Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#вазир_ва_ёшлар
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров иштирокидаги "Вазир ва ёшлар" учрашуви якунланди.
Ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Вакилларимиз 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари беллашувларида ғолиблик шохсупасига чиқишди
Жорий йилнинг 16-23 июнь кунлари Франциянинг Сан Тропе шаҳрида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ўртасида 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари (Medigames 2024) бўлиб ўтди. Унда спортнинг футбол тури бўйича юртимизнинг UMFF (Uzbekistan Medical Football Family) жамоаси ҳам иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, таркиби шифокор ва фармацевтлардан иборат бўлган терма жамоамиз мазкур нуфузли мусоқабада 2017 йилдан бери қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.
Дунёнинг кучли 12 та жамоаси, жумладан Франция, Германия, Италия, Бельгия, Полша, Норвегия, Мексика, Украина, Козоғистон, Монако, Испания футбол жамоалари иштирок этган бу галги турнирда вакилларимиз мусоқабанинг Best Fair Play team (энг яхши ҳалол ўйин жамоаси) кубогини қўлга киритди.
Бундан ташқари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Рахимжон Бакиров учрашувлар давомида рақиблар дарвозасига энг кўп гол урган спортчи сифатида мусобақа тўпурари медали билан тақдирланди.
Шунингдек, марказнинг яна бир мутахассиси Уасиятдин Улпетов Енгил атлетика спорт турида баландликка сакраш бўйича 1-ўринни, 200 метрга югуриш бўйича 2-ўринни эгаллаб 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинларининг олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️Ўзбекистон — Мўғулистон: юртимизда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
📃 Ушбу ташриф доирасида Мўғулистоннинг “Tavan Вogd Holdings LLC.” компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга компания бош директори Баатарсайхан Цагаач ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов имзо чекди.
🏥 Меморандумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Япониянинг “Fujifilm Group” компаниясининг сунъий интеллектга асосланган “NURA” тиббий профилактика скрининг марказини очиш ва бу орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдир.
📌 Ҳужжатга асосан “Tavan Вogd Holdings LLC.” компанияси Ўзбекистонда дастлабки босқичда 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ўз сармояси ҳисобига “NURA” тиббий профилактика скрининг марказини ташкил этади ва ишга туширади. Бунда 160 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.
📃 Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, ўз навбатида, “NURA” тиббий профилактика скрининг марказига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда юртимизда тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритиш учун олиб кириладиган тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш учун лицензия олишда кўмаклашади.
✅ Маълумот учун: “Fujifilm Corporation” корпорацияси Япониядаги бош компания бўлиб, ўз фаолиятини Мўғулистонда “NURA” бренди остида сунъий интеллектга ҳамда саратон ва турмуш тарзи билан боғлиқ касалликларнинг профилактик тиббий скринингига ихтисослашган тиббий скрининг марказлари орқали олиб боради.

❗️ССВ: ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг мамлакатимизга ташрифи ўз якунига етди
📌 Пойтахтимиз "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилди.
🌏 Унда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, мамлакатимиз ҳамда 13 та хорижий давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этди.
🏥 Тадбирдан сўнг Х.Клюге Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига ташриф буюриб, мазкур муассаса мисолида миллий тиббиётимизнинг бирламчи бўғинида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар билан танишди.
👉Батафсил👈

Telegraph
ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг мамлакатимизга ташрифи ўз якунига етди
Туберкулёзнинг олдини олиш ва уни тўлиқ даволаш мумкинлигига қарамасдан, бу хасталик ер юзида ҳар йили 1,6 миллион нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш такшилотининг маълумотларига кўра, дунёда учрайдиган кўп турдаги дориларга…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент силга қарши курашиш масалаларига бағишланган нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилди
📌 Пойтахтимизда "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
🌏 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти ижрочи директори Лучика Дициу, мамлакатимиз ҳамда 13 та хорижий давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этган тадбирда сил касаллигига қарши курашиш самарадорилигини ошириш бўйича истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📌 Пойтахтимизда "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
🌏 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти ижрочи директори Лучика Дициу, мамлакатимиз ҳамда 13 та хорижий давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этган тадбирда сил касаллигига қарши курашиш самарадорилигини ошириш бўйича истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни
📌 Гиёҳвандлик — инсоният қаршисида турган энг катта муаммолардан бири. У нафақат саломатликка, балки иқтисодиёт ва ижтимоий муносабатларга ҳам жиддий зарар етказади. У бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган глобал офат бўлиб, ҳар қандай жамият учун хавфлидир.
📊 Афсуски, бугун дунёда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар сони ортиб бормоқда.
🔎 Бунга эса Ер юзи аҳолисининг кўпайишидан ташқари, жаҳон бўйлаб синтетик гиёҳванд моддалар истеъмоли йилдан йилга оммалашиб бораётгани ҳам сабаб бўляпти.
✅ Ана шундай омиллар юртимизда психиатрия ва наркология хизматини такомиллаштириш учун муҳим асос бўлди.
— Cўнгги йилларда мамлакатимизда наркологик касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш, уларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди, — дейди Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров.
📆 — Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 майда қабул қилинган “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур соҳани янада ривожлантириш ва аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
Ушбу қарорга кўра:
📌 наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилмоқда;
📌 наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилди.
♻️ Ўз навбатида, қарорга мувофиқ, аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида психоактив моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган профилактика тизими ишлаб чиқилиши бу соҳадаги дадил қадам бўлди.
📋 Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 19 июнда қабул қилинган “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга доир бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
🏥 Жумладан, ушбу ҳужжатга кўра, ўтган йили юртимизда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.
🩺 Мазкур муассаса мамлакатимизда ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиб, бу йўналишларда юқори технологик моддий база ва илмий мактабни шакллантиради.
🔬 Қолаверса, ҳудудлардаги руҳий ва наркология касалликлари шифохоналари ҳамда диспансерлари марказнинг ҳудудий ташкилий-методик бўлинмалари этиб белгиланди.
‼️ Хулоса ўрнида айтиш лозимки, гиёҳвандлик муаммосига қарши курашиш, унинг салбий оқибатларини камайтириш учун нафақат давлатлар, халқаро ташкилотлар, балки бутун жамият биргаликда ҳаракат қилиши ва бу ишга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши лозим.

❗️В Ташкенте прошла престижная международная конференция по вопросам борьбы с туберкулезом
📌 В столице состоялась международная конференция «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулезу: Региональный диалог в Европе и Центральной Азии».
🌏 На мероприятии, в котором приняли участие директор Европейского регионального бюро ВОЗ Ханс Клюге, глава представительства ВОЗ в нашей стране Ашина Халакдина, исполнительный директор "STOP TB Partnership" Лючика Дицика, а также ответственные лица сферы здравоохранения нашей страны и 13 зарубежных государств, представители Агентства США по международному развитию (USAID), Глобального фонда для борьбы со СПИДом, туберкулезом и малярией, Всемирного банка и Азиатского банка развития, были подробно обсуждены достигнутые результаты и планы на перспективу по повышению эффективности борьбы с туберкулезом.
📹 О подробностях данного мероприятия рассказывается в данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

❗️Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар ҳажми ортади
✅ Юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этмоқда. Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамда Қирғизистон Республикаси томонидан ташкил қилинган.
🖇 Ундан кўзланган мақсад — Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда минтақа мамлакатларининг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишини жадаллаштиришдан иборат.
📃 Юқори даражадаги панел муҳокамаларида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов, қишлоқ жойларда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга бағишланган давра суҳбатида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими Равшан Ҳасанов сўзга чиқди.
🌐 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге иштирокидаги тадбирдан бир қанча амалий натижалар кутилмоқда.
📌 Жумладан:
✔️бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифати ва қулайлигини оширишга хорижий инвестициялар ҳажми оширилади;
✔️сил касаллигисиз ва ОИВ, сифилис ва вирусли гепатитнинг вертикал узатилишисиз келажак яратиш учун инвестицияларни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилади;
✔️соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларни аниқлаш, уларга жавоб бериш ва уларни юмшатиш йўналишига инвестициялар сони кўпайтирилади;
✔️юқумли бўлмаган касалликлар юқимини камайтириш мақсадида инвестициялар ҳажми оширилади;
✔️соғлом ва экологик тоза муҳит яратишга янги инвестициялар жалб қилиш бўйича келишувларга эришилади.
🔷 Форум доирасида юртимиз соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов бошчилигидаги делегация Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ташкиллаштириши кўзда тутилган.
🧑🏻⚕️ Қозоғистон билан Ўзбекистон учун долзарб бўлган ўзак ҳужайра трансплантациялари каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари бўйича мунтазам тажриба алмашишни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.
💊 Қирғизистон билан Ош ва Баткен вилоятларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулот ва препаратларининг экспорти масаласи муҳокама қилинади.
🩺 Тожикистон билан тожикистонлик тиббиёт мутахассисларини Ўзбекистонда малакасини ошириш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш масалалари кўриб чиқилади.
🗓 Форум эртага, 27 июнь куни ҳам ўз ишини давом эттиради.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик
—
Поздравление работникам печати и средств массовой информации
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—
Поздравление работникам печати и средств массовой информации
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бугун — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Журналистлар ҳамиша бир қадам олдинда юришлари шарт! Тезкорлик, холислик ва адолат тамойиллари ОАВни чинакам эркин фикр минбарига айлантиради.
Янги Ўзбекистонда бу борада катта янгиланишлар бошланган. Соҳа вакиллари халқимиз манфаатларининг фаол ҳимоячиси мақомини мустаҳкамламоқда.
Миллий тиббиётимиз ривожида ҳам уларнинг ҳиссаси беқиёс. Тизимдаги ютуқ ва ислоҳотлар тарғиботчилари — шулар! Соҳадаги хато ва камчиликларни рўй-рост ёритиб, уларнинг бартараф этилишига кўмак бераётганлар ҳам жонкуяр ва фидойи журналистларимиздир.
Давлат ва жамият ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига бугунги касб байрами муборак бўлсин!

❗️ССВ: Вазир ёшлар билан мулоқот қилди
✅ Куни кеча Ёшлар ижод саройида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров иштирокида “Вазир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
❓Хўш, ушбу мулоқотда иштирокчилар томонидан қандай саволлар ўртага ташланди?
❓Вазир ёшларга нима учун миннатдорлик билдирди?
❓Тадбир якунида кимлар рағбатлантирилди?
🔽 Мазкур учрашув тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
👉 БАТАФСИЛ 👈

ССВ: Вазир ёшлар билан мулоқот қилди
Сўнгги йилларда юртимизда нишонланадиган байрамлар сони яна биттага кўпайди. Бу — 30 июнь – Ёшлар куни. Ушбу сана арафасида ўтаётган “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар ҳам унинг аҳамиятини оширмоқда. Куни кеча Ёшлар ижод саройида Соғлиқни сақлаш вазири…
❗️ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори
🍔 Дунёда тезпишар таомларга талаб ҳамон юқори. Айниқса, ёшлар орасида! Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр егуликлар, қовурилган картошка фриси, чипс ҳамда турли қандолатларнинг бозори чаққон.
🍟 Аммо ушбу маҳсулотлар таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди. Бу эса мутахассисларни жиддий хавотирга соляпти.
📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисобот айни шу муаммога қарши глобал тавсияларни ўз ичига олган.
▶️ Хусусан, ЖССТ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи тадбиркорларни трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда. Бу борада ҳукуматларга ҳам тегишли талаблар бор.
🫀Ташкилот масъул ходими Франческо Бранканинг қайд этишича, трансёғлар юрак хуружи ва ўлим хавфини ошираётгани сир эмас. Йилига 278 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши айни шу зарарли “масаллиқ” билан боғлиқ бўлиши мумкин.
📊 Аслида, ҳозир 53 мамлакат саноат усулида ишлаб чиқарилган трансёғларга қарши кураш бўйича илғор усулларни қўлламоқда. Бу қарийб 3,7 миллиард одамнинг саломатлигини ҳимоя қилиш имконини беради.
📌 2023 йилда шундай чекловлар еттита давлат — Миср, Мексика, Нигерия, Шимолий Македония, Филиппин, Молдова ва Украинада кучга кирди.
🔎 2024 йил январь ойида ЖССТ бешта давлат – Дания, Литва, Польша, Саудия Арабистони ва Таиландга саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлардан воз кечиш бўйича мувофиқлик сертификатларини тақдим этди.
‼️ Экспертлар хулосасига кўра, агар бундай илғор амалиётлар яна саккизта мамлакатда жорий этилганида, бу хавфли маҳсулот билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш мумкин эди.

ЖУРНАЛИСТ КИМ?
Соғлиқни сақлаш вазирининг бу ҳақдаги фикри қандай?
🗓 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муноасабати билан uzdiplomat.uz. сайти Ўзбекистондаги бир қатор вазирлик, ҳокимлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг журналистлар ҳақидаги фикрларини ўрганди.
▶️ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек ХУДАЯРОВ бу ҳақда қуйидагича мулоҳаза билдирди:
— Қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, раҳбар учун журналист чинакам кўмакчи, холис маслаҳатгўй. Фаолиятингиздаги ютуқларни эътироф этиб, хато ва камчиликларни кўрсатиб берувчилар ҳам шулар.
Мақсадимиз халққа хизмат қилиш, халққа яқин бўлиш экан, биз оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик ўрнатишимиз шарт. Фақат бу ҳамкорлик ахборот берувчи томонидан ҳам, уни ёритувчи томонидан ҳам холислик, адолат тамойилларига асослансагина, истиқболли бўлади.
Мен жамиятдаги асосий муаммоларни кўрсатиб, уларнинг ечимини қидирадиган ва халқ дардини кўрсатиб берадиган журналистларни ҳурмат қиламан.
Хусусан, тиббиёт соҳасидаги ҳаққоний камчиликларни ёритган соҳа вакиллари — биз учун яқин дўст. Камчиликларни барибир тўғрилашимиз керак. Чунки касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, газак олиб кетади. Менда принцип — шу.
Албатта, камчиликни билганимиз яхши. Акс ҳолда, уни ҳал қилолмаймиз. Беморларга жони ачиб, мана шуларни кўрсатиб, тўғрилашга ундайдиган журналистлар бизларга фақат дўст, кўмакчи ҳисобланади.
Ўз ишининг устаси бўлган, касбига ҳалол ёндашувчи, маслаги ва масъулияти ҳамда виждонини шахсий манфаатларидан устун қўядиган ОАВ ходимларига ҳамиша ҳурматим баланд.

YouTube
JURNALIST XAYP"CHI". AMALDORLARNING JURNALISTLAR HAQIDAGI FIKRI
Uzdiplomat.uzni ijtimoiy sohalardagi sahifalariga obuna bo'ling:Telegram: https://t.iss.one/uzdiplomat Facebook:/uzdiplomat Instagram: / uzdiplomat.uz
#uzbekistan #qudratxòja #jurnalist #journalism #amaldorlar

Ziroat Mirziyoyeva Samarqand viloyati ko‘p tarmoqli bolalar tibbiyot markazida ochilgan "Mehrli maktab" gospital maktabi filiali o‘quvchilarini borib ko‘rdi.
Yangi gospital maktab Toshkent, Nukus, Andijon va Farg‘onadan keyin respublikada beshinchi bo‘lib, unda uzoq vaqt davolanayotgan bolalar bilan ishlash uchun zarur tayyorgarlikdan o‘tgan pedagoglar, psixologlar va tarbiyachilar ish boshladilar.
"Zamin" fondi Vasiylik kengashi raisi "Mehrli maktab"da yaratilgan qulay ta’lim muhitini qayd etib, bolalar bilan dildan suhbatlashdi va o‘quvchilar bilan rivojlantiruvchi moslashuv mashg‘ulotlarida qatnashib, pedagoglarga samimiy minnatdorlik bildirdi.
—
Зироат Мирзиёева навестила учеников филиала госпитальной школы Mehrli maktab, открывшейся в Самаркандском областном многопрофильном детском медицинском центре.
Новая госпитальная школа стала пятой в республике после Ташкента, Нукуса, Андижана и Ферганы, в которой уже приступили к работе педагоги, психологи и воспитатели, прошедшие обучение, необходимое при работе с детьми, находящихся на длительном лечении.
Председатель Попечительского совета Фонда Zamin отметила благоприятную образовательную среду Mehrli maktab, тепло пообщалась с ребятами и искренне поблагодарила педагогов, участвуя в развивающих адаптационных занятиях с учениками.