Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
140K subscribers
6.82K photos
2.68K videos
47 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Касалланишлар сони ортишда давом этмоқда: кеча юртимизда яна 140 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 (+139) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌13 нафари Тошкент вилоятида,
📌56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237882 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мурод Ирисметов: Юртимизда йўлга қўйилган эндоскопик операциялар нархи Ҳиндистон клиникаларидан 10 баробар арзон

ЖССТ маълумотларига кўра, бугун дунё бўйича 1,7 миллиард киши таянч-ҳаракат тизими касалликларидан азият чекмоқда. Энг ёмони, бундай хасталиклар ногиронликни келтириб чиқарувчи омиллар орасида етакчи ўринни эгаллайди.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов мамлакатимизда шундай беморларни юқори технологик операциялар ёрдамида даволаш борасида жорий қилинаётган янги муолажа усуллари ҳақида сўзлаб берди.

— Марказимизда шу йил бошидан буён 3 минг 800 га яқин операция ўтказилди, — дейди мутахассис. — Шундан 1241 таси йирик бўғимларни эндопротезлаш, 673 таси эса артроскопия амалиётидир.

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш натижасида янги жарроҳлик муолажалари ҳам йўлга қўйилмоқда.

Масалан, яқин-яқингача юртимизда елка бўғимлари касалликларини фақат консерватив йўл билан даволаш имкониятига эга эдик. Юқори технологик муолажалар талаб этилган ҳолатларда эса беморлар хорижда, асосан Ҳиндистонда операция қилинган.

Энди эса бундай ноёб жарроҳлик амалиётлари ўзимизда ўтказиляпти. Марказимизда елка бўғимлари касалликлари ва жароҳатлари бўйича 25 ўринли артроскопия бўлими фаолиятини йўлга қўйдик. Бу ерда қисқа муддатда 255 та юқори технологик операция бажарилди.

Шунингдек, Ҳиндистон артроскопия жамияти президенти доктор Индерприт Сингх Оберой, қолаверса, Москва шаҳрида жойлашган Швейцария университети клиникаси ҳамда Новосибирск давлат тиббиёт университети шифокорлари иштирокида 17 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Ваҳоланки, Ҳиндистонда бундай эндоскопик операциялар учун 8-10 минг АҚШ доллари атрофида маблағ талаб этилади. Марказимизда эса кўпи билан 10 миллион сўм пул сарфлаб беморлар елка-бўғим хасталикларидан тез ва осон халос бўляпти.

Қолаверса, елка-бўғим касалликлари 50 ёшдан ошган аёллар ўртасида ҳам кўп учрайди. Қўлни юқорига кўтаролмай қолиш ёки бутунлай ҳаракатлантира олмаслик, кучли оғриқ билан кечадиган бундай касалликларни субакромиал декомпрессия операцияси ёрдамида муолажа қилиш усулини ўзлаштирдик.

Чуқур наркозсиз, каминвазив усулда, УТТ аппарати назорати билан бўйин ва елка чигалини маҳаллий блокада қилиш орқали, ўтказувчи оғриқсизлантириш остида бажариладиган бундай амалиёт натижасида касалланган елка бўғими чандиқлардан тозаланиб, декомпрессия қилинади, Беморлар эртаси куниёқ шикоятлари камайиб, узоқ йиллик дардидан қисқа вақт ичида бутунлай фориғ бўлмоқда.

Бундан ташқари, қўл-оёқ хирургияси бўлими капитал таъмирланиб, шу ернинг ўзида операция хонаси ташкил қилинди. Натижада ҳар куни куйиш, турли касалликлар, травмалар асоратида нерв, қон-томир, пайларнинг узилиши туфайли қўл-оёқ панжалари ишламай қолиши ҳамда туғма ва орттирилган қўл-оёқ нуқсонлари бор беморларнинг 7-8 нафарида микроскоп ёрдамида ўта нозик операциялар бажарилиб, улар дардидан халос қилиняпти.

Ҳозир хорижий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳаркатидамиз. Илғор даволаш усуллари ўзлаштирилмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистон тиббиётини тараққий этган мамлакатлар даражасига олиб чиқишга хизмат қилади, албатта.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хихмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мутахассис: “Зангиота шифохонаси шунчаки келиб, коронавирусга тест топшириб кетадиган муассаса эмас!”

Дунёда COVID-19 пандемияси бошланганига икки йилдан ошди. Айни пайтда инсоният бу касалликни енгиш ва уни жиловлаш учун барча чораларни ишга солмоқда. Бироқ вирус ортга чекинаётгани йўқ.

Аксинча, сўнгги кунларда дунёнинг қатор мамлакатларида ушбу инфекция билан боғлиқ вазият яна мураккаблашяпти. Айниқса, АҚШ, Германия, Бразилия, Италия, Тайвань ва Испания каби давлатларда касалланишлар сони кундан кунга ошиб бораётгани кўпчиликни ташвишга солаётир.

Статистик рақамларни таҳлил қилсак, юртимизда ҳам кейинги ҳафталарда COVID-19га чалиниш ҳолатлари бироз ортганини кўриш мумкин. Табиийки, мамлакатимиздаги эпидемик ўзгариш, энг аввало, Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналари фаолиятида акс этади.

Хўш, бугун бу ерда вазият қандай? Ушбу шифо масканларида қанча бемор даволанмоқда?

Маълум бўлишича, айни пайтда 4000 ўринга мўлжалланган Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган ва касалликка гумонланган 900 нафарга яқин бемор даволанмоқда. 93 нафар бемор эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини оляпти.

— Охирги ҳафтани инобатга олсак, юртимизда касалланишлар сони бироз ортганини кўриш мумкин, — дейди Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов. — Айни пайтда муассасамизга кунига ўртача 70-80 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 25-30 нафари госпитализация қилиняпти.

Бироқ шуни айтиш керакки, касалланишлар сони ошган бўлса-да, бугун шифохонага ётқизилаётган аксарият беморларда ўпка зарарланиши, сатурациянинг пасайиши каби жиддий асоратлар кузатилаётгани йўқ.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Зангиота касалхонасида коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ортгани айтилмоқда...

— Ўтган йилнинг шу даври билан таққосласак, беморлар сони жуда паст, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова. — Айни пайтда муассасамизга мурожаат қилаётган ва госпитализацияга кўрсатма бўлган беморларнинг барчаси шифохонага ётқизилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Марказимиз етарли даражада тиббий анжом ва дори воситалари билан таъминланган.

Шу ўринда беморлардан илтимос қилиб сўрардимки, агар ўзингизда касаллик аломатларини сезсангиз, Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига эмас, аввало, яшаш ҳудудингиздаги оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пунктига ҳамда Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлимларига мурожат қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Сабаби шифохонамиз коронавирусга тест топширадиган ёки тана ҳароратини ўлчайдиган муассаса эмас. Балки COVID-19га чалинган ва хасталик оғир ҳамда ўта оғир кечаётган беморлар даволаниши учун мўлжалланган шифо масканидир.

Шундай экан, юртдошларимиздан ўзи ва яқинлари саломатлигига янада эътиборли бўлиб, касалликка қарши ўз вақтида тўлиқ дозаларда эмланишларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хихмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги бир суткада яна 133 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 26 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240478 (+133) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌13 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌47 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237903 (+21) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Улар жамиятдан ҳамиша бир қадам олдинда юришлари шарт! Сўз — асосий иш қуроли. Тезкорлик ва холислик — фаолият учун муҳим мезон. Адолат ўз олдига қўйган олий мақсади.

Давлат ва жамият ўртасидаги мустаҳкам кўприк, янгилик ҳамда эзгулик жарчилари, тарғиботчилари ҳам — шулар!

Ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб бориб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига бугунги касб байрами муборак бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Президент бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини мукофотлади

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнларида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ журналистлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Жазирамадан қандай ҳимояланиш керак?

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида 25-29 июнь кунлари ҳаво ҳарорати шимолда 36-39, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача кўтарилишини прогноз қилди.

Хўш, бундай жазирама ҳавода саломатлигимизни асраш учун нималарга эътибор қаратишимиз зарур? Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Офтоб тиғи остида қолиш қатор хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин, — дейди шифокор. — Хусусан, инсон терисининг куйиши ёки бош мия фаолияти бузилиши кузатилади. Оқибатда томирлар кенгайиб, танада қон айланиш жараёни секинлашади.

Иссиқ уриши бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўлади. Намлик даражаси юқори атмосферада эса ушбу аломатлар янада кучайиши мумкин.

Масалан, юрак уриши ва нафас олиш тезлашиши, кўз қорачиғи кенгайиши, қусиш, кучли бош оғриғи, қулоқ битиши, чайқалиб юриш кузатилади. Вақти-вақти билан ҳушдан кетиш, бурундан қон келиши, тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиши ҳам шундай симптомлар сирасидан.

❗️Оғир ҳолатларда эса юзлар қизариб, кейин оқ ва кўкимтир тусга киради, мушаклар тортишади. Беморда алаҳсираш бошланади. Тана ҳарорати 41-42 даражагача юқорилаб, чуқур беҳушлик ҳолати ривожланади.

Семизлик, гипертония, юрак туғма нуқсонлари, эндокрин касалликларидан азият чекувчилар учун жазирама офтоби, айниқса хавфли. Қолаверса, янги туғилган чақалоқлар, кекса ёшли инсонлар, кашандалар, стресс ҳолатидаги кишиларда қуёш уриши аломатлари кучайиб кетиши мумкин.

📌 Бундай об-ҳаво шароитида вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган сочиқ ёки дастрўмол билан артиб туриш, очиқ жойда ишлаганда ора-орада салқин жойда дам олиш жазирама тафтидан асрайди.

📌 Жазирамада ёғли, аччиқ ва дудланган маҳсулотлар истеъмол қилишдан тийилиш зарур. Кўпроқ суюқлик ичиш қон айланиш тизими фаолиятини меъёрлаштириб туради.

📌 Енгил, ҳаво ўтказадиган пахта ва каноп толасидан тўқилган, танадаги тернинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилмайдиган кийимлар кийиш керак. Бундан ташқари, офтобдан сақланишда турли табиий ва синтетик крем ҳамда махсус косметик воситалар қўл келади.

Офтоб уришига хос илк белгилар пайдо бўлган заҳоти жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозим. Зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни ҳам унутмаслик керак.

Аввало, қуёш нури урган кишини соя-салқин жойга олиб ўтиб, горизонтал ҳолда ётқизиш, оёқларини сал кўтариб, уни елпиш зарур.

Беморга салқин ичимлик, минерал сув ёки қатиқ ичириш тавсия этилади. Юзини совуқ сув билан ювиш, бирор матони ҳўллаб, кўкрак қафасига босиш ва ҳатто бутун танасини ўраш ёки совуқ сувда чўмилтириш ҳам яхши самара беради.

❗️Офтоб урган одамга бир неча кун дам олиш тавсия этилади. Бу асаб, қон айланиш тизими ва бошқа бир қатор бузилган биокимёвий реакциялар тикланиши учун жуда зарур!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
«Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори имзоланди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 100 дан камайди

🔺2022 йил 27 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240569 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 10 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237941 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ёзнинг иссиқ кунларида қандай таомланиш лозим?

Шу кунларда юртимиз бўйлаб юқори ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Табиийки, бундай жазирама иқлимда организм лоҳас бўлиб, кўпчиликнинг иштаҳаси пасаяди. Бироқ иссиқ об-ҳаво бир неча кун ёки ҳафталар давом этишини инобатга олсак, таомланмаслик саломатликка зарар етказиши ҳеч гап эмас.

Хўш, шундай экан, саратон кунларида қандай овқатланиш керак? Кунлик таомномада қандай егуликлар бўлиши мақсадга мувофиқ?

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Жазирама ҳавода кўпинча инсон организмида сув-туз алмашинувининг бузилиши, терлашнинг кучайиши, бунинг натижасида муҳим витаминлар ва минералларнинг йўқотилиши кузатилади, — дейди шифокор.

— Албатта бундай шароитда тўғри овқатланиш нафақат танани иссиқдан совутишга, балки уни сув ва фойдали микроэлементлар билан тўйинтиришга ҳам катта ёрдам беради. Яъни, сувсизланиш, офтоб уриши ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олади.

Шу боис ёз кунлари кўпроқ таомномага ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни киритиш лозим. Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтиради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доимий оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Бироқ, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин экани сабабли қайнатилган ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли таомларни ейиш тавсия қилинади. Хусусан, иссиқ кунларда мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўлувчи таомларни ейиш керак.

Шунингдек, ёз фаслида овқатланиш вақтини бироз ўзгартириш тавсия қилинади. Демак, эрталабки нонушта соат 7:00 да қилиниши, унда оқсил, ёғ ва углеводга бой ва юқори калорияли маҳсулотлар (творог, қаймоқ, сутли чой, мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар) бўлиши ва бу жами кунлик рационнинг 35 фоизини ташкил этиши лозим. Тушликда енгил ҳазм бўлувчи биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса, нур устига аъло нур.

Дастурхонимизда, албатта, сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим.

Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди. Чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Қолаверса, ёғли гўшт, аччиқ егуликларни таомномадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ. Чунки улар танада иссиқлик ишлаб чиқаришни янада кучайтириб, ҳазми қийин. Бу эса организмнинг иссиқлик билан курашиш ва метаболик жараёнларни тартибга солиш ўрнига, ҳазм учун энергия сарфлашига олиб келади.

Кечки таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим.

Қовун ва тарвуз эса тушлик вақтида ейилса яхши бўлади. Чунки улар углеводларга бой ва организмга қувват беради. Айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 58,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺27 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 181 055 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 007 нафарни,
2-босқич эмланганлар 13 966 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 155 082 нафарни
ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 58 391 788 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 594 357 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 902 817 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 20 894 614 нафарни
ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (38 051 доза),
🔹Самарқанд шаҳри (18 473 доза),
🔹Хоразм вилояти (16 878 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана, кетма-кет уч йилдирки, юртимизда айнан ёз чилласида коронавирус инфекцияси авж олмоқда.

Касалликнинг аҳоли орасида кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилди.

Бир кунда 24 соат давомида фаолият олиб борувчи ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

Шу билан бирга, мазкур поликлиникаларда фуқаролардан ПЗР-тест олиниб, уларга “COVID-box”лар берилиши йўлга қўйилган. Оғир беморлар эса коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналарга госпитализация қилинади.

Юқоридаги видеолавҳада ушбу поликлиникалар фаолияти ва Зангиота юқумли касалликлар шифохоналаридаги бугунги ҳолат ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Айни пайтда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари “тонировка” масаласига ҳам тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
Жиззахда туғилган туғма нуқсонли чақалоқ бўйича муносабат

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсонли чақалоқ дунёга келгани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, бу чақалоқ вилоятнинг Дўстлик туманида дунёга келган бўлиб, 2022 йил 4 июнь куни соат 04:00 ларда 1994 йилда туғилган фуқаро Х. Т. туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимига мурожаат қилган. Унга “Ҳомиладорлик 2. Туғуруқ 2. 35 ҳафта 4 кун. Ҳомиланинг чаноғи билан келиши” ташхиси қўйилган.

Шу куни соат 06:10 да “Кўп нуқсонли чақалоқ. Туғма ихтиоз оғир даражаси” ташхиси билан оғирлиги 2800 грамм, бўйи 47 сантиметр бўлган, муддатига етган ўғил жинсли ногирон чақалоқ дунёга келган. Кўрсатилган реанимацион тиббий муолажаларга қарамасдан ҳаётга зид қўшма асоратлар билан туғилган гўдак шу куни 08:20 да вафот этган.

Маълум бўлишича, мазкур туғилган кўп нуқсонли чақалоқнинг ота-онаси ака-сингилнинг фарзандлари бўлган. Ушбу оила иккала томоннинг ҳам иккинчи турмуши ҳисобланади. Уларнинг аввалги турмушларидан бир нафардан соғлом фарзандлари бор. Аёлнинг мазкур ҳомиладорлик даври нормал кечган.

Маълумки, тиббиётда аксарият ҳолларда яқин қариндошлар никоҳи туфайли болалар турли ирсий нуқсонлар билан дунёга келиши исботланган. Хусусан, бундай оилалар туфайли туғилажак болада туғма ақлий заифлик, хромосом касалликлар, даун синдроми, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби хавфли хасталиклар келиб чиқиши мумкин.

Шу боис, оила қуришга шайланаётган ёшларга, энг аввало, тиббий кўрикдан ўтиб, сўнгра янги ҳаётга қадам қўйишларини, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланишларини сўраймиз.

Соғлиқни соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Яна ўша таниш овозлар...” — Нурмат Атабеков СOVID-19 бўйича тарқалаётган эски аудио-хабарларга изоҳ берди

Юртимизда коронавирусдан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткичларда нисбатан кўтарилишлар кузатилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ана шу ўсишлар фонида ижтимоий тармоқларда қатъий карантин чоралари яна кучайтирилиши, вируснинг янги штаммлари тарқалаётгани, шифохоналарда “оёқ босишга жой йўқ”лиги ҳақидаги аудиоёзувлар сиздирилмоқда.

Ушбу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Бу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Атабеков атрофлича жавоб берди:

— Бу аудиоёзувларларни тинглаб кўрсангиз, улар сизга таниш туюлади. Чунки ушбу хабарлар касаллик авж олган ўтган йилги пандемия даврида ҳам ўртага чиққан эди. Буни улардаги лексика ва умумий манзарадан ҳам сезиш қийин эмас.

Дейлик, бу хабарлардан бирида вируснинг янги штамми тарқалиб кетгани ҳақида сўз боради.

Ҳолбуки, айни пайтда юртимизда коронавируснинг асосан “омикрон” штамми аниқланмоқда. Бу беморларнинг 98 фоизида касаллик енгил даражада кечяпти. Мазкур штаммнинг юртимизда тарқала бошлаганига эса ярим йилга яқинлашяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий манбаларида коронавируснинг тарқалиши бўйича сўнгги янгиликлар бериб борилмоқда. Асл вазиятга қарайдиган бўлсак, бир кунда мамлакатимизда ўртача 100-120 та касалланиш қайд этилмоқда. Албатта, 35 миллион аҳоли орасида бу — жуда кичик кўрсаткич.

💉Шундай бўлса-да, COVID-19 га чалинмасликнинг асосий ва энг самарали йўли вакцинация бўлиб турибди. 2 ёки 3 босқичли эмлашни қабул қилган фуқаролар 6 ойдан сўнг бустер дозани олишлари, шундан 6 ой ўтиб, яна қайта эмланишлари мумкин.

❗️Юқоридаги асоссиз хабарларни тарқатаётган кимсалар аҳоли орасида хавотир уйғотишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди.

Шу боис фуқаролардан ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни соғлом ақл билан баҳолашларини, уларни тарқатаётганда асослилигини текшириб кўришларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна 100 га яқинлашди

🔺2022 йил 28 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240667 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 14 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237995 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Пойтахтимиздаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар бўйича маълумот

Cўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар нисбатан кўпаяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айниқса, Тошкент шаҳрида касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан бироз юқори экани кузатилмоқда.

Шу боис касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида даво чораларини кўриш мақсадида ПЗР тест синамаларини топшириш учун пойтахтимиз аҳолиси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қуйида ушбу хизматнинг Тошкент шаҳридаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари келтирилган:

📌 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
📍 Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

📌 Учтепа тумани бўлими лабораторияси
📍 Учтепа тумани, Чилонзор 21.

📌 Сергели тумани бўлими лабораторияси
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

📌 Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
📍 Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

📌 Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

📌 Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
📍 Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

📌 Бектемир тумани бўлими лабораторияси
📍 Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

📌 Миробод тумани бўлими лабораторияси
📍 Саракўл кўчаси, 76-уй.

📌 Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
📍 Хадра массиви, 17 А-уй.

📌 Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

📌 Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
📍 Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

📌 Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари соат 8:00 дан 18:00га қадар бепул ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тошкент шаҳридаги махсус COVID поликлиникалари туну кун фаолият олиб бормоқда

Коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилди.

Бир кунда 24 соат давомида фаолият олиб борувчи ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

❗️Ушбу муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Соғломлаштириш акцияси: Навоийда оғир касалликлардан азият чекаётган эҳтиёжманд беморлар давлат ҳисобидан операция қилинмоқда

Навоий — ҳудуди жиҳатидан мамлакатимизнинг энг йирик вилояти. Бироқ бу ерда яшовчи аҳоли сони нисбатан кам. Шу боис истиқомат манзиллари анча тарқоқ жойлашган.

Бу эса одамларни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олишда қатор қийинчиликларни туғдириши табиий. Демак, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш — Навоий вилояти шароитида ўта муҳим эҳтиёж.

Давлатимиз эса бугун малакали тиббий ёрдам нафақат олис ва чекка қишлоқлар, балки ҳар бир хонадонга кириб бориши учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уч ойдирки, ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари айни шу эзгу мақсад рўёбига хизмат қиляпти.

Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан сўнг вазирлик марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари шифокорлари — 150 нафардан ортиқ етакчи мутахассислардан иборат тиббиёт карвони Навоийда...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram