мазҳаби ҳисобланади. Бу мазҳаб асосчиси Абу Мансур Мотуридий шаръий илмларнинг учта йўналиши бўйича асарлар таълиф этган:
1. Тафсир;
2. Усулул фиқҳ;
3. Ақоид.
Тафсир йўналиши бўйича “Таъвийлоту аҳли сунна” (Аҳли суннанинг тушунтиришлари) номли улкан тафсир ёзган. Бу тафсирда Қуръон оятлари тафсиридан ташқари эътиқодга, усулул фиқҳга ва фиқҳга тегишли ҳукмлар ҳам маҳорат билан очиб берилган. Қуръон оятларини кўпинча оятлар билан тафсир қилган, айрим ўринларда ҳадислар билан ҳам тафсир қилган. “Таъвийлоту аҳли сунна” тафсирини ҳамаср уламолардан Муҳаммад Зоҳид Кавсарий: “Бу китоб ўз бобида унга тенги йўқ бўлган китобдир”, дея мадҳ қилган. Абу Мансур Мотуридий “Таъвийлоту аҳли сунна” тафсирида жуда кўплаб ҳикматли гапларни келтирган, улардан намуна сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:
– Аллоҳ таоло бандаларини улар учун манфаатли бўлган нарсаларга буюради ва уларга зарар етадиган нарсалардан қайтаради;
– Дунё яхшиликлари илм ва ибодатдир, охират яхшиликлари жаннат ва мағфиратдир;
– Қуръон шифо изловчилар учун дунёда шифодир, уни (ҳукмларини) маҳкам тутганлар учун раҳматдир;
– Дунёдаги нарсалар иккита нур орқали – қалб нури ва ҳаводаги нур орқали кўринади. Кофир кимсанинг қалб нурини зулмат тўсиб қўйгани сабабли Қуръоннинг нури ва шифосини кўра олмайди. Мўмин эса унинг шифоси ва нурини иймони нури орқали кўради.
Абу Мансур Мотуридий усулул фиқҳ йўналиши бўйича “Маъхозуш шароиъ” (Шаръий ҳукмлар манбаси) ва “Жадал” (Илмий баҳслар) номли иккита китоб ёзган. Ушбу икки китоб ҳанафия мазҳабидаги қоидалар ва улардан келиб чиқадиган ҳукмларни гўзал суратда жамлаган асарлар, деб васф қилинган. Зеро бу китоблар ҳижрий олтинчи асргача ҳанафийларнинг усулул фиқҳ бўйича мурожаат қиладиган асосий манбалари бўлиб келган. Кейинчалик эса ушбу йўналиш бўйича ёзилган Абу Зайд Даббусийнинг “Тақвиймул адилла” ва Фахрул Ислом Паздавийнинг “Канзул усул” каби усулул фиқҳ бўйича ёзилган асарларнинг асоси бўлиб хизмат қилган. Уламолар бу икки китобнинг бизгача етиб келмаганини афсус билан ёдга оладилар.
Абу Мансур Мотуридий ақоид йўналиши бўйича кўплаб асарлар ёзган. Бу асарларни ўрганиб чиққан уламолар уларни уч турга ажратганлар:
1. Мақолот (мақолалар);
2. Раддиялар;
3. Аллоҳ таолога иймон келтириш асослари.
Мақолот:
Аслида Мотуридийдан олдин ҳам “Мақолот” (мақолалар) номли бир қанча китоблар ёзилган ва уларда асосан Ислом динига мансуб турли фирқаларнинг қарашлари жамланган. Масалан, Абул Ҳасан Ашъарийнинг “Мақолотул исломиййин” асари худди шундай асарлар сирасига киради. Баъзи олимлар Абу Мансур Мотуридийнинг “Мақолот” китобини “Китабут Тавҳид” билан битта китоб бўлган деб ҳисоблашган.
Раддиялар:
Абу Мансур Мотуридий қадарий, мўътазилий ва қарматий каби адашган фирқаларнинг қилаётган даъволарига бирма-бир нақлий ҳамда ақлий далиллар асосида раддиялар қилган. “Баяну ваҳмил мўътазила” (Мўътазилийларнинг нотўғри тасаввури баёни), “Родду алал қаромита” (Қарматийларга раддия) каби асарларида мазкур фирқаларнинг умумий қарашларидаги хатоларни кўрсатиб берган.
Абу Мансур Мотуридийнинг қилган энг улкан хизмати Аҳли сунна вал жамоага қарши чиққан фирқаларнинг даъволарига умумий раддия қилишдан ташқари уларга батафсил раддиялар қилганидир. Яъни, бу зот ўша пайтларда омма мусулмонларга ташвиш туғдириб турган мўътазилий етакчиларининг асарларига бирма-бир раддиялар ёзиб, уларни “очиқ майдон”да мағлуб қилган. Бунга у зотнинг қуйидаги асарлари яққол далилдир:
– Абу Муҳаммад Боҳилий мўътазилийнинг “Усулул хомса” (бешта асос) китобига “Родду усулил хомса” (“бешта асос” китобига раддия);
– Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг “таҳзийбул жадал” (илмий баҳсларни ўргатиш) китобига “Родду таҳзийбил жадал” (“илмий баҳсларни ўргатиш” китобига раддия);
– Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг “Ваъийдул фуссақ” (Фосиқларга таҳдид) китобига “Родду “Ваъийдил фуссақ” (“Фосиқларга таҳдид” китобига раддия);

– Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг “Аваилул адилла” (Дастлабки далиллар) китобига “Родду аваилил адилла” (“дастлабки далиллар” китобига раддия) каби асарлар ёзган.
Аллоҳ таолога иймон келтириш асослари:
Абу Мансур Мотуридий Аллоҳ таолога иймон келтириш асослари бўйича “Тавҳид” китобини ёзган. Калом илмига оид энциклопедия дейиш ҳам мумкин бўлган бу китоб мотуридия мазҳабининг асосий қарашларини баён қилувчи асардир. Имом Мотуридийнинг ушбу асари ундан кейин ёзилган калом китобларига андоза ҳисобланади. Чунки кейинчалик ёзилган калом китоблари асосан Имом Мотуридийнинг услубига кўра ёзилгани ва маълумотлар у зотнинг тартибига кўра тартиблангани инкор қилиб бўлмайдиган очиқ ҳақиқатдир. Мотуридия мазҳабидаги китобларнинг аввалида келадиган “билиш воситалари” мавзусини ҳам дастлаб Абу Мансур Мотуридий жорий қилган.
Мотуридия мазҳабининг асосий қарашларини баён қилувчи “Тавҳид” китоби “билиш воситалари” мавзуси билан бошланиб, сўнгра даҳрийлар, суманийлар, суфастоийлар каби фирқаларга раддия беришга ўтилган. Китоб охирида қазо ва қадар, иймон, шафоат, иймон ва ислом масалалари баён қилинган. Мотуридия мазҳабидаги машҳур китоблар бўлган Абул Муин Насафийнинг “Табсиротул адилла”, Умар Насафийнинг “Ақоидун Насафий” каби асарлари “Тавҳид” китоби асосида таълиф этилган асарлар ҳисобланади.
Абдулқодир Абдур Раҳим
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси

ОДАМХЎР ДАРЁ
Қайс ибн Ҳажжож розияллоҳу анҳудан:
“Миср мусулмонлар томонидан ишғол қилинганида Миср халқи Амр ибн Оснинг олдига келдилар. Амр ибн Ос ўшанда Миср волийи бўлиб, яқинда эгалланган Буъна шаҳрида турар эди. Унга:
—Эй амир, бизнинг Нил дарёси билан боғлиқ бир одатимиз бор. Ўша одат амалга оширилмаса, дарё суви тошмайди. Ҳозирги ойдан ўн икки кеча-кундуз ўтгач, бир бокира қизни ота-онасидан сотиб оламиз ва қизга чиройли либослар кийдириб, жавоҳирлар тақиб, уни Нилга отамиз. Шундан кейингина Нилнинг суви тошади.
Бу водий тупроқларидан яхши ҳосил олиниши учун Нил тошиши керак, - дейишди.
Амр ибн Ос:
—Исломиятда бундай қилиш мумкин эмас. Ислом дини олдин мавжуд бўлган барча ёмон ва ғайри инсоний урф-одатларни бекор қилган, деди.
Амр ибн Ос ҳузурига келган ҳайъат у ердан кетмай, Бунъада қолди.
Нил эса тошиш вақти бўлганига қарамай, ҳеч тошмас эди. Катта қурғоқчилик бошланай деб қолди. Шунда Амр ибн Ос вазиятни Ҳазрати Умарга ёзишга мажбур бўлди.
Ҳазрати Умар, розияллоҳу анҳу: “Сен тўғри йўл тутибсан, исломиятда бундай нарса (ботил ишонч)ларга йўл йўқ. Сенга юборилаётган бу хат орсида бир парча қоғоз бор. Уни Нилга отгин”, деб жавоб ёзди”.
***
Бу ҳикоя тўлиқ ҳолда “Таййидати ғойбиййа ва дарёларнинг бўйсундирилиши” баҳсида келадики, унинг охири қуйидагича:
“Амр ибн Ос қоғоз парчасини дарёга отди. Эртасига шанба куни эди. Эрталаб турганларида Нилнинг суви ўн олти зироъ (узунлик ўлчови) кўтарилганини кўрдилар ва ўша кундан бошлаб, бу ёмон одат Миср халқи орасида бекор бўлди”.
📚“Саодат асри ривоятлари” китобидан.

#Ибратли
ИККИ МЎЪЖИЗАКОР СЎЗ
Ҳасан Басрий шундай ҳикоя қилади:
Бир куни бозорга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёнладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади: «Алҳамдулиллаҳ», «Астағфируллоҳ». Қизиқиб сўрадим: «Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?
«15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан. Бир ҳолат: осмондан ерга неъмат тушар экан. Яна бир ҳолатда ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман», деди ҳаммол.
«Сендан ҳам фақиҳроқ экан, эй Ҳасан!!!», деди Ҳасан Басрий.

ҚУРЪОНННИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШНИНГ ТАРТИБЛАРИ:
1. Тинглаш:
"Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз", (Аъроф сураси, 204 оят).
2. Тиловат:
"Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари, ана ўшалари унга иймон келтиради", (Бақара сураси, 121 оят).
3. Ёд олиш:
"Йўқ, у (яъни, Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир" (Анкабут сураси, 49 оят).
4. Тафаккур ва тадаббур:
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз Сизга нозил қилган бир муборак Китобдир" (Сод сураси, 29 оят).
5. Амал:
"Сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни, нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!" (Зумар сураси, 18 оят).

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
"AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР" асарининг Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга нисбати
Манба telegram
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
"AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР" асарининг Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга нисбати
Манба telegram
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Яна бир янги кунга етказган Аллоҳ таолога ҳамдлар бӯлсин!
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Яна бир янги кунга етказган Аллоҳ таолога ҳамдлар бӯлсин!
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жаннатнинг ўз баҳоси бор”
Имом Бутий ҳазратлари
✍️🎤 Абдуллоҳ Ғуломов
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Имом Бутий ҳазратлари
✍️🎤 Абдуллоҳ Ғуломов
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тиловат
Воқеа сураси
Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган.
Воқеа сураси кенг ризққа сабаб бўлиши ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни (ўзингиз) ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар (Ибн Мардавайҳ ривояти).

#Онлайн: Буюк аждодимиз Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари тақдимоти ўтказилмоқда
Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Буюк аждодимиз Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Академия профессор-ўқитувчилари, олим ва тадқиқотчилар, талабалар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
Маълумот учун, етук мусулмон ҳуқуқшуноси Муҳаммад ибн Маҳмуд ҳазратлари Уструшаний Уструшана – ҳозирги Жиззахдан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири. Унинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” (Бола ҳуқуқлари кодекси) асари ўзбек тилига илк марта таржима қилинди. Уструшаний бола ҳуқуқларига оид 1289 та фатвони 45 та муҳим масалага бўлган ҳолда таҳлил қилган.
Ушбу китоб Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан нашр этилган.
Тадбир тафсилотини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3musli