Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.67K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓 26 июль куни Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари расман очилади.

📊11 августга қадар давом этадиган тўрт йилликнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт тури бўйича 75 та лицензияни қўлга киритиб, 90 нафар спортчи билан қатнашмоқда.

⚽️ Бугун Олимпия ўйинлари доирасидаги беллашувларга футбол бўйича Ўзбекистон – Испания терма жамоаларининг баҳси билан старт берилади (соат 18:00 да).

📌 Юртдошларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида дебют қилади.

📈 Ўйинларда 32 нафар аёл спортчимиз иштирок этаётгани ҳам делегациямиз учун рекорд кўрсаткич.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Тунда яхши ухламаслик қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради

📌 Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзига амал қилиш экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири эса соғлом уйқудир.

❇️ Маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан.

👩🏻‍⚕️ — Инсон саломатлигида уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова. — Чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур.

💻 Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади.

📌 Бу ҳолат:
🩸 қонда қанд ва ёғларнинг ортиши;
👨 семизлик;
💉 қандли диабетнинг 2-тури;
🩺 қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари;
🤦 депрессия;
😞 иммунитетнинг пасайиши;
🤧 тез-тез шамоллаш;
🫨 мия фаоллигининг сусайиши;
🔬 жигарни ёғ босиши
каби муаммоларга олиб келиши мумкин.

☹️ Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди.

🖇 Шу боис cоғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилинг:

📱 Кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг;
💻 Компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг;
🙅 Уйқуга жуда кеч ётманг;
🛏 Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг;
🕰 Энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 гача.


🟢 Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ.

🖇 Мисол учун бир суткада:

👶 чақалоқлар — 18-19 соат;
🙇🏻‍♀️ болалар — 11-12 соат;
🙎🏻‍♂️ катта ёшлилар — ўртача 7-8 соат
ухлаши меъёр ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Inson_qadri_uchun

🏥 Янги Ўзбекистон тиббиёти: Трансформация жараёнлари изчил давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Пойтахтимизда БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОАВ ходимлари учун ўтказилаётган семинар давом этмоқда.

🤱🏻Унда иштирокчилар мутахассис ва экспертлар маърузалари, маҳорат дарслари орқали чақалоқларни она сути билан озиқлантиришнинг аҳамиятига доир билим ҳамда тушунчаларини янада бойитяпти.

🏥 Шунингдек, тадбир доирасида журналистлар оилавий поликлиникалар, туғуруқ муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_etirof

🏥 Ўзбекистон тиббиётидаги кенг кўламли трансформация жараёнларини хорижлик экспертлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

🎤 ССВ Матбуот хизмати томонидан ташкил этилган янги — "Халқаро эътироф" рукнининг навбатдаги меҳмони — ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба.

♻️ У ўз интервьюсида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар, шунингдек Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасидаги фаоллигини алоҳида эътироф этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Қонун лойиҳаси: Сохта табибларга нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда

♻️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

📋Таъкидланганидек, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда соғлиқни сақлаш амалиётида ташхис қўйиш ва даволашнинг фақат қўллашга рухсат этилган усулларидан фойдаланилиши белгиланган.

🩺 Аммо ташхис қўйиш ва даволашнинг рухсат этилмаган усулларини қўллаган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган.

📌 Мазкур қонун билан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий наф олиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

🔹 Шу билан бирга, мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилмоқда.

▶️ Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ огоҳлантиради: Жазирамадан эҳтиёт бўлинг!

☀️ Ўзгидромет хабарига кўра, 25-29 июль кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Хусусан, юртимизнинг аксарият ҳудудларида ҳарорат кундузи 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилиши прогноз қилиняпти.


Хўш, бундай об-ҳаво шароитида аҳоли ўз саломатлигини асраш учун қандай тавсияларга амал қилиши керак?

▶️ Жазирама кунларда, энг аввало, болалар, қариялар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлардан азият чекаётган беморлар ўз соғлигига янада эътиборли бўлишлари зарур.

🕰 Соат 10:00 дан 17:00 га қадар соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.

👚🧢👓 Ташқарига чиқиш лозим бўлса, табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган либослар ва енгил бош кийим кийиш ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш мақсадга мувофиқ.

🫗Иссиқ об-ҳавода кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш керак.

🚫 Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик лозим. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

🚿 Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

🩺 Қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, жабрланувчида кўнгил айниши, бош айланиши, қусиш, бурундан қон кетиши, қулоқларда шовқин, кўриш қобилиятининг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди. Ҳатто айрим пайтларда тутқаноқ тутиш, алаҳсираш, галлюцинация кузатилиши ва бемор ҳушини йўқотиши мумкин.

Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

📌 Маълумот ўрнида айтиш лозимки, юртимизда жазирама ҳаво кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилди.

👩🏻‍⚕️ Юртимиздаги барча бирламчи тиббиёт муассасаларида патронаж хизматлари кучайтирилиб, сурункали касалликларга чалинган ётоқ шароитидаги беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

🚑 Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб 2 852 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.


🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлимларида ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Стенокардия қандай ҳолларда жарроҳлик йўли билан даволанади?

📊 ЖССТ маълумотига кўра, дунёда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари туфайли келиб чиқяпти. Оқибатда йилига тахминан 17,9 миллион нафар инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

📌 Бу, аввало, соғлом турмуш тарзига етарли даражада амал қилинмагани, қолаверса, мазкур хасталиклар эрта босқичда аниқланиб, ўз вақтида муолажа қилинмагани билан боғлиқ.

🔽 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ана шундай патологиялардан бири — стенокардия ҳақида маълумот берди.

🫀— Стенокардия юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда, яъни артерия томири беркилиб қолганда юзага келади, — дейди мутахассис. — Аслида бу – аломат. Келгусида юрак хуружининг олдини олиш учун организмнинг огоҳлантириши.

🩺 Касалликнинг асосий белгиси — кўкрак соҳасидаги оғриқ, босим ёки ачишиш. Қолаверса, бу патологияда нафас қисиши, кўп терлаш, кўнгил айниши, бош айланиши, ҳолсизлик кузатилади.

♻️ Стенокардияни келтириб чиқарувчи қатор омиллар бор. Масалан, юқори қон босимидан азият чекувчиларда вақт ўтиши билан артериялар зарар кўради. Холестерин ёки қондаги триглицеридларнинг юқори даражаси эса қон томирлари деворида ёғли қатлам ҳосил қилади.

🍻 Шунингдек, мунтазам алкоголь истеъмол қилиш, чекиш, диабет, нофаол ҳаёт тарзи, кексалик ҳам стенокардия ривожланишига таъсир кўрсатади.

🔎 Мазкур юрак ишемик касаллигининг асосий 2 тури бор. Биринчиси — сурункали коронар синдром. Унинг аломатлари секинлик билан, босқичма-босқич ривожланади. Одатда бу симптомлар кучли стресс ёки жисмоний зўриқиш чоғида юзага келади ва бемор тинчлангач ёки дам олгач, ўтиб кетади.

▶️ Cурункали коронар синдромда ҳаёт учун фавқулодда жиддий хавф туғдирмаса-да, юрак мушагига қон етказувчи артериялар торайиши бора-бора юрак хуружи рўй бериши хавфини оширади.

🔬Ўткир коронар синдромда эса аксинча, белгилар тўсатдан пайдо бўлади, тинчлик ҳолатида ҳам 30 дақиқагача ва ундан кўпроқ сақланиб қолади. Бундай вазиятда юракнинг қон таъминоти ва иш қобилияти хавф остида қолади. Шу боис ўткир коронар синдромда беморга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.

‼️Стенокардияни даволашда комплекс даволаш курси буюрилади. Касаллик омилларини бартараф этиш учун беморнинг ҳаёт тарзига ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда эса тери ости коронар аралашуви (стентлаш) ёки аорта-коронар шунтлаш амалиётлари қўлланилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️“Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

📋 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

🏥 Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент” МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган “Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.

♻️ “Зангиота-2” шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

🔽 Шифохонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;

туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;

Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;

тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.

🗓 2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази вазифалари белгиланди

📋 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

🏢 Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарори ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси негизида тиббий фаолиятни лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилган эди.

🔽 Ҳукумат қарори билан ушбу Марказнинг асосий вазифалари белгиланди. Улар қуйидагилардан иборат:


тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлаш;

тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш;

лицензиатларнинг тиббий хизматлар сифати, лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш;

тиббиётнинг нодавлат секторини давлат томонидан қўллаб-кувватлашнинг замонавий механизмларини ҳамда уларни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

нодавлат тиббиёт ташкилотларини халқаро тан олинган
аккредитациялашда қатнашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

халқаро тан олинган аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини ошириш ва “хавфсиз тиббиёт” стандартларини жорий қилиш;

тиббиёт ташкилотларини аккредитациялашнинг миллий тизимини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Андижон давлат тиббиёт институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

🏢 Етти қаватли мазкур бино 2000 ўринга мўлжалланган. Барча ўқув хоналари интерактив доскалар ва замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

Бу ерда 12 та маъруза зали, жаҳон стандартларига мос симуляция маркази жойлашган. Битта қават тўлиқ стоматология йўналишлари учун мўлжалланган ва у энг илғор стоматологик асбоб-ускуналар ҳамда технологиялар билан жиҳозланган.


🖥 Бинодан асосан клиник кафедралар ўрин олган. Институт клиникаси ва мазкур ўқув биноси ўртасида телемедицина тизими йўлга қўйилган.

🏥 Унда клиниканинг хирургик бўлимларида амалга оширилган операциялар тўғридан тўғри ўқув хоналарига трансляция қилинади. Талабалар ушбу жараёнда шифокорга ўз саволларини бериш ва шу пайтнинг ўзида жавоб олиш имкониятига эга бўлади.

📌 Шунингдек, 420 ўринли фаоллар зали, гардероб, 400 ўринли ошхона ҳам талаба ва институт жамоаси хизматида.

▶️ Янги ўқув биносининг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов иштирок этди
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🩸Гепатит — хавфли касаллик. Агар ўз вақтида олди олинмаса, организмда жиддий асоратлар қолдириши мумкин.

🔬 Хасталикни келтириб чиқарувчи вирус 1967 йил Нобель мукофоти лауреати, америкалик шифокор Самуэль Барух томонидан аниқланган бўлиб, ушбу олимнинг туғилган куни шарафига ҳар йили дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланади.

🏥 Ушбу сана олдидан Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида тадбир бўлиб ўтди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Bonjour Paris: Бугун XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

🌐 Эйфель минораси, Лувр музейи, Александр III кўприги... Дунёнинг диққатга сазовор бу масканлари ҳақида сўз кетганда беихтиёр кўз олдимизда кўҳна қитъанинг энг қадимий шаҳарларидан бири — гўзал Париж гавдаланади.

🏙 Илк бор эрамиздан аввалги 52 йилда Юлий Цезарь қайдномаларида тилга олинган бу қадимий кент шу кунларда бутун дунё диққат марказида. Боиси бугун бу ерда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси — XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилади.

📆 Жорий йилнинг 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтадиган мазкур йирик спорт анжуманида жаҳоннинг 206 та мамлакатидан 10 минг нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Қувонарлиси, улар сафида юртимизнинг 90 нафар энг моҳир атлети 19 та спорт турининг 75 та йўлланмаси доирасида “Париж-2024” медаллари учун кураш олиб боради.

⛹🏻‍♀️ Аҳамиятлиси, олимпиячиларимизнинг 36 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлиб, бу йил анъанавий спорт турларидан ташқари илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши баҳсларида иштирок этмоқдамиз.

🥋 Спортчиларимиз таркибида 4 нафар Олимпиада чемпионлариУлуғбек Рашитов (таэквандо), Акбар Жўраев (оғир атлетика), Баҳодир Жалолов (бокс), Ҳасанбой Дўсматов (бокс) иштирок этади.

🇺🇿 Делегациямиз байроқдорлари — Абдумалик Халоков (бокс) ва Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик).

🚴🏻‍♀️ Атлетларимизнинг энг ёши катта аъзоси Ольга Забелинская (44 ёш, велоспорт) ҳисобланса, энг ёши кичкинаси — Амалия Мамедова (15 ёш, бадиий гимнастика)дир.

⚽️ Қувонарлиси, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболимиз тарихида илк бор бундай нуфузли мусобақада иштирок этмоқда. Вакилларимизга гуруҳ баҳсларида Европа гранди — Испания, Эҳромлар юрти — Миср ҳамда Доминикан Республикаси футболчилари рақиблик қиляпти.

🤼 Таъкидлаш лозимки, Олимпиада олдидан барча терма жамоаларимиз ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрди. Бунинг учун Президентимиз томонидан атлетларимизга барча шарт-шароитлар яратилиб, ҳар бир спортчи бўйича индивидуал стратегия қабул қилинди ва уларнинг саралаш мусобақалари, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулотлардаги иштироки таъминланди.

🏥 15 та олимпия ва паралимпия марказида ҳамда вилоятлардаги спорт базаларида тайёргарлик учун зарур шароитлар яратилди. Шунингдек, спортчилар мунтазам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббий-биологик таъминот ва фармакология йўналишларида тизимли чоралар кўрилди.

🛳 Эътиборлиси, бу йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими биринчи марта стадион ташқарисида ўтказилади. Тадбирда 10 минг 500 нафар спортчи Сена дарёси бўйлаб қайиқларда Париж марказидан сузиб ўтади.

🌉 Ушбу очиқ ҳаво концепцияси “Париж-2024”ни томошабинлар сони ва географик қамрови жиҳатидан энг катта очилиш маросимига айлантириши кутилмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Шу кунларда юртимизда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Юқори ҳарорат келгуси ҳафта бошигача сақланиб қолиши прогноз қилинган.

🫗 Нега шундай шароитда муздек сув ичиш тавсия этилмайди?

🍦Иссиқ кунда музқаймоқ истеъмол қилиш соғлик учун хавфлими?

🥗 Жазирамада қандай маҳсулотлар танаввул қилган маъқул?

🍶 Юқори ҳароратда қайси озиқ-овқатлар сифати тез бузилади?


📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов шу каби саволларга жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
27 октябрь, якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади - Марказий сайлов комиссияси

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 26 июля 2024 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Семизликни келтириб чиқарувчи янги омил аниқланди

🍔 Семизликни келтириб чиқарувчи омиллар кўп. Нотўғри овқатланиш ва камҳаракат турмуш тарзи — улар орасида етакчилари. Аммо бу глобал муаммонинг ҳали бизга номаълум сабаблари ҳам бор.

🔬Шулардан бирини Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари аниқлади. Бунинг учун фарқли йилларда АҚШда қарийб 2,9 минг нафар ҳамда Европада 20 минг нафардан зиёд кўнгилли иштирокида ўтказилган тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинди.

♻️ Изланиш давомида юқоридаги илмий тажриба қатнашчиларининг вазн кўрсаткичлари ва қондаги С витамини концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди.

📉 Маълум бўлишича, семиз инсонлар организмда ушбу модда танқислиги кузатилади. Яъни ортиқча вазнга эга кишиларда C витамини сўрилиши ва унинг танадан чиқарилиши тезлашади. Натижада ҳужайралар яллиғланишига олиб келувчи оксидловчи стресс жараёни кучаяди.

🧪 Тадқиқотчилар хулосасига кўра, қандли диабетнинг 2-тури, жигарнинг алкоголсиз ёғ босиши каби касалликлар ҳам организмда С витамини даражаси пасайиши билан тавсифланади.

💊 Шуларни инобатга олган олимлар танадаги С витаминининг минимал суткалик дозаси камида 45 мг бўлиши керак, деган хулосага келди. Семиз инсонлар организми эса ҳар 10 кг ортиқча вазн учун қўшимча 17-22 мг миқдорида бу дармондорини талаб қилади.

‼️Мутахассислар қайд этганидек, ушбу янгилик тегишли клиник синовларда ҳам тасдиқлангандан сўнг тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул. Узоқ ва соғлом умр кечириш шартлари эса аслида жуда оддий: тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва режалаштирилган кун тартиби...

📌 Касалликлардан тезроқ ва осон халос бўлишни истайсизми? Унда ҳаёт тарзингизни ўзгартиришни бугундан бошланг!

📹 Юқоридаги видеолавҳа бу борадаги хулоса ва ҳаракатларингиз учун туртки бўлишига ишонамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_etirof

🔬Юртимизда юқумли касалликлар, хусусан, гепатит В га қарши курашиш борасида эришилаётган натижалар салмоқли.

🌏 Буни хорижлик экспертлар ҳам юқори баҳоламоқда.

🎤 "Халқаро эътироф" рукнининг бу галги меҳмони — ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг соғлиқни сақлаш сиёсати бўйича маслаҳатчиси Жессика Йин ўз интервьюсида давлатимизнинг бу йўналишдаги ютуқлари хусусида ўз фикрларини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна роппа роса бир соатдан кейин Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Айни пайтда Франция пойтахтининг кўчалари мухлислар билан тўлган, барча интиқлик билан маросимни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тантанали тадбир Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram