Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
64.6K subscribers
7.58K photos
3.02K videos
47 files
11.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ОРГАНИЗМДА ПНЕВМОНИЯДАН СЎНГ ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ?

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева пневмония ҳақидаги муҳим саволларга жавоб берди:

Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши осон жараён эмас. Бу ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.

~~~~~~~~~

Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

~~~~~~~~~

Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

🔸Юқори нафас йўллари ва ўпка касалликларида;

🔸Юрак касалликларида;

🔸Қон касалликларида;

🔸Камҳаракат ҳаёт тарзи – бунда бироз жисмоний ҳаракатда ҳансираш пайдо бўлиши мумкин;

🔸ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида.

‼️ Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!

~~~~~~~~~

❗️Оддий гриппга карши вакцина коронавирус инфекциясига таъсир кўрсатмайди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР “COVID-19”ДАН 1 016 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 25 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ


Бугун айни вақтга қадар мамлакатимизнинг 6 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 016 нафари соғайди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 720 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 47 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида ҳам 14 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 25 106 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 77 ФОИЗГА ЕТДИ


🔺2020 йил 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 (+250) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 109 нафари Тошкент вилоятида, 108 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 6 ҳудудида жами 1 016 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайганлар сони 25 106 (+1 016) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Юртимизда “COVID-19”дан соғайиш кўрсаткичи эса 77 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 149 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Уй шароитида коронавирусни даволаш мақсадида қилинган осма уколлар қандай оқибатларга олиб келади?

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек РИЗАЕВ “Ўзбекистон 24” каналида сўзлаб берди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Коронавирусга чалинган инсоннинг ўпкаси қандай кўринишда бўлади?

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек РИЗАЕВ батафсил маълумот берди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жамоавий иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3767

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДАГИ 7 ТА ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ИШ БОШЛАДИ


Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Учтепа ва Сергели туман тиббиёт бирлашмалари(ТТБ)га янги раҳбарлар тайинланди.

Хусусан, Шайхонтоҳур ТТБга пойтахтимиздаги 24-сонли оилавий поликлиника бош шифокор муовини Гули Холиқова, Бектемир ТТБга Миробод туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири Зебинисо Умарова, Мирзо Улуғбек ТТБга “Ўзавтосаноат” АЖга қарашли “CLINIC PRO” ТДМ бош шифокори Муяссар Муҳаммедова, Яккасарой ТТБга Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси бош шифокори Дилфуза Мухсимова, Олмазор ТТБга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Низомов, Учтепа ТТБга 32-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Нигорахон Саидова, Сергели ТТБга эса 12-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Тожибой Юлдашов бошлиқ этиб тайинланди.

Янги раҳбарларга ўз ҳудудларида, аввало, тиббий профилактика ишлари билан жиддий шуғулланиш, оилавий поликлиникалар иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолини коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичини камайтириш ва жиловлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш, ташкил этилган мобил бригадалар ва “COVID-19”га ихтисослашган поликлиникалар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, касалликда гумон қилинган фуқароларни ўз вақтида рўйхатга олиш ва даволашни ташкил қилиш, касалланганлар билан бирламчи мулоқотда бўлиб, карантинга олинган шахсларни ва уларнинг оила аъзоларини мунтазам тиббий назорат қилиб бориш, “103” тез тиббий хизмат билан оилавий поликлиникалар ўртасидаги узвийликни таъминлаш каби қатор долзарб вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 17 августдан бошлаб:

✔️ ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

✔️жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔸ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔸жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔸транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

✔️ диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️ 2020 йил 20 августдан бошлаб:

✔️ буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти (санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда). Бунда, супермаркет ва бошқа йирик дўконлар:

🔹кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек, ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш талаб этилади;

🔹ишчи, хизмат, умумий санитар-гигиеник узел хоналарини, йирик сиғим майдонларини (хоналарини) ва ҳаво айлантириш тизимини ультрабинафша зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш чораларини кўриши лозим.

✔️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти. Ушбу объектлар фаолиятини амалга оширишда:

🔹уларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

🔹ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади
.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
❗️Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:

✔️санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

✔️ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

✔️коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар — эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди. Мазкур рўйхатга асосан:

🔵 яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

🟡 сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

🔴 қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

❗️Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

‼️Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН 1 569 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ

Бугун мамлакатимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 569 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 1 245 нафари Тошкент шаҳрида, 215 нафари Тошкент вилоятида, 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, яна 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида ва яна 6 нафари Навоий вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 208 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил қилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 12 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 654 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, яъни Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.М. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 569 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 25 659 нафарга (78 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 784 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 12 август куни мамлакатимизда 671 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жами 1 569 нафар бемор соғайиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 32 654 нафар бемордан 25 659 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 6 784 нафар бемордан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 837 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Наманган вилоятида, яна 11 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 965 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус 23.07.2020.pdf
544.6 KB
Молия вазирлиги республика бўйича короновирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўловлар тўланиши тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
«Мукофот пули оладиган тиббиёт ходимлари тоифалари аниқ белгилаб қўйилган» — вазир ўринбосари билан суҳбат

Батафсил:
Kun.uz

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб берди:

~~~~~~~~~~~~~
Қандли диабети бор беморларда қон қуюқлашган ва таркибида қанд миқдори юқори бўлади, шунинг учун уларда тромбоэмболия асоратлари ҳам юқори бўлади. Шу сабабдан уларда коронавируснинг кечиши хавфли бўлиши мумкин.

~~~~~~~~~~~~~
Вирус юқишида гумонланган инсон:

☝️Биринчи навбатда ўз-ўзини алохидалаши керак;
😷 шахсий химоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиши керак;
💦 кўп миқдорда суюқлик қабул қилиши;
🍚 тез-тез, осон хазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилиши;
🌡 тана хароратини назоратда ушлаши керак.

~~~~~~~~~~~~~
Коронавирусдан тузалгандан кейин ҳид ва таъм билиш қобилияти қайта тикланади. Бу организмнинг ўз-ўзини қайта тиклай олиш қобилиятига боғлиқ!

~~~~~~~~~~~~~
Карантин чоралари юмшатилганда фуқаролардан:
⚡️Карантин қоидаларига аввалгидек риоя қилиш;
🚧 ижтимоий масофани сақлаш;
😷 ниқобда юриш;
🧴 қўлларни тез тез антисептик воситалар билан ишлов бериш;
🌬 корхона ва ташкилотларда хоналарни ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш талаб этилади.

~~~~~~~~~~~~~
Карантиндан кейин корхона ва ташкилотларда ходимлар хавфсизлиги учун:
🌡 Ишхонага киришдан албатта тана ҳароратини ўлчаш;
🧴 қўлларни антисептик воситалар билан ишлоб бериб туриш;
🚧 ходимларни иш ўринлари орасида камида 2 метр масофани ташкил қилши;
⚡️ ходимларни шахсий гигиена воситалари қўлқоп, кўзойнак кабилардан фойдаланиши;
📍 кўпчилик ишлайдиган хоналарда кварц лампалардан фойдаланиш мумкин;
🦠 коронавирус аниқланганларни яккалаш лозим.

~~~~~~~~~~~~~
Коронавирус ва гриппнинг фарқи:
🦠 Грипп “COVID-19”га қараганда жуда қисқа яширин давр ва жуда қисқа оралиқга эга.
🦠 “COVID-19”да серияли оралиқ 5-6 кун, гриппда оралиқ 3 кун. Грипп “COVID-19”га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятларига эга.
🦠 Болалар гриппни тарқатишида асосий омил ҳисобланади, “COVID-19" эса болаларда жуда кам учрайди.
🦠 Коронавирус турида қуруқ йўтал (ёки кўп бўлмаган балғам) кузатилади. Гриппда нам йўтал ва тумов, бурунни битиши кузатилади.
🦠 “COVID-19”да 15 фоиз ҳолда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5 фоиз критик ҳолат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. “COVID-19” критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори.
🦠 “COVID-19”да умумий ўлим коэффициенти 3-4 фоизни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1 фоиздан паст.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 79 ФОИЗГА ЕТДИ


🔺2020 йил 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 (+256) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 26 270 (+611) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 608 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz