Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
127K subscribers
6.91K photos
2.7K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг мукаммал таъмирдан чиқарилган 7 қаватли даволаш ҳамда янги қуриб битказилган қабул-диагностика бинолари фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозоров, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Туляганов иштирок этди.

Қурилиш ва реконструкция ишлари натижасида муассасада бир суткада бемор қабул қуввати 150 нафардан 400 нафарга етказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

Тошкент тиббиёт академиясига бакалавриат учун қанча квота ажратилди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига кирувчи олий таълим муассасаларига 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ажратилган 8139 та қабул квотасидан 2530 таси Тошкент тиббиёт академияси ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бу ўринлар академия ва унинг филиаллари ўртасида қуйидагича тақсимланган:

📌 1180 таси академиянинг ўзи учун:
💯 530 та давлат гранти;
💰 650 та тўлов-контракт.

📌 750 таси академиянинг Урганч филиали учун:
💯 210 та давлат гранти;
💰 540 та тўлов-контракт.

📌 600 таси академиянинг Термиз филиали учун:
💯 245 та давлат гранти;
💰 355 та тўлов-контракт.

♻️ Умумий ҳисобда Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиалларида ўқиш учун 985 та давлат гранти, 1545 та тўлов-контракт асосида квота ажратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди. Унинг салбий таъсиридан қандай ҳимояланиш керак?

☀️ Мутахассислар маълумотига кўра, бугундан бошлаб Ер сайёрасида ўн тўрт кунлик магнит бўронлари кузатилиши мумкин. Бундан эса об-ҳавога сезгир инсонлар эҳтиёт бўлишлари лозим.

Хўш, магнит бўрони ўзи нима? Унинг салбий таъсиридан қандай ҳимояланиш лозим?

👩‍⚕️ Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Раъно Носирова жавоб берди.

🌓 — Ернинг магнит майдони таъсири одатда инсонларга сезилмайди, — дейди мутахассис. — Бироқ баъзан ушбу майдонда айрим одамлар ҳис этиши мумкин бўлган тебранишлар кузатилади. Бунинг асосий сабабчиси қуёшдир.

🤦🏻‍♂️ Яъни одатда унинг фаоллиги кузатилганда сайёрамизни магнит бўронлари қоплайди. Бу эса сурункали хасталикларга чалинган инсонлар саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Айниқса, юрак-қон томир, асаб тизими касалликлари, қандли диабет ва бронхиал астма билан оғриётган беморлар бу ўзгаришларни кўпроқ ҳис этади.

🩺 Хусусан, артериал гипертония хасталиги бор одамларда қон босими кўтарилиб, аксинча гипотензив беморларнинг қон босими пасаяди. Қандли диабет билан оғриётган кишиларнинг қонида қанд миқдори ортади.

🥱 Қолаверса, тананинг стрессларга чидамлилиги пасаяди. Оқибатда асаб тизими билан боғлиқ муаммоси бор инсонларда гормонлар ишлаб чиқарилиши кучайиб, асабийлик, ҳолсизлик, реакция сусайиши ёки кучайиши белгилари юзага келади.

🫣 Шунингдек, магнит бўронлари пайти баъзи одамларда ёруғлик ва баланд товушларга оғриқли реакция, уйқусизлик ёки аксинча уйқучанлик пайдо бўлади. Шу сабабли магнит бўронининг салбий таъсирларидан инсонлар ўзларини ҳимоялаши лозим.

🥗 Бунинг учун, аввало, тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш зарур. Яъни ҳазми оғир таомлардан тийилиш, енгил егуликлар, хусусан, қайнатилган овқатлар, хўл мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

🧂Кунлик таомномада туз миқдорини камайтириш керак. Чунки у қон босимини оширади. Шу билан бирга, жисмоний меҳнатни чеклаш, ақлий зўриқишлардан тийилиш мақсадга мувофиқ.

🚿 Қолаверса, шу кунлари спиртли ва энергетик ичимликлардан мутлақо воз кечган маъқул. Тез-тез илиқ душ қабул қилиш ҳам магнит бўронининг салбий таъсирини енгишга ёрдам беради.

💊 Сурункали касалликларга чалинганлар ўзлари билан керакли дори-дармонларни олиб юришлари, ҳар бир препаратни шифокор назоратида қабул қилишлари ва қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эстетик пластик жарроҳликнинг саломатликка таъсири қандай?

Бугунги кунда аёллар ўртасида эстетик жарроҳлик амалиётига қизиқиш юқори. Бироқ ҳар қандай тиббий муолажадан олдин бўлганидек, пластик жарроҳликда ҳам шифокор ҳар бир бемор билан индивидуал тарзда суҳбат ўтказиши лозим.

ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасида Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Нигора Хаджаева эстетик пластик жарроҳликнинг саломатликка таъсири юзасидан маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

2023/2024 ўқув йилида Тошкент педиатрия тиббиёт институти қанча талаба қабул қилади?

Янги ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтига 620 та квота ажратилди.

Шундан:
📌 310 таси давлат гранти:
▶️ ўзбек гуруҳларда 186 та;
▶️ рус гуруҳларда 124 та.

📌 310 таси тўлов-контракт асосида:
▶️ ўзбек гуруҳларда 190 та;
▶️ рус гуруҳларда 120 та.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 5 та йўналишда қабул давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

Бу йил Тошкент фармацевтика институти талабалари сафи қанчага кенгаяди?

2023/2024 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича Тошкент фармацевтика институтига 510 та квота ажратилди.

Шундан:
📌 135 таси давлат гранти:
📕 ўзбек гуруҳларда 105 та;
📗 рус гуруҳларда 30 та.

📌 375 таси тўлов-контракт асосида:
📕
ўзбек гуруҳларда 315 та;
📗 рус гуруҳларда 60 та.

Тошкент фармацевтика институтида:
💊 Фармация (турлари бўйича);
💊 Саноат фармацияси (турлари бўйича);
💊 Фармацевтик биотехнология;
💊 Дори воситаларини стандартлаштириш, сертификатлаш ва сифат менежменти
йўналишларида қабул давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ижтимоий имтиёзига эга бўлмаган беморлар қандай соғломлаштирилмоқда?

📌 Президентимиз ташаббуси билан ижтимоий имтиёзга эга бўлмаган 3,5 минг нафар беморда юқори технологик операциялар ўтказилиши белгиланган эди. Уларнинг 2000 нафардан ортиғи болалар бўлса, 1500 нафари катта ёшли фуқаролар.

🔬 Моддий имконияти чекланган, бепул даволаниш имтиёзига эга бўлмаган 1500 нафар бемор ўзи яшаб турган ҳудуддаги муассасаларда операция қилинмоқда.

Жумладан:

📌 620 нафарида чаноқ-сон ва тизза бўғимини эндопротезлаш,
📌 170 нафарида юрак-тож артерияларини стентлаш,
📌 90 нафарида лапароскопик,
📌 33 нафарида бош мия операциялари,
📌 41 нафарида буйрак тошларини майдалаш,
📌 370 нафарида бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари ҳудудларнинг ўзида ўтказилиши режалаштирилган.

Шу йил январь-май ойларида беморларнинг минг нафардан ортиғи шифохоналарга ётқизилиб, уларнинг 769 нафарида турли юқори технологик операциялар бажарилди.

Хусусан, беморларнинг:

📌 228 нафарида чаноқ-сон ва тизза бўғимини эндопротезлаш,
📌 87 нафарида юрак тож артерияларини стентлаш,
📌 72 нафарида лапароскопик,
📌 9 нафарида бош мия операциялари,
📌 35 нафарида буйрак тошларини майдалаш,
📌 338 нафарида бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари
ҳудудларнинг ўзида ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ёзнинг иссиқ кунларида қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади?

Гули Шайхова,
Тошкент тиббиёт академияси профессори:

🍏🍇— Ёзнинг иссиқ кунларида инсон иштаҳаси бироз пасаяди. Шу боис серсув ноз-неъматлар — мева-сабзавот ва улардан тайёрланган салатлар севиб истеъмол қилинади. Чунки бу озуқалар чанқоқни қондирибгина қолмай, танани зарур минерал ва витаминлар билан тўйинтиради.

❗️Бироқ ушбу маҳсулотлар кам калорияли бўлгани туфайли кундалик сарфланган энергия ўрнини босолмайди. Организм эса доим оқсил моддаларига эҳтиёж сезади.

🥙 Демак, гўшт ва унинг ўрнини босувчи дуккакли ҳамда бошқа озуқалар кунлик дастурхонимиздан жой олиши керак. Фақат уларни қайнатилган ҳолатда танаввул қилиш тавсия қилинади. Суюқ овқатлар иссиқ кунлар учун, айниқса мос.

🕰 Ўз навбатида, ёзда овқатланиш тартибини ҳам бироз ўзгартирган маъқул. Соат 7:00 нонушта учун мос вақт. Эрталаб сут маҳсулотлари, мева-сабзавот, қайнатилган гўшт ва таркибида оқсил, ёғ ва углеводлар бўлган бошқа маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

🍜 Тушлик учун енгил ҳазм бўлувчи шўрва, мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлар фойдали. Улар сабзавотлардан тайёрланган салат ва кўкатлар билан қўшиб танаввул қилинса, нур устига аъло нур.

🧃Мева шарбатлари тайёрлаш чоғида улар таркибига имкон қадар шакар қўшмасликни тавсия қиламиз.

🚫 Колбаса, консерва ва тузланган маҳсулотлар, шўр балиқ, дудланган гўштдан мутлақо тийилиш керак. Бундай егуликлар чанқоқни оширишидан ташқари, юрак-қон томир, ошқозон-ичак тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

🫕 Кечки овқат учун таомнома ҳам тез ва енгил ҳазм бўлувчи суюқ овқатлардан ташкил топиши лозим. Ўзида нисбатан кам углевод сақловчи қатиқ, олма, сабзавотлар ҳам дастурхонга тортиқ этилиши керак.

🍉 Пишиқчилик неъмати бўлган қовун ва тарвуз истеъмоли учун тушлик пайти энг мақбул давр. Улар ҳам қувват беради, ҳам чанқоқни босади.

📌 Соғлом инсонлар учун кунлик истеъмол қилинадиган сув меъёри 3 литргача. Юрак қон-томир, буйрак хасталиги бор инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

ССВ: Бу йил Тошкент давлат стоматология институти давлат буюртмаси асосида 595 нафар талаба қабул қилади

🏢Янги ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича Тошкент давлат стоматология институтига 595 та квота ажратилган бўлиб, уларнинг 160 таси давлат гранти, 435 таси тўлов-контракт асосидаги қабул ўринларидир.

📌 Институтда 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун:
🦷 Стоматология (йўналишлар бўйича);
🦷 Даволаш иши;
🦷 Халқ табобати;
🦷 Олий ҳамширалик иши
йўналишларида қабул давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

ССВ: 2023/2024 ўқув йилида Андижонда қарийб 1000 нафар бўлажак шифокор ўқий бошлайди

📌 Янги ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича Андижон давлат тиббиёт институтига 960 та квота ажратилди.

♻️ Жами 8 та йўналишга тақсимланган ушбу ўринларнинг 370 тасига давлат гранти, 590 тасига тўлов-контракт асосида талаба қабул қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

ССВ: Бу йил Бухоро давлат тиббиёт институти 1000 нафардан ортиқ талабани бағрига олади

📌 Янги ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтига 1025 та квота ажратилди.

Шундан:
📌 330 таси давлат гранти:
📕 ўзбек гуруҳларда 252 та;
📗 рус гуруҳларда 78 та.

📌 695 таси тўлов-контракт асосида:
📕
ўзбек гуруҳларда 540 та;
📗 рус гуруҳларда 155 та.

💡Пойтахтда жойлашган тиббиёт ОТМларидан фарқли равишда Бухоро давлат тиббиёт институтида "Халқ табобати" йўналишида рус гуруҳлар учун ҳам қабул ўринлари (2 та грант, 8 та тўлов-контракт) ажратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2023

Ўзбекистондаги "университет" мақомига эга ягона давлат тиббий ОТМ бу йил қанча талаба қабул қилади?

Самарқанд давлат тиббиёт университетида 2023/2024 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат қабул параметртлари асосида 900 нафар талаба ўқишни бошлайди.

♻️ Жами 9 та йўналиш
га тақсимланган ушбу ўринларнинг 440 тасига давлат гранти, 460 тасига тўлов-контракт асосида талаба қабул қилинади.

⚡️ Улардан фақат "Менежмент: соғлиқни сақлаш менежменти" йўналишида давлат гранти йўқ бўлиб, 15 та тўлов-контракт асосидаги қабул ўрни мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🤝 Ўзбек травматологлари Урумчидаги анъанавий хитой табобати госпитали билан ҳамкорликни йўлга қўйди

▶️ Пойтахтимизда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформациясига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

📋 Соғлиқни сақлаш соҳасида мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди

🔬 Онкология ва тиббий радиология марказида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

📌 Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт ривожига бағишланган халқаро тадбир ўтказилди

🚰 Нега иссиқ кунларда муздек сув ичиш мумкин эмас?

Россияда бўлиб ўтган халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

☀️ ЖССТ прогнози: Келгуси ойларда дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари кузатилади

2023/2024 ўқув йили учун тиббиёт йўналишида қанча квота ажратилди?

🔎 Энг интеллектуал соғлиқни сақлаш ташкилоти аниқланади

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

♻️ Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди. Унинг салбий таъсиридан қандай ҳимояланиш керак?

🩺 Ижтимоий имтиёзига эга бўлмаган беморлар қандай соғломлаштирилмоқда?

🥗 Ёзнинг иссиқ кунларида қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📢 ЭЪЛОН

✔️ Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

📹 Мазкур матбуот анжумани "O'zbekiston 24" телеканалида ўзбек тилида, "O'zbekiston" телеканалида ўзбек тилида сурдо таржима билан, "Dunyo bo'ylab" телеканалида рус ва инглиз тилларида ҳамда "UzReport" телеканаллари ва интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

📺 Матбуот анжуманини томоша қилиш:

https://uztv.tv/channels/uzbekistan-24

https://www.youtube.com/watch?v=08xAE0LgR24

https://fb.watch/lHm2x1nOep/

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 13 млн. 625 мингдан ортиқ, 87 %дан зиёд овоз олган — Марказий сайлов комиссияси.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram