🕋 ҲАЖНИНГ МОҲИЯТИ ВА ҲИКМАТИ
(1 ҚИСМ)
Ҳаж улуғ ибодатдир. Унинг шарафига Ҳаж сураси ҳам нозил бўлган. Беш аркон ичида номига сура нозил бўлган ягона ибодат ҳаждир. Ушбу муборак сурада ҳаж ибодати, унинг тарихи, фазилати, фой далари ва мазмун-моҳияти ҳақида қуйидаги оятлар тушган: «Эсла, Биз Иброҳимга Байтнинг жойини бел гилаб бердикки: “Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар ҳамда руку, сужуд қилгувчилар учун поклагин. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон узоқузоқ йўллардан пиёда юриб, озғин уловлар устида келурлар. Токи ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар ва маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари узра Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар, бечора ва фақирларга ҳам егизинглар. Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва “Байтулъатийқ”ни тавоф қилсинлар» (Ҳаж сураси, 26–29-оятлар).
➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#Ҳаж_буюк_ибодатдир
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🕋 ҲАЖИНГИЗ МАБРУР БЎЛСИН!
(6 ҚИСМ)
Аллоҳ таоло ҳар бир амални ихлосу муҳаббат билан ўЗининг қоидасига мувофиқ бажарган бандаларига улкан мукофотларни ато қилади. Ҳаж амалларини гўзал ҳолатда адо қилган кишилар учун дунёда гуноҳлари кечирилиши, охиратда эса жаннат мукофот қилиб берилади.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умрадан умрагача бўлган (сағира) гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
“Мабрур” сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган маъноларини англатади. Уламолар ҳадисни шарҳлар эканлар, ҳажнинг мабрур бўлиши учун қуйидаги сифатлар топилиши лозим деганлар. Ихлос: зуҳди зиёда бўлиши; охиратга рағбат қилиш; барча ҳукмларини тўлиқ бажариш; сафарда фисқ ва маъсиятлардан, фаҳш сўзлардан тийилиш; риё, сумъа ва ужбдан сақланиш...