❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1,4 миллион нафардан ошди
🔺14 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 187 629 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 104 670 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 65 554 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 17 405 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 103 334 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 569 841 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 584 964 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 948 529 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 410 290 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (26 095 доза),
📌Фарғона вилояти (22 840 доза),
📌Андижон вилояти (22 328 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 1 364 165 доза,
📌 Фарғона вилоятида 1 363 420 доза,
📌Андижон вилоятида 1 288 294 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 209 520 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 045 548 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Как получить сертификат о вакцинации против коронавируса
С 1 октября в Узбекистане деятельность некоторых организаций будет приостанавливаться, если их сотрудники не привиты минимум двумя дозами одной из зарегистрированных в стране вакцин от коронавируса. С 10 августа в стране были ослаблены карантинные ограничения для пунктов общепита, чьи сотрудники имеют сертификаты о вакцинации. Ресторанам также рекомендовано впускать только посетителей, имеющих сертификат или QR-код. Во всех случаях это не распространяется на лиц, имеющих противопоказания к прививке.
В связи с введением новых требований среди населения возникли вопросы о том, как получить сертификат о вакцинации. «Газета.uz» обратилась к главному специалисту Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Хурсаной Жамаловой и сотруднику компании IT-Med (учреждена при Минздраве) Шохруху Курбанову для получения ответов.
👉https://www.gazeta.uz/ru/2021/08/14/certificates/

ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР НЕГА КЎП ҚАЙТ ҚИЛАДИ?
Тўрт ойликкача бўлган гўдакларнинг 65 фоиздан кўпроғи кунига ҳеч бўлмаганда бир марта эмган сутини қайт қилади. Чунки гўдакларнинг ошқозон-ичак йўли тузилиши ва ишлаши қайт қилишга мойил бўлади. Ёш оналар бу ҳолатдан ваҳимага тушиши, хавотирланиб боланинг саломатлигига салбий таъсир қиладиган ҳаракатлар қилишлари мумкин.
Уларга керакли маслаҳат ва тавсияларни бериш мақсадида ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Камола СОЛИҲОВАга мурожаат қилди:
— Бир неча ойлик гўдакларнинг қайт қилиб туришига сабаб нима? Бу унчалик хавотирли эмасми?
— Гўдак ошқозони горизонтал ҳолатда, қизилўнгач қисқа ва тўғри, ошқозонга киришни беркитиб турадиган сфинктер-мушак етарлича ривожланмагани туфайли истеъмол қилинган овқат осонлик билан ошқозондан қизилўнгачга, ундан эса оғиз бўшлиғига тушади.
Овқат ҳазм қилиш учун жавобгар баъзи ферментларнинг етишмаслиги, шунингдек, муддатидан олдин туғилган ва кам вазнли гўдакларда кўпроқ кузатиладиган нафас олиш, сўриш ва ютиш жараёнларининг етарлича ўзаро мувофиқлашмаганлиги ҳам қайт қилишга мойилликни оширади.
Бола ўса боргани сари овқат ҳазм қилиш тизими тўлиқ шаклланади. Шундан сўнг қайт қилиш ўз-ўзидан камаяди. Бунгача эса бола гарчи соғлом бўлса-да, овқатлантириш пайти, овқатлантириб бўлингач ёки ун¬дан бироз ўтиб эмган сутини кайт қилиб туриши мумкин.
Кичкинтой ривожланишдан ортда қолмаса, қайт қилиши онда-сонда, кўп миқдорда бўлмаса хавотирланишга асос йўқ. Негаки, бу физиологик ҳол ҳисобланиб, бола 6-8 ойлик бўлгунича ўтиб кетади.
— Гўдакнинг қайт қилиши қандайдир касалликларнинг белгиси бўлиши ҳам мумкинми?
— Қайт қилиш турли касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин. Гўдакда неврологик бузилишлар бўлганида қайт қилишлар сони одатдагидан кўпаяди. Тишлари чиқаётганида ҳам бола тез-тез қайт қилиб туради.
Болада қайт қилиш билан бирга тана ҳароратининг баландлиги ва суюқ ич кетиши рўй берса, бу ичак инфекциясининг белгиси эканлиги эҳтимолдан холи эмас. Қайт қилишлар баъзан ошқозон-ичак йўли ривожланишида нуқсонлар борлигидан дарак беради.
Шифокор кўригидан ўтгандан сўнг болага аниқ ташхис қўйилади. Агар қайт қилиш доимий тус олса, олдини олиш учун қилинган чора-тадбирлар ёрдам бермаса, бола кўп миқдорда қайт қилаётган бўлса, ўзини ёмон ҳис қилса, уни шифокор кўригига олиб бориш зарур.
Овқатлантириш қоидаларига амал қилинса ва ҳеч бир касаллик аниқланмасада кўп қайт қилиш сақланиб қолаверса, оила шифокори ва педиатр тавсияси билан антирефлюкс аралашмалар буюрилади.
Ишлаб чиқарилаётган махсус аралашмалар таркибида турли қуюқлаштирувчилар бўлиб, улар овқатни ошқозонда ушлаб қолади ва қайт қилинишининг олдини олади.
Аралашмалар қайт қилишлар тугагунича бола таомномасига қисман киритилади. Камдан кам ҳолатлардагина болага сут ва оддий аралашма урнига фақат антирефлюкс аралашма бериш учун эҳтиёж туғилади.
Аралашма бериш давомийлигини педиатр аниқлайди. Зарур деб топилган ҳолларда оила шифокорлари ошқозон-ичак йўлининг ишини меъёрлаштирувчи дори воситаларини ҳам буюриши мумкин.
Кўп ҳолларда болани тўғри овқатлантириш қоидаларига амал қилиш орқали қайт қилиш билан боғлиқ муаммони бартараф этса бўлади.

ПНЕВМОНИЯ ОРГАНИЗМДА ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАР БИЛАН НАМОЁН БЎЛАДИ?
ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева жавоб беради:
— Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши осон жараён эмас. Бу ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.
Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб, мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.
Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:
📌юқори нафас йўллари ва ўпка касалликлари;
📌юрак касалликлари;
📌қон касалликлари;
📌камҳаракат ҳаёт тарзи (бунда бироз жисмоний ҳаракатдан сўнг ҳам ҳансираш пайдо бўлиши мумкин);
📌ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида.
Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz

❗️Кеча юртимизда 877 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 15 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143918 (+877) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌34 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌65 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌42 нафари Наманган вилоятида,
📌90 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌87 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌76 нафари Фарғона вилоятида,
📌32 нафари Хоразм вилоятида,
📌93 нафари Тошкент вилоятида,
📌194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 54 нафар,
🔹Навоий вилоятида 25 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 151 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 81 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 80 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 36 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 127 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 136572 (+708) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 981 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 15 август куни 479 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 18395 нафарга етди. Кеча уларнинг 475 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10977 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 123 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 123 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳасининг бу галги сонида:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров;
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Камил Аҳроров иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:
❓ Коронавирус касаллигининг ёш болалар асаб тизимига салбий таъсири, хасталик сабабли келиб чиқадиган асоратлар нималардар иборат?
❓Қандли диабети бор бемор коронавирусга чалинган ҳолатда қондаги қанд миқдорини пасайтириш учун нима қилиш керак?
❓Неврологик назоратда турувчи болаларнинг коронавирусдан қайси шифохонада, қандай даволанишлари мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz

Маълумки, соғлиқни сақлаш тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш, бирламчи бўғинни касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, тиббиёт ходимларининг билимини ошириш ҳамда таълим ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорга кўра, бирламчи-тиббий санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдорини ўртача 3 бараварга ошириш ҳамда ушбу мақсадлар учун 165 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган эди. Айни кунларда ушбу маблағлар бирламчи тиббий муассасаларга босқичма-босқич етказиб берилмоқда.
“O‘zbekiston-24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган мазкур видеолавҳада шу ҳақида ҳикоя қилинади.

📌Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай ва қаерда олиш мумкин?
📌Вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабар келмаса, нима қилиш керак?
📌Қайси давлатлар Ўзбекистон томонидан берилган сертификатларни тан олган?
Шу каби саволларга ушбу мақолада батафсил жавоб берилган. 👉🏻Батафсил
(манба: Gazeta.uz)
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
📌Вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабар келмаса, нима қилиш керак?
📌Қайси давлатлар Ўзбекистон томонидан берилган сертификатларни тан олган?
Шу каби саволларга ушбу мақолада батафсил жавоб берилган. 👉🏻Батафсил
(манба: Gazeta.uz)
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
Telegraph
Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай олиш мумкин?
Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай ва қаерда олиш мумкин? Вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабар келмаса, нима қилиш керак? Қайси давлатлар Ўзбекистон томонидан берилган сертификатларни тан олган? Шу каби саволларга ушбу мақолада…
"COVID-19"НИНГ СИМПТОМСИЗ ВА ЕНГИЛ ШАКЛЛАРИДА УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАНИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?
ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Хамрабаевага юзланди:
— Таъкидлаш лозимки, юртимизнинг барча ҳудудларида фуқароларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, "COVID-19" аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволаниши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволларга аниқ ва ишончли жавоб бериш мақсадида доимий равишда фаолият юритувчи, малакали мутахассислар билан таъминланган 1003 қисқа рақамли Сall-марказ туну-кун узлуксиз ишламоқда, — дейди Феруза Хамрабаева. — Жумладан, Тошкент шаҳрида уй шароитида даволанаётган беморларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган 11 та махсус поликлиникалар ишлаб турибди.
Барча "COVID-19" аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволанишлари билан боғлиқ масалалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Сall-марказига ҳамда яшаш жойингиздаги оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти ёки қишлоқ оилавий поликлиникасига телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги "COVID-19" аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларга уй шароитида даволаниш даврида:
📌касалликни оила аъзолари ва бошқа фуқароларга юқтирмаслик учун уйдан чиқмасликларини,
📌аксирган, йўталганда бурун ва оғизни ёпишни,
📌қўлни доимо совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарсизлантиришни,
📌тиббий ниқоб тақиш ва уни белгиланган тартибда алмаштиришни,
📌хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатишни,
📌 овқатланганда алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланишни ҳамда санитария қоидаларига қатъий амал қилишни тавсия этади.

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда аҳолидан келган саволларга жавоб берди:
❓Жигар циррози, гепатит B ва D вируси мавжуд 2- гуруҳ ногирони коронавирусга қарши эмланиши мумкинми? Вакцина жигар тўқималарига салбий таъсир қилмайдими?
➖Жигар циррози ҳамда гепатит B ва D касалликлари вирус оқибатида келиб чиқадиган сурункали касаллик бўлиб, бугунги кунда бу касалликни назорат қилиш ва даволаш имкониятлари мавжуд. Касаллик қайси даража ва босқичдалигига кўра муолажа натижаси белгиланади.
Агар касаллик авж олган даври ёки кечув даражаси оғир бўлса, лаборатор ва клиник таҳлиллар касалликни қайтмас даражасига етганлигини кўрсатаётган бўлса, бу даврда эмлаш тавсия этилмайди.
〰️〰️〰️〰️
❓Онкологик касаллиги мавжуд бемор 1,5 ойдан бери 50 фоиз яллиғланиш билан даволанмоқда. Ҳозирда кимётерапия вақти келди, коронавирус касаллиги муолажаси билан кимётерапияни бир вақтда олиб бориш мумкинми?
➖Бу беморнинг бугунги аҳволига боғлиқ. Агар коронавирус касаллиги оқибатида онкологик ҳолат зўрайишни бошлаган бўлса ва кимётерапияга эҳтиёж юқори бўлса, шу касалхонада даволаётган шифокор, реаниматолог ва онкологлар беморни умумий ҳолатини ўрганиш натижасидаги хулосаси асосида кимётерапияни ўтказиш учун кўрсатма берилади.
Бунда албатта, беморнинг иммун ҳолати ва организмининг бардошлиги инобатга олинади, яъни беморнинг организмидаги аъзоларнинг фаолияти кимётерапия ва коронавирус давоси бирга олиб борилишини кўтара олиши мумкин бўлса рухсат этилиши мумкин.
Агарда, бемор ҳаётига хавф солиши мумкин ҳолат бўлса, аввал коронавирус касаллигининг давоси тугатилиб, бемор аҳволи яхшиланишига қараб кейин онкологик касаллигига қарши кимётерапиясини олиши мумкин бўлади.

❗️Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 207 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈207 миллион 273 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 364 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 36,680 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,225 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,364 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (6,471 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (6,531 миллиондан ортиқ).
💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 679 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 207 млн
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 16:00 часов по ташкентскому времени 16 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 207 млн 273 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 364 тысячи скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 36,680 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 20,364 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 20,165 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (6,471 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (6,531 млн).
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 4 млрд 679 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси таклифига биноан Олмалиқ кон-металлургия комбинати тасарруфидаги меҳмонхона коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш учун мослаштирилган шифохонага айлантирилди.
Мазкур шифохонага беморлар ва шифокорлар учун зарур бўлган замонавий тиббий жиҳозлар ва бир қанча дори-дармонлар Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан беғараз ҳомийлик ёрдами сифатида тақдим қилинган.
Тиббиёт маскани фаолияти ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалининг қуйидаги лавҳасида ҳикоя қилинади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
Мазкур шифохонага беморлар ва шифокорлар учун зарур бўлган замонавий тиббий жиҳозлар ва бир қанча дори-дармонлар Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан беғараз ҳомийлик ёрдами сифатида тақдим қилинган.
Тиббиёт маскани фаолияти ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалининг қуйидаги лавҳасида ҳикоя қилинади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
МАЛАКА ТОИФАСИ УЧУН ОЛИНАДИГАН ИМТИҲОНДАН ЎТОЛМАГАН ЎРТА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ҚАЧОН ҚАЙТА СИНОВДАН ЎТИШИ МУМКИН?
ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан вазирлик масъул ходими Гулнора ЮСУПАЛИЕВАга мурожаат қилди:
— Аттестациядан сўнг талабгорларга сертификатлар тақдим этишнинг ҳам алоҳида шартлари борми?
— Аттестация тугаган кундан бошлаб ўн кун ичида имтиҳонларни яхши топширган ҳамшираларга малака тоифаси берилганлиги тўғрисида сертификат расмийлаштирилади.
Сертификат берилганлиги учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида, “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
— Синовдан ўтолмаганлар ёки унда иштирок этолмаганлар қайта аттестация топшира оладими?
— Имтиҳонда тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизидан кам балл олган талабгорлар аттестация ўтказилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач, малака тоифаси олиш учун умумий асосларда қайта мурожаат қилишлари мумкин.
Аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилган, бироқ бир йил ичида унда иштирок этмаган талабгорлар малака тоифаси олиш учун умумий асосларда қайта мурожаат қилишлари мумкин.
Талабгор аттестациядан ўтмаган ёки унда иштирок этмаган ёхуд малака тоифасини олишдан бош тортган тақдирда, аттестация ўтказиш учун қилинган тўловлар қайтарилмайди.
Бир сўз билан айтганда, тиббиёт ходимларига тоифа бериш уларнинг доимий равишда ўзларини устида ишлашини таъминлайди. Бу эса аҳолининг саломатлигини сақлашда янада малакали мутахассислар хизмат қилади демакдир.

Янги Ўзбекистон №165.pdf
5.3 MB
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#Интервью
Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" газетасига интервью берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#Интервью
Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" газетасига интервью берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Кеча юртимизда 846 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 16 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 144764 (+846) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌35 нафари Андижон вилоятида,
📌26 нафари Бухоро вилоятида,
📌61 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌38 нафари Наманган вилоятида,
📌86 нафари Самарқанд вилоятида,
📌29 нафари Сирдарё вилоятида,
📌72 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌73 нафари Фарғона вилоятида,
📌29 нафари Хоразм вилоятида,
📌89 нафари Тошкент вилоятида,
📌187 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 85 нафар,
🔹Андижон вилоятида 129 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 27 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 88 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 19 нафар,
🔹Наманган вилоятида 61 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 130 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 79 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 97 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 137457 (+885) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 987 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 16 август куни 407 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 18802 нафарга етди. Кеча уларнинг 397 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 11371 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 126 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 126 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Шу кунгача юртимизда қўлланилган вакциналар миқдори 12 миллион дозадан ошди
🔺16 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 162 723 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 91 508 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 58 041 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 13 174 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 266 057 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 661 349 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 643 005 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 961 703 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 423 474 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (32 561 доза),
📌Наманган вилояти (27 410 доза),
📌Фарғона вилояти (26 783 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 1 391 575 доза,
📌 Фарғона вилоятида 1 390 203 доза,
📌Андижон вилоятида 1 320 855 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 209 520 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 050 690 дозани ташкил қилмоқда.

“COVID-19”ДАН ДАВОЛАНГАНДАН СЎНГ ЭМЛАНИШ КЕРАКМИ?
ССВ Матбуот хизмати “COVID-19”га қарши вакцинация бўйича энг кўп бериладиган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:
— Вакциналар қандай ишлайди?
— Вакциналар тананинг табиий иммунитети билан биргаликда ҳимоя тизимини яратиб, касаллик юқиш хавфини камайтиради. Вакцина инсон танасига юборилгандан кейин иммунитет тизими бунга жавоб бера бошлайди. Яъни иммунитет тизими танага кирган “агент”ни аниқлайди (вирус ёки бактерия) ва шундан сўнг антитаначалар ишлаб чиқара бошлайди.
Антитаначалар – бу касаллик билан курашиш учун организмнинг иммунитет тизими томонидан табиий равишда ишлаб чиқариладиган оқсиллардир. У касаллик билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади. Агар инсон келгусида микроб таъсирига қайта учраса ва ўзида касаллик аломатларини ҳис қилса, иммунитет тизими уни тезда йўқ қилишга киришади.
Бир сўз билан айтганда, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади.
— “COVID-19”га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?
— Мутахассисларнинг фикрига кўра, аҳолининг 60-70 фоизида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали курашиб бўлмайди. Шу маънода айтсак, “COVID-19”га қарши эмлаш пандемияни жиловловчи ягона самарали омил ҳисобланади.
Тўғри, ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш каби профилактик чора-тадбирлар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал саналади, бироқ бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.
Вакциналар инсон иммун тизимини мустаҳкамлаб, юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда фаол иштирок этади. Эмлаш орқали нафақат ўзимиз, балки атрофимиздагиларни ҳам касаллик юқишидан ҳимоя қиламиз.
—“COVID-19”дан даволанган киши унга қарши эмланиши шартми?
— Ҳа. Пандемия хавфи сақланиб қолаётгани ва коронавирус инфекцияси билан қайта касалланиш эҳтимолининг юқорилиги сабабли, ушбу вирус билан аввал касалланган бўлишингиздан қатъи назар, эмланишингиз шарт.
Чунки эмлашдан кейинги “орттирилган иммунитет” муҳим ҳисобланади. Яъни табиий ва “COVID-19”га қарши эмлаш натижасида ҳосил бўлган орттирилган иммунитет касалликка қарши кучли ҳимояни шакллантиради.

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ СЕРТИФИКАТНИ ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРДА ОЛИШ МУМКИН?
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасининг бугунги сонида бу каби кўплаб саволларга батафсил жавоб берилади.
Дастур бугун соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.
Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев;
📌ССВ тасарруфидаги IT-Med корхонаси ходими Шоҳрух Қурбонов.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар олиш тартиблари, эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай ва қаерда олиш, SMS-хабар тизими каби қатор масалаларга бағишланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасининг бугунги сонида бу каби кўплаб саволларга батафсил жавоб берилади.
Дастур бугун соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.
Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев;
📌ССВ тасарруфидаги IT-Med корхонаси ходими Шоҳрух Қурбонов.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар олиш тартиблари, эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай ва қаерда олиш, SMS-хабар тизими каби қатор масалаларга бағишланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.
"Маданият ва маърифат" телеканалининг "Бугуннинг гапи" кўрсатувида соҳа мутахассислари ушбу қарор мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритганлар.