Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.
Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Гафуров;
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Азимжон Ашуров иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:
❓ Коронавирус инфекциясининг лор аъзоларидаги симптомлари қандай?
❓Коронавирусдан кейинги бош оғриғи, уйқусизлик, тушкунлик, хотира пасайишининг сабаблари нима?
❓Неврологик касалликларга чалинган беморларни "COVID-19"га қарши вакцинация қилиш тартиби қандай?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️ https://ssv.uz

Вакцина: 12 саволга 12 жавоб
Адлия вазирлиги томонидан вакцинация ва "COVID-19" бўйича аниқ фактлардан иборат видеоролик тайёрланибди. Унда аҳоли орасида тарқалаётган асоссиз миш-мишлардан иборат фикрларга мутахассислар илмий, асосланган ва содда тарзда жавоб беришган.
▶️https://www.youtube.com/watch?app=desktop&v=kRWnDxFWZ5E

YouTube
Vaksina: 12 muhim savolga javob
⚡️Тезкор хабар
Эртага AstraZeneca вакцинацининг яна бир партияси олиб келинади.
Эртага, 14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.
Шунда юртимизга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.
Улардан:
💉370 000 дозаси "Sputnik V",
💉986 480 дозаси AstraZeneca,
💉10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.
Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.
Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров;
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Камил Аҳроров.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони:
👉 коронавирус касаллигининг ёш болалар асаб тизимига салбий таъсири, хасталик сабабли келиб чиқадиган асоратлар ,
👉 қандли диабети бор бемор коронавирусга чалинган ҳолатда қондаги қанд миқдорини пасайтириш,
👉неврологик назоратда турувчи болаларнинг коронавирусдан қайси шифохонада, қандай даволанишлари,
👉коронавирус инфекциясининг ички секреция безлари фаолиятига салбий таъсири каби қатор масалаларга бағишланади.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирди:
"Бугунги тантанали маросимда иштирок этаётган қаҳрамон ўғлонларимиз – Токио Олимпиадаси ғолиблари ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак арзийди, албатта.
Жамоамизга илк олтин медални тақдим этган 19 ёшли спортчимиз, таэквондо устаси Улуғбек Рашидовга ва унинг даврамизда иштирок этаётган ҳурматли отаси Исматилла Рашидов ҳамда онаси Оксана Даниленкога эл-юртимиз номидан ташаккур билдирамиз.
Улуғбек Ўзбекистон тарихида Олимпия олтин медалини қўлга киритган энг ёш спортчи сифатида ном қозонди.
Маҳоратли полвонимиз Акбар Жўраевнинг умумий ҳисобда 430 килограммлик маррани эгаллаб, Олимпия рекордини ўрнатгани ва иккинчи олтин медални қўлга киритгани барчамизга улкан қувонч бағишлади.
Мана шундай мард ва паҳлавон йигитни тарбиялаган Акбаржоннинг онаси Норматова Ҳафизахон синглимизга самимий раҳматимизни айтамиз.
Алпомишлар юрти – Сурхон заминида туғилган енгилмас спортчимиз Баҳодир Жалоловни ҳаммамиз яхши биламиз.
Исми жисмига мос бу азамат йигит ва унинг меҳрибон онаси Сабоҳат Жалоловани барчамиз қизғин қутлаймиз. Мен улар билан аввал ҳам учрашиб, самимий суҳбатлашганимни ҳамиша яхши таассуротлар билан эслайман.
Баҳодир азиз онасига, халқимизга берган ваъдасининг устидан чиқиб, Ватанимизга учинчи олтин медални туҳфа қилди. Шу тариқа ўзбек бокс мактабининг шон-шуҳратини янада юксак босқичга олиб чиқди.
Миллий дзюдо мактабимизнинг забардаст вакили Давлат Бобонов ва маҳоратли эркин курашчимиз Беҳзод Абдураҳмоновни кескин беллашувларда бронза медалларини қўлга киритганлари билан қутлаймиз.
Бугун даврамизда Давлатжоннинг ота-онаси Ҳусниддин ака ва Нурияхон опа, Беҳзоджоннинг отаси Муҳаммаджон Абдураҳмонов ва онаси Муҳаббатхон иштирок этишяпти.
Мана шундай ботир ўғлонларни тарбиялаб вояга етказгани учун уларнинг ота-оналари ва устозларига чин юракдан ташаккур изҳор этамиз".
Facebook|Instagram|Twitter

❓Қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланишдаги тиббий чекловлар бор?
АОКАда бўлиб ўтган брифингда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бу саволга ойдинлик киритди.
😷 COVID-19га қарши эмлашга монеълик (тўсиқ) қилувчи ҳолатлар:
❌ вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;
❌анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;
❌ ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар;
❌ҳомиладор ва эмизувчи аёллар;
❌ 18 ёшгача бўлган болалар;
❌ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
❌ коронавирус инфекциянинг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда COVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланадилар.
❗️Барча турдаги эмлашларни амалга оширишдан аввал, шифокор эмланувчи шахсда аллергик реакциялар бор ёки йўқлигига аниқлик киритади ва олдинги эмлашлардан сўнг оғир аллергик реакциялар кузатилган бўлса, у ҳолда эмлашдан тиббий чеклов берилади
🔎 Шахсга қон ва унинг компонентлари қуйилган тақдирда COVID-19га қарши эмлаш:
💉эритроцитар ёки лейкоцитар масса қуйилганида 6 ойдан кейин;
💉тромбоцитар масса ёки плазма қуйилганида 7 ойдан кейин;
💉иммуноглобулин юборилган ҳолатда короновирус инфекциясига қарши эмлаш иммуноглобулин юборилганидан 3 ойдан кейин;
💉гриппга қарши эмланган бўлса - 1,5 ойдан кейин
💉бошқа турдаги вакцина, иммуноглобулин, зардоб ва анатоксинлар билан эмланган тақдирда 1 ойдан кейин амалга оширилиши керак.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
БОЛАНИ 7 ЁШГА ЕТМАСДАН МАКТАБГА БЕРИШГА ШОШИЛМАНГ!
Айрим ота-оналар фарзандини 7 ёшга етмасдан мактабга беришга шошилишади. Бу қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Шу каби муҳим саволлар билан ССВ Матбуот котиби тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуровга мурожаат қилди.
— Нима учун боланинг мактабга чиқиш ёши 7 ёш этиб белгиланган?
— Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган. Ваҳоланки, аввал бу рақам 6-7 ёш эди. Ҳозирга келиб эса мактабга чиқиш ёши қатъий 7 ёш этиб белгиланган. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Аввало, бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва аниқлашади, ҳаракатларнинг ўзаро мослашуви бошланади. 6-7 ёшли болалар ўзини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. Боланинг бўйи бу даврда бўйи анча ўсиб, оғирлиги 22-24 килограмм бўлади.
7 ёшларда бола ҳар томонлама чиниқади, қизиқувчан бўлади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади. Моддий борлиқни билишга интила бошлайди. Уларда гигиеник малакалар шакллана боради.
— Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириб бориш керак?
— 7 ёшли бола жисмоний машқларни мустақил бажаришга ўрганган бўлиши лозим. Жароҳатланишни олдини олиш мақсадида болада эҳтиёткорликни, ўз ҳаракатларини назорат қила олиш кўникмаларини шакллантира бориш керак. Болада чаққонлик, жасурлик, топқирлик хислатларини тарбиялаш, айниқса, муҳим.
Бола бу ёшида арқонга осилиб туришни, арғимчоқ учишни, қия қўйилган тахта устидан юриб ўтишни, бир оёқда “қалдирғоч” бўлиб туриш каби ҳаракатларни билиши керак. Унга оёқ учлари билан буюмларни қисиб олиб кўтариш ва пастга туширишни, биржойдан иккинчи жойга кўчиришни ўргатинг. Бу машқлар болани асаб тизимини мустаҳкамлашда, уларни ақлан ривожланишига катта ёрдам беради.
Бу ёшда унинг нутқини шакллантириш аҳамиятли. Болага қисқа-қисқа қизиқарли саволлар бериб, уни кўпроқ гапиришга, сўзда товушлар кетма-кетлигини фарқлашни, товушлардан бўғинлар, сўзлар тузишни ўргатишга аҳамият бериш лозим.
— Бу жараёнларда болада нуқсонлар кўзга ташланса, қандай йўл тутиш керак?
— Бу вазиятда ота-оналарга шундай маслаҳат берамиз: агарда бола нутқида бирон нуқсон аниқланса, уни логопедга кўрсатинг. Aгар эслаб қолиш, фикрлаш борасида камчиликлар сезсангиз, невролог кўригидан ўтказинг.
Чунки мактабга тайёрланиш даврида боланинг асаблари таранглашади, масъулияти кўпайган сайин, болаларда диққат тарқоқлиги, ўта серҳаракатлик (гиперактив), ўргатилган нарсаларни тезда эсдан чиқариб юбориш, йиғлоқилик, беихтиёр ҳаракатлар, гапга кирмасдан инжиқлик қилиш каби патологик ўзгаришлар учраши мумкин.
Мактаб ёши болани жамиятга мослашувидаги илк катта қадам бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу давр унинг хотирасида салбий из қолдирмаслиги керак. Акс ҳолда келажакда ҳам бунинг таъсиридан чиқиши қийин бўлади.
Болани эрта мактабга бериш эса унинг шундай муҳим даврда қилинган энг катта таваккалдир. Афсуски, баъзи ота-оналар ўз хоҳиш-истаклари билан фарзандларини 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилишади. Энг ёмони, бу ҳолат кўпинча болакайнинг мактабга мослаша олмаслиги билан якун топади. Бу эса ўз-ўзидан унда тажанглик, руҳий зўриқиш, таълим олишдан зерикиш, ижтимоий муҳитга мослаша олмаслик каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Айниқса, бундай пайтда боладаги тез чарчаш, нутқ бузилиши, диққатни жамлашдаги қийинчиликлар яққол юзага чиқади. Шундай экан ҳар бир ота-она юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар болаларнинг соғлиги ёмонлашиши ва билим олишга салбий таъсир этишини унутмаслиги даркор.
Агар ота-оналар чиндан ҳам фарзандларининг келажаги ва соғлигини ўйласалар, уларни 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилмаслиги лозим. Бу билан улар ўзлари ва фарзандлари учун катта яхшилик қилган бўлишади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот котиби.

❗️Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142124 (+966) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌37 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌68 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌96 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌91 нафари Фарғона вилоятида,
📌43 нафари Хоразм вилоятида,
📌101 нафари Тошкент вилоятида,
📌209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 83 нафар,
🔹Андижон вилоятида 40 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 63 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
🔹Навоий вилоятида 28 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 177 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 42 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 91 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 86 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 87 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 13 август куни 529 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 17414 нафарга етди. Кеча уларнинг 521 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10023 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 117 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 117 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида қўлланилган вакциналар 1 миллион дозадан ошган
🔺13 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 264 544 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 199 324 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 52 792 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 12 428 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 915 705 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 465 171 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 519 410 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 931 124 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 392 885 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (45 128 доза),
📌Сурхондарё вилояти (30 499 доза),
📌Cамарқанд вилояти (29 657 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 340 580 доза,
📌Наманган вилоятида 1 338 070 доза,
📌Андижон вилоятида 1 265 966 доза
📌Самарқанд вилоятида 1 189 487 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 029 517 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

ЁНДОШ КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАНИШИ МУМКИНМИ?
ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Улуғбек ҚАЮМОВга мурожаат қилди:
— Маълумки, юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича 8-версия стандартлари ишлаб чиқилган бўлиб, беморлар уй шароитида ҳам ана шу стандартларга риоя қилган ҳолда даволанишлари мақсадга мувофиқ, — дейди У.ҚАЮМОВ. — Шу маънода айтсак, агар ёндош касаллиги бўлган беморнинг тана ҳарорати 38 даражадан ошмаса ва иситма кўтарилиши сурункали давом этмаса, шунингдек, нафас олиши, юрак уриши бир меъёрда бўлса, бундай ҳолларда коронавирусдан уй шароитида даволаниш мумкин бўлади.
Бироқ қандли диабетга чалинган беморнинг қонида қанд миқдорининг ошиши ёки тушиб кетиши кузатилса, улар албатта стационар шароитда даволаниши лозим.
Қон босими меъёрдан ошиб ёки тушиб кетганда ҳам шифохонага ётиш керак бўлади.
Агар коронавирусга чалинган беморнинг қандли диабет хасталиги бўлса-ю, қонда қанд миқдори меъёрда турса, бундай касаллар уйда даволанишлари мумкин.
Шуни билиш керакки, ҳозирда шифохонага оғир аҳволда мурожаат қилаётганларнинг аксарияти уйда ўзбошимчалик билан даволанган беморлардир. Яъни, улар касалликни даволаш учун ўз вақтида тўғри муолажа қилмаган. Шу боис, одамлардан турли даво усулларини эшитиб, даволаниш тўғри эмас.
Уй шароитида даволанганда албатта шифокор назоратида бўлиш зарур.

ЎРТА ТИББИЁТ ХОДИМИ ТОИФАСИНИ ТЕЗРОҚ ЯНГИЛАШНИ ИСТАСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШИ КЕРАК?
ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан вазирлик масъул ходими Гулнора ЮСУПАЛИЕВАга мурожаат қилди:
— Ўрта тиббиёт ходими тезроқ янги малака тоифасига эришишни истаса, буни қанча муддатда амалга ошириши мумкин?
— “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, зарур иш стажига эга бўлган тиббиёт ёки фармацевтика ходимига у фаолият юритаётган муассаса раҳбарининг тақдимномасига асосан, муддатидан олдин, бироқ охирги малака тоифаси берилган кундан камида бир йилдан кейин навбатдаги малака тоифаси берилиши мумкин.
Яъни агар иккинчи малака тоифасига эга бўлган ҳамшира тезроқ биринчи малака тоифаси олишни истаса, авваламбор, етти йиллик иш стажига эга бўлса, иккинчи малака тоифасини олганидан бир йил ўтиб тоифасини янгилаши мумкин.
Тоифалар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малака тоифаси олиш учун аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра берилади.
— Аттестациядан ўтказиш жараёни қандай ташкиллаштирилади?
— Имтиҳонлар Ўзбекистон, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳузурида ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.
Комиссиялар камида етти нафар аъзодан, шу жумладан, аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат бўлади. Ушбу таркиб ҳар йили қайта тасдиқланади. Бунда аттестация комиссияси таркибининг камида йигирма фоизи янгиланиши талаб этилади.
— Аттестация комиссияларининг аъзолари кимлардан иборат бўлади?
— Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги комиссия аъзолари вазирлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вазирлик ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши вакиллари киритилиши мумкин. Вилоятларда эса юқоридаги ташкилотларнинг ҳудудий филиаллари ходимлари комиссия аъзолигига қабул қилинади.
Аттестация комиссиясининг ихтисослиги комиссия аъзоларининг мутахассислигига мувофиқ бўлиши зарур.

❗️Кеча юртимизда 917 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 14 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143041 (+917) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌36 нафари Андижон вилоятида,
📌23 нафари Бухоро вилоятида,
📌69 нафари Жиззах вилоятида,
📌30 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌44 нафари Наманган вилоятида,
📌94 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌91 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌79 нафари Фарғона вилоятида,
📌30 нафари Хоразм вилоятида,
📌97 нафари Тошкент вилоятида,
📌199 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 57 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 110 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 84 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 36 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 118 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 135864 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 976 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 14 август куни 502 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 17916 нафарга етди. Кеча уларнинг 479 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10502 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 120 нафарга етди.