Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.
—
Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу и вступил в должность Президента Республики Узбекистан. Ему вручены Высший знак и штандарт Президента. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️ССВ: Италиянинг Ломбардия ҳудудидан Ўзбекистон тиббиётига инвестиция жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди
📌 Давлатимиз раҳбари ўтган ой Италияга расмий ташрифи доирасида мамлакатнинг аҳоли сони ва майдони бўйича энг йирик ҳамда иқтисодий жиҳатдан пешқадам ҳудудларидан бири — Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашиб, кенг кўламли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди.
▶️ Эришилган ана шу келишувлар доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий вазири Гвидо Бертоласо, шунингдек, “Assolombarda” уюшмаси вакиллари билан видеомулоқот қилди.
🏥 Онлайн суҳбатда қайд этилганидек, “Assolombarda” Ломбардиянинг энг йирик саноат уюшмаси ҳисобланади. У тиббиёт ва биология соҳалари вакилларини бирлаштирувчи ўзига хос марказ ролини бажаради.
🔎 Уюшма соғлиқни сақлаш тизимига доир кенг қамровли тузилмани ўз таркибида жамлаган. Патронаж хизмати, поликлиника, тез тиббий ёрдам, реабилитация, илмий тадқиқот, ногиронлиги бор шахслар ва қариялар билан ишлаш муассасалари шулар жумласидан.
🤝 Мулоқот давомида Ломбардия соғлиқни сақлаш вазири ҳамда “Assolombarda” вакиллари қуйидаги йўналишда лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёр эканлигини маълум қилди:
🩺 соғлиқни сақлаш соҳасида “Ломбардия ҳудудий модели”, шунингдек, сурункали касалликларни даволаш, беморлар билан ишлаш, уларни тиббий муолажа қилиш, ижтимоий таъминот тизимини молиялаштириш услублари юзасидан тажриба алмашиш;
💵 юртимиздаги бир қатор тиббиёт муассасаларига сармоя киритиш;
👨🏻⚕️ касалликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш бўйича мутахассислар малакасини ошириш;
♻️ Ўзбекистон миллий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш.
📊 Маълумот учун: Ломбардия вилояти Италия ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини таъминлайди ва бу кўрсаткич бўйича Европа Иттифоқида бешинчи ўринни эгаллайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

❗️Минздрав: Обсужден вопрос привлечения инвестиций в медицину Узбекистана из Ломбардии
📌 Как известно, в рамках официального визита в Италию в прошлом месяце глава государства провел встречу с губернатором Ломбардии Аттилио Фонтаной и обсудил перспективы развития взаимовыгодного широкомасштабного сотрудничества.
▶️ В рамках достигнутых тогда договоренностей министр здравоохранения Узбекистана Амрилло Иноятов в формате видеоконференцсвязи провел диалог с советником по вопросам социального обеспечения Ломбардии Гвидо Бертолазо и представителями ассоциации Assolombarda.
🏥Отмечалось, что Assolombarda является крупнейшей промышленной ассоциацией в Ломбардии и выполняет роль своего рода центра, объединяющего представителей сферы медицины и биологии.
🔎 Ассоциация состоит из комплексной структуры системы здравоохранения, в которую входят в том числе патронатная служба, поликлиника, скорая медицинская помощь, реабилитационные, научно-исследовательские учреждения, учреждения по работе с лицами с инвалидностью и престарелыми.
🤝 В ходе беседы Г. Бертолазо и представители Assolombarda выразили готовность оказать содействие в реализации проектов в следующих направлениях:
🩺 внедрение Ломбардской региональной модели в сферу здравоохранения, обмен опытом по методам лечения хронических заболеваний, уходу за больными, проведению лечебных процедур, финансированию системы социального обеспечения;
💵 инвестирование в медицинские учреждения нашей страны;
👨🏻⚕️ повышение квалификации специалистов по профилактике заболеваний и борьбе с ними;
♻️ развитие системы здравоохранения Узбекистана.
📊 Для справки: Ломбардия является одним из самых населенных и крупных регионов Италии, а также входит в число самых экономически развитых областей страны. Она формирует 22 процента всего ВВП страны и по данному показателю занимает пятое место в Европейском Союзе.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида умуртқа поғонаси қийшиқлиги, яъни сколиоз касаллигидан азият чекаётган жажжи беморлар юқори технологик операциялар ёрдамида бепул соғломлаштирилмоқда.
👫 Хусусан, сўнгги бир ойда 25 нафар ўғил-қиз шундай имконият туфайли оғир дарддан халос бўлди.
❗️“Mening yurtim” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ана шу имтиёз туфайли соғлом ҳаётга қайтган болажонларнинг ота-оналари ва марказ шифокорларининг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди
—
Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—
Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Нурафшон шаҳридаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл вафоти юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Аниқланишича, 2023 йил 14 июль соат 06:45 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимига Ўртачирчиқ тумани “Гулобод” МФЙ да яшовчи 1993 йил 28 февралда туғилган фуқаро М.Д. мурожаат қилган.
Бемор муассасага олиб келинганида аҳволи ўта оғир, териси рангпар, совуқ тер босган, артериал қон босими 70/40 мм симоб устунига тенг, тана ҳарорати 39,5 даража, тананинг шиллиқ қаватлари кўкимтир рангда, карахт ва саволларга аниқ жавоб бера олмайдиган ҳолатда бўлган.
Қабул вақтида унга “Ҳомиладорлик-2”, 38 ҳафта туғуруқ, сепсис. I-II даражали септик шок” дастлабки ташхиси қўйилиб, зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг навбатчи бригада акушер-гинекологлари ҳамда анестезиолог-реаниматолог томонидан барча зарур реанимацион муолажалар амалга оширишга киришилган.
Дастлаб икки томонлама периферик вена, кейинчалик марказий вена катетерланиб, марказий веноз босим паст бўлганлиги учун шокка қарши, юрак-қон томир, нафас олиш тизимини қўллаб-қувватловчи тезкор чора-тадбирлар ўтказилган.
Шунингдек, бемор ўпканинг сунъий вентиляциясига ўтказилган. Бироқ марказий вена орқали бажарилган массив инфузион муолажалар ва жадал реанимацион терапияга қарамай, унинг гемодинамикаси тикланмаган.
Оқибатда 2023 йил 14 июль соат 07:30 да беморда клиник ўлим ҳолати қайд этилди. Навбатчи анестезиолог-реаниматолог шифокорлар томонидан юрак-ўпка реанимацияси 40 дақиқа давомида олиб борилди, лекин юрак фаолияти тикланмади. Оқибатда соат 08:10 да беморда биологик ўлим кузатилди.
Ушбу ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

❗️ССВ: “Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди
🏥 Бугун тиббиёт соҳасини рақамли технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, ҳар бир сония қадри олтинга тенг бўлган тез тиббий ёрдам хизматида бунинг аҳамиятини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.
🖥 Шу боисдан айни пайтда соҳа амалиётига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
🚑 Хусусан, “Тез тиббий ёрдамнинг 2022 – 2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиаллари энг сўнгги русумдаги моноблок, монитор, IP телефон, коммутатор ва сервер шкаф каби замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланди.
💻— Қолаверса, бу йил Тошкент шаҳар тажрибасига асосан Андижон, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё ҳудудий филиалларида тез тиббий ёрдам хизматининг “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилояти филиалларида эса ушбу амалиёт тест-синов режимида фаолият юритяпти.
♻️ Мазкур тизимнинг афзаллиги шундаки, у орқали қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни самарали бошқариш мумкин.
📍Шунингдек:
✅ тез тиббий ёрдам автомашиналарини бошқаришни мониторинг қилиш ва оптималлаштириш;
✅ диспетчерлик хизматини реал вақтда бошқариш, таҳлил, маълумотнома ва ҳисоботларни автоматик яратиш;
✅ ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
✅ қўнғироқларни тезкор рўйхатдан ўтказиш ва бемор ҳақида маълумот олиш;
✅ ҳисобот ҳужжатларини яратиш ва кўриш имкони мавжуд.

Ўқитувчилик касби шарафли. Меҳнати эса машаққатли. Ҳар жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш учун, аввало, бу соҳа вакилларининг ўзи соғлом бўлиши керак!
Ҳозир шу хусусда қайғуришнинг айни фурсати. Чунки педагогларимиз меҳнат таътилида. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу имкониятдан фойдаланиб, мамлакатимиз бўйлаб “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акциясини ўтказмоқда.
Бу эзгу ташаббус Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ таълим-тарбия тизими заҳматкашларини ҳам бепул тиббий кўриклар учун жамлади...
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш бошланди
Бугун, 15 июль кунидан бошлаб Олий таълим муассаларида ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди.
Ўқишни кўчириш учун аризалар жорий йилнинг 5 августига қадар давом этади.
Аризалар қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
transfer.edu.uz – давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
my.uzbmb.uz – хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.
Ўтиш баллини тўплолмаганлар “супер-контракт” билан қабул қилиниши мумкин.
Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар “перевод”чилар учун амал қилмайди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартда имзоланган "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қиз ҳар йили бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган эди.
2023/2024 ўқув йилида ушбу 500 нафар хотин-қиз учун ажратилган қабул параметрларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти эълон қилинган бўлиб, улар орасида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт олий ўқув юртлари ҳам бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2023/2024 ўқув йилида ушбу 500 нафар хотин-қиз учун ажратилган қабул параметрларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти эълон қилинган бўлиб, улар орасида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт олий ўқув юртлари ҳам бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик етакчи шифокорлар иштирокида тизза бўғими артроскопияси бўйича юқори технологик операциялар ва маҳорат дарслари ўтказилди.
Ушбу амалиёт ва машғулотлар марказнинг ҳудудий филиаллари мутахассисларига онлайн транслация қилинди.
Шунингдек, ўзбек травматологлари Урумчидаги анъанавий хитой табобати госпитали билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди
“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ушбу амалиёт ва машғулотлар марказнинг ҳудудий филиаллари мутахассисларига онлайн транслация қилинди.
Шунингдек, ўзбек травматологлари Урумчидаги анъанавий хитой табобати госпитали билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди
“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шошилинч тиббий ёрдам тизимида телемедицина орқали қанча бемор даволанди?
🖥 Замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири, шубҳасиз, телетиббиётдир. Айниқса, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда унинг натижадорлиги юқори.
🏥 Шу боисдан ҳам бугунги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларида телемедицина орқали беморларни даволашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
🔬 Хусусан, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида телетиббиёт орқали 200 маротаба (2022 йил шу даврига нисбатан 80 тага кўп) боғланишларда 800 та маслаҳат, 16 та консилиум, 27 та намойиш операциялари ўтказилди. Натижада 900 нафарга яқин беморни яшаш жойида даволаш имконияти яратилди.
🩺 Шунингдек, марказлар фаолиятига илғор хорижий давлатлардан экспертлар жалб қилинган ҳолда замонавий менежмент тизимини такомиллаштириш, соҳага янги инновацион даволаш ва диагностика усулларини жорий этишни жадаллаштириш, илмий-амалий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш ишлари мунтазам ташкил этилмоқда.
‼️ Мисол учун, жигар трансплантология йўналиши бўйича Ҳиндистон ва Туркия марказлари билан, нейрохирургия йўналишида Япония, хирургия бўйича Озарбайжон маркази билан амалий ишлар бошлаб юборилди.
🫀Қолаверса, йил якунигача марказнинг ҳудудий филиалларида интервенцион амалиётлар йўлга қўйилади. Натижада 9 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинади.

❓Қайси нодавлат ОТМларда тиббиёт йўналишида давлат гранти асосида ўқиш мумкин?
⚡️ Янги ўқув йилида юртимизда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филилаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида квотлалар ажратилган бўлиб, уларнинг умумий сони 1000 тани ташкил қилади.
♻️ Шундан 565 таси хорижий, 435 таси нодавлат ОТМлар ҳиссасига тўғри келади.
💡 Аҳамиятлиси, нодавлат олий таълим ташкилотлари орасида тиббиёт йўналишларида давлат гранти ажратилган ОТМлар ҳам бор.
✅ Булар:
📌 Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти — 20 та;
📌 EMU — 20 та;
📌 Бухоро инновацион тиббиёт институти — 10 та ;
📌 Impuls BSR — 10 та.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ Янги ўқув йилида юртимизда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филилаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида квотлалар ажратилган бўлиб, уларнинг умумий сони 1000 тани ташкил қилади.
♻️ Шундан 565 таси хорижий, 435 таси нодавлат ОТМлар ҳиссасига тўғри келади.
💡 Аҳамиятлиси, нодавлат олий таълим ташкилотлари орасида тиббиёт йўналишларида давлат гранти ажратилган ОТМлар ҳам бор.
✅ Булар:
📌 Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти — 20 та;
📌 EMU — 20 та;
📌 Бухоро инновацион тиббиёт институти — 10 та ;
📌 Impuls BSR — 10 та.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасалари умумий квоталари сонига нисбатан қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида қабул параметрлари белгиланган бўлиб, республика бўйича улар учун 3803 та қўшимча давлат гранти ажратилган.
Ана шу сафда тиббиёт йўналишидаги давлат ОТМлари ҳам бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ана шу сафда тиббиёт йўналишидаги давлат ОТМлари ҳам бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳомиладорликда қўл увишишининг сабаби нима?
Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увишиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими?
❗️Кўпинча оёқ-қўллар увишиши онанинг соғлиғи ва ривожланаётган ҳомила учун хавф туғдирмайди, аммо истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Шу боис, унинг сабабини аниқлаш ва ўз вақтида тегишли чоралар кўриш зарур.
🔹Ҳомиладорликда қўл увишишининг умумий сабаблари:
📌Шишлар — бўлажак она ва ҳомила учун хавф туғдирмайдиган энг эҳтимоли юқори бўлган омил саналади. Фарзанд кутаётган онада буйраклар меъёридан ортиқ куч сарфлайди. Улардаги суюқлик тўқималарда ушланиб, асаб тугунлари ва қон томирларига босим ўтказа бошлайди.
Натижада оёқ-қўлларда қон айланиши бузилиб, уларнинг увишиши кузатилади. Шунингдек, шиш ривожланишига прогестерон гармони ишлаб чиқарилишининг кўпайгани ҳам сабаб бўлади.
📌 Ҳомиладорлик пайтида қўл ва оёқларда А ва В гуруҳига мансуб витаминлар етишмовчилиги туфайли ҳам безовталик кузатилади. Магний, калий, темир ва кальций танқислиги оёқ-қўллар сезгирлигининг бузилиши, тортишиш ҳамда оғриққа сабаб бўлади.
Муаммони таомномага микроэлемент ва витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш орқали ҳал қилиш мумкин.
📌Тоннель синдроми — билак пайлари ва суяклари орасидаги ўрта асаб толаларининг қисилиши фонида юзага келадиган клиник кўринишлар мажмуи. Ушбу нейропатия компьютерда ишлайдиганлар, скрипкачилар, пианиночи ва қўллари доимий зўриқиш билан боғлиқ бўлганларнинг касб касаллиги ҳисобланади.
📌Бўйин ёки бўйин-кўкрак умуртқалари остеохондрози ҳам қўл увишиши сабабларидан бўлиши мумкин. Ҳомиладор аёл умуртқаси ва умуртқалараро дискларидаги патологик ўзгаришлар туфайли бунинг эҳтимоли анча юқори бўлади.
📊 Ҳозир дунёда ҳар иккинчи одам остеохондрозга чалинган. Ҳомиладорлик вазиятни янада оғирлаштириб, касаллик хуружини юзага келтиради.
📌Бундан ташқари, қандли диабетдан азият чекадиган ҳомиладор аёлларда шикастланган томирлар бўйлаб қон оқимининг қийинлашиши оқибатида қўл увишиши кузатилади.
📌Қолаверса, тор кийиниш ҳам енг мушаклари ва асаб толаларининг қисилишига олиб келади.
🙌 Кўпинча ўнақай аёллар аксарият ҳаракатларни айнан ўнг қўлда бажаргани учун ҳомиладорлик пайтида шу қўлнинг увишиши қайд этилади, чапақайларда эса аксинча.
❗️Шуни унутмаслик лозимки, чап қўлдаги увишишлар юрак фаолияти билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🔬 Халқаро ҳамкорлик: Травматология марказида тизза бўғими артроскопияси бўйича илғор усулдаги операциялар ўтказилди
📊 Хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча 2000 та грант ўрнининг 301 таси тиббиёт йўналишига оид
▶️ Соғлиқни сақлаш вазири Германиянинг Маннхейм университети клиникаси ижрочи директори бошчилигидаги делегация билан учрашди
❓АҚШнинг Вебстер университети президенти Ўзбекистонга қандай мақсад билан келди?
🩺 “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида Тошкент туманида тиббий кўрик ташкил этилди
🫀 Интервенцион кардиология: Стентлаш амалиёти қандай беморларда ўтказилади?
❗️ССВ: Вазир 75 ёшли Гулчеҳра Муллахонованинг саломатлигига оид муаммоларига қулоқ тутди
🏊🏻♀️ Мутахассис: Фаввораларда чўмилиш саломатлик учун хавфли!
♻️ Италиянинг Ломбардия ҳудудидан Ўзбекистон тиббиётига инвестиция жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди
🔎 Болалар миллий тиббиёт марказида сколиоз касаллигидан азият чекаётган жажжи беморлар юқори технологик операциялар ёрдамида бепул соғломлаштирилмоқда
🏥 “Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди
🩺 Учтепадаги акция таълим-тарбия тизими заҳматкашларини ҳам бепул тиббий кўриклар учун жамлади
❓Шошилинч тиббий ёрдам тизимида телемедицина орқали қанча бемор даволанди?
🏢 Қайси нодавлат ОТМларда тиббиёт йўналишида давлат гранти асосида ўқиш мумкин?

Йил бошидан шошилинч тиббий ёрдам тизимида қанча беморда юқори технологик операциялар ўтказилди?
🔬Мамлакатимизда шаклланган шошилинч тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Шу сабабли юртимизда ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🏥 Айтиш лозимки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиаллари томонидан 2023 йилнинг ўтган 5 ойи давмомида 153 минг нафар беморга амбулатор, 48 минг нафар беморга эса стационар шароитда шошилинч тиббий хизмат кўрсатилди.
🛏 Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур муассасада трансплантология, мия ва юрак-қон томир патологиялари корпуси тўлиқ ишга туширилди. Натижада ҳозиргача бу ерда жами 800 нафар бемор амбулатор тиббий кўрикдан ўтказилиб, 45 нафарида юқори технологик операциялар муваффақиятли бажарилди.
👩⚕️Шу билан бирга, марказ ва унинг ҳудудий филиалларига жами 87 нафар хорижий давлат фуқаролари даволаниш учун мурожат қилган. Муассасанинг 412 нафар мутахассиси ўз иш жойида, 82 нафари марказларда ҳамда 30 нафари хорижда қайта тайёрланди.
🩺 Қолаверса, жорий йилнинг ўтган даврида марказ амалиётига 14 турдаги, вилоят даражасида 5 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари татбиқ қилинди.
🫀Мисол учун, марказнинг Бухоро вилоят филиалида юрак нуқсонларини бартараф этиш ва ўткир миокард инфарктида аорта-коронар шунтлаш операцияси йўлга қўйилди. Натижада ўткир миокард инфарктидан ўлим кўрсаткичи 10 фоизга камайишига эришилди.
‼️ Шунингдек, айни пайтда Тошкент шаҳрида хорижлик мутахассислар иштирокида кўкрак аортаси аневризмасида интервенцион аортага стент-графт ўрнатиш амалиёти бажариб келинмоқда. Этиборлиси, бугунгача 4 нафар беморда ана шундай операция муваффақиятли ўтказилди.

❗️ЖССТ саломатлиги туфайли самолётда учишга рухсат этилмайдиган йўловчилар рўйхатини эълон қилди
✈️ Cамолёт — тезкор ва қулай транспорт воситаси. Аммо ундан фойдаланиш учун барчанинг ҳам саломатлик кўрсаткичлари мос келавермайди.
📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саломатлиги туфайли ҳаво лайнери бортига чиқишига рухсат этилмайдиган йўловчилар рўйхатини эълон қилди.
‼️ “Авиакомпаниялар оғир аҳволдаги ёки парвоз чоғида соғлиғи ёмонлашиши мумкин бўлган баъзи йўловчиларни самолётга чиқаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга”, — дейилади ЖССТ ҳужжатида.
Улар қуйидагилар:
🤱🏻 туғилганига 48 соат тўлмаган (ёки муддатидан аввал дунёга келган) чақалоқлар;
🤰🏻ҳомиладорликнинг 36-ҳафтаси ёки ундан ортиқ даврида бўлган аёллар (кўп ҳомиладорлик учун бу кўрсаткич 32 ҳафтага тенг)
🫀 стенокардия ва кўкрак қафасидаги оғриқ, юқумли касалликлар, юрак-қон томир тизими хасталикларига чалинганлар;
🩺 яқинда инфаркт ёки инсультни бошдан кечирганлар;
🔬 танада ҳаво ёки газ тўпланиши мумкин бўлган жароҳатлари бор ва яқинда ошқозон, ичак, кўз, юз ёки бош мия операцияларини ўтказганлар;
😷 нафас олиш тизими билан боғлиқ ўткир ва узоқ муддатли хасталиклардан азият чекувчилар;
🩻 пневмония ташхиси қўйилганлар;
😮💨 тинч ҳолатда нафас қисиши хуруж қилувчилар;
📌 ўроқсимон ҳужайрали анемияга чалинганлар;
🫁 пневмоторакс (ўпка тешилиши) аниқланганлар;
👂қулоқ инфекцияси бор беморлар;
🔎 декомпрессия касаллиги билан оғриганлар;
🧠 бош мияда босим ошишидан (қон кетиши, жароҳатлар ёки инфекция туфайли) қийналадиган кишилар.
❗️Экспертларнинг қўшимча қилишича, бу рўйхат турли авиакомпаниялар талаблари асосида бироз фарқланиши ҳам мумкин.

❗️Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди
💊 «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Даклатасвир» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.
📌 Мазкур инсонпарварлик ёрдами Президентимизнинг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда «Гепатит С касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича» сайловолди ташаббусининг ижроси доирасида амалга оширилди.
🏥 Умумий ҳажми 3 минг донадан ортиқ «Daclatasvir-60 mg» препаратлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
‼️ Қайд этиш жоизки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.

Давлат комиссиясининг баёни билан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган етим болалар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра, улар учун республика бўйича жами 1 903 та қўшимча квота ажратилди. Шу қаторда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт ОТМлари ҳам бор.
Юқоридаги жадвалдан тиббий олий ўқув юртларига ажратилган Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча 1 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти ўрин олган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Унга кўра, улар учун республика бўйича жами 1 903 та қўшимча квота ажратилди. Шу қаторда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт ОТМлари ҳам бор.
Юқоридаги жадвалдан тиббий олий ўқув юртларига ажратилган Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча 1 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти ўрин олган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида буйрак етишмовчилиги касаллигига чалинган беморлар сони 600 нафарни ташкил этади. Шулардан 100 нафардан ортиғида буйрак кўчириш амалиёти ўтказилган.
Куни кеча академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори бошчилигидаги пойтахтлик шифокорлар олис Сурхон воҳасида бўлиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бундай беморлар билан мулоқот қилди.
Қолаверса, шу куннинг ўзида Қумқўрғон ва Бойсун туманларидан келган 2 нафар беморда буйрак кўчириш амалиёти муваффақиятли бажарилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида батафсил сўз юритилади.