Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
134K subscribers
6.86K photos
2.69K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Халқаро ҳамкорлик: Травматология марказида тизза бўғими артроскопияси бўйича илғор усулдаги операциялар ўтказилди

🇺🇿 🇷🇺 Шу йил 3-4 июнь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан қатор меморандумлар имзоланган эди.

Орадан қисқа вақт ўтиб, эришилган ушбу келишувлар ўз амалий натижаларини бера бошлади.

📌 Хусусан, куни кеча Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик етакчи шифокорлар иштирокида тизза бўғими артроскопияси бўйича юқори технологик операциялар ва маҳорат дарслари ўтказилди.

👉 Батафсил 👈

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқин йилларгача илғор хорижий давлатларда бажарилган трансплантация амалиётлари эндиликда юртимиз тиббиёт муассасаларида ҳам муваффақиятли ўтказиляпти.

Беморларнинг тўлақонли соғайишида эса нафақат юқори технологик операциялар, балки жарроҳлик муолажасидан кейинги реабилитация жараёнлари ҳам муҳим.

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмаилов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар шу мақсадда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бўлди.

Улар томонидан ҳар икки воҳада истиқмот қилувчи, сурункали буйрак етишмовчилиги, жигар циррози билан касалланган ҳамда трансплантация амалиётини бошдан кечирган беморлар ва донорлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча 2000 та грант ўрнининг 301 таси тиббиёт йўналишига оид

👩🏻‍🎓 Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.

Унга кўра:

📍 Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
📍 Андижон вилояти – 183;
📍 Бухоро вилояти – 112;
📍 Жиззах вилояти – 81;
📍 Қашқадарё вилояти – 193;
📍 Навоий вилояти – 60;
📍 Наманган вилояти – 165;
📍 Самарқанд вилояти – 227;
📍 Сурхондарё вилояти – 155;
📍 Сирдарё вилояти – 50;
📍 Тошкент вилояти – 177;
📍 Фарғона вилояти – 221;
📍 Хоразм вилояти – 110;
📍 Тошкент шаҳри – 155 ўрин ажратилди.

🚑 2000 та давлат грантининг 301 таси тиббиёт йўналиши бўйича бўлиб, улар ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

👩🏻‍⚕️ Қорақалпоғистон Республикаси – 17;
👩🏻‍⚕️ Андижон вилояти – 29;
👩🏻‍⚕️ Бухоро вилояти – 17;
👩🏻‍⚕️ Жиззах вилояти – 12;
👩🏻‍⚕️ Қашқадарё вилояти – 29;
👩🏻‍⚕️ Навоий вилояти – 9;
👩🏻‍⚕️ Наманган вилояти – 25;
👩🏻‍⚕️ Самарқанд вилояти – 34;
👩🏻‍⚕️ Сурхондарё вилояти – 23;
👩🏻‍⚕️ Сирдарё вилояти – 8;
👩🏻‍⚕️ Тошкент вилояти – 26;
👩🏻‍⚕️ Фарғона вилояти – 33;
👩🏻‍⚕️ Хоразм вилояти – 16;
👩🏻‍⚕️ Тошкент шаҳри – 23.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германиянинг Маннхейм университети клиникаси ижрочи директори Фредди Бергманн бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, улар малакасини ошириш, ўзаро ҳамкорликда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу учрашув тафсилотлари ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси халқаро олимпиада ғолиби бўлди

Бирлашган Араб Амирлигида бўлиб ўтган 34-Халқаро Биология олимпиадаси (IBO-2023)да Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ана шу ғолиб ёшларимиз сафида Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг 2-курс ўқувчиси Муҳаммадиброҳим Эгамбердиев ҳам бор.

❗️Маълумот учун, БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтган мазкур олимпиадада 80 мамлакатдан жами 310 нафар ўқувчи иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

Бу йил Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига қанча квота ажратилди?

📌 Янги ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида 589 нафар талаба давлат буюртмаси асосида ўқишни бошлайди.

♻️ Уларнинг 180 таси давлат гранти, 409 таси тўлов-контракт
асосидаги қабул ўринларидир.

❗️Маълумот учун, "Биотиббиёт муҳандислиги" йўналиши бўйича бакалавриатга қабул фақатгина Тошкент тиббиёт академияси ва Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 Министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел встречу с делегацией во главе с исполнительным директором Университетской клиники Мангейма (Германия) Фредди Бергманном.

В ходе беседы были обсуждены вопросы подготовки и повышения квалификации медицинских специалистов, совместного проведения высокотехнологичных хирургических операций.

📹 О подробностях встречи рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

Қорақалпоқ тилли гуруҳлар учун тиббиёт йўналишида қанча квота ажратилди?

Қорақалпоғистон тиббиёт институтида 2023/2024 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат қабул параметрлари асосида 410 нафар талаба ўқишни бошлайди.

Шундан:
📌 205 таси давлат гранти:
📕 ўзбек гуруҳларда 64 та;
📗 рус гуруҳларда 141 та.

📌 205 таси тўлов-контракт асосида:
📕
ўзбек гуруҳларда 64 та;
📗 рус гуруҳларда 141 та.

🌊 Қорақалпоғистон тиббиёт институтида бунга қўшимча равишда қорақалпоқ тилли гуруҳлар учун грант ва контракт учун 102 тадан жами 204 та қабул квотаси ажратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Қаршида яна 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

📌 Яккабоғлик 34 ёшли бемор аёл Қ.О. 2015 йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб келган. 2016 йилдан бери гемодиализ муолажалари олишга мажбур бўлган аёлга опасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.

📌 Нишонлик 33 ёшли бемор эркак П.А. эса йил бошидан бери гемодиализ сеансини олиб келар эди. Беморга акаси донорлик қилди.

♻️ Айни пайтда иккала бемор ва донорларнинг аҳволи яхши. Кўчириб ўтказилган буйраклар меъёрда ишлаяпти. Даво муолажалари стандарт асосида давом эттирилмоқда.

💡 Операцияларни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиали малакали жарроҳлари бажаришди. Шундай қилиб, Қашқадарёда амалга оширилган трансплантация операциялари сони 5 тага етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇺🇸 Шу йил май ойида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга хизмат сафари доирасида Вебстер университети билан Америка стандартлари асосида тиббиёт ходимлари тайёрлаш бўйича меморандум имзоланган эди.

♻️ Орадан кўп вақт ўтмай, Тошкент тиббиёт академиясига мазкур университет президенти Жулиан Шустер ташриф буюрди.

👩🏻‍🏫 Мулоқот якунида имзоланган икки томонлама ҳамкорлик шартномасига кўра, янги ўқув йилидан академияда “Олий ҳамширалик иши” ва “Тиббий биоинженерия” йўналишлари бўйича тўлиқ АҚШ таълим стандартлари асосида таҳсил бериш бошланадиган бўлди.

🤝 Шунингдек, Жулиан Шустернинг Самарқандга ташрифи давомида Самарқанд давлат тиббиёт университети билан “Олий ҳамширалик иши” ва “Тиббий биология” йўналишлари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилишига келишилди.

❗️ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇺🇸 В рамках визита делегации во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым в США в мае этого года с Вебстерским университетом был подписан меморандум о подготовке медицинских кадров по американским образовательным стандартам.

♻️ В качестве практического шага по реализации этого документа на днях Ташкентскую медицинскую академию посетил президент данного университета Джулиан Шустер.

👩🏻‍🏫 В соответствии с соглашением, подписанным по итогам встречи, с нового учебного года в академии на основе американских образовательных стандартов начнется обучение по направлениям «Высшее сестринское дело» и «Медицинская биоинженерия».

🤝 Кроме того, в рамках визита Джулиана Шустера в Самарканд достигнута договоренность с Самаркандским государственным медицинским университетом о налаживании сотрудничества по таким направлениям, как высшее сестринское дело и медицинская биология.

❗️Подробнее об этом — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Европада чақалоқлар ўртасида экховирус инфекцияси кенг тарқалмоқда

▶️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Европанинг олти давлати — Буюк Британия, Испания, Италия, Франция, Хорватия ва Швециядан янги туғилган чақалоқларда экховирус-11 (Э-11) билан касалланиш ҳолатлари кўпаяётганига доир хабарлар келиб тушди.

📈 Хусусан, Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил май ойида мазкур инфекция туфайли гўдаклар ўртасида сепсиснинг оғир шакллари ортганини маълум қилган.

🔎 Оқибатда бу ерда етти нафар гўдак ҳаётдан кўз юмди, яна икки нафарининг аҳволи оғир. Июнь ойидан бошлаб эса Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам инфекцияга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

📊 Таҳлилларга кўра, 2016 йилдан 2021 йилгача дунё бўйича чақалоқлар ўртасида Э-11 ни юқтириш кўрсаткичи бошқа юқумли касалликларга қиёслаганда 6,2 фоизни ташкил этган бўлса-да, ўтган йили бу рақамлар 55 фоизгача кўтарилган.

❗️ЖССТ гарчи бу ҳолатни аҳоли саломатлиги учун глобал хавф, деб баҳоламаган бўлса-да, шифокорларни текширув қамровини оширишга ва эҳтиёткорликка чақирди.

🩺 Эслатиб ўтамиз, экховирус — турли юқумли хасталикларни келтириб чиқарувчи, ўзида рибонуклеин кислоталар сақловчи энтеровируслар (ичак вируслари) гуруҳига мансуб.

🔬У ичак, марказий нерв тизими, юрак ва бошқа аъзоларнинг зарарланиши билан кечадиган турли касалликларга сабаб бўлади. Энтеровируслар ташқи муҳитда узоқ вақт яшаш қобилиятини сақлайди, кислотага чидамли.

‼️Одатда хасталик енгил шаклда давом этади. Аммо янги туғилган чақалоқларда инфекция ўткир вирусли гепатит, сепсис, менингит ва қон кетишининг бузилиши каби касаллик ва оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида Тошкент туманининг аҳолиси зич Кўктерак ҳудудида жойлашган 75-оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу акцияга Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам ташриф буюриб, таълим соҳаси ходимлари билан самимий мулоқот ўтказди.

Вазир суҳбат давомида инсонларга таълим беришдек савобли ишга умрини бахшида этган устоз-мураббийлар машаққатли меҳнатини эъзозлаши, улар тиббиёт ходимлари каби халқ орасида ҳалол касб-кори сабаб ҳурмат қозонганини алоҳида таъкидлади.

Мазкур акция таълим муассасалари ходимларининг ёзги таътил мавсумида ўтаётгани аҳамиятли!

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Интервенцион кардиология: Стентлаш амалиёти қандай беморларда ўтказилади?

Миржамол Зуфаров,
академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, профессор, тиббиёт фанлари доктори:

📊 — Статистик таҳлиллар дунёда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқаётганини тасдиқлайди. Ўз навбатида, аҳоли ўртасида ногиронлик кўрсаткичлари ортишида бу омил етакчи.

🔬Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда юрак нуқсонларини эндоваскуляр усулда даволаш, стентлаш, аорта-коронар шунтлаш, радиочастотали аблация, электрокардиостимулятор ўрнатиш, юрак клапанларини протезлаш каби юқори технологик муолажа усуллари кенг жорий этилди.

🔎 Тож томирларини стентлаш — шундай эндоваскуляр амалиётлардан бири. У ингичка металл ёки пластик найчани шикастланган томир ичига қўйишга қаратилган. Бу орқали юрак-қон томир йўлларини кенгайтириш ва натижада қон айланишини яхшилашга эришилади.

Хўш, стентлаш операцияси қачон тавсия этилади? Томир йўллари тўсилиб қолишининг асосий сабаби нима?

🍔 Мазкур хасталик томир деворчаларида ёғли қатламлар пайдо бўлиши билан кечади. Бунга носоғлом турмуш тарзи — чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш, хусусан, таркибида ҳайвон ёғлари бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, жисмоний ва руҳий зўриқиш ҳамда ташқи муҳитнинг ўзгариши каби омиллар сабаб бўлади.

🫀Бора-бора ушбу қатламлар калинлашиши туфайли томир йўллари сезиларли даражада тораяди. Бу эса, ўз навбатида, қон айланишининг бузилиши ва юрак ишемик касаллигига, юрак қон томирининг бутунлай ёпилиши эса миокард инфарктга олиб келади.

📌 Стентлаш амалиёти даволашнинг бошқа усулларига қараганда қатор афзалликларга эга. Хусусан, стент қўйилганидан кейин қон айланиши тезда нормал ҳолатга қайтади.

Қолаверса, бу муолажа усули — кам инвазив. Кичик тешик ҳосил қилиш орқали ва маҳаллий анестезия остида амалга оширилиши туфайли кон кетиш хавфи деярли йўқ. Энг асосийси, операциядан кейинги реабилитация даври қисқа бўлиб, беморга 1-2 кундан кейин уйга рухсат берилади.

‼️ Стентлаш амалиёти коронар томир йўли 70 фоиз ва ундан юқори даражада тўсилиб қолганида тавсия этилади.

🚫 Операциядан сўнг таркибида холестерин моддаси юқори бўлган маҳсулотлардан тийилиш, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, чекиш, спиртли ичимликлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Қон айланишини нормал ҳолда сақлаб туриш учун енгил бадантарбия машқлари билан шуғулланиш фойдали.

🩺 Шунингдек, ўз вақтида кардиолог кўригидан ўтиб туриш ҳам реабилитация даврининг муҳим қисми ҳисобланади.

🔬 Ҳозирги кунда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларида стентлаш амалиёти кенг миқёсда ўтказилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ парранда гриппининг одамларга юқиш хавфи юқорилигидан огоҳлантирди

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу йил март ойидаги баёнотида дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.

🔬 Бунга мазкур вируснинг тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эгалиги сабаб бўлганди.

🔎 “Энг ёмони, у одамлар ҳаётига зомин бўлиши мумкин”, дейилган эди ўша чиқишда. Бу ҳолат юз берди ҳам. Апрель ойида Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилди.

📌 Шуларни инобатга олиб, кеча ЖССТ янги баёнотини эълон қилди. Унда парранда гриппининг инсонларга юқиш хавфи юқорилиги хусусида кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассислари яна бир бор огоҳликка чақирилган.

▶️ Ташкилот масъул ходими Сильви Брианнинг таъкидлашича, мазкур вируснинг бемор инсондан бошқасига юқиши кам кузатилади. Шунга қарамай, хушёрлик ва эҳтиёткорлик шарт.

🩺 Айни сабабдан ЖССТ мамлакатларни касаллик устидан назоратни кучайтириш ва аниқланган ҳолатлар бўйича имкон қадар тезроқ хабар беришга чақиради.

‼️ Ўз навбатида, эпидемиологларнинг таъкидлашича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент тумани Кўктерак маҳалласида ўтган аҳоли вакиллари билан мулоқотда 75 ёшли Гулчеҳра Муллахонованинг саломатлигига оид муаммоларига қулоқ тутди.

Вазир онахонни шу ернинг ўзидаёқ тиббиёт муассасасига жойлаштириш ва зарур даво муолажаларини ташкиллаштириш бўйича топшириқ берди.

Воқеалар тафсилоти ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Донорликни “оддий ва олий қаҳрамонлик” деб таърифлашади. Чунки ўрни келса, бир томчи қон ҳам бемор ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Бироқ қон топширмоқчи бўлган инсон, энг аввало, бу беғараз кўмак ўзи ва бемор саломатлигига зарар етказмаслиги ҳақида қайғуриши лозим.

Бунинг учун 4 та олтин қоида мавжуд. Хўш, улар қайсилар?

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволга жавоб топишингиз мумкин.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В рамках акции «Месячник здоровья учителей и наставников», стартовавшей по инициативе Министерства здравоохранения, в поликлинике №75 в сходе граждан махалли Куктерак Ташкентского района прошел медицинский осмотр.

Оздоровительную акцию посетил и министр здравоохранения Амрилло Иноятов, который искренне побеседовал с работниками сферы образования.

Во время беседы министр отметил, что безмерно ценит самоотверженную работу учителей и наставников, которые посвятили свою жизнь такому благородному делу, как воспитание и обучение молодого поколения, а также, что они, как и медицинские работники, снискали уважение народа благодаря своему честному и добросовестному труду.

Мероприятия в рамках данной акции продолжаются по всей стране.

Подробнее об этом вы можете узнать из данного видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Фаввораларда чўмилиш саломатлик учун хавфли!

☀️ Жазирама забтига олган шу кунларда чўмилиш ҳавзалари жуда гавжум. Ҳатто шаҳару туман марказларида ён-атрофга салқинлик таратиб турган баъзи фавворалар ҳовузларида ҳам болажонларни учратяпмиз.

‼️ Аммо шифокорлар бундай ҳавзаларда чўмилиш саломатлик учун зарарли, деган хулосада.

Дилором Турсунова,
Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи:

💧— Фавворалар — ҳавони намлантириб туриш ва ён-атрофга эстетик кўрк бағишлаш мақсадида барпо этилади. Улар чўмилиш учун мўлжалланмаган.

🪱 Бундай объектлар суви бассейнлар сингари тез-тез алмаштирилмайди ва зарарсизлантирилмайди. Шу боис иссиқда уларда микроорганизмлар тез ва осон кўпаяди.

🔬 Оқибатда фавворада чўмилиш ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

🔧 Қолаверса, бундай ҳафзаларга турли коммуникация ва ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу эса сув остидаги конструкцияларга қоқилиб, жароҳат олиш хавфини оширади.

🐕🐈🕊 Яна бир омил: фонтанлар — қушлар, ит ва мушуклар ҳамда бошқа жониворлар чанқоғини қондириши, чўмилиши, шўнғиши учун очиқ ҳамда қулай манба. Бу эса мазкур ҳавзаларга турли личинкалар тушишига олиб келади.

🔎 Агар шундай ифлосланган сувга болалар, айниқса, баданида турли яра ва жароҳатлари бор ўғил-қизлар тушса, тери касалликларини келтириб чиқарувчи стафилококк, стрептококк, энтеравируслар ва бошқа паразит ҳамда микробларни юқтириб олиши осон.

🤧 Бундай муҳит бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд.

🌧 Ўз навбатида, ёмғир суви фаввораларга қўшилиши улар таркибида зарарли кимёвий аралашмалар пайдо бўлишига олиб келишини унутмаслик керак.

🚫 Айни сабабдан, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмасликни тавсия этамиз.

🏥 Агар очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси мажлиси бошланди. Тантанали маросимни "O`zbekiston 24" телеканалида ва қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилинг:

Youtube

Facebook

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter