Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
171K subscribers
6.73K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.

Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтиришади. Энг юқори нуқтага чиқиб, секин пасаяди. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач, у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда. Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа, менинг тушунчамда.

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz

@allamjonov_ki
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шундай оғир кунларда соғлиғини, ҳаётини гаровга қўйиб, Ватан, халқ учун хизматга бел боғлаган инсонларга таъзим қиламиз!
__

Мы преклоняемся перед теми, кто рискуя здоровьем, жизнью, встал на путь служения Родине и народу в эти трудные для всех дни!

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси


📜10 июль. 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари жорий этилди. Бунда:
- давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
- давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;
- ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди;
- томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;
- тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;
- 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

📜11 июль. Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланди. 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилди.

📜12 июль. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан “COVID-19” аломатсиз шакли билан касалланганларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби белгиланди.

📜13 июль. 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари киритилди. Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти, маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади. 65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

📜16 июль. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди.

📜16 июль. Республика махсус комиссияси йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар рўйхати тасдиқланди.

📜Юртимизда нодавлат тиббиёт ташкилотларига пуллик асосда “COVID-19” инфекциясини аниқлаш ҳамда ўз шифохонасида даволашга расмий рухсат берилди.

📜18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилди.

4-қисм.
Давоми бор
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi