Subhuz расмий, диний- маърифий канал
586 subscribers
5.99K photos
3.75K videos
8 files
10.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#Янгиликлар #Ташриф #Уламолар

Уламоларнинг ташрифи давом этмоқда

Уламолар ташрифидан чекка-чекка ҳудудлар ҳам четда қолмаяпти. Хусусан, Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий домла ҳам Наманган вилоятига ташрифини Поп туманидаги "Кичик Хўжаобод" ва "Муҳаммаджон қори" масжидларидан бошланди. Аср намозини "Кичик Хўжаобод"масжидида, шом намозини "Муҳаммаджон қори" масжидида жамоат билан адо этган масжид жамоалари, аҳли илмлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказдилар...

Суҳбатда жамият аъзоларини қийнаб келаётган оила, ундаги бурч ва масъулиятлар, оилада ота-онанинг ўрни, фарзанд тарбияси ва ҳозирги долзарб мавзулардан бири миссионерлик ва унинг хатарлари ҳақида маъруза бўлди. Сўнг тумандаги эхтиёжманд, мехрга ташна инсонларга озиқ-овқат жамланмаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт матбаа ижодиёт уйида чоп этилган китобларни ҳадя сифатида топширдилар.

Наманган вилояти сафари давом этмоқда.

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Янгиликлар #Ташриф #Уламолар

Муфтий ҳазрат иштирок этган ҳуфтон намозига минглаб намозхонлар ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳуфтон намозини Наманган шаҳрида жойлашган “Абу Юсуф” жоме масжидида намозхонлар билан бирга-бирга адо этдилар...
#Янгиликлар

ЕР АЛЛОҲНИНГ УЛУҒ НЕЪМАТИ, УНДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЭСА ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗ

Ҳақ таоло инсонни дунёни асрашга, ердан унумли фойдаланишга, неъматлардан фойда олишга, уларни поймол қилмаслик, ёмонлик эмас, фақат яхшилик йўлида тасарруф этишга амр қилди.

Демак, инсон ер юзидаги ободлик учун ҳам Аллоҳ таолонинг олдидаги масъулиятини унутмаслиги лозим. Қуръони каримда: “У Ерни сизлар учун бешик (қароргоҳ) қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув (ёмғир, қор) ёғдирди”, деб марҳамат қилади.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=16021

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #ХУШХАБАР!

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа!

📖 “Ҳидоятга бошловчи имом”, “Суннат ва ҳидоят аҳли пешвоси”, “Аҳли сунна вал жамоа байроғини баланд кўтарувчи”, “Мусулмонлар ақидасини ислоҳ этувчи” каби юксак эътирофларга сазовор бўлган аллома – Буюк ватандошимиз АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ қаламига мансуб “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асарининг 30-ЖУЗИ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан таржима қилиниб, нашр этилди!


t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Янгиликлар #Фотолавҳа

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида “Имом Абу Ҳанифа ва Имом Бухорийнинг имон масаласидаги қарашлари” мавзусида илмий семинар ўтказилиши режалаштирилганди.

Илмий семинар ўз ишини бошлади.

Youtube
да онлайн кузатишингиз мумкин: https://youtu.be/oB3qFU3eMnQ

🔻Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | moturidiy.uz
#Қабул_2022_2023 #Янгиликлар

ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔴 "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртида "Қабул-2022" 20 июнь кунидан бошлаб 2022 йил 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ташкил этилади.

🔴 "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари
«оффлайн» шаклда қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.


📑 Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

Таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

Паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

Маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);

Чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

Мурожаат учун: 91-600-81-12

⤵️Бизни шу манзилда кузатиб боринг
🌐 https://t.iss.one/maxdumuz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Уйли бўлиш орзуси амалга ошди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (19-02-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (05-03-2023)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (06-11-2023)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▶️https://t.iss.one/subh_uz