Subhuz расмий, диний- маърифий канал
583 subscribers
5.91K photos
3.66K videos
8 files
10.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мазҳаб    #иқтибос

“Омийлар модомики ижтиҳод мартабасида бўлмас экан, уларга муайян бир мазҳабга тақлид қилиш лозим бўлади. У хоҳ бошқа мазҳабни ўз мазҳаби билан тенг ва ё аржаҳ деб эътиқод қилсин, буни аҳамияти йўқ”.

©️Имом Жалолиддин Маҳаллий раҳимаҳуллоҳ

📚 “Жамъул-жавомеъ”нинг шарҳи (2-жилд, 440-бет)

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#мазҳаб  

"Мен қироатда Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман".

©️ Муҳаддислар шайхи Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ

❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маин Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларига таслим бўлганда сиз таслим бўлмайсизми?

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#мазҳаб    #иқтибос

“Динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди”.

©️Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳмаҳуллоҳ

📚 “Эълоус-сунан” китоби (20-жилд, 290-саҳифа).

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#мазҳаб  

"Мен қироатда Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман".

©️ Муҳаддислар шайхи Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ

❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маин Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларига таслим бўлганда сиз таслим бўлмайсизми?

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#Мазҳаб  #иқтибос

"Мазҳабни мен сизларга айтиб берайми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ислом чашмасини чиқариб тўртта ариқчага оқизиб қўйганлар. Ушбу тўртта ариқни шундай билингки, биттаси Ханафийнинг ариғи, иккинчиси Шофеъийнинг ариғи,  учинчиси Ханбалийнинг тўртинчиси Моликийнинг ариғи. Қайси ариғдан ичсангиз ҳам Расулуллоҳнинг чашмаларидан ичган бўласиз. Бу ерда бошқа сув йўқ, билдингизми?!
    Ким шуларга итоат қилса Аҳли сунна ва жамоа деб биламиз. Мазҳаб деб йўлни айтилади. Бир шаҳарга олиб борадиган тўртта йўл бор, қайсинисидан борсангиз ҳам ўша шаҳарга олиб боради. Худди шунингдек мазҳабнинг тўртталаси ҳам Аллоҳ таолога олиб боради. Лекин сиз ўзинг лозим топган ушбу йўлларнинг бирида бормоғингиз керак, ҳали унисига ҳали бунисига ўтишингиз дуруст эмас".

©️Муҳаммаджон Ҳожи Домла Ҳиндистоний раҳимаҳуллоҳ

▶️https://t.iss.one/subh_uz
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУРАТИ
#мазҳаб   #иқтибос

Ҳижрий саккизинчи асрда (бундан қариб 7 аср муқаддам) яшаб ўтган забардаст уламолардан бири Имом Бадриддин Заркаший раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

{والحق أن العصر خلا عن المجتهد المطلق،لا عن مجتهد في مذهب أحد الأئمة الأربعة وقد وقع الاتفاق بين المسلمين على أن الحق منحصر في هذه المذاهب،وحينئذ فلا يجوز العمل بغيرها،فلا يجوز أن يقع الاجتهاد إلا فيها} البحر المحيط(٢٤٠/٨)

"Ҳақ гап шуки, бугунги аср "мужтаҳиди мутлақ"*дан холидир, тўрт мазҳабдан бири ичидаги мужтаҳиддан эмас. Мусулмонлар ўртасида иттифоқ қилинганки, ҳақ йўл мана шу тўрт мазҳабга чеклангандир. Шундай экан, ушбу мазҳаблардан бошқасида амал қилиш жоиз эмас. Ижтиҳод ҳам фақатгина ушбу мазҳаблар доирасидаги мумкин бўлади".

📚 "Ал-Баҳрул-Муҳит" китоби (8-жуз, 240-бет)

* "Мужтаҳиди мутлақ" мартабасидаги мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, тўрт фиқҳий мазҳаб имомлари: Имом Аъзам Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал каби уламолар бунга мисол бўлишади. Баъзилар Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад каби уламоларни ҳам шу даражага қўшганлар.

Имом Бадриддин Заркаший ўз замонларида мужтаҳид мутлақ даражасидаги олим топилмаслигини, ҳар қандай олим муайян мазҳабга эргашиши ва ўша
мазҳаб доирасида фатво бериши кераклигини таъкидламоқдалар. Энди шаръий илмлар борасида мусулмонларнинг илми етарли бўлмаган бугунги даврда, баъзилар томонидан мазҳабларни инкор  қилиши, "мазҳаб бошиларга ҳадис етмаган" дея катта уламоларга таъналар қилиши мусулмонларнинг бирдамлигига футур етказади холос.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа    #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

▶️https://t.iss.one/subh_uz
БОШҚА МАЗҲАБДАГИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#мазҳаб #намоз

1431-CАВОЛ: Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
   Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
   Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
   “Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
   Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz