Subhuz расмий, диний- маърифий канал
585 subscribers
5.93K photos
3.68K videos
8 files
10.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТАВБА ВА ГУНОҲДАН ПОКЛАНИШ ҲАҚИДА СУҲБАТ ҚИЛДИЛАР

🕋 Бугун, 26 июнь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган водий вилоятлари зиёратчилари билан суҳбат ўтказиб, тавба ва гуноҳлардан покланиш ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

🤲 Муфтий ҳазратлари сўзларида ҳажга руҳан-маънан ҳозирлик кўриш, гуноҳларга тавба-тазарру қилиш, салбий иллатлардан мутлақо сақланиш, ота-онанинг дуосини ғанимат билиш, сабр-қаноат ила мана шундай кунларга етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар айтиш ҳақида мавъиза қилдилар.

🔸 Бир неча минг водийлик зиёратчилар Муфтий ҳазратларининг ҳаж ибодати олдидан руҳий озуқа бўлган суҳбатларидан жуда катта фойда олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ҳаж2022
Muslim.uz / @muslimuzportal
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ДУШАНБА куни.

27- июнь 2022 й.
28- Зул-қаъда 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#VODIY_SAFARI

27.06.2022 sanada O’zbekiston xalqaro islom akademiyasi faxriy doktori, O’zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri Shayx Alijon qori Andijon va Namangan viloyatlariga tashrif buyuradi.
Tashrif asnosida quyidagi jome masjidlarda ilmiy-ma’rifiy suhbatlar bo’lib o’tadi:

1. Peshin namozida Andijon viloyati Andijon shahridagi “Devonaboy” jome masjidida ilmiy-ma’rifiy suhbat.

2. Asr namozida Namangan viloyati Namangan shahridagi “Yusufxon o’g’li Qosimxon” jome masjidida imliy-ma’rifiy suhbat.

Ushbu tashrif “AlQuranuz”ning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida onlayn tarzda namoyish etiladi.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Юртимизнинг таниқли Уламоларининг Андижон шаҳридаги масжидларга ташриф режаси

27 июнь куни Юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Андижон шаҳри масжидларига ташриф буюриб,🔸пешин намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин намозига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

📍 Андижон шаҳар

🕌 Жалолиддин домла Ҳамроқулов – Тошкент шаҳар “Новза” жоме масжиди имом-хатиби: “Жиддаи Муборак” жоме масжидига;

🕌 Исоқжон домла Бегматов - Тошкент шаҳар “Имом термизий” жоме масжиди имом-хатиби: “Имоми Аъзам” жоме масжидига;

🕌 Шайҳ Алижон қори Ҳайдаров “Бош” (Девонабой) жоме масжидига;

🕌 Раббимқул домла Муҳаммадиев - Тошкент шаҳар “Ракат" жоме масжиди имом-хатиби: “Ат-Термизий” жоме масжидига;

🕌 Исмоил Муҳаммад Содиқ - Тошкент шаҳар “Шайҳ Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби:
“Боботаваккул” жоме масжидига;

🕌 Аъзамхон домла Эргашев - Тошкент шаҳар “Баланд” жоме масжиди имом-хатиби: “Шахидтепа” жоме масжидига;

🕌 Мансур домла Даминов - Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди имом-хатиби: “Зубайр ибн Аввом” жоме масжидига;

🕌 Абдуллоҳ домла Ғуломов - Тошкент шаҳар “Кўкча Оқтепа” жоме масжиди имом-хатиби: “Имом Ал-Бухорий” жоме масжидига;

🕌 Илхомжон домла Мадалиев - Тошкент шаҳар “Мўйи Муборак” жоме масжиди имом-хатиби: “Холиқбердибой” жоме масжидига;

🕌 Мифтохиддин домла Рожиддинов - Андижон шаҳар бош имом хатиби “Бош” (Девонабой) жоме масжиди имом-хатиби: “Эски Гумбаз” жоме масжидига;

🕌 Олимжон домла Раҳимов - Андижон шаҳар “Имом Ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби: “Қора қўргон” жоме масжидига;

🕌 Давронбек домла Темиров – Қўрғонтепа туман бош имом-хатиби “Рамазон қори" жоме масжиди имом-хатиби: “Пистамозор” жоме масжидига;

🕌 Қобилжон домла Исақов - Андижон шаҳар “Шаҳидтепа” жоме масжиди имом-хатиби: “Мирпўстин Ота” жоме масжидига;

🕌 Абдурахмон домла Артиқов - Андижон шаҳар “Уйғур” жоме масжиди имом-хатиби: Ок-гўр” жоме масжидига;

🕌 Салимжон домла Юнусов - Избоскан тумани “Аҳмадалиҳожи” жоме масжиди имом-хатиби: “Уйгур” жоме масжидига;

🕌 Сайдуллоҳ домла Исмоилов - Асака тумани “Аҳмадали Махдум” жоме масжиди имом-хатиби: “Абу Хурайра” жоме масжидига;

🕌 Санжарбек домла Маманазаров – Олтинкўл туман “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби: “Хонакох” жоме масжидига;

🕌 Олимжон домла Каримов – Шаҳрихон туман “Муҳаммад Розиқбой” жоме масжиди имом-хатиби: “Чинор” жоме масжидига;

🕌 Улуғбек домла Назиров – Андижон шаҳар “Хонакох” жоме масжиди имом-хатиби: “Гиштли” жоме масжидига;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Ташриф

Бугун 27-июнь куни устоз Исҳоқжон домла Андижон шаҳар, Ўзбекистон кўчаси Пиёзпоя даҳасидаги “Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ” жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Устознинг Пешин намозидан сўнг бўлиб ўтадиган чиройли суҳбати ва панду насиҳатларидан баҳраманд бӯламиз.

Мазкур суҳбат онлайн тарзда Фейсбук ижтимоий тармоғидаги қуйидаги линк орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин.

КЎРИШ УЧУН👇
https://www.facebook.com/groups/677264899459848/

🌐 t.iss.one/subh_uz
ҚУРБОНЛИК НИСОБИНИ НИМА ОРҚАЛИ ҲИСОБЛАШ АФЗАЛ?
#қурбонлик

933-CАВОЛ: Татаристонда қурбонликни вожиб қилувчи нисобни ҳисоблашда кумуш миқдоридан фойдаланилар экан. Ушбу масалада бизни баъзи ватандош ўзбеклар савол беришяпти: бу ерни фатвосига амал қилайликми ёки тилло нисобига кўра вожиблик фатвосига амал қилайликми? Сиздан сўраб жавоб беришни маъқул топдим.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олтин ва кумушлардан бошқа нарсаларда нисоб миқдорини белгилашда бир неча қавллар мавжуд. Мазҳабимизнинг асосий матнларида қайси йўл билан ҳисоблаш камбағалларга фойдалироқ бўлса шу йўл билан ҳисоблаш лозимлиги айтилган. Яъни олтин ёки кумушдан қайси бирида ҳисобланса камроқ маблағ билан нисоб ҳосил бўлса шу билан ҳисобланади. Шу билан бирга бошқа қавллар ҳам айтилган.

( يُقَوِّمُهَا بِمَا هُوَ أَنْفَعُ لِلْمَسَاكِينِ ) احْتِيَاطًا لِحَقِّ الْفُقَرَاءِ قَالَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : وَهَذَا رِوَايَةٌ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ وَفِي الْأَصْلِ خَيَّرَهُ لِأَنَّ الثَّمَنَيْنِ فِي تَقْدِيرِ قِيَمِ الْأَشْيَاءِ بِهِمَا سَوَاءٌ ، وَتَفْسِيرُ الْأَنْفَعِ أَنْ يُقَوِّمَهَا بِمَا تَبْلُغُ نِصَابًا ...
وَعَنْ مُحَمَّدٍ أَنَّهُ يُقَوِّمُهَا بِالنَّقْدِ الْغَالِبِ عَلَى كُلِّ حَالٍ كَمَا فِي الْمَغْصُوبِ وَالْمُسْتَهْلَكِ

“Савдо молларини камбағалларга фойдалироқ йўл билан баҳолайди (ҳисоблайди). Бу камбағалларнинг ҳақига эҳтиёткорликдан келиб чиққан. Марғиноний айтади: Бу имом АБу Ҳанифадан ривоятдир. “Асл” китобида эса закот берувчига ихтиёр берилган. Чунки олтин ҳам, кумуш ҳам бу борада баробардир. “Камбағалларга фойдалироқ йўл” дегани “Нисобга етадигани билан ҳисоблаш” деганидир". (Ҳидоя)

Имом Муҳаммаддан урфда ғолиб бўлган пул бирлиги (яъни олтин ёки кумушдан қай бири ғолиб бўлса шу) билан ҳисоблайди.

Бизнинг юртимизда олтин билан ҳисоблаш йўлга қўйилган. Агар сиз турган жой уламолар кенгаши кумуш билан ҳисоблашга фатво берган бўлсалар уларнинг фатвоси билан иш тутишингиз яъни кумуш миқдори билан ҳисоблашингиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳар "Имом Аъзам" жомеъ масжидига Тошкент шаҳар "Имом-термизий"жомеъ масжиди имом-хатиби Исоқжон домла Бегматов ташрифи чоғидаги суҳбат бўлиб ўтди.

Марҳамат видео лавҳада суҳбатдан бахраманд бўлишингиз мумкин.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларни ўқиётканимда 3-4 ракатларда Фотиҳадан кейин адашиб Бисмиллаҳни айтиб юборяпман, бунда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ёки тўртинчи ракатида Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"ни айтиш билан намоз бузилмайди, лекин суннатга хилоф иш қилинган бўлади. Соддароқ қилиб айтганда, "Бисмиллаҳ..." айтилмайдиган ўринда уни айтиб қўйилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг СЕШАНБА куни.

28- июнь 2022 й.
29- Зул-қаъда 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Садақалар ҳам закотга кирадими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Бир дақиқада 7320 та савоб

Қуръони карим шундай китобки, уни ўқиган мўмин банда ҳар бир ҳарфи учун 10 та савоб олади. Қуръони каримдаги бир сатр 35 тадан 40 тагача ҳарфдан иборатдир. Агар сиз бир сатр (қатор) қироат қиладиган бўлсангиз, 350 тадан 400 тагача савоб оласиз. Бир қаторни эса тахминан 4 сонияда ўқий оласиз. Қуръоннинг бир саҳифаси (бети) 15 катордан иборат. Бир бетни эса 1 дақиқа атрофида ўқишингиз мукмин. Демак, Куръони каримдан бир бет ўқисангиз, бир дақиқа ичида сизга 6000 та савоб ëзилади (400х15=6000), иншаАллоҳ.
Азиз дустим! Бир кеча-кундуз 1440 дақиқадан ташкил топган. Энди шунча дақиқаларнинг бир нечтасини энг яхши китоб бўлмиш Аллоҳнинг Китобини ўқиш ва уни тадаббур қилишга ажрата олмайсизми? Ҳозирда Аллоҳ таоло сизга ато этган дунë неъматларини олиб қуйганича йўқ. Кўзингиз, қулоғингиз, қўлингиз, оëғингиз ва бошқа аъзоларингизга боқинг. Канча-қанча кўз нури олиб қўйилган инсонлар: “Ё Аллоҳ, менга кўзимни қайтар, тўхтамай Китобингни ўқийман” деганларини эшитамиз. Бир суткада ақалли 3 ёки 5 дақиқа вақтингизни Аллоҳнинг Китоби тиловатига ажрата олмайсизми?
Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбарига шундай деган:
“Эй (кийимларига) ўралиб олган киши (Муҳаммад!) Тунда (бедор бўлиб, намозга) туринг! Фақат озгина (ухлашга вақт қолсин!) Яъни ярми (қолсин) ёки ярмидан ҳам бироз камайтиринг! Ёхуд унга (бироз вақт) қўшинг (ярмидан кўпроғида ухланг) ва Қуръонни "тартил" билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг!” (Муззаммил сураси, 1-4-оятлар).

"Фазилатли амаллар" китобидан.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz