Ф-36 (2).pdf
6.3 MB
❗️Бакалавриат таълим йўналишлари учун давлат гранти
2024/2025 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатнинг КУНДУЗги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️Магистратура учун давлат гранти
2024/2025 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2024/2025 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда муҳим восита ҳисобланади.
🔬Шу боисдан бугун юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга кўра, болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали тарзда эмланади.
📊 Мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда. Вакцинация тадбирлари учун эса 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали эмлашнинг аҳамияти, юртимизда бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари билан яқиндан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🔬Шу боисдан бугун юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга кўра, болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали тарзда эмланади.
📊 Мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда. Вакцинация тадбирлари учун эса 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали эмлашнинг аҳамияти, юртимизда бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари билан яқиндан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Вакцинация населения против управляемых инфекционных заболеваний является важным средством для снижения этих заболеваний, контроля и ликвидации очагов инфекции.
🔬Именно поэтому в нашей стране введён Национальный календарь профилактических прививок, в соответствии с которым проводится плановая вакцинация детей против 13 видов инфекционных заболеваний.
📊 Благодаря этому на сегодняшний день уровень охвата профилактической вакцинацией против управляемых инфекционных заболеваний в нашей стране достиг 95-98 процентов. Для проведения вакцинации выделено 3 тысячи 138 пунктов вакцинации.
📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается о значении вакцинации, а также о проводимой в нашей стране работе в этом направлении и её результатах.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🇺🇿🇺🇸 Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлади
🚫 Ўз-ўзини даволаш организмда қандай асоратларни келтириб чиқариши мумкин?
💉 Юртимизда болалар неча турдаги вакциналар билан режали эмланади?
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
📊 ОТБ кўмагида юртимиздаги 230 га яқин перинатал марказлар модернизация қилинади
❓ССВ делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи давомида қандай келишувларга эришилди?
♻️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
🇺🇿🇰🇬 ССВ: Қирғизистон билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди
🏥 Кундузги стационарлар: Шифохоналарга мурожаатлар сони 19,1 фоизга камайди
🔬 Юртимизда эпилепсия касаллиги жарроҳлик усулида даволанмоқда
🤱Чақалоқларни қандай парвариш қилиш керак?

❓Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
🔷 Соғлом фарзандлар туғилишининг асосий омили нима? Кўпчилик буни ҳомиладорлик давридаги тўғри парвариш билан боғлайди. Аслида эса соғлом оила ва соғлом фарзанднинг асоси никоҳ олдидан келин-куёвларнинг тиббий кўрикдан ўтишидир.
🗂 Тўйнинг ёқимли ташвишлари сирасида бўлғуси жуфтликнинг бундай юмуш билан машғул бўлиши баъзида бирмунча ортиқча ишдек бўлиб туюлса-да, бу — оила келажаги учун қўйилган муҳим тамал тошидир. Шу боис қуйида тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби ҳақида батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз.
🖇 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, бўлғуси келин-куёвлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олишдир. 50 ёшгача бўлган барча никоҳланувчилар турмуш қуришдан аввал тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Унинг хулосасига қараб, бўлажак оила вакиллари келажак учун қарор қабул қилишади.
📝 1-қадам. Никоҳланувчи шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этиш учун ариза берадилар. Шундан сўнг, юборилган аризани ФҲДЁ органлари кўриб чиқиб, бўлғуси жуфтликка тиббий кўрикдан ўтиш учун қоғоз шаклидаги йўлланмани тақдим этади.
🏥 2-қадам. Ёшлар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог, уролог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўригидан ва қўшимча УТТ, ЭКГ, ўпканинг рентген ёки флюрография текширувидан ўтади. Шунингдек, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади, RW ва ОИВ/ОИТСга текширув учун қон топширилади.
🧬 Тиббий кўрик жараёнида генетик текширувларга зарурат бўлганда, ёшларнинг ўзаро келишуви асосида улар пуллик асосда амалга оширилиши мумкин.
🔬3-қадам. Никоҳланувчилар руҳий, наркологик, таносил, сил касалликлари бўйича туман диспансерларида тиббий кўрикдан ўтадилар. Ушбу касалликлар инсон ва насл учун хавфли бўлиб, тиббий текширувдан ўтиш орқали келажак авлоднинг соғлом дунёга келишига замин яратилади.
📃 4-қадам. Кўрик натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланиб, никоҳланувчиларга берилади. Тиббиёт муассасасининг масъул ходими маълумотномани тақдим этаётганида никоҳланувчи шахсга аниқланган касалликларнинг никоҳ тузилгандан кейин юзага келтириши мумкин бўлган оқибатларини тушунтиради.
🗓 Маълумотноманинг амал қилиш муддати — уч ой.
📌 Муҳими, тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак.
🩺 5-қадам. Никоҳланувчи шахсларда текшириш натижасида дарҳол даволаш курсидан ўтишни талаб этувчи касалликлар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига йўналтирилади.
💯 6-қадам. Бўлажак оила вакиллари никоҳ қайд этилгунга қадар иккинчи томонни тиббий текшириш натижаларидан хабардор қилиши шарт.
💞ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида икки томоннинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина никоҳ қайд этилади.
❌ Никоҳланувчи яшаш жойидаги даволаш-маслаҳат комиссиясининг хулосасига рози бўлмаган тақдирда такрорий тиббий кўрик вилоят ва республика муассасаларида ўтказилади.
✅ Тан жони соғ, фарзандлари соғлом инсоннинг кўнгли хотиржам бўлади. Хотиржам кўнгилга эса орзу-ҳавас, тўй-ҳашам, шодлигу қувонч ярашади. Бунинг учун эса инсонда ўз тақдирига масъуллик ҳисси бўлиши керак. Барча ёшларга ушбу 6 қадамдан муваффақиятли ўтиб, ҳавас қилгудек бахтли оила қуриш насиб этсин!

❓Какие медицинские обследования необходимо пройти перед вступлением в брак?
🔷Что является главным фактором рождения здоровых детей? Многие считают, что это связано с ведением здорового образа жизни во время беременности. Но, на самом деле все начинается намного раньше. Основой здоровой семьи и здорового поколения является медицинское обследование, которое проходят жених и невеста перед вступлением в брак.
🗂 Хотя для будущей пары может показаться, что среди приятных свадебных хлопот это немного лишняя беготня, на самом деле медосмотр — важный фундамент, закладываемый в будущее семьи. Поэтому мы хотим предоставить подробную информацию, где и какие медобследования должны проходить брачующиеся.
🖇Согласно соответствующему постановлению Кабинета Министров, будущие жених и невеста проходят бесплатное медицинское обследование. Основная цель – создание здоровой семьи и предотвращение рождения детей с наследственными и врожденными заболеваниями. Все пары в возрасте до 50 лет перед вступлением в брак должны пройти медобследование. На основании его заключения пара примет решения по поводу будущего.
📝 Шаг 1. Брачующиеся подают заявление для регистрации брака через Единый портал интерактивных государственных услуг. После этого ЗАГС рассмотрит поданное заявление и предоставит будущей паре направление на медицинское обследование в бумажном виде.
🏥 Шаг 2. Пара в многопрофильных центральных поликлиниках района (города) постоянного или временного проживания проходит бесплатную диспансеризацию, то есть добрачное медицинское обследование с привлечением таких специалистов, как кардиолог, эндокринолог, ревматолог, уролог. Дополнительно проходят обследование УЗИ, ЭКГ, рентген или флюорографии легких. Также у них определяется уровень сахара в крови, общий анализ крови, они сдают кровь на RW и ВИЧ/СПИД.
🧬 При необходимости проведения генетических тестов при медицинском осмотре они могут быть выполнены на платной основе по взаимному согласию брачующихся.
🔬 Шаг 3. Пары проходят медицинское обследование в районных диспансерах по поводу психиатрических, наркологических, кожно-венерических и туберкулезных заболеваний. Эти недуги опасны для людей и потомства, а прохождение медицинского обследования закладывает основу для появления на свет здорового будущего поколения.
📃Шаг 4. Заключение медицинского учреждения по результатам обследования отражается в справке, которая заверяется печатью медучреждения и подписью его руководителя и вручается брачующимся. При предоставлении справки ответственный работник медучреждения разъясняет лицу, вступающему в брак, последствия выявленных заболеваний, которые могут возникнуть после создания семьи.
🗓Срок действия справки – три месяца.
📌Важно, чтобы срок прохождения медицинского осмотра не превышал двух недель со дня обращения в медицинское учреждение.
🩺Шаг 5. В случае выявления у брачующихся лиц в результате обследования заболеваний, требующих немедленного лечения, они в установленном порядке направляются в соответствующие лечебные учреждения.
💯Шаг 6. Человек, вступающий в брак, должен уведомить другую сторону о своих результатах медицинского осмотра до регистрации брака.
💞Брак регистрируется только после того, как органы загса удостоверятся, что лица, вступающие в брак, прошли медицинское обследование и что обе стороны осведомлены о его результатах.
❌Если брачующийся не согласен с заключением лечебно-консультативной комиссии по месту жительства, повторный медицинский осмотр будет проведен в областном и республиканском учреждениях.
✅Человек, который здоров телом и душой, у которого здоровы дети, будет спокойным. А спокойному человеку будут в радость мечтать, устраивать свадьбы, строить будущее. Для этого у него должно быть чувство ответственности за свою судьбу. Желаем всем молодым людям успешно пройти эти 6 шагов и построить счастливую семью!

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жаҳон матбуоти: Ҳиндистонда хавфли вирус тарқалмоқда. Ўн олти нафар бемор ҳаётдан кўз юмди
🔬Шу кунларда Ҳиндистоннинг Гужарот штатида эпидемиологик вазият ёмонлашган. Жаҳон матбуоти хабарларига кўра, ҳудуд бўйлаб Чандипура деб аталувчи хавфли вирус тарқалмоқда.
📊 Штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пателнинг қайд этишича, ҳозиргача 50 та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган. 16 киши инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
❓Хўш, бу хасталик ҳақида бизга нималар маълум?
📍Ушбу вирус илк бор 1965 йили Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатига қарашли Чандипура қишлоғида аниқланган ва кейин шу жой номи билан атала бошланган.
📈 Ўшандан буён мамлакатда вақти-вақти билан эпидемия авж олиши кузатилади. Жумладан, 2003 йили хасталик 329 болада қайд этилиб, 183 нафарининг умрига зомин бўлганди.
🩺 Мазкур патология тиббиётда кам ўрганилган, фақат чивинлар чақиши орқали юқиши ҳақида маълумотлар бор. У иситма, бош оғриғи, талваса (судороги), шиш, диарея белгилари билан намоён бўлади. Оғир ҳолатларда беҳушлик, кома ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.
🔎 Чандипура учун махсус даво муолажаси ва вакциналар мавжуд эмас. Эпидемияга қарши курашда асосан профилактик чоралар қўлланиляпти. Хусусан, вирус авж олган ҳудудларда малатион кукуни сепилмоқда.
‼️Ўз навбатида, юқори тана ҳарорати кузатилган беморлар назорат остига олиниб, уларга интенсив муолажалар буюриляпти.

Оила кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда:
➖18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади.
➖ён шажара бўйича яқин қариндошлар, яъни иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги қариндош шахслар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда.
➖Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузганлик жарималар миқдори оширилмоқда.
Манба
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
➖18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади.
➖ён шажара бўйича яқин қариндошлар, яъни иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги қариндош шахслар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда.
➖Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузганлик жарималар миқдори оширилмоқда.
Манба
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!
❓Суяк емирилиши кимларда кўпроқ учрайди?
❓Остеопороз касаллиги ушбу хасталикнинг асосий сабабчисими?
❓Бу дардга чалинмаслик учун қандай тавсияларга амал қилиш лозим?
👨⚕️Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Одил Валиевдан жавоб оласиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❓Суяк емирилиши кимларда кўпроқ учрайди?
❓Остеопороз касаллиги ушбу хасталикнинг асосий сабабчисими?
❓Бу дардга чалинмаслик учун қандай тавсияларга амал қилиш лозим?
👨⚕️Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Одил Валиевдан жавоб оласиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🤱🏻Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар, витаминлар, гормонлар ва бошқа кўплаб фойдали микроэлементлар мавжуд.
📌 Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларга кенг урғу берилган. Табиийки, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда оммавий тарғиботнинг аҳамияти катта.
📍Бугун пойтахтимизда БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вазирлик Матбуот хизмати ва ОАВ ходимлари учун ўтказилаётган семинар соҳа вакилларининг бу борадаги билим ҳамда тушунчаларини бойитишга қаратилган.
▶️ Табдирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситхонова ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Г.Ижумба кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг соҳа вакилларининг мавзу юзасидан маърузаларига навбат берилди.

❓Стоматитдан қандай сақланиш керак?
📌 Оғиз бўшлиғи — тириклик учун зарур барча озуқалар ўтувчи манзил. Шу боис унинг саломатлиги бутун организмнинг соғлом бўлиши учун жуда муҳим.
🦷 Афсуски, ҳамма инсонлар ҳам оғиз бўшлиғи ва тишлар озодалигига етарли даражада эътибор бермайди. Оқибатда турли хасталиклар келиб чиқади. Улардан бири стоматитдир.
❓Хўш, у қандай касаллик? Стоматитнинг сабаблари, турлари ва олдини олиш усуллари нималардан иборат?
👨⚕️Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори Ҳайдар Комилов жавоб берди.
🟢 — Стоматит — оғиз бўшлиғи, жумладан, ёноқ, тил ва милк шиллиқ қаватларида кенг тарқалган яллиғланиш, — дейди мутахассис. — У катталар ва болаларда бирдек учрайди. Касаллик туфайли оғизда турли яралар ҳосил бўлиб, аксарият ҳолларда овқатланиш ва суюқлик ичаётганда ноқулай оғриқ кузатилади.
🦠 Хасталини келтириб чиқарувчи омиллар талайгина. Хусусан, бактерия, вирус ва замбуруғлар стоматитга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, оғиз бўшлиғидаги механик жароҳатлар, хусусан, тил ёки шиллиқ қаватни тишлаш, тирнаш, қаттиқ ёхуд ҳаддан ташқари иссиқ таомлар истеъмол қилиш, аллергик реакциялар, иммунитет пасайиши, стресс ҳолатлари ва нотўғри овқатланиш туфайли ҳам стоматит келиб чиқади.
🛏 Хасталикнинг турлари бир қанча. Жумладан, афтоз стоматитда оғизда кичик яралар пайдо бўлади. Улар жуда оғриқли бўлиб, бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Герпес вируси туфайли кузатиладиган герпетик стоматит одатда болаларда кўп учрайди.
🖇 Замбуруғ инфекцияси оқибатида юзага келадиган кандидоз стоматит кўпинча иммунитети заиф одамларда кузатилиб, оғиз бўшлиғида оқ қаватлар пайдо бўлади. Қолаверса, механик жароҳатлар натижасида травматик стоматит келиб чиқади. Аллергик стоматит эса озиқ-овқат ёки дори воситаларига аллергик реакция туфайли ҳосил бўлади.
🤒 Касаллик асосан оғиздаги яралар, блистерлар, яллиғланиш, қизариш, шиш, иситма (баъзи ҳолларда), овқат ея олмаслик ва оғиздаги ноқулайлик каби белгилар билан кечади.
🔬 Стоматит ташхиси шифокор томонидан клиник кўрик орқали қўйилади. Керак бўлса, қон таҳлиллари, яллиғланиш остидаги микробиологик текширувлар ўтказилиши мумкин ва шунга қараб даволаш муолажаси белгиланади.
‼️ Касалликнинг олдини олиш учун, аввало, оғиз бўшлиғи озодалигига қатъий риоя қилиш керак. Бунинг учун тишларни кунда 2 маҳал (эрталаб ва ётишдан аввал) ювиш, оғизни доривор гиёҳлар (мойчечак) дамламаси билан чайиш талаб этилади. Шунингдек, витамин ва минералларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам стоматитдан сақланишда жуда муҳим.

❗️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИВ диагностикасига доир тавсияларини янгилади
📊 Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 миллион нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 миллион кишига ортяпти. Энг ёмони, касаллик ҳар йили 600 минг кишини ҳаётдан олиб кетмоқда.
📈 Мутахассислар бундай ўсиш динамикасини хасталикка эрта босқичда ташхис қўйилмаслиги билан изоҳлайди.
🩺 Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига қарашли 53 мамлакатда (Марказий Осиё давлатлари ҳам шу рўйхатда) ОИВга чалинган беморларнинг тўртдан бир қисми ўз хасталигидан бехабар бўлса, қарийб ярми ўз ташхисини жуда кеч босқичда билади.
📋 Шуларни инобатга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИВ диагностикасига доир тавсияларини янгилади.
🧪 Ундан ОИВ/ОИТС ҳамда жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекциялар учун экспресс-тест хизматлари кўлами ҳамда ўз-ўзини текшириш имкониятини кенгайтиришга доир кўрсатмалар ўрин олган.
🗓 Экспертларнинг хулоса қилишича, 2030 йилгача ОИВнинг аҳоли саломатлигига таҳдид сифатидаги глобал хавфини камайтиришга доир устувор мақсадларга эришиш мумкин.
‼️ Бунинг учун ҳукуматлар хасталикнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, инфекцияни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш учун зарур ресурслар ажратиши керак.

❗️ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!
📌 Замонавий тиббиёт илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган натижаларга суянса, халқ табобати узоқ йиллик кузатув, синов ва тажриба самараларига таянади.
🔎 Бироқ сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпаяётгани ачинарли.
🔽 Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Республика халқ табобати илмий-амалий маркази директори Жамшид Мирраҳимов турли йўллар билан одамлар ишончига кириб, шундай “хизмат”ларни таклиф қилиб келаётган айрим шахслар ҳақида қуйидагича муносабат билдирди:
♻️ — Ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб қолди, — дейди мутахассис. — Уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз.
🧪 Турли хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий йўл ва уй шароитида халос бўлишни истаганлар “ғайритабиий қобилиятларга эга”лигини иддао қилаётган бундай кимсаларга мурожаат қилиб, алданиб қолишмоқда.
🪱Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда айрим касалликларни даволашда чувалчанг истеъмол қилиш фойдали эканлигини тарғиб қилувчи видеолавҳалар тарқалди.
📹 Унда халқ табобати билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган “табиб” томонидан одамларни ўз тавсияларига ишонтириш учун тирик ҳолатдаги чувалчангни истеъмол қилиб кўрсатиши акс этган.
🚫 Аввало, бундай хатти-ҳаракат санитария ҳолатига зид. Қолаверса, ушбу “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган.
🩺 Видеодаги жонзот ер чувалчанги ёки ёмғир чувалчанги деб аталади. У тупроқдаги ҳар хил паразит ва микроэлементлар билан организмга тушгач, турли хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
📎 Кейинги йилларда давлатимиз томонидан халқ табобати ривожига кенг йўл очилганидан фойдаланиб, шахсий манфаат илинжида сохта тавсиялар билан одамларни алдаш cалбий асоратларни юзага келтиришини эслатиб ўтмоқчимиз.
‼️Шу боис мазкур масала бўйича қонунчиликка алоҳида жавобгарлик киритиш таклиф этилмоқда.
✅ Маълумот учун: айни пайтда юртимизда 100 та тадбиркорлик субъектига халқ табобати йўналишида фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиялар берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️Президент ташаббуси: Тиббиётни трансформация қилиш нега айнан бирламчи бўғиндан бошланди?
🩺 Шунчаки симптомларни йўқотиш ё заифлатиш билангина касалликни даволаб бўлмайди. Нега? Чунки муаммонинг илдизи билан курашилмайди бу жараёнда. Хасталикнинг сабаби қолиб, оқибати билан шуғулланиш эса кутилган натижани бермаслиги табиий.
🏥 Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилишда худди шу омиллар ҳисобга олинган. Янаям аниқроғи, давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун муаммонинг туб илдизи — бирламчи бўғин фаолиятини ислоҳ қилишга алоҳида урғу бермоқда.
❓Хўш, бу нималарда акс этяпти? Қисқа муддатда мазкур йўналишда қандай янгиликларга қўл урилди? Дастлабки натижалар қониқарлими?
👉 БАТАФСИЛ 👈