Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.67K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#no_comment

🏥 Айни дамда Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ушбу муассасага ISO 9001:2015 ва ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан тегишли сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бутунжаҳон_донорлар_куни
#онлайн

Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда

🗓 2005 йилнинг май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

❗️Шундан буён ҳар йили бутун жаҳонда, шу жумладан юртимизда 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни сифатида кенг нишонланади.

🌏 Бу кун дунёнинг барча нуқталарида қон донорларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, донорликнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида байрам тадбирлари, ҳайрия акциялари ташкил этилади.

🏥 “20 йил самимий ва беғараз қувонч: Сизга раҳмат, қон донорлари!” шиори остида ўтказилаётган бу йилги сана муносабати билан байрам тадбири Республика қон қуйиш марказида ҳам бўлиб ўтмоқда.

🔷 Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда донорлар иштирок этяпти.

🏢 Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

ЖССТ тавсияларига кўра, аҳолини қон таркибий қисмлари билан таъминлаш учун қон топширишлар сони 1000 нафар аҳолига камида 10 нафар ёки аҳолининг 1 фоизини ташкил қилиши керак. Юртимизда бу кўрсаткич ўтган 2023 йилда 1000 нафар аҳолига қарийб 8 нафарни ташкил этди. Натижада ўтган йили 72 561 литр эрмасса, 67 435 литр плазма, 2 874 литр тромбоконцентрат ва 4 057 доза криопреципитат йиғилди.

🎖Тадбир доирасида ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган 5 нафар донорга “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

📌 Нуфузли анжуман ўз ишини бошлади.

🌏 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Польша, Молдова, Руминия, Тожикистон, Туркманистон, Украина каби давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этмоқда.
———————
📌 Престижная конференция начала свою работу.

🌏 В мероприятии принимают участие исполняющий обязанности министра здравоохранения Асилбек Худаяров, директор Европейского регионального бюро ВОЗ Ханс Клюге, глава странового офиса ВОЗ в Узбекистане Ашина Халакдина, ответственные лица сферы здравоохранения Армении, Азербайджана, Грузии, Казахстана, Кыргызстана, Монголии, Польши, Молдовы, Румынии, Таджикистана, Туркменистана, Украины и других стран, а также представители учреждения «Партнерство STOP TB», Агентства США по международному развитию (USAID), Глобального фонда для борьбы со СПИДом, туберкулезом и малярией, Всемирного банка и Азиатского банка развития.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Айни дамда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжумандан ФОТОЛАВҲАЛАР
——————-
ФОТОРЕПОРТАЖ с проходящей в столице международной конференции на тему «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулёзу: Региональный диалог в Европе и Центральной Азии»
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

"БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

——————-

Международная конференция на тему «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулёзу: Региональный диалог в Европе и Центральной Азии»
продолжается.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

📌 Тадбир доирасида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, "STOP TB Ҳамкорлик" ижрочи директори Лучика Дициу, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева ва бошқа масъуллар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
——————
📌 В рамках мероприятия с участием директора Европейского регионального бюро ВОЗ Ханса Клюге, исполнительного директора учреждения «Партнерство STOP TB» Лучика Дициу, директора Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра фтизиатрии и пульмонологии Наргизы Парпиевой и других ответственных лиц состоялась пресс-конференция для представителей средств массовой информации.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

📌 Пойтахтимизда "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

🇺🇿 Ўзбекистон 2026 йил охирига қадар ОИВ, сифилис ва гепатит В нинг онадан болага юқишини йўқ қилиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, ушбу мақсадга, шу жумладан гепатит В га қарши курашиш бўйича оралиқ мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун салмоқли ишлар олиб борди.

Иммунизация бўйича Европа экспертларининг техник маслаҳат гуруҳи Ўзбекистон гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқлади.

📄 Бугунги тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тантанали равишда топширди.

🌏 Таъкидлаш лозимки, Европа ва Марказий Осиё минтақаларида ушбу мақсадли кўрсаткичларга саноқли давлатларгина, аниқроғи, Беларусь, Грузия, Италия, Қирғизистон, Нидерландия, Молдова, Туркманистон ва Буюк Британия эришган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн
#вазир_ва_ёшлар

Cоғлиқни сақлаш вазири ва ёшлар учрашуви бошланиш арафасида.


Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров иштирокида ўтаётган учрашувда тиббиёт тизимидаги ёш раҳбарлар, шифокорлар, ёш олимлар, докторант, магистр ва талабалар қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн
#вазир_ва_ёшлар

Cоғлиқни сақлаш вазири ва ёшлар учрашуви бошланди.


Асилбек Худаяров ёшларга мурожаат қилиб, расмий нутқлардан четлашиб, самимий мулоқот қилишни таклиф қилди ва ёшларнинг ҳар қандай саволига жавоб беришга тайёр эканини билдирди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#вазир_ва_ёшлар

Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров иштирокидаги "Вазир ва ёшлар" учрашуви якунланди.

Ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#пресс_тур

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамкорлигида "103" хизмати ҳамда унинг қуйи ташкилотларига ташкил этилган пресс-тур бошланди.

🚑 Тез тиббий ёрдам соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ва натижаларга бағишланган мазкур тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар, блогерлар ва давлат ташкилотлари ахборот хизматлари ходимлари иштирок этмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати пресс-тур тафсилотларини онлайн ёритиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн
#пресс_тур

🚑 Пресс-турнинг илк манзили Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент шаҳар филиали бўлди.

📞 Дастлаб бу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Call-марказ фаолияти билан яқиндан танишди.

💻 Таъкидланганидек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими ҳамда ягона Call-маркази биринчи бўлиб "103" хизматининг Тошкент шаҳри филиалида жорий этилган.

📌 Кейинчалик бу янгилик мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилди. Натижада аҳолига янада сифатли ва замон талабларига мос тарзда хизмат кўрсатиш имкони яратилди. Буни эса “Тез ёрдам”га келиб тушаётган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

📞 Маълумотларга кўра, 2023 йил мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 13 млн 522 мингдан ортиқ чақирув келиб тушган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса бу рақам 6 млн 376 минг 384 тани ташкил этди. Шунингдек, ҳозирда пойтахт тез тиббий ёрдам хизмати Call-марказига бир кунда ўртача 3500-4500 атрофида чақириқ бўлмоқда. Айни пайтда бу ерда бир вақтнинг ўзида 40 нафар ходим мурожаатларни қабул қилади.

🚑 Охирги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳага 1 000 дона замонавий Volkswagen Caddy русумли автомобиллар етказиб берилди ва ҳар бир автотранспорт воситаси GPS-трекер билан таъминланди. Натижада операторлар реал вақт режимида барча автомобилларни қаерда ҳаракатланаётганини кузатиш имконига эга бўлди.

⌨️ Қолаверса, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн
#пресс_тур

🏥 Пресс-турнинг иккинчи манзили Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби бўлди.

📋 Мазкур муассаса Президентнинг 2022 йил 16 июндаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази негизида қайта ташкил этилган.

👩‍⚕️Ҳозирги кунда "103" хизматида жами 65 минг 643 нафар ходим ва 2 852 та тиббий бригада фаолият юритмоқда.

💸 Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси томонидан 10,8 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий грант маблағи ажратилиб, бугунгача 12 минг 675 нафар ходим ўқитилди.

🔬 Шунингдек, лойиҳанинг 1-босқичида Тошкент (ушбу мактаб негизида) ва Самарқанд шаҳарларида замонавий симуляция марказлари ташкил этилиб, улар ўқув ва мобил симуляторлар ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.

‼️ Лойиҳанинг 2-босқичи доирасида 2024-2027 йиллар давомида юртимизнинг қолган 12 та ҳудудида ана шундай марказлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#пресс_тур

🏥 Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар пресс-турнинг сўнгги манзили — пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 13-сон подстанциясида бўлди.

👩‍⚕️Бу ерда улар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ва кунлик чақирувларга етиб бориш жараёнлари билан яқиндан танишди.

🚑 Хусусан, "103" хизматининг асосий вазифалари, тизимдаги автотранспорт воситаларининг турлари, улардаги мавжуд тиббий асбоб-ускуналар, қулайлик ва афзалликлар, шунингдек чақирувларни қабул қилиш, бригадаларга узатиш бўйича батафсил маълумот олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Онлайн

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши давом этмоқда.

Кун тартибидаги дастлабки масала — Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов маъруза қилди.

Унда шу йил 5 февраль куни Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сенат ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида олиб борилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.

Хусусан, тиббиёт муассасалари томонидан баъзи ҳудудларда ҳомиладорликни эрта муддатда ҳисобга қўйиш, уларни мунтазам назоратга олиш ва кузатиб бориш, пренатал скрининг текширувлари билан қамраб олиш етарли даражада ташкил этилмагани, ҳомиладорлик пайтида кечадиган соматик касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш чоралари талаб даражасида кўрилмагани танқид қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бугунги Ҳайъат йиғилиши асосий мавзуси ва мақсади шу бўлди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров бошчилигида репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эндокринология ва онкология соҳаларида касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ҳамда бу йўналишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ҳамда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва соғломлаштириш ишларининг натижадорлиги таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди.

Ҳайъат йиғилиши ниҳоясига етди. Тадбир тафсилотлари ҳақида яна батафсил тўхталамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Онлайн

Соғлиқни сақлаш вазирлигида соҳадаги устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари, жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, шунингдек Ўзбекистон Ҳисоб палатаси масъул ходими иштирок этяпти.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.Худаяровнинг жорий йил биринчи ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Наманган, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё каби бир қатор вилоятларда бўлиб, тиббий хатлов, профилактик кўрик ва скрининг тадбирларини самарали ташкил этиш, олис ва чекка ҳудудларда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай йўлга қўйиш бўйича берган топшириқлари ижроси чуқур таҳлил қилинмоқда.

Шунингдек, тадбирда соҳада давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш, тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг мамлакатимиздаги мавжуд 208 та туман (шаҳар) ҳокимлари билан видео-конференцалоқа орқали бўлиб ўтадиган мулоқотига тайёргарлик кўриш бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram