❗️ЖССТ раҳбари: Исталган пайтда янги пандемия бошланиши мумкин
🔬 Бундан салкам 3 ой аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб парранда гриппи деб аталувчи H5N1 вируси кенг тарқала бошлагани ҳақида баёнот билан чиққанди.
📊 Бунга апрель ойида АҚШда ушбу касаллик инсонларга ҳам юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқлангани, кўп ўтмай Мексикада инсонлар ўртасида инфекциянинг янги — H5N2 штаммидан биринчи ўлим қайд этилгани сабаб бўлди.
🔎 Кузатувларга кўра, илгари фақат паррандалар нобуд бўлишига олиб келган бу хасталик мутацияга учрашда давом этяпти. Оқибатда ундан сутэмизувчилар туркумига мансуб баъзи жонзотлар, масалан, қорамоллар ҳам зарар кўраяпти.
📌 Энди хасталик одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдира бошлагани эса мутахассисларни жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган йили Кабоджада қайд этилган ўлим ҳолатлари бошқа минтақаларда ҳам янги штамм оқибатида кузатилиши бунинг учун етарли асос.
♻️ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро музокаралар органи йиғилишида шу ҳақда тўхталиб, дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
‼️ Буни изоҳлаш учун парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олишини эслатиб ўтди. Ўз навбатида, барча ҳукуматларни мазкур вирус устидан назоратни кучайтиришга чақирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❓Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи давомида қандай келишувларга эришилди?
🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги — муштарак тарих, маданий ва маънавий қадриятлар ҳамда демографик ва географик кўрсаткичлардаги ўхшаш жиҳатлар боғлаб турадиган икки давлат.
📈 Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда.
🛫 Ҳамкорлигимизнинг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бораётган яна бир соҳа бор — соғлиқни сақлаш. Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов тиббиётда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш учун хизмат сафари билан ушбу мамлакатда бўлди.
✅ Ташриф давомида Саудия Арабистонининг қатор тиббиёт муассасалари, нуфузли клиника ва фармацевтика компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
🔷 Хусусан, “Al Habib Medical Service Group” компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми негизида ҳамширалар малакасини ошириш тизимини жорий қилиш, бунда ушбу техникумни тамомлаган ҳамшираларни хорижий тилларга ўқитиш ва уларни келажакда Саудия Арабистонидаги клиникаларга ишга жойлаштириш;
🔷 мазкур компаниянинг республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини аккредитациядан ўтказиш танловида иштирок этиши;
🔷 давлат-хусусий шериклик асосида Фарғона ва Нурафшон шаҳарларида замонавий шифохоналар барпо этиш, уларни жиҳозлаш ҳамда янгича ёндашув асосида бошқариш лойиҳалари кўриб чиқилди.
🤝 Якунда мазкур лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
🏢 Шунингдек, сафар доирасида “InterHealth Medical Company LLC” билан янгича ёндашув орқали даволаш муддатини 15 кундан 7 кунгача қисқартириш орқали кўпроқ беморларни қабул қилиш тизимини юртимизда жорий қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.
🔶 Мазкур компания билан давлат-хусусий шериклик асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги филиаллари фаолиятига замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш юзасидан ҳам келишувга эришилди.
💊 “Jamjoom Pharma” компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида эса мазкур корхона томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситаларини юртимизда маҳаллийлаштириш мақсадида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида янги корхона қуришга келишиб олинди.

❗️ЖССТ дориларга чидамли сил ва гепатит C ни даволаш бўйича тезкор хабарни эълон қилди
🌏 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир пайтнинг ўзида ҳам гепатит C, ҳам кенг турдаги дориларга ёки рифампицинга чидамли туберкулёздан азият чекаётган беморларни даволашга доир тезкор хабарни эълон қилди.
🔬Тадқиқотлар давомида тасдиқланишича, ҳар икки хасталикни биргаликда муолажа қилиш бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, бундай терапия даволаш самарадорлигини ошириб, кузатув остидаги беморлар сони камайиши ҳамда ўлим кўрсаткичлари қисқаришига хизмат қилади.
💊 Мазкур жараёнда қисқа ёки узоқ муддатли перорал муолажа курсларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дори воситаларининг ўзаро таъсири ва беморнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак.
📋 ЖССТ келгусида ушбу ёндашув асосида сил касаллигини даволашга доир тавсияларига тегишли ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда.
📊 Эслатиб ўтамиз: туберкулёзнинг олдини олиш ва уни тўлиқ даволаш мумкинлигига қарамай, бу хасталик ер юзида ҳар йили 1,6 миллион нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Гепатит эса юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади.

❓Кексаликни соғлом ҳолда кутиб олиш ва узоқ умр кўришни истайсизми?
👵🏻 Ҳар бир инсон юз ёшга етиб, невара ва чевараларининг улғайишини кўришни орзу қилади. Аммо нафақат узоқ умр кўриш, балки кексаликни бахтли, соғлом, кучга тўла ҳолда кутиб олиш муҳимдир.
✅ Кексаликда инсон организми ҳаёт сифатини ёмонлаштирадиган табиий ўзгаришларга дуч келади. Остеопороз, ҳиссий функциялар (эшитиш, кўриш) пасайишининг олдини олишга ва турли жароҳатлар эҳтимолини туширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
❗️Соғлом қариш ва узоқ умр кўриш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарур.
🥙 1. Тўғри овқатланиш. Кунига камида 5 марта овқатланинг. Рационингиздан аччиқ, ёғли, шўр овқатларни чиқариб ташланг. Ширинлик истеъмолини минимал даражага туширинг. Кунига камида 500 г мева ва сабзавотлар енг. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун рационингизга кальцийга бой бўлган сут маҳсулотлари, баъзи баргли сабзавотлар; остеопорознинг олдини олиш учун магний, фосфор ва Д витамини бўлган; юрак-қон томир тизими ва мия ҳолатини нормал ҳолда сақлаш учун таркибида тўйинмаган ёғлар, айниқса Омега-3 бўлган маҳсулотларни қўшинг. Қайнатилган ёки буғда пиширилган таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ётишдан олдин овқатланманг.
🏊🏻 2. Жисмоний фаоллик. Катта ёшлилар кунига ҳеч бўлмаганда ярим соат ҳаракатда бўлиши керак. Тоза ҳавода пиёда сайр қилиш, велосипедда юриш ва сузиш тананинг кўплаб аъзолари ва тизимларини соғлом ҳолатда сақлашга ёрдам беради. Асосийси, мунтазам равишда шуғулланиш керак. Жисмоний фаоллик юрак-қон томир тизимининг ҳолатини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ҳамда уларга қон ва кислород етказиб беришни рағбатлантириш орқали мия ҳужайраларини соғлом ҳолда сақлайди.
📘 3. Мияни ишлатувчи машғулотларни бажариш. Мантиқий масалалар, кроссвордларни ечиш, китоб ўқиш ва улардаги воқеаларни кимгадир ҳикоя қилиб бериш, янги билимларга эга бўлиш тавсия этилади.
⏰ 4. Режимга риоя қилиш. Доим бир вақтда уйғониш, бадантарбия қилиш, овқатланиш ва уйқуга ётишга ҳаракат қилинг. Кунига камида 8 соат ухланг.
👨👩👦👦 5. Ижтимоий фаол бўлиш. Қариндошлар, дўстлар ва яқинлар билан мулоқот қилиш, қизиқарли тадбирлар, кўргазмалар, театрларга бориш соғлом узоқ умр кўришнинг муҳим таркибий қисмидир. Ёлғизлик саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
😁 6. Оптимистик дунёқараш. Ҳаётга ижобий муносабат умр кўриш давомийлигини оширади ва стресс даражасини пасайтиради, саломатликни сақлашга ёрдам беради.
🌳🎼 7. Хобби. Боғдорчилик, китоб ўқиш, қўл меҳнати билан шуғулланиш ёки ёқимли мусиқани тинглаш каби севимли машғулотларингизга вақт ажратинг.
🍷❌ 8. Ёмон одатлардан воз кечиш. Юрак, қон томирлар ва ўпканинг энг жиддий касалликлари чекиш билан боғлиқ, спиртли ичимликлар эса барча тизимлар ва органларга зарар келтиради.
👩🏻⚕️ 9. Саломатлик ҳолатини мунтазам текшириб туриш. Вазн ва бел айланаси меъёридан ошиб кетмаслигига эътиборли бўлинг. Бел айланаси эркаклар учун 102 см, аёллар учун 88 см дан ортмаслиги керак. Юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта ташхислаш учун ҳар йили шифокорингиз кўригидан ўтиб туринг. Қон босими, холестерин ва қондаги шакар миқдорини кузатиб боринг. Сурункали касалликларингиз бўлса, мунтазам керакли текширув ва даволанишдан ўтинг. Кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун қуёшнинг ультрабинафша нурланишидан ўзингизни асранг ва шовқинли жойларга борманг.
📌 Соғлом қариш нафақат умр кўриш давомийлигини, балки ҳаёт сифатини — жисмоний, ақлий ва ҳиссий саломатликни ҳам ўз ичига олади. Соғлом узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан инсоннинг ўз ҳаракатига боғлиқ. Ҳа, бу осон иш эмас ва доимий тарзда ўз устида ишлашни талаб қилади. Аммо кексаликкача бахтли ва ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшаш учун арзийди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#soglom_turmush_tarzi
❓Ҳомиладор аёллар нафақат ўзларини асрашлари, балки доимий жисмоний ҳаракат билан машғул бўлишлари лозим. Бу эса ўзи ва туғилажак фарзандининг саломатлиги учун кони фойда. Хўш, бунда қайси жисмоний машқларни қандай интенсивликда бажариш керак?
📌 Ушбу саволга юқоридаги видеороликни томоша қилиш орқали жавоб оласиз.

❗️Қўлларни нега тез-тез ювиш керак?
🖇 Пандемия даврида қўлларни мунтазам тарзда совунлаб ювиш кун тартибига чиққан эди. Аммо ҳозирчи, гигиенанинг бу оддий қоидаси кўпчилик томонидан унутилмадимикан?! Қўлларни доим ювиш турли касалликлар профилактикасида муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бу мавзуга яна бир бор қайтиб, унга доир қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, қўлларни ювмаслик муаммоси глобал миқёсда кўриб чиқилса, ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. ЖССТ экспертларининг фикрича, “овқатланишдан олдин ва ҳожатхонадан фойдалангандан кейин қўл ювиш” каби оддий қоидага риоя қилиш орқали кўплаб касалликнинг олдини олиш мумкин.
👏🏻 Энг кўп бактериялар қўл кафтида яшайди. Инсон танасидаги кўп бактериялар соч ва қўлларда тўпланган. Бактерияларнинг аксарияти тирноқлар остида, кафтларнинг ён томонларида ва терининг бурмаларида бўлади.
🦠 Тоза қўл териси юзасида микроблар 10 дақиқа ичида ўлади. Агар қўллар ифлос бўлса, 95% ҳолларда микроблар омон қолади ва фаол равишда кўпайиши мумкин.
👐🏻 Олимлар чап ва ўнг қўлларда мутлақо бошқа-бошқа микроблар яшашини аниқлаган.
👩🏻💼 Офис ходимининг қўллари ўртача 10 миллион турдаги бактериялар билан алоқа қилади.
📱 Юзасида энг кўп бактерия тўпланадиган нарсалар — пул, телефон ва эшик тутқичларидир. Чунки улар доимий муомалада бўлиб, бир кунда бир нечта қўл билан ушланиши мумкин. Шунга қарамай, катта ёшли аҳолининг атиги 27 фоизи пул ушлаганидан кейин қўлларини ювар экан.
🧑🏻💻 Замонавий технологияларнинг ривожланиши билан кўплаб микроорганизмлар компьютерлар ва ноутбукларнинг клавиатураларида, шунингдек шаҳар аҳолисининг аксарияти деярли бир дақиқага ҳам ажралмайдиган мобил телефонларида яшайди. Масалан, мобил телефон юзасида микроб ва бактериялар ҳожатхонадагига қараганда 10 баравар кўпроқ бўларкан.
🚿 Қўлни камида 20 сония давомида ва илиқ сувда ювиш тавсия этилади. Жуда иссиқ сувда ювиш қўл гигиенаси самарадорлигини оширмайди. Аксинча, иссиқ сув зарарли бўлиб, қўлнинг нозик терисини қуритади ва яллиғлантириши мумкин.
🧼 Афсуски, тез-тез қўл ювиш фойдали микроорганизмларни ҳам ўлдиради. Қўлларимизда нафақат касаллик уйғотувчи, балки организмимизни ҳимоя қиладиган фойдали бактериялар ҳам яшайди. Қўлларни ҳаддан ташқари кўп ювиш уларнинг ҳам нобуд бўлишига олиб келади.
🧽 Бундан ташқари, ювиш воситаларидан кўп фойдаланиш туфайли тери ёрилиши ва бу ёриқлар инфекциялар учун ўзига хос “кириш эшиги”га айланиши мумкин. Бироқ, бу қўлларни кунига бир-икки марта ювиш керак дегани эмас, уларни ҳар сафар ифлосланганидан кейин тозалаш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.
Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган. Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, қўмита аъзолари, Президент Администрацияси, Бош прокуратура масъул вакиллари қатнашмоқда.
Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров маърузаси билан бошланди. Дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ тасдиқланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати аъзоларининг янги таркиби таништирилди. Вазир ўз чиқишида тизимда олиб борилаётган ишларни танқидий таҳлилий қилмоқда.

#Онлайн
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши давом этмоқда.
Кун тартибидаги дастлабки масала — Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов маъруза қилди.
Унда шу йил 5 февраль куни Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сенат ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида олиб борилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.
Хусусан, тиббиёт муассасалари томонидан баъзи ҳудудларда ҳомиладорликни эрта муддатда ҳисобга қўйиш, уларни мунтазам назоратга олиш ва кузатиб бориш, пренатал скрининг текширувлари билан қамраб олиш етарли даражада ташкил этилмагани, ҳомиладорлик пайтида кечадиган соматик касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш чоралари талаб даражасида кўрилмагани танқид қилинди.

⚡️ ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Асадов Дониёр Алишерович Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиали директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Д. Асадов 2012 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2012–2014 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган.
У тайинловга қадар Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

❗️50 ёшдан ошган аёллар ўтиши керак бўлган 7 та муҳим тиббий текширув
📌 50 ёшдан ошган аёллар саломатлигини сақлаш ва ҳаёт сифати юқори бўлиши учун мунтазам тиббий текширувлардан ўтиб туриши лозим. Боиси бу ёшда улар кўплаб касалликлар ва саломатлик муаммоларига дуч келиш хавфи остида бўлади. Шу сабабли бу ёшда ўз вақтида диагностика ва профилактика муҳим аҳамиятга эга.
🔬 Қуйида 50 ёшдан ошган аёллар учун тавсия қилинадиган асосий тиббий текширувлар ҳақида маълумот берамиз.
1.🎗Кўкрак бези саратони скрининги.
Кўкрак бези саратонини ўз вақтида аниқлаш жуда муҳим. Шу боис 50 ёшдан ошган аёллар учун ҳар йили бир марта маммография текширувидан ўтиш тавсия этилади. Агар оилада кўкрак бези саратони билан оғриганлар бўлса, бу текширувни тез-тез ўтказиш керак.
2. 🚺 Бачадон бўйни саратони скрининги.
Ушбу текширув ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан бири — бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашга ёрдам беради. Бироқ айрим аёллар бу текширувни эътиборсиз қолдиради.
Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.
3. 🩻 Остеопороз диагностикаси.
Менопауза бошланиши билан аёлларда остеопороз (суякларнинг мўрт бўлиши) хавфи ортади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.
4. 🩺 Қон босими назорати.
Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.
5. 🧫 Тўлиқ гормонал текширув.
Эстроген ва тестостерон йиллар давомида ўзгариб турадиган асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия фаолияти, иштаҳа, тана ҳарорати ва бошқаларга таъсир қилиши мумкин.
6. 🩸Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш.
Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа қандли диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади.
Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.
7. 👁 Кўз ва эшитиш текширувлари.
Кўз ва эшитиш қобилиятини сақлаш учун офтальмолог ва оториноларинголог кўригидан ўтиб туриш зарур. Кўриш ва эшитиш даражасида ўзгаришлар аниқланса, тезда мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бугунги Ҳайъат йиғилиши асосий мавзуси ва мақсади шу бўлди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров бошчилигида репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эндокринология ва онкология соҳаларида касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ҳамда бу йўналишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ҳамда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва соғломлаштириш ишларининг натижадорлиги таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди.
Ҳайъат йиғилиши ниҳоясига етди. Тадбир тафсилотлари ҳақида яна батафсил тўхталамиз.

❓Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
🏥 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича муаммоли масалалар ўртага ташланиб, жойларда малакали тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.
❓Хўш, йиғилишга кимлар таклиф этилди?
❓Вазир ўз маърузасида қайси йўналишларни танқид қилди?
❓Сенатор ўрганишлар натижасига қандай баҳо берди?
❓Масъулларга қандай топшириқлар берилди?
🔽 Қуйидаги ҳавола орқали бу ҳақда кенгроқ маълумот олишингиз мумкин.
👉 БАТАФСИЛ 👈

❗️ССВ: Қирғизистон билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
🇺🇿🇰🇬 Хабарингиз бор, шу кунларда давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан юртимизда бўлиб турибди.
📌 Бугун Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров қирғиз делегацияси таркибида юртимизга келган ушбу мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев билан учрашув ўтказди.
‼️ Унда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қирғизистонни умумий тарих, ўхшаш маданият ва қадриятлар, муштарак тил каби жиҳатлар боғлаб туғради. Кўп асрлик биродарлик ришталари азалдан самимийлик ва чуқур ҳурматга асосланган.
📈 Сўнгги йилларда давлатларимиз етакчиларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан икки томонлама ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.
✅ Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мулоқотда шериклик алоқаларини соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам кенгайтириш учун кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.
🔷 Хусусан, бугунги кунда Қирғизистонда юртимизда бўлгани каби соғлиқни сақлаш соҳаси бутунлай трансформация қилинмоқда. Чунончи, мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилиш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни халққа яқинлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга ошириляпти. Яқинда қирғизистонлик шифокорлар томонидан илк бор жигар кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилгани бунинг тасдиғидир.
🔬 Қардош давлат делегацияси вакиллари трансплантология, юқумли касалликларга қарши курашиш, тиббий таълим каби қатор йўналишларда алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
🤝 А.Худаяров ўзаро билим ва тажриба алмашинуви икки мамлакат учун фақат фойда келтиришини таъкидлаб, қирғизистонлик ҳамкасбига миллий тиббиётни ислоҳ қилишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

❗️ЖССТ: Дунёда 35 миллион нафар бола қизамиқдан ҳимояланмаган
🦠 Уч йил давом этган коронавирус пандемияси кўплаб соҳаларда узилиш ва тўхталишларга сабаб бўлди. Хусусан, дунё бўйлаб болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови ҳам кескин пасайиши кузатилди.
📊 Мана, ҳозир эпидемиологик вазият барқарор. Касаллик ортга чекинган. Аммо ўтган йили вакцина олмаган болалар сони пандемиядан аввалги давр — 2019 йилга қиёслаганда 2,7 миллион нафарга кўпайгани афсусланарли ҳол.
📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган янги қўшма ҳисобот айни шу муаммо таҳлилига бағишланди.
📈 Унда қайд этилишича, 2022 йилда 13,9 миллион нафар ўғил-қиз дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши бир марталик вакциналарни қабул қилмаган бўлса, 2023 йилда улар сони 14,5 миллион нафарга етган.
🔎 Бундан ташқари, қарийб 35 миллион бола қизамиққа қарши умуман эмланмаган ёки вакциналарнинг тегишли дозасини олмаган.
💉Дунё бўйича 83 фоиз ўғил-қиз худди шу касалликка қарши бир дозада, 74 фоизи эса 2 босқичда эмланган. Бироқ ЖССТ томонидан бу борада қамровни 95 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шу маънода, эришилган кўрсаткичлар қониқарли эмас.
‼️Шу боис ташкилот тегишли ҳукуматларни бу муаммони бартараф этиш учун фаол чора-тадбирларни амалга оширишга чақирди.