#ТАҲЛИЛ
• 5 йил олдинги мақола:
- Қай бирига эргашасизлар; Аллоҳ ва Расулининг каломигами ё Шофиъий, Абу Ҳанифа, Молик, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ашъарий ва Мотуридийлар каломигами???
• Бу каби фитнали савол бериб, ҳанузгача мусулмонларнинг бошини айлантиришга уринаётганларга қуйида Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг китобидан бу борада келган бир парчани тақдим этсак.
Ҳар қалай самимий инсонлар манфаат топишади, деган умиддамиз.
Ким фойда топса бошқаларга ҳам улашсин!
Зотан илм тарқалиши билан жаҳолат чекинади...
Илмнинг таралиши ва жаҳолатнинг чекиниши учун ўз ҳиссангизни қўшиб қолинг!
___________________________________
• Мен ушбу бош сабаб, ҳадисдаги ихтилофлари сабаби учун мисолларни кўпайтиришни хоҳламайман. Зотан вақтимиз кўп эмас. Фақат ўта муҳим жиҳатга эътиборни қаратмоқчиман, Китоб ва Суннатдан истинбот қилиб олинган шаръий аҳкомлар Китоб ва Суннатга мансуб бўлган ДИНдир! Улар Китоб ва Суннатга бегона нарсалар эмас. Худди Китоб ва Суннат Исломнинг икки асосий масдари бўлганидек, улардан истинбот қилиб олинган (имомларимизнинг) тушунчалари ҳам Китоб ва Суннатга тобеъ, уларнинг мақомидаги нарса бўлиб, Китоб ва Суннатдан уларни ажратиш умуман жоиз эмас.
Суютий “Итқон”да, олтмиш бешинчи навнинг аввалида, Қуръондан истинбот қилиб олинган илмлар ҳақида шундай ёзади: “Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу шундай деди: “Уммат айтган барча нарсалар Суннатнинг шарҳидир. Суннатнинг барчаси эса Қуръоннинг шарҳидир! ”
Яна Имом Шофеъий айтади: “Динда ҳеч кимга ён босилмайди, фақат Аллоҳнинг Китобида далил бўлса, унга ҳидоят тариқасида ён босилади!”
Маълумки, ҳидоят тариқасига кўра, дейилганда фақатгина истинбот тариқаси тушунилади. Шунга кўра истинбот қилинган нарса нимадан истинбот қилинган бўлса ўшанга қўшилади. Модомики ўша истинбот саҳиҳ, очиқ ойдин йўл билан қилинган бўлса!
Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ (2877) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумонинг ҳадисини ривоят қилади: “Илм уч турдир, булардан қолгани фазл, яъни ортиқчадир: муҳкам оят ёки ўтган суннат ёхуд одил фариза”.
Имом Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ “одил фариза”нинг шарҳида шундай деган: “Бунинг икки важҳда таъвили бор:
Биринчиси: тақсимдаги адолат бўлиши мумкин, бунга кўра Китоб ва Суннатда зикр қилинган насибалар ва улушларнинг тақсимида адолат бўлиши тушунилади;
Иккинчиси: Китоб ва Суннатдан ва уларнинг маъноларидан истинбот қилишдаги адолат, бунга кўра Китоб ва Суннатдан олинадиган нарсаларда адолат қилиш фарзлиги тушунилади. Зотан Китоб ва Суннатдан олинган нарсаларнинг маъноси ҳам насс, яъни матн бўлади”.
Имом Шотибий “Мувофақот”да ушбу маънога иқрор бўлиб, мисол келтирган: “Албатта Суннатдан таъбири олинган нарса у Китобдаги нарсанинг мақсадидир. Суннат ҳудди Китобнинг тафсири ва ундаги ҳукмларнинг маънолари шарҳи мақомидадир. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти далолат қилади:
.
لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ
“... Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар”.
Наҳл сураси 44 оят.
Аллоҳ таолонинг оятини баён қилиб, тушунтириб бериш мисолини қуйидаги оятдан кўришимиз мумкин:
وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا جَزَاءً بِمَا كَسَبَا نَكَالًا مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
“Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу уларнинг қилмишига жазо ва Аллоҳдан иқобдир. Аллоҳ азиз ва ҳакимдир”. Моида сураси 38 оят.
Қўлни кесиш билакдан бўлиши, ўғирланган нарсанинг нисоби, ундан ортсагина хадднинг ижроси кабилар ояти каримадан ирода қилинган маънодир. Биз бу ҳукмларни, суннатнинг ўзи билан собит бўлди, Қуръони каримнинг бу ерда алоқаси йўқ, демаймиз.
Худди шунингдек бизга имом Молик ва бошқа фуқаҳо ва муфассирлар бирор оят ёки ҳадиснинг маъносини баён қилиб беришса, биз ўша оят ёки ҳадиснинг асл тақозо этган маъносига амал қилган бўламиз. Бизнинг, фалончи муфассирнинг гапига амал қиляпмиз, дейишимиз тўғри бўлмайди. Балки биз айнан Аллоҳнинг сўзига ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига амал қилаётган бўламиз.

БУНИ БИЛАСИЗМИ?
#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” дейиш.
#Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
🌐https://t.iss.one/subh_uz