This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТ ҲИЙЛАКОРЛИКНИ ТАРК ҚИЛИШ!
➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Манба: Telegram
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz

ЎҒИЛЧАМ, СИЗГА ДАРС БЕРГАНИ КЕЛИБ, СИЗДАН ДАРС ОЛДИК!
Салафларимиздан бирлари сафарда кета туриб, яйловда қўй боқиб юрган 6-7 ёшлардаги болага дуч келди. Ҳаёлидан бу болага ачиниш ҳиссини ўтказди, таълимдан узоқ қолиб, ёшлигидан қўй боқишга машғул қилинганидан ачинди. Унга Раббини танитиб қўйиш мақсадида яқинлашди. Салом аликдан сўнг болага шайх шундай деди: ‑‑‑ Холиқингни танийсанми? ‑‑‑ Холиқини танимаган махлуқ махлуқми?! ‑ деди гўдак. Шайх жавобнинг теранлигидан сергак тортди ва буни билдирмай яна сўради: ‑‑‑ Қаердан танийсан? ‑‑‑ Шу қўйлардан танийман! – деди у. ‑‑‑ Юзта қўйим бор. Уларни ўтлатаман, чанқасалар сувга олиб бораман, кеч тушгач эса қўрага ҳайдайман. Шу юзта қўй учун бир тарбиячи зарур экан, бу қадар катта коинотни тарбия қилиб туриш учун албатта бир Холиққа эҳтиёж бор! Шайх том маънода саросимага тушиб қолганди. Кутмаган жойидан зарба егандек бўлди. ‑‑‑ Холиқингни нимага ўхшатасан? ‑‑‑ Ҳеч нарсага ўхшатмайман, ‑ деди бола ишонч билан. ‑‑‑ Ҳеч нарсага ўхшамаслигини қаердан билдинг? ‑‑‑ Шу қўйлардан! – дея гапини қайтарди чўпон бола! ‑‑‑ Ҳали айтганимдек, мен буларнинг тарбиячисиман! Улар доим бир‑бирларига тикиладию, аммо ҳеч қачон бир‑бирларини менга ўхшата олишмайди. Ҳудди шунингдек, бизнинг кўзимиз тушган нарсаларнинг ҳам барчаси махлуқдир. Биз махлуқларга қараб уларни Холиққа ўхшата олмаймиз, малуқлардан Холиқ андазасини чиқаришимиз мумкин эмас! – деди. Шайхнинг кўзида ёш қалқиди. Бошини қуйи эгди. Боланинг қалби иймон билан тўла, тили эса ҳақни нутқ қилаётганини сезди ва: ‑‑‑Ўғилчам, сизга дарс бергани келиб, сиздан дарс олдик! Бизга насиҳат қилинг! ‑ деди. ‑‑‑Эй шайх, Аллоҳга тақво қилинг! Илмни охират учун олинг! Шунда дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлга киритасиз! Ҳаргиз дунё учун илм олманг, акс ҳолда дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берасиз! – деди.

ҚУРЪОН ЎҚИШ УЧУН ҚИЛИНГАН ТАҲОРАТ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#таҳорат #намоз
❓758-CАВОЛ: Қуръон ўқиш учун қилинган таҳорат билан намоз ўқиса бўладими? Бир жойда ўқиб бўлмайди, деб ўқигандим. Шу масалага ойдинлик киритиб беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш учун таҳорат қилинса, у билан намоз ҳам ўқиб бўлади.
Лекин Қуръон ўқиш ниятида таяммум қилса, ўша таяммум билан намоз ўқий олмайди. Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
ولو تيمَّمَ لقراءة القرآن لا تجوز به الصلاة هو الصحيح، وكذا لو تيمَّمَ لدخولِ المسجد أو مسِّ المصحف ثم صلَّى الفريضةَ لا يجوز عند عامَّة العلماء
"Қуръони карим қироати ниятида таяммум қилса, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Шу сўз тўғридир. Худди шундай, масжидга кириш, мусҳафни ушлаш ниятида таяммум қилиб, кейин фарз намозини ўқиса, барча уламолар наздида намози дуруст бўлмайди" ("Фатҳи бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Мўминнинг ризқи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Ризқ” сўзи араб тилида “ато, эҳсон, туҳфа, неъмат” каби бир қанча маъноларни ифодалайди. “Мухторус сиҳоҳ” луғатида “ризқ” лафзига “махлуқотлар фойдаланадиган нарса” дея изоҳ берилган. Ризқ икки хил – зоҳирий ва ботиний бўлади. Зоҳирий ризқ бадан ва шунга ўхшаш моддий нарсаларни билдирса, ботиний ризқ қалб, нафс, илм ва маърифат кабиларни қамраб олади. Бундан келиб чиқадики, кўпчилик ўйлаганидек, ризқ фақат моддий нарсадан иборат эмас, балки ақл-заковат, зеҳн, иқтидор, қобилият ва илм кабилар ҳам Аллоҳ тарафидан берилган ризқ ҳисобланади. Қуръони каримнинг баъзи оятларида “ризқ” сўзи “ёмғир” маъносида келади. Аллоҳ таоло айтади: “Яна кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ва Аллоҳ осмондан ёғдириб, унинг ёрдамида “ўлган” Ерни тирилтирган ризқ (ёмғир)да ҳамда шамолларнинг йўналтирилишида ақл юргизадиган қавм учун оят–ибратлар бордир” (Жосия, 5).
Яна бошқа бир оятда шундай дейилади: “Осмонда эса сизларнинг ризқингиз (Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлувчи ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган (жаннат) бордир” (Зориёт, 22).

#саломатлик
❓ Бодомнинг шифобахшлиги ҳақида эшитганмисиз?
✅ Кун давомида 4 дона бодом истеъмол қилиш холестерин даражасини пасайтиришга, соч сифатини яхшилашга, юракни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, мия фаолиятини ҳам яхшилайди.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Тинчлик-ҳотиржамлик, офият устимизда бардавом бӯлсин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Тинчлик-ҳотиржамлик, офият устимизда бардавом бӯлсин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
ТОНГДА ВА КЕЧҚУРУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
" Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийсу, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн ".
Маъноси: "Эй ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчи бўлган Зот! Сендан ёрдам сўрайман. Ишимни ҳаммасини ислоҳ эт ва мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма".
Имом Термизий ва Имом Насоий (роҳимаҳумуллоҳлар) ривояти.

БОЗОРГА КИРАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ.
У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У барча нарсага қодир.

#видеолавҳа
🎤 Устоз Салоҳиддин домла
Фарзандингизга маъноли ва чиройли исм қўйинг.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
🎤 Устоз Салоҳиддин домла
Фарзандингизга маъноли ва чиройли исм қўйинг.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
ҲЕЧ КИМ БИЛМАС УЛУҒЛИК
Бир устозимиз шундай ҳикоя қиладилар: 70 - чи йиллар эди. Бухоро мадрасасида ўқирдим. Кўпчилик болалар қатори мадраса ҳужрасида турар эдим. Бир кечаси хожат учун ташқарига чиқдим. Хожатхонага кириб, аввал қўрқиб кетдим. Кейин лол бўлиб қолдим. Ўзини танитмайдиган даражада юзларини рўмол билан ўраб олган бир киши ҳожатхона тозаларди. Мени кўрди -да, тезда тугатиб жўнаб қолди.
Эртаси куни болаларга воқеани айтиб бердим. Уларнинг ичида ҳам бир неча кун аввал худди шундай воқеага шоҳид бўлганлар бор экан. Болалар билан келишиб пойлоқчи қўйдик. Тун ярмига борганда ташқарида хуштак чалинди. Югуриб чиқдик. Ҳалиги кишини ушлаб, юзидаги ниқобни олиб қарасак, қаршимизда мадрасамиз мудири турарди!!! Бир қўлида супурги тутиб турган устозимиз қаршисида қотиб қолдик.
- Домла, шу ишни бизга айтсангиз бўлмасмиди? - дедик ҳижолатдан муздай терга ботиб.
- Савоби - чи ?...
- Бўлмаса, ярим тунда уйқудан қолмай, кундузи ?...
- Одамлар кўрсин деб қилинган иш риё бўлиб қолмайдими?
Бизнинг қалбимизни англаб бўлмас ҳаяжон қоплади. Домламизнинг қўлидаги челакка қўл узатсак бош чайқаб:
- Савоби тугал бўлсин - дедилар ...
Бу воқеа биз болаларга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин мадрасада мудирнинг ишига ўхшаш кимлар қилаётгани номаълум хайрли ишлар тез-тез содир бўла бошлади.
Бир куни етим бир талабанинг ёстиғи остидан пул чиқди. Пулнинг эгаси кимлигини, пулларини қайтиб олишини қанчалар қаттиқ ўтинмасин, бу яхшилик эгаси ўзини сир тутди...
Яна бир тонгда бомдод намозига турган талаба йигитлар дорда ўзларининг оппоқ қилиб ювилган кийимларини кўришди.
Бир олис юртдан келиб таҳсил олаётган талаба ўзининг эскириб йиртилаёзган кўйлаги ўрнида янги кўйлакни кўриб, кўзлари ёшланди ...
МАДРАСА МУДИРИ ЎЗ ШОГИРДЛАРИГА МУСУЛМОНГА ХОС ҲАҚИҚИЙ ҲАЁТ САБОҒИНИ БЕРА ОЛГАН ЭДИ...

ЯНГИ ОЙ КЎРИНГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
الله أَكْبَرُ اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأَمْنِ وَالإِيمَانِ وَالسَّلامَةِ وَالإِسْلامِ وَالتَّوْفِيقِ لِمَا تُحِبُّ وَتَرْضَى رَبُّنَا وَرَبُّكَ الله
"Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил амни вал иймани вас-саламати вал ислами ват-тавфиқи лима туҳиббу ва тарзо. Роббуна ва Роббукаллоҳ".
Маъноси: "Аллоҳ улуғдир! Эй Аллоҳ! Бизга бу ойни омонлик, иймон, саломатлик, Ислом, тавфиқ, Ўзинг яхши еўрадиган ва рози бўладиган ой қил. (Эй ҳилол!) Менинг Раббим ҳам, сенинг Раббинг ҳам Аллоҳдир"
Имом Термизий ва Имом Доримий роҳимаҳумуллоҳлар) ривояти

Ризқ Аллоҳдан (ИБРАТЛИ ҲИКОЯ😢)
Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди.
Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди.
Унга ҳаж вожиб эмасди.
Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:
- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?
- Ҳаж мавсуми яқинлашди.
- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?
- Нафақа йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Лекин иш онангга бориб тақалади.
Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:
“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.
Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади.
У карвоннинг ортида борарди.
Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди.
Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.
Карвонбоши:
- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.
Шунда Ҳотамул Асом:
- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг.
Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.
Орадан уч кун ўтди.
Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади.
Очлик уларни қийнай бошлади.
Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди.
Улар:
- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди.
Қиз:
- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди.
Улар:
- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди.
Қиз:
- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.
Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:
- Ким у? дейишди.
Эшик қоққан киши:
- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.
Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.
Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди.
У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:
- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради.
Улар:
- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.
Мўминларнинг амири:
- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.
Улар:
- У ҳажда, дейишди.
Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:
- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.
Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб,
уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб
тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.
У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди.
Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.
Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар.
Қиз эса йиғлади.
Она ҳайрон бўлиб:
- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.
Шунда қиз:
- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан
қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди.
Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган
Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.
Ҳа, азизлар бу...! – Аллоҳга бўлган кучли ишончдир.
Бу иймоннинг кучлилигидан, Аллоҳга бўлган таваккулнинг қувватлилигидан даракдир.
Бизнинг аҳволимиз қанақа?
Биз ҳам ўша қизга ўхшаб кучли иймон, кучли таваккул соҳибларимизми?!Агар Аллоҳ сенга бир неъматини ато этган бўлса, сенинг мумтоз бандалигинг ёки қилган тоатинг учун бермайди.
Балки сени ўраб олган Унинг раҳмати сабабли беради.
У Зот сендан ўша неъматларни хоҳлаган пайтда олиб қўйиши мумкин. Шунинг учун амалинг билан, ибодатинг билан ғурурланма.
Йўлидан адашган кимсага паст назар билан боқма.
Агар Аллоҳнинг раҳмати сени ўраб олмаганда сен ҳам ўша банданинг ўрнида бўлардинг.

Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.
Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.
Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Audio
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ҚИЁМАТ ҚАЧОН ҚОИМ БЎЛАДИ
➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МОШИНАГА САБР, МАШААЛЛОҲ, ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕБ ЁЗИБ ОЛАЁТГАНЛАР ҲАҚИДА...
УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД
🌐 t.iss.one/subh_uz
УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД
🌐 t.iss.one/subh_uz