Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛЛАР САЖДАДА ТИРСАКЛАРИНИ ЕРГА ҚЎЯДИМИ?
#намоз
❓1465-CАВОЛ: Аёллар намозда тирсакларини ерга қўядими ёки ердан кўтариб турадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар саждада икки тирсагини ерга тўшаб туради. Бу ҳақда Аллома Алоуддин Косоний шундай деганлар:
فَأَمَّا الْمَرْأَةُ فَيَنْبَغِي أَنْ تَفْتَرِشَ ذِرَاعَيْهَا وَتَنْخَفِضُ وَلَا تَنْتَصِبَ كَانْتِصَابِ الرَّجُلِ وَتَلْزَقُ بَطْنَهَا بِفَخِذَيْهَا لِأَنَّ ذَلِكَ أَسْتَرُ لَهَا
“Аёл (саждада) икки тирсагини ерга тўшаб туриши лозим. Саждада ерга яқин бўлади. Эркаклар каби (қорнини ердан) кўтармайди. Қорнини сонига ёпиштиради. Бу ҳолат уни яхшироқ тўсади” (“Бадоиус-саноиъ” китоби).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz

БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРИШИ
#намоз
❓1470-CАВОЛ: Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
“Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИШ
#намоз
❓1475-CАВОЛ: Мен ташаҳҳуддан кейин адашиб Фотиҳа сурасини ўқиб юборибман. Намозим охирида саҳв саждаси қилмай тугатдим. Менинг намозим дуруст бўлганми? Мен саҳв саждаси қилишим керакмиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизнинг ўқиган намозингиз дуруст ва сизга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Бу борада шундай зикр қилинган:
وَإِذَا فَرَغَ مِنْ التَّشَهُّدِ وَقَرَأَ الْفَاتِحَةَ سَهْوًا فَلَا سَهْوَ عَلَيْهِ وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَلِكَ إذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ ثُمَّ التَّشَهُّدَ كَانَ عَلَيْهِ السَّهْوُ
“Агар ташаҳҳуд (аттаҳиёт)ни ўқиб тугатса ва адашиб Фотиҳа сурасини ўқиса, унга саҳв сажда (хатони тўғрилаш сажда)си лозим бўлмайди. Агар Фотиҳани ташаҳҳуднинг ўрнига ўқиса, у ҳолда унга саҳв саждаси лозим бўлади. Шунингдек, аввал Фотиҳани ўқиб, сўнг ташаҳҳудни ўқиса ҳам, унга саҳв саждаси вожиб бўлади (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, ташаҳҳуддан кейин Фотиҳа сураси адашиб ўқиса, дуонинг ўрнида ўтади дейилган. Шунинг учун ҳам бундай қилган кишига саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

САФАРДАГИ НАМОЗ
#намоз
❓1477-CАВОЛ. Иш фаолиятим сабаб уйдан чиқиб 200 км узоқликда 14 кун ишлайман. Охирги марта ишга боришимда, 14 кундан кейин яна бир олис жойга 13 кунга боришни режалаштирганман. Сўнгра уйга қайтаман. Намозларимни қаср қилиб ўқийманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатга қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз манзилингиздан 90 км.дан узоқда 14 кун, сўнг бошқа жойда 13 кун туришни ният қилгансиз. Мусофир бир шаҳар ёки қишлоқда камида 15 кун туришни ният қилмагунича муқимга айланмайди. Гарчи сиз жами 27 кун сафарда юрсангиз ҳам, 15 кун бир жойда туришни қасд қилмагансиз. Бу ҳақида фатволарда шундай дейилган:
وَلَوْ نَوَى الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فِي مَوْضِعَيْنِ فَإِنْ كَانَ كُلٌّ مِنْهُمَا أَصْلًا بِنَفْسِهِ نَحْوَ مَكَّةَ وَمِنًى وَالْكُوفَةِ وَالْحِيرَةِ لَا يَصِيرُ مُقِيمًا وَإِنْ كَانَ أَحَدُهُمَا تَبَعًا لِلْآخَرِ يَصِيرُ مُقِيمًا
“Мусофир иккита жойда 15 кун туришни ният қилса, агар улардан ҳар бири Макка ва Мино ҳамда Кўфа ва Ҳирот шаҳарлари каби аслий (алоҳида) шаҳар ёки қишлоқ бўлса, муқимга айланмайди. Агар улардан бири бошқасига тобе бўлса, у ҳолда муқимга айланади” (“Фатовои оламгирийя” китоби). Валлоҳу аълам.

БЕМОРНИНГ САЖДАСИ
#намоз
❓1481-CАВОЛ: Бетоблигим учун сажда қила олмайман. Шунга ёстиқ ёки курси каби баланд нарсага сажда қилиб намоз ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, сиз бу ҳолатда ёстиқ ёки курси каби баланд нарсаларга сажда қилмайсиз. Балки сиз имо-ишора билан намоз ўқийсиз ва сажданинг имо-ишорасини рукуникидан сал пастроқ қиласиз ("Мухтасарул виқоя").

АЗОН АЙТИЛМАСДАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#намоз
❓1485-CАВОЛ: Агар намоз вақти кирган бўлсаю, лекин азон ҳали айтилмасдан ўқиб олинса, азон чақирилганини эшитилса намозни қайта ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозни вақти кирганидан сўнг ўқиган бўлса-ю, кейин азон айтилган бўлса, намоз қайта ўқилмайди. Бироқ намозни вақти кирмай туриб ўқиган бўлса, унда намозни қайта ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА
#намоз
❓1489-CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

МУСОФИР КИШИ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА, ПЕШИНГА ИҚОМАТ АЙТАДИМИ?
#намоз
❓1504-CАВОЛ: Мусофир жума намозини ўқимай, пешин намозини ўқиганида ҳамсафарлари билан жамоат бўлиб ўқийдими ёки якка ҳолда ўқидими? Якка ҳолда ўқиса иқомат айтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирлар бу ҳолатда пешинни жамоат бўлиб ўқимайдилар. Балки якка ҳолда ўқийдилар ва пешинни фарзига иқомат айтмайдилар (“Ал-Ҳовий ал-Қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz
#намоз
❓1504-CАВОЛ: Мусофир жума намозини ўқимай, пешин намозини ўқиганида ҳамсафарлари билан жамоат бўлиб ўқийдими ёки якка ҳолда ўқидими? Якка ҳолда ўқиса иқомат айтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирлар бу ҳолатда пешинни жамоат бўлиб ўқимайдилар. Балки якка ҳолда ўқийдилар ва пешинни фарзига иқомат айтмайдилар (“Ал-Ҳовий ал-Қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz
НОПОКЛИК ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ
#ғусл #намоз
❓1505-CАВОЛ: Жунуб шахс тонгда ғусл қилса, шу ғусл ҳайит ёки жума намози учун ҳам ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши ғусл қилаётганда жунубликдан покланиш ва жума ёки ҳайит намози учун ғусл қилишни ният қилса, улар учун ўтади ҳамда бу учун бериладиган савобларга эга бўлади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.