Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 В нашей стране уделяется особое внимание раннему выявлению и лечению заболеваний, а также налаживанию интеграции между медицинскими учреждениями.
📞 С этой целью при Главном управлении здравоохранения города Ташкента, 12 центральных многопрофильных и 71 семейной поликлиниках, а также клинических больницах столицы созданы постоянные штабы.
📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается о роли этих штабов в укреплении здоровья населения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🖥 "Вазиятлар маркази": Соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинади
🥙 Диабетга чалинган беморлар қандай таомланиши керак?
🏥 Япония ва Туркия ҳамкорлигида Самарқандда қиймати 300 миллион долларлик кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади
❓Хусусий тиббиёт клиникаларида нечта йўналишда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда?
🇺🇿🇦🇪 БААлик талаба ва шифокорлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида ўқийди
💊 Дори воситасини қўллашда шифокор тавсияси қанчалик муҳим?
⌨ ЖССТ тиббий асбоб-ускуналар бўйича ягона ахборот платформасини ишга туширди
📌 Галотерапия орқали аллергик касалликлардан халос бўлиш мумкин
🚑 “103” хизмати ҳамда унинг қуйи ташкилотларига пресс-тур ташкил этилди
🫀 Кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси Каттақўрғонга келди
♻️ Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди
🩺 Тошкентдаги поликлиникалар ва клиник шифохоналар қошида доимий штаблар ташкил этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Бугун "UZINFOCOM" МЧЖ негизида "UzSOC" Ахборот хавфсизлиги мониторинги маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди
❓Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊 Маълумки, ҳар бир дори воситаси қутисида уни тиббиётда қўлланилишига доир махсус йўриқнома бўлиб, ундан ушбу препаратни қачон, қай ҳолатда ва қанча миқдорда қабул қилиш кераклиги бўйича аниқ маълумотлар ўрин олган.
🛏 Афсуски, бугун кўпчилик беморлар ушбу йўриқнома билан танишиш тугул, уни ҳатто, очиб ҳам кўрмайди. Оқибатда организмда турли ножўя таъсирлар келиб чиқиши ва хавфли асоратлар юзага келиши турган гап.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Равшан Абдуллаевнинг бу борадаги тавсияларига қулоқ тутамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🛏 Афсуски, бугун кўпчилик беморлар ушбу йўриқнома билан танишиш тугул, уни ҳатто, очиб ҳам кўрмайди. Оқибатда организмда турли ножўя таъсирлар келиб чиқиши ва хавфли асоратлар юзага келиши турган гап.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Равшан Абдуллаевнинг бу борадаги тавсияларига қулоқ тутамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
♻️ Талабалар ўқишини қуйидаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди:
🔹 хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган);
🔹 Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан;
🔹 хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиалларидан;
👨🏻💻 Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.uzbmb.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish (xorijiy va nodavlat)” бўлими орқали амалга оширилади.
🚫 Бунда талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
📌 Изоҳ: Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш бўйича аризалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.

❗️Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлади
🇺🇿🇺🇸 Самарқанд давлат тиббиёт университети АҚШнинг Вебстер университети билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.
📑Хусусан, икки муассаса ўртасида “Тиббий биология” ва “Олий ҳамширалик” йўналишлари бўйича Америка стандартлари асосида малакали мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш юзасидан келишувга эришилган.
✍️ Куни кеча мазкур келишув доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети Вебстер университети билан ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум имзолади.
♻️ Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан "3+1 шаклидаги “Ҳамширалик иши” қўшма таълим дастури амалга оширилиб, СамДТУ талабалари АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олиш ҳамда малака ошириш имкониятига эга бўлади.

❓Нега иссиқ кунда совуқ сув ичмаслик керак?
☀️ Жазирама кунларда муздек сув ичиб, чанқоғимизни босишга уринамиз. Музлаткичда турган мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, ҳовуримиз пасайгандай туюлади. Айниқса, иссиқ забтига олганда, музқаймоқ гўё жоннинг роҳати.
🌡 Аммо ёз чилласида паст ҳароратдаги маҳсулотлар организмни совитишга эмас, аксинча қиздиришга хизмат қилиши ҳақида билармидингиз? Хўш, мутахассиснинг бу борадаги хулоса ва тавсиялари қандай?
Акмал РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари:
▶️ — Иссиқ кунларда муздек сув ва маҳсулотлардан тийилиш керак, — дейди мутахассис. — Бу тавсияни фақат томоқ ёки бошқа ички аъзоларни шамоллатиб қўймаслик учунгина бермаймиз.
♻️ Гап шундаки, юқори ҳароратда тана ўзини табиий совитиш хусусиятига эга. Айни сабабдан иссиқда кўп терлаймиз. Бундай пайтда муздек сув ичсак нима бўлади? Организм, аввало, уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига янада қизийди. Бу эса организм учун стресс.
🍦Худди шундай, музқаймоқ ёки оқсилга бой бошқа маҳсулотларни ҳазм қилиш учун ҳам организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак. Бунинг учун, биринчи галда, тана ошқозонга тушган муздек маҳсулотни нормал ҳароратгача қиздириши лозим.
📈 Бу жараён эса организмни зўриқтириб, шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади. Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади.
🩺 Қолаверса, терлаб совуқ сув ичиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатнинг қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради.
🥙Муздек суюқлик ёғли таомлар билан ичилганда ёғнинг организмга сўрилиши қийинлашади. Бу ҳам саломатлик учун жуда хавфли.
🔬Шунингдек, паст ҳароратли маҳсулотлар овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилишини блоклаб, иммунитетни пасайтиради. Бундан ташқари, шамоллаш, ангина ва бурун-ҳалқум йўлининг бошқа касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
🔎 Баъзи маҳсулотлар буйраклар фаолияти бузилишига олиб келиб, пешоб ажратиш жараёнини тезлаштиришини ҳам унутмаслик керак. Бу эса организмда сувсизланишни келтириб чиқаради. Тарвуз, манго, арпабодиён, селдерей, қушқўнмас шулар жумласидан.
🌶 Аччиқ қалампир таркибида капсаицин моддаси мавжуд. У танани бир муддат қиздиради. Аммо жазирама пайтида аччиқ овқат аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин. Қолаверса, қалампир иссиқ пайтда танада кучли терлашни ҳосил қилади. Оқибатда организм сезиларли миқдорда сув йўқотади.
❌ Жазирамада газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Facebook

💊 Мутахассисларнинг таъкидлашича, касалликнинг хусусиятлари, унинг сабаблари ва қарши курашиш усуллари ҳақида етарли маълумотга эга бўлмай туриб, ўз-ўзини даволаш организмда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
🔬 Хусусан, бу ҳолатда хасталик муолажасининг кечикиши, аллергик реакциялар, ошқозон-ичак тизими яллиғланишлари, гормонал бузилишлар ва психологик оқибатлар юзага келиш хавфи катта.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали мутахассисларнинг бу ҳақдаги муҳим тавсиялари билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🔬 Хусусан, бу ҳолатда хасталик муолажасининг кечикиши, аллергик реакциялар, ошқозон-ичак тизими яллиғланишлари, гормонал бузилишлар ва психологик оқибатлар юзага келиш хавфи катта.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали мутахассисларнинг бу ҳақдаги муҳим тавсиялари билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Биринчи кун натижалари эълон қилинди
📆 2024 йил 14 июль куни ўтказилган олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари эълон қилинди.
✅ 14 июль куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:
1️⃣ my.uzbmb.uz сайтининг “Natijani olish” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3️⃣ Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:
👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

❗️ Кундузги стационарлар: Шифохоналарга мурожаатлар сони 19,1 фоизга камайди
📋 Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан аҳолини бирламчи бўғинда стационар даволаш тизими такомиллаштирилди.
🏥 Таъкидлаш жоизки, аввалари бирламчи бўғин муассасаларидаги кундузги шифохоналардан етарлича фойдаланилмас эди. Баъзи оилавий поликлиникаларда кундузги стационар учун хона етишмаса, бошқаларида турли сабаблар билан шифо ўринлари ташкил этилмаганди.
✅ Бугунги кунга келиб, республикамиздаги оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги кундузги стационарларда 19,3 мингта кундузги шифо ўрни ташкил этилган. Бунда имкониятлардан келиб чиққан ҳолда оилавий шифокор пунктларида 6 тагача, оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда 20 тагача кундузги шифо ўринлари яратилган. Уларда ишлайдиган тиббиёт ходимлари иш ҳақига қўшимча устама тўланиши йўлга қўйилди.
🕗 Кундузги стационарларда тиббий хизматлар кўрсатиш вақти 13:00 дан 20:00 гача узайтирилгани уларнинг иш фаолиятидаги асосий янгиликлардан бири бўлди.
📉 Қолаверса, худди шу янги тизим орқали 558 минг нафар беморга оиласидан ажралмаган ҳолда даволаниш имконияти яратилди ва натижада шифохоналарга мурожаатлар 19,1 фоизга камайди.
❓Кундузги стационарларда ўзи кимлар даволаниши мумкин?
😷 Бу муассасаларда даволаниш учун ўткир, сурункали касалликларнинг ремиссияси ёки субремиссияси давридаги, реабилитация ва соғломлаштириш муолажаларига муҳтож бўлган беморлар оила шифокори ёки тор соҳа мутахассиси йўлланмаси асосида юборилади.
💊 У ерда муолажа олаётганлар врач ва ҳамширанинг доимий назоратида бўлади. Беморларга кафолатланган пакет доирасида тегишли тиббий ёрдам кўрсатилиб, дори воситалари бепул тақдим этилади.
💉 Масалан, беморлар кундузги стационарларда тегишли лаборатория ва диагностика текширувларидан ўтиши, физиотерапия, инфузион терапия, реабилитацион муолажалар каби тиббий хизматлардан фойдаланиши мумкин.
🏢 Бир сўз билан айтганда, бугун бирламчи бўғиндаги такомиллашган кундузги стационарлар беморларнинг вақти ва маблағини тежаб, уларга туну кун сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган ўзига хос кичик шифохона бўлиб хизмат қилмоқда.

❗️Юртимизга шу йилнинг 1-ярмида 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида келган
🛬 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан қиёслаганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 % га ошган.
🔽 Жорий йилнинг январь-июнь ойларида юртимизга шифо истаб келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
🔹Тожикистон — 43 287 нафар;
🔹Қозоғистон — 6 615 нафар;
🔹Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;
🔹Россия — 925 нафар;
🔹Туркманистон — 462 нафар;
🔹Туркия — 23 нафар;
🔹Афғонистон — 16 нафар;
🔹Озарбайжон — 9 нафар;
🔹Бошқа давлатлар — 52 нафар.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🛬 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан қиёслаганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 % га ошган.
🔽 Жорий йилнинг январь-июнь ойларида юртимизга шифо истаб келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
🔹Тожикистон — 43 287 нафар;
🔹Қозоғистон — 6 615 нафар;
🔹Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;
🔹Россия — 925 нафар;
🔹Туркманистон — 462 нафар;
🔹Туркия — 23 нафар;
🔹Афғонистон — 16 нафар;
🔹Озарбайжон — 9 нафар;
🔹Бошқа давлатлар — 52 нафар.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик
❗️“Тез ёрдам” машиналари содир этган қоидабузарликларни ортиқча қоғозбозликсиз тугатиш кўзда тутилмоқда
📋 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
🚑 Мазкур қонун лойиҳаси билан тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
‼️Амалдаги тартибга кўра, бу ҳолатда махсус автомашина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина уларга нисбатан юритилган маъмурий иш тугатилаётган эди.
🚧 Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳаси йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, бу жараёнда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларга барҳам бериш ҳамда мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
📱Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу обеспечения темпов экономического роста в регионах и отраслях в первом полугодии и приоритетным задачам на период до конца года.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу обеспечения темпов экономического роста в регионах и отраслях в первом полугодии и приоритетным задачам на период до конца года.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Иккинчи кун тест натижалари эълон қилинди
📆 2024 йил 15 июль куни ўтказилган олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари эълон қилинди.
✅ 15 июль куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:
1️⃣ my.uzbmb.uz сайтининг “Natijani olish” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3️⃣ Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:
👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📆 2024 йил 15 июль куни ўтказилган олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари эълон қилинди.
✅ 15 июль куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:
1️⃣ my.uzbmb.uz сайтининг “Natijani olish” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3️⃣ Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:
👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади
“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди.
🔰 Ҳужжатга кўра, Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🗓 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида:
🔹фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
🔹тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;
🔹“Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
🔹шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;
🔹2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
📌 “Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
🔽 Шунингдек, асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган 3 та штат бирлигидан иборат шўъба ташкил этилади:
🔹ногиронликнинг олдини олиш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
🔹ногиронликни белгилаш мақсадида шахсларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш учун юбориш жараёнини мувофиқлаштириш;
🔹ВМК ва оилавий шифокорлар малакаси оширилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
🔹оилавий шифокорлар томонидан ТИЭК кўриги учун тиббий ҳужжатларни юбориш жараёнини рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;
🔹ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар, жумладан тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш.

❗️ССВ ногиронлиги бўлган шахсларни оммавий спорт ва параспортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқади
📋 Президент қарорига мувофиқ, тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан:
🔹ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга ўтказган ҳолда тугатилади;
🔹жойлардаги ТИЭКларга педиатр, психиатр, фтизиатр штатлари ажратилади.
🗓 2025 йил 1 апрелгача қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларни касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқади:
✅ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги – тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
✅ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
✅ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – бандликни таъминлаш бўйича;
✅ Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги – оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.

❗️ОТБ кўмагида юртимиздаги 230 га яқин перинатал марказлар модернизация қилинади
💵 Осиё тараққиёт банки (ОТБ) мамлакатимизга ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар учун перинатал тиббий хизматларни яхшилашга кўмаклашиш мақсадида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратади.
✅ Банкнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуковнинг сўзларига кўра, ОТБ Ўзбекистоннинг аёллар ва болалар саломатлигини асраш ҳамда оналар ва чақалоқлар ўлими даражасини камайтириш учун юқори сифатли перинатал тиббий хизматларни таъминлашга қаратилган интилишини қўллаб-қувватлайди.
🏥 Комплекс перинатал ёрдам лойиҳаси мамлакатимиз бўйлаб 230 га яқин перинатал марказларни замонавий энергия самарадор тиббий ускуналар, янгиланган клиник стандартлар ва протоколлар билан таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳияти ва хизматлар сифатини оширишга ёрдам беради.
📈 Шунингдек, лойиҳа перинатал йўналтириш тизимини яхшилаш ҳамда ҳомиладорликни назорат қилиш ва саломатлик хавфларини эрта аниқлаш учун электрон бемор карталарини жорий этиш орқали перинатал ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
👩⚕️Қолаверса, лойиҳа доирасида банк томонидан аёлларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда ҳомиладор аёллар ва оналарни тиббий хизматлардан фойдаланишга ундаш ва бунинг учун акушерлар ва ҳамшираларни ўқитишга кўмаклашиш кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлган. Ўтган давр мобайнида мазкур банк мамлакатимизга 12,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарзлар, грантлар ажратган ҳамда техник ёрдам кўрсатган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, унда янги қурилиш лойиҳаларида тадбиркорлар электр ва газ таъминотига уланиши учун техник шартлар олиш тизимини рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
Бунда тармоққа уланиш нуқтасини инсон омилисиз автоматлашган тарзда танлаш тизими жорий қилинади.
Бу йилги Инвестиция дастурида 1 минг 896 та лойиҳага 20,5 триллион сўм ажратилди.
Лекин, йилнинг ярми ўтган бўлса-да, 824 миллиард сўмлик 88 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланмагани кўрсатиб ўтилди ва мутасаддиларга оқсоқликни бартараф этиш юзасидан топшириқ берилди.
Айниқса, 147 та шифохонани тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, 80 та поликлиника ва 67 та шифохонада, 618 та мактаб ва 176 та боғчада қурилиш ишларини белгиланган муддатда якунига етказиш шартлиги ҳақида масъуллар қатъий огоҳлантирилди.