Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
178K subscribers
6.73K photos
2.63K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌 ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси тиббиет фанлари доктори, профессор Гавҳар Тулабоева ;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Элдор Исхаков
иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:

📌Юрак қон-томир касалликларидан миокард инфаркти ва юрак аритмиялари бор бўлган беморларда коронавирус касаллигининг оғир ва ўта оғир даражада кечишига асосий сабаб нима?

📌Aнтикоагулянт терапия CОVID-19 ни даволашда қанчалик муҳим, қайси ҳолатларда уни қўллаш ўта зарур ва антикоагулянт терапиянинг асосий тамойиллари қандай?

📌Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган стресслар юрак қон-томир касалликларига сабаб бўлиши мумкинми?

📌Қон ивишининг кучайиши нимаси билан хавфли?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков коронавирусга қарши эмланди

Маълум қилинишича, 10 август ҳолатига кўра, вазирлик марказий аппарати ходимларининг 61 фоизи, қуйи ташкилотлар ходимларининг 70 фоизи ва ИТСВ ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 85 фоизи эмланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 560 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈203 миллион 295 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 303 мингдан зиёд киши вафот этган (10.08.2021 йил Европа вақти билан соат 18:22 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 560 850 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 426 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈204 миллион 027 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 314 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 35,657 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,998 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,165 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,491 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,161 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 156 401, Ҳиндистонда 28 204, Бразилияда 13 893, Россияда 21 378, Францияда эса 945 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 482 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 560 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 203 млн 295 тысяч,
📉из них более 4 млн 303 тысячи человек умерло (по состоянию на 18:22 по центральноевропейскому времени 10 августа 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 560 850 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 426 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 11 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 204 млн 027 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 314 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 35,657 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,998 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 20,165 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,491 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (6,161 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 156 401, Индии — 28 204, Бразилии — 13 893, России — 21 378 и Франции — 945 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 4 млрд 482 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СЎНГГИ 5 ЙИЛДА ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛДИ?

Алишер ШОДМОНОВ
Тошкент тиббиёт академияси ректори:

— 2020-2021 ўқув йилидa Тошкент тиббиёт академиясида биринчи маротаба даволаш вa тиббий педaгoгика йўнaлишлaри 6-курс тaлaбaлaрининг якуний давлат имтиҳoнлaри симуляцион мaркaздa бўлиб ўтди. Битирув имтиҳoнлaридa инсoн oмилининг рoлини пaсaйтириш битирувчилaр ўртaсидa стресснинг камайишига вa oбъектив бaҳoлaшгa oлиб келди.

Республикaмиз учун симуляциoн ўқитиш янги соҳа экaнлигини инoбaтгa oлгaн ҳoлдa ТТА маъмурияти Рoссиянинг РOСOМЕД компанияси (Рoссияда тиббиётдa симуляцион тaълим жaмияти) билaн ҳамкорлик aлoқaлaрини ўрнaтди.

Тoшкент тиббиёт aкaдемияси мaмлaкaтимиздaги бoшқa тиббиёт oлий ўқув юртлaри сингaри симуляцион таълим бўйича энди биринчи қaдaмлaрни қўймоқда. Ушбу тизимни янaдa тaкoмиллaштиришимиз ва ривожлантиришимиз лозим.

📍Батафсил: https://uza.uz/posts/291516

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Раъно Қосимова;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси,, тиббиёт фанлари доктори, профессор Улуғбек Қаюмов.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони:
👉 коронавирусга чалинишга мойил бўлган энг хавфли касалликлар,
👉метаболик синдром ҳамда коморбид ҳолатлар,
👉коронавирус инфекциясига чалинган беморларни уй шароитида даволашни белгиловчи асосий мезонлар,
👉постковид синдромининг асосий белгилари, реабилитацияси
каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҲАМШИРАЛАРГА МАЛАКА ТОИФАЛАРИ ҚАНДАЙ ШАРТЛАР АСОСИДА БЕРИЛАДИ? (1-Қисм)

Мутахассисларнинг билим-малакаси иш жараёнида янада мукаммаллашиб боради. Малакали мутахассислар эса бошқалардан кўра кўпроқ имтиёз ва моддий рағбатлантиришларга эга бўлишлари зарур. Шунинг учун кўпгина соҳа вакиллари, хусусан, ҳамшираларга ҳам малака тоифасига қараб қўшимча устама ва имтиёзлар белгилланади. Малака тоифасини олиш ва уни кўтариш учун эса, маълум вақт оралиғида аттестация синовларидан ўтиб туриш талаб этилади.

ССВ матбуот хизмати ўрта тиббиёт ходимларининг малака тоифаси олиши билан боғлиқ масалалар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Гулнора ЮСУПАЛИЕВА билан суҳбат қилди:

— Ҳамшираларга малака тоифасини бериш қандай ҳуқуқий асосда тартибга солинади?

— Ҳамширалар, яъни ўрта тиббиёт ходимларининг малака тоифаси олиш жараёнлари Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Буруққа биноан ишлаб чиқилган низомда унинг тартиб ва меъёрлари кўрсатиб ўтилган.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш уларни ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.

— Ўрта тиббиёт ходимлари қанча вақтда малака тоифасини янгилаши керак? Тиббиёт ходимларининг қандай малака тоифалари мавжуд?

— Малака тоифасини олиш “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари учун ихтиёрий бўлиб, уларнинг мурожаатига кўра амалга оширилади. Шифокорлар эса ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтказилади. Қулайлик яратиш ва аттестациянинг шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун синов жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

Учинчи малака тоифаси
— керакли назарий билимга эга бўлган, лекин иккинчи малака тоифасини олиш учун зарур иш стажига эга бўлмаган ўрта тиббиёт ходимларига берилади.

Иккинчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига ҳамда зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади. Иккинчи малака тоифасини олиш учун учинчи малака тоифасининг бўлиши талаб қилинмайди.

Биринчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида етти йил иш стажига, яхши назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда иккинчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.

Олий малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида ўн йил иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда биринчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади. Қайд этиб ўтиш зарур, ҳамшираларга малака тоифаси беш йил муддатга берилади.

— Ҳамшира ихтисослигига кўра бир-биридан фарқ қилувчи иккита жойда ишласа, малака тоифасини янгилаш масаласи қандай бўлади?

— Малака тоифаси “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг мурожаатига кўра асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликлардан биттаси бўйича ёки уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Фармони билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:

болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда. Болалар нафақаси оиланинг:

3
ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.

2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️⚡️Бугундан бошлаб аҳолини ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учини дозалари билан эмлаш яна қайта йўлга қўйилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилувчи “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформасида июл ойи якунларига кўра ғолиблар аниқланди.

Бу сафар ҳам пиёда юриш бўйича ғолиблик яна Тошкент шаҳри вакилига насиб этди. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли Тоиров Улуғбек Шомуҳиддинович ўтган ой давомида республикамиз бўйича энг кўп, яъни 1 888 231 қадам босиб ўтган. У туман ва шаҳар босқичларида ҳам энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 1 млн. 800 минг сўмдан кўпроқ маблағга эга бўлди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 925 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 11 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 140210 (+925) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌26 нафари Бухоро вилоятида,
📌73 нафари Жиззах вилоятида,
📌28 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌45 нафари Наманган вилоятида,
📌83 нафари Самарқанд вилоятида,
📌21 нафари Сирдарё вилоятида,
📌89 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌79 нафари Фарғона вилоятида,
📌33 нафари Хоразм вилоятида,
📌91 нафари Тошкент вилоятида,
📌211 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 85 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
🔹Навоий вилоятида 14 нафар,
🔹Наманган вилоятида 37 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 45 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 86 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 81 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 105 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 133362 (+749) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 956 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ssv.uz
2021 йил 11 август куни 493 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 16364 нафарга етди. Кеча уларнинг 437 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 9078 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 110 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️ssv.uz
❗️Юртимизда жами 11,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺11 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 296 963 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 272 603 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 18 685 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 675 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 382 468 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 049 126 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 423 846 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 909 496 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 371 257 нафарни ташкил қилмоқда.

📊11 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (50 760 доза),
📌Сурхондарё вилояти (39 171 доза),
📌Андижон вилояти (23 594 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 292 563 доза,
📌Наманган вилоятида 1 288 376 доза,
📌Андижон вилоятида 1 215 501 доза
📌Самарқанд вилоятида 1 150 859 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
"Шариатимизда беморликдан сақланиш буюрилган" Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакцина олишнинг ҳукмини тушунтирди

Ўзбекистонда айни пайтда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Хусусан, жума намозини ўтказишга ҳам масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлган тақдирда ўтказишга рухсат берилди, бунда масжидга ташруф буюрувчилар ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмланган бўлиши керак.

Ислом дини бунга қандай муносабат билдиради?
Вакцина олишнинг ҳукми қандай?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг ушбу саволларга берган жавоби қуйида тўлиғича тақдим этилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
НЕГА КОРОНАВИРУСДАН ДАВОЛАНГАНДАН КЕЙИН ҲАМ (ПЗР) ТЕСТ МУСБАТ НАТИЖА КЎРСАТАДИ?

Маълумки, баъзида бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайгандан кейин ҳам унда (ПЗР) тест мусбат натижа кўрсатади. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Умуман олганда (ПЗР) тест қанча вақт мусбат бўлиши мумкин?
ССВ Матбуот хизмати ушбу савол юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Раъно ҚОСИМОВАга мурожаат қилди.

— Одатда кўпгина беморларда коронавирус касаллигининг 10-14 кунидан кейин бурун ва халқумдан олинган (ПЗР) тест манфий натижа кўрсатади, — дейди Р. ҚОСИМОВА. — Лекин айрим пайтларда мазкур тест натижаси мусбат бўлиши ҳам мумкин. Яъни, баъзида шундай беморлар бўладики, бу ҳолат уларда бир, ҳатто икки ойгача ҳам давом этиши мумкин.

Хўш, бу нима боғлиқ?! Аввало шуни айтиш керакки, агар бемор коронавирусдан даволангандан кейин ўзини бутунлай соғлом ҳис этсаю, бироқ унда (ПЗР) тестдан сўнг “COVID-19” вируси аниқланса, бу инсонда вируснинг қолдиқлари борлиги ва жуда кам миқдорда эканини билдиради.

Шундай бўлса-да, бундай инсонлар ён-атрофидагилар саломатлигига жиддий хавф туғдирмайди. Яъни, бу пайтда беморнинг бурни ва ҳалқумида “COVID-19” вируси юкламаси кам миқдорда бўлиб, одамларга юқмайди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) вируснинг РНКсини аниқлаб берувчи тест ҳисобланиб, жуда юқори натижа кўрсатади. Ушбу тест нафақат тирик, балки организмдаги ўлик вирусларни ҳам аниқлай олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ЗАРУР ТЕХНИК ВОСИТАЛАР ВА КЕРАКЛИ МУОЛАЖАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШАДИ

Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга, айниқса болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида:

📌мактабгача ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш орқали мослаштирилган (адаптив) ўқув тизимини жорий қилиш;

📌кохлеар имплантантларини ўрнатиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказишдан олдин ва ундан кейинги реабилитация жараёнини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ бепул амалга ошириш;

📌болаларни туғма, патологик ва орттирилган мушак-скелет тизимидаги ўзгаришлар ва деформацияларни даволаш учун зарур бўлган тиббиёт буюмлари ва эндопротезлар билан узлуксиз таъминлаш, жумладан экзоскелет ускунасини олиб кириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини тезлаштириш;

📌бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) билан туғилган болаларнинг, шунингдек, янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирлардаги туғма юрак нуқсонларининг жарроҳлик амалиётини ўтказишни давлат таъминотига олиш;

📌ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий электро-пультли ногиронлар аравачалари билан босқичма-босқич таъминлаш;

📌кўзи ожиз болалар ва катталарни ҳаёти учун зарур бўлган техник воситалар, жумладан овозли термометр, овозли тонометр ва йиғма Брайл алифбоси билан босқичма-босқич таъминлаш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Гафуров;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Азимжон Ашуров.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони:
👉 коронавирус инфекциясининг лор аъзоларидаги симптомлари,
👉 коронавирусдан кейинги бош оғриғи, уйқусизлик, тушкунлик, хотира пасайишининг сабаблари,
👉неврологик касалликларга чалинган беморларни "COVID-19"га қарши вакцинация қилиш тартиби,
👉коронавирусдан кейинги ваҳима хуружлари
каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
2021 ЙИЛДА 2 МИНГ НАФАРГАЧА БОЛАДА ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНИ ҲАМДА БОШ МИЯДАГИ ПАТОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР БЎЙИЧА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, эшитиш қобилияти заиф болаларни даволашни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш борасида 2021 йил
ва келгуси йилларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

📌2021 йил якунига қадар 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказиш;

📌2021 йилда харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантантларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантантларини харид қилиб, уларни 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатиш;

📌2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб эса ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;

📌ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш;

📌йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкцияларини сотиб олиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz
КЎЗИ ОЖИЗЛАР 9 МИНГ ДОНА ОВОЗЛИ ТЕРМОМЕТР, 10 МИНГ ДОНА ОВОЗЛИ ТОНОМЕТР, 20 МИНГ ДОНА ЙИҒМА БРАЙЛ АЛИФБОСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, эшитиш қобилияти заиф болаларни даволашни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш борасида 2021 йил ва келгуси йилларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

📌ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналарни харид қилиш ва ўрнатиш;

📌бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратларини харид қилиш;

📌ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун Коллопан гранулаларини харид қилиш;

📌болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонасининг патологик синиши билан касалланган болалар ва катталарда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказларини 2021–2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминлаш;

📌2021–2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан 2021 йилда 1100 дона электро-пультли ногиронлар учун кресло-аравачаларини харид қилиш;

📌кўзи ожиз болалар ва катталарни 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминлаш;

📌ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳасини амалиётга жорий этиш.

Бунда, 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022–2023 йилларда 12 мингта махсус функцияга эга соатнинг (“Ақлли соат”) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилишини йўлга қўйиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz
Абдулазиз Комилов коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум қилинди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда рўйхатга олинган вакциналардан бири билан тўлиқ эмлангани маълум қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва унинг ўринбосарлари Беҳзод Мусаев ва Сардор Умурзоқов коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Раъно Қосимова;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси,, тиббиёт фанлари доктори, профессор Улуғбек Қаюмов
иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:

Коронавирусга чалинишга мойил бўлган энг хавфли касалликлар қайси?

Метаболик синдром ҳамда коморбид ҳолатлар нима?

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни уй шароитида даволашни белгиловчи асосий мезонлар нималардан иборат?

Постковид синдромининг асосий белгилари, реабилитациясига нималар киради?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi