Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
99.2K subscribers
6.72K photos
2.63K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Вакцина олган амалдорлар

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев тўлиқ эмланган. Вакцина номаълум.

Энергетика вазири Алишер Султонов коронавирусга қарши икки маротаба (ўтган йили декабрда ва 2021 йил май ойида) тўлиқ эмланган. Вакцина номаълум.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳонов Moderna вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланган.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Moderna вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланган.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
Вакцина олган амалдорлар-2

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров «Спутник V» вакцинасининг иккала дозаси билан ҳам эмланган.

Молия вазири Тимур Ишметов «Спутник V» билан тўлиқ эмланган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев коронивирусга қарши «Спутник V» вакцинасини олган.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев «Спутник V» вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ҳозиргача «Спутник V» вацинасининг 1-дозасини қабул қилган.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов COVID-19’га қарши вакцина қабул қилиб бўлган. Вакцина номаълум.

Қурилиш вазири Ботир Зокиров «Moderna» вакцинаси билан эмланган.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ УЧУН МАХСУС ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМА ЯРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2022 йил 1 майга қадар “Ижтимоий хизмат” электрон платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш борасида 2021 йил ва келгуси йилларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади.

Белгиландики, платформа:
📌 тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасида хизматларни
ахборот-коммуникацион технологиялари асосида кўрсатиш бўйича махсус электрон дастурий таъминот ҳисобланади;

📌 протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситаларига муҳтож бўлган шахсларнинг шаффоф электрон навбат тизимини таъминлайди;

📌 ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш, уларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга хизмат қилади;

📌 протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг яроқлилик муддатини назорат қилиш, уларга кутилаётган эҳтиёжни аниқлаш, мазкур мосламалар ва воситалар билан ўз вақтида таъминлашни амалга ошириш учун барвақт зарур захира яратиш имкони беради;

📌 ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг вакили томонидан
тиббий-ижтимоий хизматлар бўйича тезкор мурожаат қилиш
каби масалаларни ўз ичига олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz
❗️Кеча юртимизда 948 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 12 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 141158 (+948) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌91 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌42 нафари Андижон вилоятида,
📌23 нафари Бухоро вилоятида,
📌65 нафари Жиззах вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌47 нафари Наманган вилоятида,
📌93 нафари Самарқанд вилоятида,
📌29 нафари Сирдарё вилоятида,
📌90 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌82 нафари Фарғона вилоятида,
📌40 нафари Хоразм вилоятида,
📌96 нафари Тошкент вилоятида,
📌204 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар,
🔹Андижон вилоятида 84 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 23 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 72 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
🔹Навоий вилоятида 20 нафар,
🔹Наманган вилоятида 23 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 132 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 44 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 89 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 88 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 99 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 134307 (+945) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 964 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 12 август куни 521 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 16885 нафарга етди. Кеча уларнинг 424 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 9502 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 114 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 1 миллион 380 минг нафардан ортиқ аҳоли тўлиқ эмланди

🔺12 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 268 693 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 216 721 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 42 772 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 9 200 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 651 161 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 265 847 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 466 618 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 918 696 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (49 766 доза),
📌Сурхондарё вилояти (37 501 доза),
📌Андижон вилояти (25 676 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 316 604 доза,
📌Наманган вилоятида 1 311 393 доза,
📌Андижон вилоятида 1 241 177 доза
📌Самарқанд вилоятида 1 159 830 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Гафуров;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Азимжон Ашуров
иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:

Коронавирус инфекциясининг лор аъзоларидаги симптомлари қандай?

Коронавирусдан кейинги бош оғриғи, уйқусизлик, тушкунлик, хотира пасайишининг сабаблари нима?

Неврологик касалликларга чалинган беморларни "COVID-19"га қарши вакцинация қилиш тартиби қандай?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz
Вакцина: 12 саволга 12 жавоб

Адлия вазирлиги томонидан вакцинация ва "COVID-19" бўйича аниқ фактлардан иборат видеоролик тайёрланибди. Унда аҳоли орасида тарқалаётган асоссиз миш-мишлардан иборат фикрларга мутахассислар илмий, асосланган ва содда тарзда жавоб беришган.

▶️https://www.youtube.com/watch?app=desktop&v=kRWnDxFWZ5E

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

Эртага AstraZeneca вакцинацининг яна бир партияси олиб келинади.

Эртага, 14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.

Шунда юртимизга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.

Улардан:
💉370 000 дозаси "Sputnik V",
💉986 480 дозаси AstraZeneca,
💉10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Камил Аҳроров.


"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони:
👉 коронавирус касаллигининг ёш болалар асаб тизимига салбий таъсири, хасталик сабабли келиб чиқадиган асоратлар ,
👉 қандли диабети бор бемор коронавирусга чалинган ҳолатда қондаги қанд миқдорини пасайтириш,
👉неврологик назоратда турувчи болаларнинг коронавирусдан қайси шифохонада, қандай даволанишлари,
👉коронавирус инфекциясининг ички секреция безлари фаолиятига салбий таъсири
каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Давлатимиз раҳбари Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирди:

"Бугунги тантанали маросимда иштирок этаётган қаҳрамон ўғлонларимиз – Токио Олимпиадаси ғолиблари ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак арзийди, албатта.

Жамоамизга илк олтин медални тақдим этган 19 ёшли спортчимиз, таэквондо устаси Улуғбек Рашидовга ва унинг даврамизда иштирок этаётган ҳурматли отаси Исматилла Рашидов ҳамда онаси Оксана Даниленкога эл-юртимиз номидан ташаккур билдирамиз.

Улуғбек Ўзбекистон тарихида Олимпия олтин медалини қўлга киритган энг ёш спортчи сифатида ном қозонди.

Маҳоратли полвонимиз Акбар Жўраевнинг умумий ҳисобда 430 килограммлик маррани эгаллаб, Олимпия рекордини ўрнатгани ва иккинчи олтин медални қўлга киритгани барчамизга улкан қувонч бағишлади.

Мана шундай мард ва паҳлавон йигитни тарбиялаган Акбаржоннинг онаси Норматова Ҳафизахон синглимизга самимий раҳматимизни айтамиз.

Алпомишлар юрти – Сурхон заминида туғилган енгилмас спортчимиз Баҳодир Жалоловни ҳаммамиз яхши биламиз.

Исми жисмига мос бу азамат йигит ва унинг меҳрибон онаси Сабоҳат Жалоловани барчамиз қизғин қутлаймиз. Мен улар билан аввал ҳам учрашиб, самимий суҳбатлашганимни ҳамиша яхши таассуротлар билан эслайман.

Баҳодир азиз онасига, халқимизга берган ваъдасининг устидан чиқиб, Ватанимизга учинчи олтин медални туҳфа қилди. Шу тариқа ўзбек бокс мактабининг шон-шуҳратини янада юксак босқичга олиб чиқди.

Миллий дзюдо мактабимизнинг забардаст вакили Давлат Бобонов ва маҳоратли эркин курашчимиз Беҳзод Абдураҳмоновни кескин беллашувларда бронза медалларини қўлга киритганлари билан қутлаймиз.

Бугун даврамизда Давлатжоннинг ота-онаси Ҳусниддин ака ва Нурияхон опа, Беҳзоджоннинг отаси Муҳаммаджон Абдураҳмонов ва онаси Муҳаббатхон иштирок этишяпти.

Мана шундай ботир ўғлонларни тарбиялаб вояга етказгани учун уларнинг ота-оналари ва устозларига чин юракдан ташаккур изҳор этамиз".

Facebook|Instagram|Twitter
Қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланишдаги тиббий чекловлар бор?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бу саволга ойдинлик киритди.

😷 COVID-19га қарши эмлашга монеълик (тўсиқ) қилувчи ҳолатлар:

вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;

анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;

ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар;

ҳомиладор ва эмизувчи аёллар;

18 ёшгача бўлган болалар;

ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

коронавирус инфекциянинг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда COVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланадилар.

❗️Барча турдаги эмлашларни амалга оширишдан аввал, шифокор эмланувчи шахсда аллергик реакциялар бор ёки йўқлигига аниқлик киритади ва олдинги эмлашлардан сўнг оғир аллергик реакциялар кузатилган бўлса, у ҳолда эмлашдан тиббий чеклов берилади

🔎 Шахсга қон ва унинг компонентлари қуйилган тақдирда COVID-19га қарши эмлаш:

💉эритроцитар ёки лейкоцитар масса қуйилганида 6 ойдан кейин;

💉тромбоцитар масса ёки плазма қуйилганида 7 ойдан кейин;

💉иммуноглобулин юборилган ҳолатда короновирус инфекциясига қарши эмлаш иммуноглобулин юборилганидан 3 ойдан кейин;

💉гриппга қарши эмланган бўлса - 1,5 ойдан кейин

💉бошқа турдаги вакцина, иммуноглобулин, зардоб ва анатоксинлар билан эмланган тақдирда 1 ойдан кейин амалга оширилиши керак.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
БОЛАНИ 7 ЁШГА ЕТМАСДАН МАКТАБГА БЕРИШГА ШОШИЛМАНГ!

Айрим ота-оналар фарзандини 7 ёшга етмасдан мактабга беришга шошилишади. Бу қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Шу каби муҳим саволлар билан ССВ Матбуот котиби тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуровга мурожаат қилди.

— Нима учун боланинг мактабга чиқиш ёши 7 ёш этиб белгиланган?

— Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган. Ваҳоланки, аввал бу рақам 6-7 ёш эди. Ҳозирга келиб эса мактабга чиқиш ёши қатъий 7 ёш этиб белгиланган. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

Аввало, бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва аниқлашади, ҳаракатларнинг ўзаро мослашуви бошланади. 6-7 ёшли болалар ўзини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. Боланинг бўйи бу даврда бўйи анча ўсиб, оғирлиги 22-24 килограмм бўлади.

7 ёшларда бола ҳар томонлама чиниқади, қизиқувчан бўлади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади. Моддий борлиқни билишга интила бошлайди. Уларда гигиеник малакалар шакллана боради.

— Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириб бориш керак?

— 7 ёшли бола жисмоний машқларни мустақил бажаришга ўрганган бўлиши лозим. Жароҳатланишни олдини олиш мақсадида болада эҳтиёткорликни, ўз ҳаракатларини назорат қила олиш кўникмаларини шакллантира бориш керак. Болада чаққонлик, жасурлик, топқирлик хислатларини тарбиялаш, айниқса, муҳим.

Бола бу ёшида арқонга осилиб туришни, арғимчоқ учишни, қия қўйилган тахта устидан юриб ўтишни, бир оёқда “қалдирғоч” бўлиб туриш каби ҳаракатларни билиши керак. Унга оёқ учлари билан буюмларни қисиб олиб кўтариш ва пастга туширишни, биржойдан иккинчи жойга кўчиришни ўргатинг. Бу машқлар болани асаб тизимини мустаҳкамлашда, уларни ақлан ривожланишига катта ёрдам беради.

Бу ёшда унинг нутқини шакллантириш аҳамиятли. Болага қисқа-қисқа қизиқарли саволлар бериб, уни кўпроқ гапиришга, сўзда товушлар кетма-кетлигини фарқлашни, товушлардан бўғинлар, сўзлар тузишни ўргатишга аҳамият бериш лозим.

— Бу жараёнларда болада нуқсонлар кўзга ташланса, қандай йўл тутиш керак?

— Бу вазиятда ота-оналарга шундай маслаҳат берамиз: агарда бола нутқида бирон нуқсон аниқланса, уни логопедга кўрсатинг. Aгар эслаб қолиш, фикрлаш борасида камчиликлар сезсангиз, невролог кўригидан ўтказинг.

Чунки мактабга тайёрланиш даврида боланинг асаблари таранглашади, масъулияти кўпайган сайин, болаларда диққат тарқоқлиги, ўта серҳаракатлик (гиперактив), ўргатилган нарсаларни тезда эсдан чиқариб юбориш, йиғлоқилик, беихтиёр ҳаракатлар, гапга кирмасдан инжиқлик қилиш каби патологик ўзгаришлар учраши мумкин.

Мактаб ёши болани жамиятга мослашувидаги илк катта қадам бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу давр унинг хотирасида салбий из қолдирмаслиги керак. Акс ҳолда келажакда ҳам бунинг таъсиридан чиқиши қийин бўлади.

Болани эрта мактабга бериш эса унинг шундай муҳим даврда қилинган энг катта таваккалдир. Афсуски, баъзи ота-оналар ўз хоҳиш-истаклари билан фарзандларини 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилишади. Энг ёмони, бу ҳолат кўпинча болакайнинг мактабга мослаша олмаслиги билан якун топади. Бу эса ўз-ўзидан унда тажанглик, руҳий зўриқиш, таълим олишдан зерикиш, ижтимоий муҳитга мослаша олмаслик каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Айниқса, бундай пайтда боладаги тез чарчаш, нутқ бузилиши, диққатни жамлашдаги қийинчиликлар яққол юзага чиқади. Шундай экан ҳар бир ота-она юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар болаларнинг соғлиги ёмонлашиши ва билим олишга салбий таъсир этишини унутмаслиги даркор.

Агар ота-оналар чиндан ҳам фарзандларининг келажаги ва соғлигини ўйласалар, уларни 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилмаслиги лозим. Бу билан улар ўзлари ва фарзандлари учун катта яхшилик қилган бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот котиби.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142124 (+966) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌37 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌68 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌96 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌91 нафари Фарғона вилоятида,
📌43 нафари Хоразм вилоятида,
📌101 нафари Тошкент вилоятида,
📌209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 83 нафар,
🔹Андижон вилоятида 40 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 63 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
🔹Навоий вилоятида 28 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 177 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 42 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 91 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 86 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 87 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi