БОМДОДНИНГ АЗОНИДА "АССОЛАТУ ХОЙРУН МИН-АН-НАВМ"НИ АЙТМАСА
#азон
❓869-CАВОЛ: Бомдод намози азонида "Ассолату хойрун мин-ан-навм" калимасини айтмаса азонни қайтариб айтадими? Қайтариб айтса далилини ҳам келтирсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ҳолатда азонни қайтариб айтмайди, балки хато бўлган жойини тўғрилайди: "Ассолату хойрун мин-ан-навм" калимасини 2 марта айтиб, изидан Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳ калималарини айтиб қўяди. Мабодо тўғрилашни унутса ҳам, намози жоиз бўлади. Бу ҳақда "Фатовои ҳиндия" китобида шундай дейилади:
وَإِذَا قَدَّمَ فِي أَذَانِهِ أَوْ فِي إقَامَتِهِ بَعْضَ الْكَلِمَاتِ عَلَى بَعْضٍ نَحْوُ أَنْ يَقُولَ : أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ قَبْلَ قَوْلِهِ : أَشْهَدُ أَنْ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ فَالْأَفْضَلُ فِي هَذَا أَنَّ مَا سَبَقَ عَلَى أَوَانِهِ لَا يُعْتَدُّ بِهِ حَتَّى يُعِيدَهُ فِي أَوَانِهِ وَمَوْضِعِهِ وَإِنْ مَضَى عَلَى ذَلِكَ جَازَتْ صَلَاتُهُ كَذَا فِي الْمُحِيطِ .
Азон ёки иқоматида баъзи калималарни бошқасидан аввал айтиб қўйса, масалан: "Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ" жумласини "Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ" дан аввал айтса, бунда афзали шуки, ўз ўрнидан аввал айтилган калима, токи ўз ўрнида қайтариб айтилмагунча, ҳисобга олинмайди. Агар хато ҳолатида давом этса ҳам, намози жоиз бўлади. "Муҳит" китобида шундай келган". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Ифторлик #Азон
❓Азон эшитилиши билан оғиз очиладими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz

АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИЛАДИМИ?
#азон #салавот
❓1163-CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиладими ёки шу калиманинг ўзи қайтариладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин шу калимани ўзини такрорлаб турилади. Хоссатан шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш ҳадисларда келмаган. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда саловат айтиш ҳақидаги умумий тавсияларга биноан ва зикр ўрни бўлгани учун бу вақтда ҳам саловат айтиш жоиз. Бу ўринда айтилмаса ҳам, аслида азон тугагандан кейин саловот айтиш ва дуо қилишга буюрилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
إذا سمعتم المؤذن فقولوا مثل ما يقول، ثم صلوا علي فإنه من صلى علي صلاة صلى الله عليه بها عشرا ثم سلوا الله لي الوسيلة، فإنها منزلة في الجنة لا ينبغي إلا لعبد من عباد الله وأرجو أن أكون أنا هو، فمن سأل لي الوسيلة حلت له الشفاعة. رواه مسلم
"Муаззин (азони)ни эшитсангиз, у айтган сўзни айтинг. Кейин менга салот айтинг. Чунки ким менга битта салот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салот айтади. Кейин Аллоҳ таолодан менга васила сўранглар. У жаннатдаги манзила (мартаба)дир. У Аллоҳ таолонинг бандаларидан биригагина лозим бўлади (насиб қилади). Ўша банда мен бўламан деб умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоат етади" (Имом Муслим ривоятлари).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz

БИР НЕЧТА МАСЖИДЛАРДАН ЭШИТИЛАДИГАН АЗОННИНГ ҚАЙСИ БИРИГА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ?
#азон #намоз
❓1165-CАВОЛ: Мен қишлоқда яшайман. Уйимизга атрофдаги қишлоқ масжидларидан азон эшитилади. Шуларнинг қайси бирига жавоб берамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биринчи эшитилган азонга жавоб берилади.
Азонга жавоб бериш мустаҳаб саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида азонга жавоб беришга тарғиб қилганлар. “Ҳошиятут таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"وإذا تعدد الأذان یجیب الأول" مطلقاً سواء کان أذان مسجده أم لا؛ لأنه حیث سمع الأذان ندبت له الإجابة، ثم لایتکرر علیه في الأصح ".
“Азон кўп бўлса, биринчисига жавоб беради. Бу маҳалла масжидидаги азон бўладими-йўқми, фарқи йўқ. Чунки азонни эшитган вақтда жавоб бериш мустаҳабдир. Энг тўғри сўзга кўра, кейинги азонларга жавоб бериш мустаҳаб бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
#азон #намоз
❓1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

ЖУМАНИНГ ИККИНЧИ АЗОНИГА ЖАВОБ БЕРИШ
#азон #намоз
❓1358-CАВОЛ: Жумага иккинчи азон айтилганда ҳам эшитувчилар муаззинга жавоб қилиши керакми ёки жим туриладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жума куни муаззин имомнинг қаршисида иккинчи азонни айтаётганда азонни эшитаётганлар ичида жавоб айтиб турадилар. Чунки фиқҳий манбаларимизда Имом минбарга чиқиб хутбасини тугатгунича жамоатдагилар учун намоз ўқиш, гапириш дуруст эмас. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَإِذَا خَرَجَ اْلإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلاَةُ وَالْكَلاَمُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ
“Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича, намоз ва калом ҳаром бўлади”.
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ имом минбарга чиқиши билан хутбага киришган ҳисобланади, деган. Шу сабабли азон вақтида жим бўлиш ва азонга ҳар ким ичида жавоб бериш талаб этилади.
Бу масала “Раддул муҳтор” китобида:
وينبغي أن لا يجيب بلسانه اتفاقا في الأذان بين يدي الخطيب
“Уламолар иттифоқига кўра хутба қиладиган имом олдида айтилган азонга тили билан жавоб берилмайди”, дейилган.
Бу матндан ҳам ичида, овоз чиқармасдан жавоб берилади, деган маъно чиқади. Валлоҳу аълам.

ЗАРУРАТ БЎЛГАНДА АЗОННИ ТАКРОР АЙТИШ МУМКИНМИ?
#азон
❓1404-CАВОЛ: Мен хонага кириб азон айтгандим. Микрофонни электрга уламасдан азон айтиб қўйибман. Хонада айтганим учун азонни ҳеч ким эшитмабди. Электрни улаб, қайта азон айтдим. Бунинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Умуман олганда зарурат туғилса, қайта азон айтишнинг зарари йўқ. Чунки азондан мақсад намоз вақти кирганини билдириш ва одамларни жамоатга чақиришдир. Мазкур мақсад ҳосил бўлмаган бўлса, қайта айтиш мумкин. Қолаверса, азонни икки марта айтиш шариатда бор. Бунга жума намозига икки марта азон айтиш мисол бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм бундай деганлар:
لأن تكراره مشروع كما في أذان الجمعة؛ لأنه لإعلام الغائبين بخلاف تكرار الإقامة إذ هو غير مشروع
“Азонни такрор айтиш мумкин. Зеро, уни такрор айиш шариатда жорий бўлган. Бунга мисол жуманинг азонидир. Чунки азон жамоатда бўлмаганларга (намоз вақти кирганини) билдиришдир. Аммо иқомат қайта айтилмайди. Уни такрор айтиш шариатда жорий бўлмаган” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

ЁШ БОЛАНИНГ АЗОНИ
#азон #намоз
❓1533-CАВОЛ: Уйда намоз ўқисак, балоғатга етмаган ўғлим азон айтади. Шу азон билан фарз намозини ўқисак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўғлингиз айтган азон билан фарз намозларни адо қилсангиз бўлади. Чунки балоғатга етмаган, аммо ақли расо, яхши-ёмонни ажратадиган болалар айтган азон билан фарз намозларни ўқиш жоиз (“Иноя шарҳул ҳидоя” китоби).
Лекин балоғатга етган киши азон айтгани афзал. Валлоҳу аълам.