Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
169K subscribers
6.75K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Тошкент вилояти ССБ бошлиғи: Чирчиқдаги шифохона COVID-19'ни даволашга ихтисослашмаган

👉 https://kun.uz/01556034

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Aniq.uz муҳаррири Низомжон Исломов Республика махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева билан коронавирусга оид муҳим саволлар юзасидан суҳбатлашди:

〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинадан самарали фойдалана оладиган мутахассислар етарлими?

Ҳозирги кунда ҳамма олий тиббиёт муассасаларига бу йўналишда шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кўрсатмаси берилган.

〰️〰️〰️〰️
Ҳозир коронавирус оқибатида пневмония пайдо бўляпти, кучайяпти. Пневмонияга сабаб бўладиган яна бошқа касаллик борми?

Асосий хавф омили иммун тизимининг заифлашуви ва балғамнинг табиий хусусиятларининг ўзгариши ҳисобланади.

🔸Патоген бактериялар (стрептококклар, стафилококклар, пневмококклар ва бошқалар), вируслар, ҳужайра ичидаги паразитлар, замбуруғлар, деярли барча маълум патоген микроблар — пневмония қўзғатувчилари ҳисобланади.

🔸COVID-19, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, жароҳатлар, жарроҳлик (айниқса, кўкрак ва қорин), гиподинамия (кенг маънода — уй ёки шифохонада ётоқ дам, офис, иш), оғир сурункали касалликлар, қарилик ёки эрта болалик, гиповитаминоз, чарчоқ, атроф-муҳит ёки касбий хавф ва организмнинг табиий иммун ҳимоя тизими заифлашиши — пневмония ривожланишига олиб келиши мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ЯНА 500 НАФАРДАН ОРТИҚ БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун айни пайтга қадар юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди.

Жумладан, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Тошкент шаҳрида 102 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар юртимизда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 (+248) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтга қадар юртимизда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 311 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САLL-МАРКАЗЛАР ВА МОБИЛ БРИГАДАЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

📞Оилавий поликлиникалардаги Саll-марказлар 24 соат давомида фаолият юритади.

📱Уларда ишлаётган шифокорларнинг ҳар бири уяли телефонлар билан таъминланган. Улар ўз ҳудудидаги беморлар билан ҳар куни телефон орқали мулоқот қилиб тавсиялар беради.

💊Беморга дори воситалари мобил бригадалар томонидан етказиб берилади.

🚑 Беморнинг аҳволи оғирлашадиган бўлса, мобил бригадалар уни шифохонага олиб боради.

Бу ҳақда "Замон" информацион дастури ижодкорларининг лавҳасида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Интернет тармоғида инъекцион ва инфузион воситалардан, содда қилиб айтганда, осма уколлардан фойдаланиб уй шароитида коронавирусдан даволаниш билан боғлиқ чора-тадбирлар бўйича турли мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. Масалага аниқлик киритиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё АСИЛОВАга мурожаат қилдик.

Суҳбатни тўлиқ ўқиш учун
бу ерни босинг.
🔺2020 йил 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 209 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 476 нафар, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Сирдарё вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 3 нафар, жами 950 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 22 992 (+950) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 112 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 10 август куни мамлакатимизда 695 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 143 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Навоий, Андижон, Жиззах, Бухоро, Наманган, Хоразм ҳамда Фарғона вилоятларида жами 950 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 304 нафар бемордан 22 992 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 73 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 112 нафар бемордан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Навоий вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 351 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлган

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашмоқда, шунга қарамай:

❗️«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.

🔎 Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлган. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.

☝️ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокидаги брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Хитойда ишлаб чиқарилган нархи 2 долларлик "Ляньхуа Циньвен" дориси қўлда 350 минг сўмгача кўтарилган.

Ушбу дори Зангиотадаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада хайрия сифатида етказиб берилгани тўғрисида видеолар тарқалди. Дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилмаган бўлса ҳам, коронавирусни даволашда самарали ва фойдали дейиш мумкинми?

Ҳа, бугунги кунда ушбу дори Зангиота шифохонасида фойдаланиляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен коронавирусдан уйда даволанаётган беморларга бепул бериладиган дорилар билан таъминланиш ҳолатларига гувоҳ бўлмаяпман.

Мазкур дориларнинг 50 мингта тўпламини шакллантирилиши айтилганди, шунча дори-дармон қаерга кетди?

Ушбу фуқаро агар аниқ манзил ва ёрдам кўрсатмаган поликлиникани ёзиб юборсалар, биз томонимиздан хизмат текшируви ўтказилади ва керакли жавобни берамиз.

📦 50 минг тўплам ҳақиқатан тайёрланган ва улар беморларга етказиб берилмоқда.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
COVID-19 билан касалланганларнинг уйда даволанишига қаршиман. Шунга чора кўриш мумкинми?

🌐 Бу амалиёт нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатларида жорий этилган.

⚡️Ушбу амалиётни жорий этиш билан, аввало, вирусдан зарарланган оилаларни бир вақтда кузатувга олиб, уларни инфекциядан тезроқ фориқ бўлишларига эришиляпти. Қолаверса стационар шароитда даволанишга муҳтожларга шифо-ўринларини захирасини яратишга эришиляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирги пандемия даврида тиббиёт ускуналарига қўлқопсиз тегиш мумкинми?

🦠Биламизки вирус юзаларда маълум вақт сақланиб қолади. Бизнинг айни кунлардаги талабимиз — тиббиёт ходимлари томонидан иш жараёнида қўлқоп билан ишлашларини таъминлашга қаратилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов, Нурмат Отабеков ва бошқа мансабдорларнинг саломатлиги ва бугунги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

🛏 Айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантинни юмшатиш бўйича штаб томонидан илгари сурилаётган таклифлар қандай?

☝️
Карантинни юмшатиш борасида аввалги тартиб фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз томонидан анчагина нотўғри қабул қилинганлигини натижасини кўрдик.

⚡️Бундан кейинги юмшатиш чоралари ҳудудлар ва соҳалар бўйича алоҳида ишлаб чиқилган режалар асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз”, – деди CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 747 (+202) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 46 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 526 нафар, Тошкент вилоятида 136 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 10 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 712 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 23 704 (+712) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 839 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН 1 098 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 24 МИНГДАН ОШДИ


Бугун мамлакатимизнинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 098 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 781 нафари Тошкент шаҳрида, 205 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 10 нафардан Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 75 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺2020 йил 11 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 32 ёшли Ш.А. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 64 ёшли Н.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 098 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 24 090 нафарга (75 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 11 август куни мамлакатимизда 679 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 098 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 983 нафар бемордан 24 090 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 7 687 нафар бемордан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 (+232) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Самарқанд вилоятида, яна 23 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, яна 6 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб берди:

~~~~~~~~~~~~~

Ҳомиладор аёлларда қандли диабет, ўпканинг сурункали касаллиги, юрак қон-томир касалликлари, камқонликнинг оғир даражалари, суст иммунитет ва сурункали жигар, буйрак касалликлари бўлса, “COVID-19” оғир кечиши мумкин.

~~~~~~~~~~~~~

Профилактика учун махсус витаминларни қабул қилиш зарурияти йуқ. Иложи борича уй шароитида тайёрланган овқатлар ва кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш лозим.

~~~~~~~~~~~~~

Поликлиникаларда ташкил этилган мобил гуруҳлар

❗️Асосан:
- коронавирус ва пневмония аломатлари бўлган беморларни;
- шифохонада даволаниб қайтган беморларни назорат қилиб боради.

❗️Шунингдек:
- уй шароитида сурункали касалликларга чалинган беморларга;
- кўрсатмалар бўйича ҳомиладор аёллар ва болаларга патронаж хизматилари кўрсатади.

~~~~~~~~~~~~~

Коронавирус инфекцияни бартараф этишда иссиқ ванна, душ ва ҳаммомлар ёрдам бермайди.

~~~~~~~~~~~~~

Коронавирус инфекцияга қарши энг яхши ҳимоя усули мунтазам равишда қўлларни ювишдир. Бу терида бўлиши мумкин бўлган вирусни зарарсизлантиради ва кўзга, оғизга ёки бурунга тегилганда инфекция тушишининг олдини олади.

~~~~~~~~~~~~~

Антибиотиклар вирусга таъсир этмайди, фақат бактериал инфекцияни даволайди. Беморда бундай дори воситаларни қўллаш кўрсатмаси бўлса шифокор томонидан тавсия этилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz