Subhuz расмий, диний- маърифий канал
596 subscribers
6.24K photos
3.98K videos
8 files
11.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Саййидул айём жума муборак бӯлсин!
Бугун учта нарсани ёдда сақланг:
🔹️Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтишлик
🔹️Каҳф сурасини ӯқишлик
🔹️Жума кунидаги дуо ижобат бӯладиган вақт бор эканини


Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🍃🍃🍃🍃🍃🌷🍃🍃🍃🍃🍃
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#бугун Жума

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловатни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга саловатни кўпроқ айтадиганларингиздир», дедилар. Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Кунни саловот айтиш билан ӯтказайлик.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
018 Al-Kahf
Mustafa Ismail Mujawwad
Мустафо Исмоил қорий қироъати

"КАҲФ" СУРАСИ


ЖУМА МУБОРАК!

Дӯстларингизни ҳам табрикланг



🌐 t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жумъа_марузаси

Мавзу: ПОРАХӮРЛИК - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Исомиддин домла Шамсиддинов

Андижон Шаҳар Имом Аъзам Жомеъ масжиди бош имом хатиби.

🌐 t.iss.one/subh_uz
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).

Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.

Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ҲУСНИ ХОТИМА ВА ИККИ ДУНЁ БАЛОЛАРИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ ДУО

" اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ صِحَّةً فِي إِيمَانٍ ، وَإِيمَانًا فِي خُلُقٍ حَسَنٍ ، وَنَجَاحًا يَتْبَعُهُ فَلَاحٌ ، وَرَحْمَةً مِنْكَ وَعَافِيَةً ، وَمَغْفِرَةً مِنْكَ وَرِضْوَانًا "

Аллоҳумма инний ас'алука сиҳҳатан фий ийман, ва ийманан, фий ҳусни хулуқ, ва нажатан ятбаъуҳу фалаҳ, ва роҳматан минка ва ъаафиятан ва мағфиротан минка ва ризваана.

Маъноси: "Эй Аллоҳ! Сендан иймонда сиҳҳатни ва ҳусни хулқда иймонни ва омад эргашиб келадиган нажотни ва Сендан (бўладиган хос) раҳмат, офият, мағфират ва рози бўлишни сўрайман.
Аллоҳни махфий зикр қилишнинг фазилати

Абдулқодир Гилоний ҳазратлари ҳадисларга таянган ҳолда китобида бундай ёзади:
«Охиратда банданинг амаллари ҳисоб-китоб қилинган вақтда уюм-уюм савоблар ёзилганини кўриб ҳайрон қолади ва Аллоҳга: «Ё Роббим, бу савоблар қаердан келди ва нима учун берилди, билмайман?», дер эмиш... Аллоҳ таоло: «Эй бандам, сен дунёда дуо қилиб, сўраган нарсанг мен ёзган тақдиримга тўғри келмаганлиги учун ҳам сенга берилмади. Бугун ўша сўраганинг ҳақига савоблар берилаяпти», дер экан... Банда: «Кошки, дуоларимнинг ҳаммаси шундай бўлиб, улуғ савоблар топсайдим», – деб айтармиш...

Аллоҳнинг ҳузурида турганлигингизни ҳис этиб, қўлингизга тасбеҳ олиб, ҳадиси шарифларда қайд этилган қуйидаги 5 та зикрни айтинг:

100 марта «Астағфируллоҳ» ё «Астағфируллоҳал аъзийм» денг.
100 марта «Лаа илаҳа иллаллоҳ» деб айтинг.
1000 марта «Аллоҳ» денг! Ҳар 100 мартасида «Илоҳий анта мақсуди ва ризока матлубий» денг.
100 марта салавоти шариф айтинг.
100 марта ихлоси шарифни ўқинг.

Бу зикрларни шу тартибда бажарганингиздан кейин, дунё ва охиратингиз учун дуо қиласизлар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#тафаккур

📌Инсон мияси ҳақида ажойиботлар

🧠Мияда 100.000 километр узунликдаги қон томирлари мавжуд. Мия, шунингдек, бизнинг бутун галактикамизда қанча юлдуз (100 млрд.) бўлса, шунча нейрондан иборат. Мияда 100 триллиондан ортиқ нейрон бирикмалар (синапслар) ҳам мавжуд.

🧬Мияда янги нейрон алоқалар ҳар сафар ниманидир эслаганда ҳосил бўлади. Яъни янги нарсаларни ўрганганингизда, мия тузилиши ўзгаради.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#ТАШРИФ

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров жума намозига Андижон шаҳридаги "Девонабой" (Бош Жомеъ) масжидига ташриф буюриб, суҳбат қилиб бердилар.



https://t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг муборак!

Аллоҳ таоло барчамизга кун давомида :
барака
тавфиқ
афв
офият берсин,
ҳамда дуоларимизни ижобат айласин!

🌐 t.iss.one/subh_uz
УМР ВА ВАҚТЛАРДАН АНА ШУНДАЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИ.

Амалларимизнинг энг афзали ҳозирдаги вақтларимизни қадрига етиб уни асрашимиздир.
Ҳозирдаги вақтларимиз умримиз ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъий назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади. Банданинг энг афзал иши вақтини муҳофаза этишидир. Яъни умрингни беҳуда нарсалардан сақла, Аллоҳ таоло сендан талаб қилган ишда камчиликга йўл қўйма. Ҳатто сенга йўналтирилган Аллоҳ азза ва жалланинг тавсия кўринишидаги буйруқларини ҳам зое қилиб қўйма. Ақлингни ишлат ва Аллоҳнинг кўрсатмаларига қулоқ сол. Уларни ёдда тут ва рўёбга ошир. Сенга шарт (яъни фарз) кўринишида йўналтирилган Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларини ҳам тавсия кўринишида айтилган буйруқларни ҳам зое қилма. Агар зое қилмасанг вақтингни асраган бўласан. Пешинни, асрни ҳуллас беш вақт намозларни ўз вақтида ўқи, Рамазонни рўза билан ўтказ, закот вақти етиб сенга вожиб бўлса уни адо эт. Сен учун ўтаётган ҳар-бир лаҳза ўзида буйруқни жамлаган вақт ҳисобланади. Ҳар вақтни (бажарилиши керак бўлган) буйруғи бор.
Роббимиз азза ва жалла айтади:
"Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъла, қўрқиб овоз чиқариб, гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма". Аъроф, 205.
Демак сендан бирор лаҳза Аллоҳ субханаҳу ва таолога ғофил (беъэтибор) бўлмаслигинг талаб қилинади. Бас сен аҳлинг, фарзандларинг ёки ўзинг билан биргаликда Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини уйғотадиган ёки сени Аллоҳдан узоқлаштириб машғул қиладиган нарсалар билан вақтингни зое қилма.
Сен бу ҳолатда зикр ва илм мажлисларида ўтириш билан ҳамда Расулуллоҳга салавоту салом айтиладиган йиғинларда иштирок этиш билан ўзингни қўлга ўргатиб қалбингни боғу бўстонга айлантир. Шунда қалбинг Аллоҳни зикри билан жонланиб ҳаракатга келади. Агар қалб Аллоҳнинг зикри вақтида унинг зикри билан жонланса қайерда бўлишингдан қатъий назар сен Аллоҳ субханаҳу ва таолони зикр қилувчи зокирлардан бўласан.

Имом Бутийнинг ”Покланиш йўлида” номли туркум дастуридан
Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...


"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️


Telegram | Facebook
#​​дуо

أللهُمَّ إنِّي أسْألُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَاف وَالْغِنَى

(Аллоҳумма инний асъалукал ҳуда ваттуқо вал афаафа вал ғина)

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман“, дер эдилар“.



🌐 t.iss.one/subh_uz
#Мазҳаб_ва_Суннат
Савол: "Тўрт имом (Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад бин Ҳанбал розияллоҳу анҳум)ларнинг сўзларини Набий алайҳиссаломнинг сўзларидан муқаддам қўйиш (афзал кўриш) жоизми?"

Жавоб: "Бу ўта маккорона саволдир. Ҳақиқатини олиб қараганда бизлар тўрт имомнинг сўзларини Набий алайҳиссаломнинг сўзларидан муқаддам қўймаймиз, балки имомларнинг Набий алайҳиссаломнинг сўзларини тушунишларини ўзимизнинг тушунишимиздан муқаддам қўямиз."

©Маҳмуд Робеъ Ҳасан Маҳмуд

Мазҳабнинг ҳақиқати ҳам аслида шу.
"Биз мазҳабга эргашмаймиз, балки ҳадисга эргашамиз" - дейдиган дўстларимиз аслини олганда ҳадисга эмас балки, ё ўзларининг фаҳмлари ва ёхуд суҳбатига мафтун бўлиб қолган домлаларининг фаҳмига эргашмоқдалар. Ҳар икки ҳолатда ҳам бу фаҳмлар буюк Имомларнинг фаҳми ва басирати олдида буюк денгиз олдидаги ёмғирдан қолган бир кичик кўлмак кабидир.
Буюк денгизларда буюк балиқлар, ёмғирдан қолган ва офтоб чиқиши билан қуриб қовжирайдиган кўлмакда эса фақат итбалиқлар ҳаёт суради. Қисқа ва лойқа бир ҳаёт...
“Омин”ни махфий айтмоқ суннатлиги ва унинг далиллари


Қироъати жаҳрий намозларда имом “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгач “Омин” лафзини қай тарзда айтилади? Махфийми ё жаҳрийми? Имом ва қавм бирга айтадими, ёки имомнинг ўзигина айтадими, ёки имом қолиб қавмнинг ўзлари айтадими?
Юқоридаги саволларнинг жавоби кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Чунки айни шу мавзуда намозхонларимиз орасида ихтилофлар учраб туради. Баъзи биродарларимиз “Омин”ни жаранглатиб айтишни хуш кўради. Лекин атрофидаги намозхонлардан истиҳола қилиб ўзлари хоҳламасдан ичларида айтишади ва ўз эътиқодларига кўра, бир суннатга амал қила олмаётганлари учун виждонлари қийналиб юради. Ўзлари ёлғиз намоз ўқиганларида эса баланд-баланд овозларда “Омин” деб хуморларидан чиқиб оладилар.
Бошқа бир гуруҳ намозхонларимиз эса “Омин”ни жаҳрий айтадиганларни қаттиқ ёмон кўради ва бу нафрат бошқалардан ўтиб уларнинг ўзларига ҳам салбий таъсир қилган. Натижада улар умуман “Омин”ни айтмайдиган бўлиб кетишган.
Аслида суннатга мувофиқ ҳукм қандай ўзи? Келинг шу мавзуни қисқа ва лўнда тарзда ўрганиб чиқамиз:
Ҳанафий мазҳабимиз фуқаҳолари, Суфёни Саврий ва Лайс ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ ҳаммалари “имом “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгандан кейин унинг ўзи ва ортидаги қавми “Омин” деб айтади”, деганлар.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: “Имом “Омин” демайди балки, қавм айтади холос. Агар ёлғиз намоз ўқигувчи бўлса у ҳам айтади”, деган. (Имом Таҳовий. Мухтасару ихтилаф ил-улама. 1 – Ж. 202 — Б).
Демак моликийлардан ташқари мазҳабларга кўра, иттофақан “Фотиҳа” сурасининг охирида имом ва қавм “Омин” деб айтади.
Лекин, ҳанафийлар ва шофеъийлар орасида “Омин” лафзини махфий айтиш суннатми ё жаҳрий айтиш суннатми? Шу масалада ҳам ихтилоф бор.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: “Жаҳрий айтиш суннат”, деган.
Ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари эса: “Омин лафзини махфий айтиш суннат” деган.
Баъзи намозхон биродарларимиз шу ихтилофда имом Шофеъий мазҳабини устун кўриб “Омин”ни жаҳрий айтади ва бу масалада ҳанафийларнинг йўли суннатга хилоф дейди. Аслида эса ундай эмас. Ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларининг (Улардан Аллоҳ рози бўлсин!) “Омин лафзини ичида махфий айтиш суннат” деган гаплари қуруқдан–қуруқ айтилмаган. Уларнинг бу фатвосига албатта, далиллари бор:
Биринчидан, Аллоҳ таоло шундай буйруқ беради:
ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً
“Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг”. (Аъроф сураси 55).
Ояти каримада Аллоҳ умумий тарзда дуони махфий қилишга амр қилмоқда. “Фотиҳа” сурасининг сўнгги қисми дуо, унинг охирида “Омин” деб айтиш ҳам “Эй Раббим, ижобат айла” маъносини англатувчи дуодир. Аллоҳ дуони махфий қилишга буюрдими, демак намозда ҳам, ташқарида ҳам махфий дуо қилиш керак.
Иккинчидан, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг олдидан ўтиб қолди. Улар овозларини кўтариб дуо қилишаётган эди. Шунда Расулуллоҳ уларга: “Сизлар кар ёки ғоибдаги Зотга дуо қилмаяпсиз! Сиз дуо қилаётган Зот сизларга қон томирингиздан ҳам яқинроқ Зотдир!”, дедилар. (Саҳиҳи Бухорий 4/145, 275. Мусаннафи Абдурраззоқ 5/159, 160).
Ҳадисдан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода овозини кўтарганларга эътироз билдирган. Бу эса дуонинг махфий бўлиши суннатга мувофиқлигини англатади.
Учинчидан, Аъмаш раҳимаҳуллоҳ Абу Солиҳдан ривоят қилади, у деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Имом “ғойрил-мағдуби ъалайҳим ва лад-доооллииййн” деганда сизлар жим туринглар!”. (Сунани Дорақутний 1/331).
Тўртинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Имом “ва лад-доооллииййн” деганда сизлар “Омин” денглар. Чунки уни имом айтади”. (Саҳиҳи Бухорий 1/142, Саҳиҳи Муслим 1/174, 175. Муснади Аҳмад 2/233, 270. Мужтаба. Насаий 2/144. Мусаннафи Абдурраззоқ 2/97).
Бу икки ривоятга кўра эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай таълим беряптиларки, намозда “Фотиҳа”нинг охирида имом “Омин” дейди. Буни қавм эшитмагани учун Расулуллоҳ алоҳида урғу бериб саҳобаларга бу ҳақда уқтириб қўймоқдалар. Ва яна уларни овоз чиқариб “Омин” демасликлари учун, сизлар жим туринглар, деб огоҳлантириб қўймоқдалар.
Булар нимани англатади? Булар имом ва қавм ичларида махфий қилиб “Омин” дейишлари суннатлигини англатади!
Бешинчидан, “Омин” лафзи Қуръондан эмас. Агар Қуръондан бўлганида “Фотиҳа” ё зам сура каби жаҳрий овозни кўтариб қироат қилинган бўларди. Балки у намоздаги суннат зикрлардан бири. Худди сано ва таъаввуз каби. Суннат зикрлар эса қоидага кўра махфий қилинади. Шундай экан, “Омин” ҳам махфий айтилса суннатга мувофиқ бўлади!
ТИИ Махсус сиртқи бўлим
битирувчиси Ботиржон ТОЖИБОЕВ


🌐 t.iss.one/subh_uz
#Табобат

ЎНТА ЭНГ ЗЎР ТАБИБ:

1. Қуёш нури (эрталаб)
2. Кўп сув ичиш
3. Тунда етарли уйқу
4. Очиқ тоза ҳаво
5. Кунда ярим соат пиёда юриш
6. Мўътадил тўғри овқатланиш тарзи
7. Қуръони карим тиловати. У руҳнинг озуқаси, усиз руҳ яшамайди
8. Асал
9. Седана
10. Қаноат


https://t.iss.one/subh_uz