Subhuz расмий, диний- маърифий канал
585 subscribers
5.99K photos
3.75K videos
8 files
10.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
31-март кунидан 03-апрель кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐
https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Инсон қалбига қувонч улашиш – мўминлик белгиси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

📺
"Маданият ва маърифат" телеканали

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

31- март                                   2023 й.
09- РАМАЗОН                        1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР

Энди нима учун қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума куни эканани ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик:

1. "Унда Одам халқ қилинди."
Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканини билдиради.
Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган.

2. "Унда у жаннатга киритилган".
Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак.
Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам куни қилингандир.

3. "Унда у жаннатдан чиқарилди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган.
Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир.

4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур".
Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар.

5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул.

6. "Унда у вафот қилди".
Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар.
Имом Ҳаким келтирган ривоятда:
"Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган.
Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан қутилиб, охират неъматларига эришадилар.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак.

7. "Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
Жума намози фарзи айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади.

"Кифоя" китобидан.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!


🌐 телеграм каналимиз
🌐 t.iss.one/subh_uz
018 Al-Kahf
Mustafa Ismail Mujawwad
Мустафо Исмоил қорий қироъати

"КАҲФ" СУРАСИ


ЖУМА МУБОРАК!

Дӯстларингизни ҳам табрикланг



🌐 t.iss.one/subh_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги Алтин жағис маҳалласига ташрифи чоғида ўқитувчи Қуўанишбай Сейтназаров хонадонида меҳмон бўлиб, оила аъзолари билан ифторлик қилди

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#Рамазон_оид_ҳадислар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намозни хушъу билан ўқиш фазилати

Шайх Алижон қори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Рамазон_саволлари

Рўзадор маз суртса ёки спирт билан томоғини артса бўладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
БИЛОЛБЕК ДЕБ ЧАҚИРСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яъни Ҳазрати Билолнинг номларига ҳурматсизлик бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир миллатнинг ўз урфида оммалашган исмлари ёки исмларга қўшимча сифатида ишлатиладиган сўзлари бўлади. Булар кўпинча ҳурматни, баъзан эса эркалашни ифода қилади. Шундай экан Билол исмини ҳурматлаб ёки эркалаб Билолбек, Билолжон дейишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Расул алайҳиссаломнинг машҳур дуолари

Тошкент шаҳри "Новза" масжиди (2022 йил 7 октябрь)

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Фарзанд #Рўза

Боласини ўпса рўзаси очиладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
🌙 РЎЗАДОРЛАР ЖАННАТНИНГ РАЙЁН ЭШИГИДАН КИРАДИ

Бугун, 31 март жума куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойининг иккинчи жума намозини жамоат билан адо этиш учун Урганч шаҳридаги "Охун боо" жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Жума намози аввалида Муфтий ҳазратлари йиғилган жамоатга рўза тутувчиларга бериладиган ажр, Қуръони карим тинглаш ҳузур экани ҳамда закот, фидя ва фитр ҳақида суҳбат қилдилар.

🔸Айни кунларда Юртбошимиз ташаббуслари билан ҳудудларда кам таъминланган оилалар хонадонларида ифторликлар ташкил этилаётгани ва турли ҳудудлардан бундай оилалар вакиллари умра сафарига бориб келаётганини билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz